Gorizont
125K subscribers
16.4K photos
17.5K videos
8 files
19.2K links
Дунёни биз билан кузатинг!🇺🇿🇰🇿🇰🇬🇹🇯🇹🇲

Админ: @bavariyFC
Download Telegram
🇺🇸🇨🇦 Трамп Канадага АҚШнинг янги штати сифатида “Олтин гумбаз” ракетага қарши мудофаа тизимига бепул қўшилишни таклиф қилди

“Олтин гумбаз” тизимимизга қўшилишни жуда истайдиган Канадага шундай дедим: агар улар алоҳида, аммо тенг ҳуқуқсиз давлат бўлиб қолса, бу уларга 61 млрд долларга тушади. Бироқ, бизнинг севимли 51-штатимизга айланишса, бу уларга 0 долларга тушади, деди АҚШ президенти.

Батафсил Gorizontда...
🇬🇧🇮🇱 800 дан ортиқ юристлар, судьялар Буюк Британия бош вазири Кир Стармерни Исроил ҳукуматига санкциялар қўллашга чақирди

Буюк Британия ўтган ҳафта Исроил билан янги савдо битими бўйича музокаралар ўтказишни тўхтатганди.

Батафсил Gorizontда...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏳️ Афғонистонда 286 минг долларлик янги тўғонни сув ювиб кетди

Афғонистоннинг Хост вилояти Гурбез туманида жойлашган янги сув омборининг тўғони очилганидан бир неча кун ўтиб, кучли ёмғир ва сел оқибатида вайрон бўлди.

Батафсил Gorizontда...
🇨🇳 China Consulting bilan Xitoyning TOP 100-1000 universitetlarida 100% grant asosida talaba bo'ling!

📆 2025-yil uchun kuzgi qabullar yopilyapti,
ro'yxatdan o'tishga ulgurib qoling!

‼️ Telegram kanalimizga qoʻshilib oling👇

https://t.me/+iqORC7n6zGg4MTIy
https://t.me/+iqORC7n6zGg4MTIy
https://t.me/+iqORC7n6zGg4MTIy
🇮🇱🇺🇸 7 октябр воқеаларидан бери АҚШ Исроилга 800 та самолёт ва 140 та кемада қурол-яроғ етказиб берган

Исроил мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, 2023 йилнинг 7 октябр санасидан буён Қўшма Штатлардан зирҳли транспорт воситалари, бомба ва снарядлар, ҳимоя воситаларидан иборат жами 90 минг тонна юк олиб келинган.

Батафсил Gorizontда...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇷🇺🇪🇺 Украина Сиёсат институти директори Руслан Бортник: “Агар Киев қуласа, Европа тишларигача қуролланган Россия қаршисида яланғоч қолади”.

Бортникнинг фикрича, агар Россия Украинани эгаллаб олса, Европа учун жанг бошланади. “Россиянинг Украинага ҳужумидан мақсад Европага етиб бориш”, деб ҳисоблайди сиёсатшунос.

Батафсил Gorizontда...
🇮🇱 Исроил ОАВ хабар беришича, Ғазодаги можаро бошланганига 600 кун бўлди.

Исроилнинг ярим миллиондан ортиқ фуқароси руҳий ёрдам сўраб мурожаат қилган, бу эса уруш аҳолининг руҳий саломатлигига жиддий таъсир кўрсатаётганини кўрсатади.

Батафсил Gorizontда...
🇧🇪🇮🇱 Бельгия ташқи ишлар вазири:

Биз Исроилга қарши санкциялар жорий қиламиз ва болалар ҳалок бўлмаслиги учун Ғазо қамали яқин вақтларда олиб ташланиши керак.

Батафсил Gorizontда...
Forwarded from Kisva.official.uz
🇦🇪🇰🇼🇺🇸 Факт: АҚШни Техас штатини ўзида БАА ва Қувайтдан кўра кўпроқ нефт қазиб олинади.

