Gorizont
125K subscribers
16.4K photos
17.5K videos
8 files
19.2K links
Дунёни биз билан кузатинг!🇺🇿🇰🇿🇰🇬🇹🇯🇹🇲

Админ: @bavariyFC
Download Telegram
Gorizont
🇺🇿🇮🇹 Италиянинг “RaiNews 24” телеканали Италия Бош вазири Жоржа Мелонининг расмий кутиб олиш маросимини намойиш этди. Батафсил Gorizontда...
🇺🇿🇮🇹 Самарқандда расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Италия Бош вазири Жоржа Мелонини расмий кутиб олиш маросими бўлди.

Президент Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни самимий қарши олди.

Батафсил Gorizontда...
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 MSITF—2025: “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасида мудофаа соҳасида инновацион технологиялар фестивали бошланди

Батафсил Gorizontда...
Gorizont
🇫🇷 Ит — вафо, хотин — жафо - Макрон Батафсил Gorizontда...
🇫🇷 Франция президентининг самолётда юз берган воқеанинг янги тафсилотлари маълум бўлди.

Макроннинг рафиқаси уни "омадсиз" деб атаган. "Daily Express" нашри томонидан сўралган лаблар ҳаракатини профессионал ўқийдиган мутахассис шундай тахмин қилмоқда.

"У ёнидан ўтаётган пайтида, у нимадир пичирлади, лабларидан ўқиш мумкин: 'Dégage, espèce de loser' — бунинг маъноси: 'Мендан узоқроқ юр, омадсиз'," — деди мутахассис.

Шундан сўнг, Франция президенти Макрон, эҳтимол, "Илтимос, яна бир марта уриниб кўрайлик", деган, аммо Брижит жавобан: "Йўқ", деган.

Батафсил Gorizontда...
🇪🇸🇮🇪🇸🇮🇳🇴🇵🇸🇺🇳 Испания, Ирландия, Словения ва Норвегия Фаластинни БМТнинг тўлақонли аъзоси сифатида тан олишга чақирди.

"Словения, Испания, Ирландия ва Норвегия томонидан Фаластин давлати расман тан олинганидан бир йил ўтиб, Мадрид+ гуруҳи учрашуви доирасида биз икки давлат ечимини амалга ошириш бўйича халқаро мажбуриятни янгилаш ва мустаҳкамлаш мақсадида йиғилдик. Бунда, фақатгина халқаро тан олинган чегараларга эга, Ғазо ва Ғарбий соҳилни ўз ичига олган ҳамда пойтахти Шарқий Қуддусда бўлган барқарор ва ягона Фаластин давлати Фаластин ва Исроил халқларининг қонуний миллий орзулари ҳамда тинчлик ва хавфсизлик эҳтиёжларини тўлиқ қондира олиши мумкин", — дейилади юқорида номлари келтирилган давлатларнинг қўшма баёнотида.

Шунингдек, мазкур давлатлар халқаро ҳамжамиятни Фаластинни БМТга тўлақонли аъзо сифатида қабул қилиш учун зарур чораларни кўришга чақирди.

Батафсил Gorizontда...
📊 Халқаро молия бозорида 8 йиллик тажриба

💼 Forex | Crypto | Stocks
📈 Кунлик бепул савдо ғоялари ва сигналлар
🔔 Tradеnга оид энг сўнгги янгиликлар учун каналга қўшилинг!

Fundamentals SAVDO VA LIVE TRADE

📍 Сигнал ва янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун канални "Закрепить" қилиб қўйинг

https://t.me/fundamentals_TRADE_SNR
🇮🇱 Исроил собиқ бош вазири Нетаняху ва ҳукуматни ҳарбий жиноятларда айблади

"Исроил давлати ташкил топганидан бери ҳеч қачон бундай уруш олиб бормаган... Бинямин Нетаняху бошчилигидаги жиноий гуруҳ Исроил тарихида ва бу соҳада мисли кўрилмаган прецедент яратди. Биз ҳозир Ғазода амалга ошираётган ҳаракатлар вайронкор урушдир: тинч аҳолини сараламай, чексиз, шафқатсиз ва жиноий тарзда ўлдириш. Бу онгли равишда, ёвузлик билан, ғаразли ниятда, масъулиятсизларча белгиланган давлат сиёсатининг натижасидир. Ҳа, Исроил ҳарбий жиноятлар содир этмоқда", деди Эҳуд Олмерт.

Батафсил Gorizontда...
🏳️ “Толибон” стол футболини ўйнашни тақиқлади

Манбаларга кўра , ўйиндаги футболчи фигуралар бутларга қиёсланган. “Толибон” стол футболи ўйинини давом эттириш учун клубларга шарт қўйган. Бунинг учун фигураларнинг бош қисмлари олиб ташланиши керак. Бу кўрсатмага риоя қилинмаса, ўйинга тўлиқ тақиқ жорий этилади.

Батафсил Gorizontда...
🇮🇱🇵🇸 Ғазо секторидаги уруш Исроилга 48,8 миллиард доллар зарар келтирди, бу бир кунда тахминан 85,6 миллион долларни ташкил этади - Исроилнинг "Channel 12" телеканали ҳисоб-китоблари

Батафсил Gorizontда...
🇺🇸 "Америка Овози"нинг барча ходимлари шу ҳафта ишдан бўшатилади, дея хабар беради Politico компаниядаги манбаларга таяниб.

