Gorizont
128K subscribers
16.5K photos
17.5K videos
8 files
19.2K links
Дунёни биз билан кузатинг!🇺🇿🇰🇿🇰🇬🇹🇯🇹🇲

Админ: @bavariyFC
Download Telegram
🇮🇱🇵🇸 Ғазо секторидаги уруш Исроилга 48,8 миллиард доллар зарар келтирди, бу бир кунда тахминан 85,6 миллион долларни ташкил этади - Исроилнинг "Channel 12" телеканали ҳисоб-китоблари

Батафсил Gorizontда...
🇺🇸 "Америка Овози"нинг барча ходимлари шу ҳафта ишдан бўшатилади, дея хабар беради Politico компаниядаги манбаларга таяниб.

Трамп маъмурияти май ойи бошида 600 га яқин Voice пудратчиларини ишдан бўшатганидан кейин бу ҳаракат агентликнинг қолган 800 нафар ходимига таъсир қилади. Бу, эҳтимол, Иккинчи Жаҳон уруши пайтида нацистларнинг дезинформациясига қарши курашиш учун 80 йилдан кўпроқ вақт олдин ташкил этилган тармоқнинг тугашини англатади.

Эслатиб ўтамиз, “Америка Овози” Вашингтондаги бош қароргоҳи аллақачон сотувга қўйилган.

Батафсил Gorizontда...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺 Россия қуролли кучларини кенг кўламли модернизация қилиб бўлди, Кремл жаҳон урушига тайёрланмоқда, - Der Spiegel

- Мамлакат бўйлаб янги иншоотлар қурилди: базалар қайта қурилди, юзлаб казармалар, қўриқлаш миноралари, қўмондонлик марказлари ва омборхоналар барпо этилди, километрлаб ер ости туннеллари ётқизилди;

- Шу жумладан Авангард (қитъалараро ракета билан учириладиган маневрли гипертовушли каллаклар) тизими жойлашган модернизацияланган силослар қурилди;

- Модернизация асосан эскирган совет тизимларини янгилайди ва ядровий қудратли давлатлар ўртасидаги стратегик мувозанатни ўзгартирмайди.

Батафсил Gorizontда...
🇺🇸 Американинг Lockheed Martin мудофаа корпорацияси F-35 қирувчи самолётининг учувчисиз уча оладиган янги версиясини яратишни режалаштирмоқда - Defense One портали.

Батафсил Gorizontда...
🇩🇪 Германияда 6 ёшдан бошлаб болаларга пенсия учун жамғариш таклиф қилинди.

Расмийлар "эрта пенсия" дастурини ишга тушириш ниятида - давлат 6 ёшдан 18 ёшгача бўлган болаларга ойига 10 евро ўтказади.

Батафсил Gorizontда...
🦠 Таиланд, Сингапур, Хитойга COVID-19 қайтди: Осиёда коронавируснинг янги тўлқини бошланмоқда.

Таиланд, Хитой ва Сингапур коронавируснинг янги тўлқини билан тўқнаш келмоқда ва ҳукумат фуқароларни ниқоб кийишга чақирмоқда. Ҳукумат маълумотларига кўра, Таиландда 18-24-май кунлари 53,5 мингта COVID-19 ҳолати қайд этилган. Бунгача январ-май ойининг ўрталаригача бўлган даврда 187 000 та инфекция қайд этилган.

Касаллик энг катта даражада пойтахт Бангкокга таъсир қилди. Май ойининг ўрталаридан бошлаб пойтахтдаги мактаблар биноларига дезинфекциялаш воситалари сепилди, баъзи таълим муассасалари эса онлайн ўқитишга ўтди.

Батафсил Gorizontда...
Gorizont
🇺🇸 АҚШ Федерал суди Трамп тарифларини конституцияга зид деб топди ва уларни бекор қилди Батафсил Gorizontда...
🇺🇸 АҚШ Халқаро савдо суди президент Доналд Трамп томонидан жорий қилинган импорт тарифларини ноқонуний деб топди ва уларнинг аксариятини блоклади. Бу ҳақда The New York Times хабар бермоқда.

Бир неча суд даъволарида Трамп божларни жорий этиш бўйича ўз ваколатларидан ташқарига чиқиб кетганини даъво қилганидан кейин уч судядан иборат ҳайъат шундай қарор чиқарди. Ҳукм АҚШнинг ижро этувчи ҳокимиятига тарифларни бекор қилиш бўйича бюрократик жараённи якунлаш учун 10 кун вақт беради.

АҚШ Адлия вазирлиги юристи Бретт Шумейт судда тарифлардан мақсад АҚШ ҳамкорларини музокаралар столига ўтиргизиш ва келишувларга эришиш учун сиёсий босим воситасини яратиш эканини таъкидлади ва суд режаларни бузганини айтди.