Техасдаги нефт захиралари тахминан 8 миллиард баррелни (1,300,000 м3) ташкил этади, бу АҚШнинг умумий захираларининг учдан бир қисмини ташкил қилади. Техасда тахминан 4,6 миллиард баррел (730 000 м3) хом нефт қазиб олинади.

Батафсил Gorizontда...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Telegram асосчиси Павел Дуров:

«Бу ёзда Телеграм фойдаланувчилари бозордаги энг яхши сунъий интеллект технологиясидан фойдаланиш имкониятига эга бўлишади. Илон Маск ва мен xAIнинг Grok чатботини миллиарддан ортиқ фойдаланувчиларга етказиш ва уни барча Телеграм иловаларига интеграция қилиш учун 1 йиллик ҳамкорликка келишиб олдик.

Бу Телеграмнинг молиявий аҳволини ҳам мустаҳкамлайди: биз xAIдан 300 миллион доллар нақд пул ва ўз капиталини, шунингдек Телеграм орқали сотилган xAI обунасидан тушган даромаднинг 50 фоизини оламиз.

Телеграм + Grok = ❤️📈🏆

Батафсил Gorizontда...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇳🇨🇳 Ҳиндистон ва Хитой ялпи ички маҳсулоти

Батафсил Gorizontда...
🇷🇺🇺🇦🇺🇸 Путиннинг Украина бўйича тинчлик шарти — санкцияларни бекор қилиш ва НАТОнинг кенгайишини тўхтатиш ваъдаси.

Юқори лавозимли россиялик манбага кўра, Путин АҚШ етакчилигидаги НАТОнинг шарққа кенгаймаслиги ҳақида Ғарб давлатларидан “ёзма” кафолат олишни истамоқда. Бу эса Украина, Грузия, Молдова ва бошқа собиқ совет республикаларининг НАТОга аъзо бўлишидан расмий равишда воз кечилишини англатади.

Батафсил Gorizontда...
🇰🇿🇪🇺 Қозоғистон Европа Иттифоқига нефт экспорт қилувчи давлатлар орасида учинчи ўринда туради

Статистик маълумотларга кўра, Европа Иттифоқи мамлакатлари 2024 йилда кунига жами 9,1 миллион баррел нефт импорт қилган. Энг катта ҳажмни АҚШ, Норвегия ва Қозоғистон таъминлаган.

Батафсил Gorizontда...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇺🇦🇩🇪 Давлат Думаси мудофаа қўмитаси раҳбари, полковник Картаполов Германияга таҳдид қилди.

Унинг айтишича, агар Берлин Taurus ракеталарини Киевга топширса, Россия "бу Taurusлар олиб келинган жойларга ракета билан зарба беришга тайёр.”

Унинг сўзларига кўра, Москва “ҳамма нарсага” тайёр.

Батафсил Gorizontда...
🇦🇷 Аргентина 500 000 доллар сармоя эвазига фуқаролик беришни бошламоқчи

Инвестициялар учун устувор йўналишлар қаторига агробизнес, энергетика, технология ва туризм киради.

Шунингдек, ушбу мамлакат қонунчилигига кўра, унинг ҳудудида туғилган бола, ота-онасининг фуқаролигидан қатъи назар, тупроқ ҳуқуқи билан Аргентина фуқаролигини олади. Аргентинада бола туғилгандан сўнг, онаси, отаси ва уларнинг катта фарзандлари кейинчалик фуқароликни шу асосда олиш билан доимий яшаш учун ариза беришлари мумкин.

Аргентина фуқаролари 172 давлатга визасиз саёҳат қилишлари мумкин.

Батафсил Gorizontда...
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇷 Эрон санкцияларга қандай ён беради?

Манба

Батафсил Gorizontда...
🇺🇿🇮🇹 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Италия Республикаси Бош вазири Жоржа Мелони расмий ташриф билан мамлакатимизга келди.

Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Президентимиз кутиб олди.

Батафсил Gorizontда...