Gorizont
126K subscribers
16.3K photos
17.4K videos
8 files
18.9K links
Дунёни биз билан кузатинг!🇺🇿🇰🇿🇰🇬🇹🇯🇹🇲

Админ: @bavariyFC
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Туркий саркардалар.

1. Амир Темур (1336–1405)
— Турон заминидан чиққан энг йирик саркарда.
— Ҳиндистон, Эрон, Ироқ ва Сурия юришлари билан мусулмон дунёсининг қиёфасини ўзгартирган.

2. Алп Арслон (1029–1072)
— Малазгирд жангида Византия империясини мағлубиятга учратган.
— Анадолудаги ислом ҳукмронлигининг пойдеворини қўйган.

3. Тўғрул Бек (990–1063)

— Салжуқий империясининг асосчиси.
— Бағдоддаги халифани шиа ҳукмронлигидан қутқариб, Исломни мустаҳкамлади.

4. Муҳаммад ал-Фотиҳ (1432–1481)
— Византия пойтахти Константинополни забт этиб, уни Истанбулга айлантирган.

5. Заҳириддин Муҳаммад Бобур (1483–1530)
— Ҳиндистон заминида Бобурий империясига асос солган.

6. Маҳмуд Ғазнавий (971–1030)
— Ҳиндистонга 17 марта юриш қилган, Ғазнавий империясининг қудратли ҳукмдори.

7. Чингизхон (1162-1227)

Батафсил Gorizontда...
Gorizont
🇺🇿🇨🇳 2025 йил 1 июньдан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари Хитойга визасиз сафар қилиш имкониятига эга бўлади Ўзаро Битимга мувофиқ, Томонлар давлатлари фуқаролари икки давлат ҳудудларига кириш, ундан чиқиш ёки транзит қилиш учун ҳар бир алоҳида бўлиш муддати…
🇺🇿🇨🇳 Хитой ва Ўзбекистон ўртасида 2025-йил 1-июндан бошлаб визасиз режим жорий этилиши охирги кунларнинг энг муҳим янгиликларидан бири бўлди. Қайд этилишича, 2024-йил 1-декабрь куни Ченду шаҳрида имзоланган ушбу келишув глобал беқарорлик шароитида Тошкент ва Пекиннинг янги амбицияларини намоён этувчи кучли сигнал ҳисобланади.

Президент Мирзиёев бошчилигида Ўзбекистон Ғарб, Россия, Хитой ва Туркия ўртасида мувозанатни сақлаган ҳолда мустақил ва мослашувчан ташқи сиёсат юритмоқда. Хитой билан визасиз режим — нафақат дипломатик ютуқ, балки Марказий Осиёдаги мавқени мустаҳкамловчи стратегик қадам. Хитой билан визасиз режим янги имкониятлар эшигини очади.

Тўлиқ мақолани бу ердан ўқинг: https://t.me/StratFocusCA/2742

Батафсил Gorizontда...
🇷🇺🇺🇿 Чет эл фуқаролари, жумладан, ўзбекистонликларнинг ҳам Россияга киришига янги талаб жорий қилинди

2025 йил 30 июндан бошлаб визасиз тартибда Россияга келаётган чет эл фуқаролари «Gosuslugi RuID» мобил иловаси орқали олдиндан рўйхатдан ўтиши ва *QR-код* олиши шарт бўлади.

QR-кодни чегарадан ўтишда тақдим этиш талаб этилади.

Рўйхатдан ўтиш учун:

* шахсий кабинет яратиш;
* фотосурат ва шахсий маълумотларни юклаш;
* Россияда бўлиш муддатини кўрсатиш керак.

Ариза сафардан камида 72 соат олдин берилиши лозим.

‼️ Агар келиш зарурати тўсатдан (масалан, оғир касаллик ёки яқин қариндош вафоти) пайдо бўлса, аризани 4 соат қолганда ҳам топшириш мумкин.

Қуйидагилар рўйхатдан ўтишдан озод қилинади:

* Беларусь фуқаролари;
* 6 ёшгача бўлган болалар;
* виза, вақтинчалик ёки доимий яшаш рухсатномасига эга шахслар.

6 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар учун аризани уларнинг ота-оналари ёки қонуний вакиллари топширади — уларда ҳам шахсий рўйхатдан ўтиш коди бўлиши шарт.

Батафсил Gorizontда...
🇺🇸🇷🇺 Италия, Буюк Британия, Германия ва Франция раҳбарлари Путин билан суҳбати олдидан Трамп билан Украина масаласини муҳокама қилишди, деб хабар берди Италия вазирлар кенгаши.

Батафсил Gorizontда...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇷🇺🇺🇸 Трамп Украина президенти Путин билан гаплашади - Украина телеканали

Батафсил Gorizontда...
🇺🇸🇷🇺 Путин Трамп билан душанба куни соат Тошкент вақти билан 19:00 да телефон орқали мулоқот қилади - Песков

Батафсил Gorizontда...
🇻🇦🇺🇸 АҚШ вице-президенти Джей Ди Вэнс бугун эрталаб Ватиканда Рим папаси Лео XIV билан учрашди

Собиқ Рим папаси Франциск ҳам вафот этишидан бир кун олдин вице-президент Джей Ди Вэнс билан кўришган эди.