Роналд Рейган даврида савдо судига тайинланган катта судя Жейн Рестани бунга жавобан “режа ажойиб бўлиши мумкин, лекин у қонунга мос келиши керак”, деб таъкидлади.

Батафсил Gorizontда...
Gorizont
🇺🇿🇮🇹 Музокаралар якунида Қўшма декларация қабул қилинди ҳамда Самарқанд кўчаларидан бирига Рим номи берилди. Батафсил Gorizontда...
🇺🇿🇮🇹 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Италия Республикаси Бош вазири Жоржа Мелони Стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш тўғрисидаги қўшма декларация.

Батафсил Gorizontда...
🇷🇺🇺🇦 Тинчлик фақат Путиндан кейин бўлади - Зеленский

Батафсил Gorizontда...
🇺🇸 АҚШ 13 йилдан сўнг Суриядаги элчихонасини қайта очди

АҚШнинг Суриядаги махсус вакили Томас Баррак ва Сурия ташқи ишлар вазири Ҳасан ал-Шайбоний 29 май куни Дамашқдаги элчихона резиденциясида Қўшма Штатлар байроғини кўтарди. АҚШ расмийси Сурия президенти Аҳмад аш-Шаръа билан ҳам учрашув ўтказди.

Батафсил Gorizontда...
🇺🇸 АҚШ илмий талабалар учун жозибасини йўқотмоқда

Апрель ойида чет элликларнинг PhD дастурлари бўйича сайтларга ташриф буюришлари сони 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 20 фоиздан кўпроққа қисқарган.

Австралия, Швейцария, Италия каби давлатлардаги PhD дастурларига қизиқиш эса кескин ошган.

Батафсил Gorizontда...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇮🇱🇮🇷 Трамп Нетаняхуга Эрон билан уришмасликни маслаҳат берганини айтди

АҚШ Президенти Доналд Трамп Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняхуга Эрон билан уришдан тийилишни маслаҳат берганини айтди. Унга кўра, жанжаллар Теҳрон билан ядро битими бўйича олиб борилаётган музокаралар фонида “муносиб иш” бўлмайди.

Батафсил Gorizontда...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇵🇸 АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида минглаб одамлар Фаластин халқини қўллаб-қувватлаш ифодаси сифатида намойишга чиқди.

Батафсил Gorizontда...
🏴󠁧󠁢󠁥󠁮󠁧󠁿 Англияда олти оёқли мушук туғилди

Мушук соғлом, овқатланади ва одатдагидек ҳаракат қилади. Эгаси, агар улар уй ҳайвонига халақит бермаса, қўшимча панжаларни олиб ташлашни режалаштирмайди.

Батафсил Gorizontда...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇵🇰🇮🇳 10-май куни Покистон томонидан Ҳиндистон ҳарбий объектларига берилган ракета зарбаларининг видеолар тўплами.

Батафсил Gorizontда...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇺🇦 Россия Қуролли кучлари аллақачон Суми вилоятига ҳужум қилиш учун етарли кучга эга, деди Давлат чегара хизмати матбуот котиби Демченко.

Батафсил Gorizontда...
Gorizont
❗️Telegram асосчиси Павел Дуров: «Бу ёзда Телеграм фойдаланувчилари бозордаги энг яхши сунъий интеллект технологиясидан фойдаланиш имкониятига эга бўлишади. Илон Маск ва мен xAIнинг Grok чатботини миллиарддан ортиқ фойдаланувчиларга етказиш ва уни барча Телеграм…
❗️Телеграмда Илон Маскнинг кучли Grok сунъий интеллекти пайдо бўлади — у шунчаки бот бўлмайди, уни тўғридан-тўғри мессенжерга интеграция қилишади.

• Grokга саволларни тўғридан-тўғри Телеграм қидирув панелида бериш мумкин бўлади;
• Grok сизнинг хабарларингизни батафсилроқ ёзиб бериши мумкин бўлади;
• Нейрон тармоқ катта хабарлар ва файлларни қисқача мазмунини тушунтириб бера олади;
• Grokни чат модератори қилиш мумкин бўлади, у мисол учун: чатингиздаги ботларни тозалаб туриши мумкин;
• Энг асосийси — Grok постлардаги маълумотларни текшириб, у тўғри ёки хатолигини аниқлай олади!

xAI билан ҳамкорлик камида бир йилга мўлжалланган, Телеграм бу учун нақд 300 миллион доллар олади.

Жуда зўр янгилик, фақат биргина минус бор — Grokдан фойдаланиш пуллик бўлади.

Батафсил Gorizontда...
🇰🇿🇷🇺 Путин Москвада бўлиб турган Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев билан учрашди Песков

Батафсил Gorizontда...