Gorizont
127K subscribers
16.2K photos
17.3K videos
8 files
18.8K links
Дунёни биз билан кузатинг!🇺🇿🇰🇿🇰🇬🇹🇯🇹🇲

Админ: @bavariyFC
Download Telegram
❗️2025-йил учун дунёдаги “энг кучли“ 15 паспорт эълон қилинди.

Батафсил Gorizontда...
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇦🇱🇪🇺 Европа етакчилари кеча Албанияда бўлиб ўтган Европа ҳамжамияти форуми очилишида ўзларининг болаларча версиясига дуч келишди.

Батафсил Gorizontда...
Gorizont
🇺🇦🇷🇺🇹🇷 Россия ва Украина музокаралари якунланди, делегациялар тарқалди, матбуот баёнотлари тайёрланмоқда, — Россия ОАВ - Истанбулдаги музокаралар натижаси нолга тенг - депутат Железняк - Хабар қилинишича, Россия делегацияси ўт очишни тўхтатиш шарти сифатида…
🇺🇦🇷🇺🇹🇷 Дунё етакчилари Туркиядаги кечаги музокара натижаларига муносабат билдирди

🇬🇧 Кей Стармер Украинани тўлиқ қўллаб-қувватлашини таъкидлади ва Россиянинг музокаралардаги позицияси қабул қилиб бўлмаслигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Путин ўт очишни тўхтатишни кечиктиришга ҳаракат қилмоқда ва Лондон бунга йўл қўймайди.

🇫🇷 Эммануэл Макрон Россия АҚШ, Украина ва Европанинг оқилона талабларини эътиборсиз қолдирганини айтди. Унинг сўзларига кўра, Москва ўт очишни тўхтатиш бўйича на жавоб берган, на реал келишувлар билан учрашувга розилик берган.

🇵🇱 Доналд Туск Россияни музокараларни бузишда айблаб, Кремл АҚШ иштирокида мулоқот ўтказишдан бош тортганини ва яна қабул қилиб бўлмайдиган шартларни илгари сурганини таъкидлади.

🇮🇹 Жоржия Мелони ким ҳақиқатдан ҳам тинчликни хоҳлаётгани ва ким истамаслиги аниқ бўлганини айтди. У ўт очишни тўхтатиш ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари зарурлигини таъкидлади.

🇩🇪 Фридрих Мерц Россияни Украина бўйича тинчлик музокараларида муваффақият қозонмагани учун танқид қилди, шунингдек, ташаббуснинг барбод бўлишида айб Москвада эканлигини таъкидлади.

Батафсил Gorizontда...
Gorizont
🇺🇦🇷🇺🇹🇷 Россия ва Украина музокаралари якунланди, делегациялар тарқалди, матбуот баёнотлари тайёрланмоқда, — Россия ОАВ - Истанбулдаги музокаралар натижаси нолга тенг - депутат Железняк - Хабар қилинишича, Россия делегацияси ўт очишни тўхтатиш шарти сифатида…
🇷🇺🇺🇦🇹🇷 Clash Report Россиянинг Истанбулдаги музокараларда Мединский томонидан билдирилган талабларини чоп этди.

1. Нейтрал Украина – Украина ҳудудида хорижлик қўшинлар йўқ, бу Австриянинг нейтраллик моделига ўхшайди.

2. Репарациялар йўқ - урушдаги йўқотишларни қоплаш бўйича ҳар қандай даъволардан ўзаро воз кечиш.

3. Рус тилида сўзлашувчи фуқароларнинг ҳуқуқлари - Украина озчилик ҳуқуқларининг Европа стандартларини қабул қилиши ва "миллатчилик ташвиқоти" га чек қўйиши керак.

4. Ҳудудларнинг тан олиниши – Украина Россиянинг бешта ҳудудга (Донецк, Луганск, Херсон ва Запороже вилоятлари, шунингдек, Қрим) конституциявий даъволарини қабул қилиши керак.

5. Дарҳол ўт очишни тўхтатиш шарти - Украина қўшинлари Россия даъво қилган барча беш ҳудуддан чиқиб кетиши керак.

Батафсил Gorizontда...
🇱🇾🇺🇸🇵🇸 Қўшма Штатлар Ғазонинг 1 миллион аҳолисини Ливияга мажбуран кўчириш режаси устида ишламоқда - NBC News

Батафсил Gorizontда...
🇺🇸🇺🇦🇷🇺 Қўшма Штатлар ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришилса, Киевга қурол етказиб беришни тўхтатишга тайёрлигини тасдиқлади.