Батафсил Gorizontда...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Сурхондарёда 11 та ўқитувчи 2 минг доллардан кўп маош олаётгани маълум қилинди. Президент буни Британия билан таққослади

Шавкат Мирзиёев Сурхондарё таълим бошқармаси бошлиғидан: “Жайдари тилда менга тушунтир: агар ҳаракат қилса, Сурхондарёда домла минг доллар олиши мумкинми-йўқми?” дея сўради. Ҳусниддин Мамадиев вилоятда минг доллардан кўп ойлик олаётган 600 га яқин ўқитувчи борлиги, яна 11 нафар ўқитувчи 2 минг доллардан кўп олаётганини айтди.

“Британияда ҳам бунақа ойлик йўқ”, деди давлат раҳбари.

Батафсил Gorizontда...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇪🇸 Испанияда 4 йил давомида ҳар куни шароб ичадиган одамларга иш таклиф қилинмоқда.

Наварра университети жамоаси винонинг соғликка таъсири бўйича энг йирик илмий тадқиқот ўтказмоқчи: иштирокчилардан тўрт йил давомида ҳар куни бир қадаҳ шаробни текин ичиш сўралади.

Иштирок этиш шартлари:
• Эркаклар 50–70 ёш, аёллар 55–75;
• Испанияда турар жой;
• Ўртача спиртли ичимликларни истеъмол қилиш (ҳафтасига 3+ стакан);
• Жиддий касалликларнинг йўқлиги.

Батафсил Gorizontда...
🇺🇿🇭🇺 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Венгрия Бош вазири Виктор Орбаннинг таклифига биноан расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Батафсил Gorizontда...
🔘Ishlaymiz... lekin jamg‘arolmaymiz.
🔘Qarz olamiz... lekin tushunmaymiz.
🔘Hisob yuritamiz... lekin effektiv yo‘lni bilmaymiz.

📌 Shu muammolar sizga tanish bo‘lsa — 6 yillik tajribaga ega moliyachi va buxgalter @abdurakhmon_iminov kanaliga obuna bo‘ling.

Bu yerda:

Soliq va ish haqi borasida haqiqat
Shaxsiy moliyani boshqarish haqida maslahatlar
Jamiyatdagi moliyaviy trendlarga kasbiy munosabat
Hisob va buxgalteriya haqida hayotiy misollar
Buxgalter va moliyachilar hayoti haqida qiziq kontentlar

Bu blogda siz moliyani kurs emas — hayot orqali o‘rganasiz.

🎯 Blog: @abdurakhmon_iminov

#FoydaliBlog #MoliyaviySavod #soliq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇳🇱🇵🇸🇮🇱 Маҳаллий ҳокимият қаршиликларига қарамай, якшанба куни Гаага кўчалари минглаб фаластинлик тарафдорлар билан тўлиб, ҳукуматнинг Исроилга сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий ёрдамини тўхтатишни талаб қилди.

Батафсил Gorizontда...
🇫🇮🇷🇺🇺🇦 Финляндия Украинага Россиянинг музлатилган активлари ёрдамида сотиб олинган 90 миллион евролик ўқ-дориларни етказиб беради.

Батафсил Gorizontда...
🇪🇺 Европа Иттифоқи паспорт ёрдамида интернетга киришни жорий этишга тайёрланмоқда

Испания, Греция ва Франция болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш учун 15 ёшдан бошлаб интернетга киришга рухсат беришни таклиф қилмоқда. Сабаби, ижтимоий тармоқлар юзаки контентга дучор бўлиб, унга қарам бўлиб қолган болаларнинг соғлиғида муаммо туғдирмоқда.

Батафсил Gorizontда...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇹🇷 Туркияда илк бор куйлайдиган йўл қурилди.

Маълум бир тезликда ҳаракатланувчи ҳайдовчилар Турк марши оҳангини эшитишлари мумкин.

Батафсил Gorizontда...
🇺🇸🇷🇺 Трамп ва Путиннинг телефон мулоқоти бошланди, деб хабар берди Reuters Оқ уй расмийларига таяниб.

Батафсил Gorizontда...
Gorizont
🇺🇸🇷🇺 Трамп ва Путиннинг телефон мулоқоти бошланди, деб хабар берди Reuters Оқ уй расмийларига таяниб. Батафсил Gorizontда...
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇷🇺🇺🇦 Трамп ва Путин ўртасидаги телефон мулоқоти тугади, суҳбат икки соатдан ортиқ давом этди.

Россия Украина билан меморандум, жумладан, сулҳ бўйича ишлашга тайёр деди Путин.

Путин баёнотидаги асосий гаплар:

- Россия Украина билан келажакдаги тинчлик шартномаси бўйича меморандум устида ишлашга тайёр;

- Тегишли келишувларга эришилса, ўт очишни тўхтатиш мумкин бўлади;

- Москва ва Киэв иккала томонни қониқтирадиган муросага келишлари лозим;

- Трамп ўт очишни тўхтатиш масаласида ўз нуқтаи назарини билдирди;

- Истанбулдаги музокаралар томонларнинг "умуман олганда тўғри йўлдан бораётганини" кўрсатмоқда.

Батафсил Gorizontда...