Трамп маъмурияти май ойи бошида 600 га яқин Voice пудратчиларини ишдан бўшатганидан кейин бу ҳаракат агентликнинг қолган 800 нафар ходимига таъсир қилади. Бу, эҳтимол, Иккинчи Жаҳон уруши пайтида нацистларнинг дезинформациясига қарши курашиш учун 80 йилдан кўпроқ вақт олдин ташкил этилган тармоқнинг тугашини англатади.

Эслатиб ўтамиз, “Америка Овози” Вашингтондаги бош қароргоҳи аллақачон сотувга қўйилган.

Батафсил Gorizontда...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺 Россия қуролли кучларини кенг кўламли модернизация қилиб бўлди, Кремл жаҳон урушига тайёрланмоқда, - Der Spiegel

- Мамлакат бўйлаб янги иншоотлар қурилди: базалар қайта қурилди, юзлаб казармалар, қўриқлаш миноралари, қўмондонлик марказлари ва омборхоналар барпо этилди, километрлаб ер ости туннеллари ётқизилди;

- Шу жумладан Авангард (қитъалараро ракета билан учириладиган маневрли гипертовушли каллаклар) тизими жойлашган модернизацияланган силослар қурилди;

- Модернизация асосан эскирган совет тизимларини янгилайди ва ядровий қудратли давлатлар ўртасидаги стратегик мувозанатни ўзгартирмайди.

Батафсил Gorizontда...
🇺🇸 Американинг Lockheed Martin мудофаа корпорацияси F-35 қирувчи самолётининг учувчисиз уча оладиган янги версиясини яратишни режалаштирмоқда - Defense One портали.

Батафсил Gorizontда...
🇩🇪 Германияда 6 ёшдан бошлаб болаларга пенсия учун жамғариш таклиф қилинди.

Расмийлар "эрта пенсия" дастурини ишга тушириш ниятида - давлат 6 ёшдан 18 ёшгача бўлган болаларга ойига 10 евро ўтказади.

Батафсил Gorizontда...
🦠 Таиланд, Сингапур, Хитойга COVID-19 қайтди: Осиёда коронавируснинг янги тўлқини бошланмоқда.

Таиланд, Хитой ва Сингапур коронавируснинг янги тўлқини билан тўқнаш келмоқда ва ҳукумат фуқароларни ниқоб кийишга чақирмоқда. Ҳукумат маълумотларига кўра, Таиландда 18-24-май кунлари 53,5 мингта COVID-19 ҳолати қайд этилган. Бунгача январ-май ойининг ўрталаригача бўлган даврда 187 000 та инфекция қайд этилган.

Касаллик энг катта даражада пойтахт Бангкокга таъсир қилди. Май ойининг ўрталаридан бошлаб пойтахтдаги мактаблар биноларига дезинфекциялаш воситалари сепилди, баъзи таълим муассасалари эса онлайн ўқитишга ўтди.

Батафсил Gorizontда...
Gorizont
🇺🇸 АҚШ Федерал суди Трамп тарифларини конституцияга зид деб топди ва уларни бекор қилди Батафсил Gorizontда...
🇺🇸 АҚШ Халқаро савдо суди президент Доналд Трамп томонидан жорий қилинган импорт тарифларини ноқонуний деб топди ва уларнинг аксариятини блоклади. Бу ҳақда The New York Times хабар бермоқда.

Бир неча суд даъволарида Трамп божларни жорий этиш бўйича ўз ваколатларидан ташқарига чиқиб кетганини даъво қилганидан кейин уч судядан иборат ҳайъат шундай қарор чиқарди. Ҳукм АҚШнинг ижро этувчи ҳокимиятига тарифларни бекор қилиш бўйича бюрократик жараённи якунлаш учун 10 кун вақт беради.

АҚШ Адлия вазирлиги юристи Бретт Шумейт судда тарифлардан мақсад АҚШ ҳамкорларини музокаралар столига ўтиргизиш ва келишувларга эришиш учун сиёсий босим воситасини яратиш эканини таъкидлади ва суд режаларни бузганини айтди.

Роналд Рейган даврида савдо судига тайинланган катта судя Жейн Рестани бунга жавобан “режа ажойиб бўлиши мумкин, лекин у қонунга мос келиши керак”, деб таъкидлади.

Батафсил Gorizontда...
Gorizont
🇺🇿🇮🇹 Музокаралар якунида Қўшма декларация қабул қилинди ҳамда Самарқанд кўчаларидан бирига Рим номи берилди. Батафсил Gorizontда...
🇺🇿🇮🇹 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Италия Республикаси Бош вазири Жоржа Мелони Стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш тўғрисидаги қўшма декларация.

Батафсил Gorizontда...
🇷🇺🇺🇦 Тинчлик фақат Путиндан кейин бўлади - Зеленский

Батафсил Gorizontда...
🇺🇸 АҚШ 13 йилдан сўнг Суриядаги элчихонасини қайта очди

АҚШнинг Суриядаги махсус вакили Томас Баррак ва Сурия ташқи ишлар вазири Ҳасан ал-Шайбоний 29 май куни Дамашқдаги элчихона резиденциясида Қўшма Штатлар байроғини кўтарди. АҚШ расмийси Сурия президенти Аҳмад аш-Шаръа билан ҳам учрашув ўтказди.

Батафсил Gorizontда...
🇺🇸 АҚШ илмий талабалар учун жозибасини йўқотмоқда

Апрель ойида чет элликларнинг PhD дастурлари бўйича сайтларга ташриф буюришлари сони 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 20 фоиздан кўпроққа қисқарган.

Австралия, Швейцария, Италия каби давлатлардаги PhD дастурларига қизиқиш эса кескин ошган.

Батафсил Gorizontда...