Бу ҳақда бир вақтнинг ўзида бир нечта Украина манбалари хабар берди. Истанбулдаги музокараларда Россия делегацияси Киевга ўт очишни тўхтатиш муддати давомида Ғарбдан сафарбарлик ва қурол-яроғ етказиб беришни тўхтатиш шартларини илгари сурди.

Шунингдек, АҚШ президенти Доналд Трамп яқин кунларда Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилиб, Истанбулдаги кечаги музокаралар натижаларини муҳокама қилади.

Батафсил Gorizontда...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇮🇷 Трамп: Мен Эронга айтдим: "Биз келишув тузамиз ва сиз жуда хурсанд бўласиз". Аммо улар ядровий қуролга эга бўлмайди.

Батафсил Gorizontда...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇷🇺🇺🇦 Трамп: Агар Путин танклари билан лойга ботиб қолмаганида, улар беш соат ичида Киевда бўлишарди.

Трампнинг бошқа баёнотлари:

▪️Агар Украина бўйича келишувга эришилмаса, АҚШ Россияга нисбатан қаттиқ санкциялар жорий қилиши мумкин;
▪️Зеленскийнинг ҳозирда Украинадаги уруш бўйича ҳеч қандай "козири" йўқ. Бу тинчлик йўлидаги асосий тўсиқдир;
▪️ Зеленский "дунёдаги энг буюк савдогар", мендан анча яхши.

Батафсил Gorizontда...
🇸🇦🇫🇷🇺🇳🇵🇸 Июн ойида Саудия Арабистони ва Франция БМТ кўмагида Нью-Йоркда Фаластин давлатини яратиш бўйича йўл харитасини ишлаб чиқиш бўйича халқаро конференция ўтказади.

Конференция дипломатик жараёнда муҳим қадам бўлади, аммо Исроил иштирокисиз, деб хабар қилмоқда Исроилнинг "Israel Hayom" нашри.

Батафсил Gorizontда...
🇰🇵 Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ҳаво ҳужуми ва ҳаво ҳужумидан мудофаа бўйича ҳарбий-ҳаво кучлари эскадронларининг жанговар машғулотларини ўтказди.

У ҳаво эскадронининг ҳарбий хизматчиларига армиянинг барча қисмлари ҳар доим урушга киришга тайёр туриши кераклигини айтди.

Батафсил Gorizontда...
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇰🇿 Бугун Қозоғистон президентининг туғулган куни.

Қасим-Жомарт Тоқаев бугун 72 ёшни қаршилади.

Қозоғистон президенти билан боғлиқ эьтиборли видеолар:

1. Видео
2. Видео
3. Видео

Батафсил Gorizontда...
Gorizont
🇰🇿 Бугун Қозоғистон президентининг туғулган куни. Қасим-Жомарт Тоқаев бугун 72 ёшни қаршилади. Қозоғистон президенти билан боғлиқ эьтиборли видеолар: 1. Видео 2. Видео 3. Видео Батафсил Gorizontда...
🇺🇿🇰🇿 Ўзбекистон Президенти Қозоғистон Президентини таваллуд куни билан самимий табриклади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 май куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевни таваллуд куни билан самимий табриклаб, қардош Қозоғистон халқининг фаровонлиги ва равнақи йўлидаги масъулиятли давлатчилик фаолиятида катта муваффақиятлар тилади.

🇺🇿🤝🇰🇿

Батафсил Gorizontда...
❗️Глобал нефт ва газ гигантлари (2025)

Энг йирик 10 та нефт ва газ компанияси бозор капиталлашуви бўйича:

1️⃣ Saudi Aramco 🇸🇦 — $1.648 trillion
2️⃣ ExxonMobil 🇺🇸 — $493.62 billion
3️⃣ Chevron 🇺🇸 — $279.44 billion
4️⃣ Shell 🇬🇧 — $210.03 billion
5️⃣ PetroChina 🇨🇳 — $196.17 billion
6️⃣ TotalEnergies 🇫🇷 — $139.2 billion
7️⃣ ConocoPhillips 🇺🇸 — $126.42 billion
8️⃣ CNOOC 🇨🇳 — $115.72 billion
9️⃣ Southern Company 🇺🇸 — $99.3 billion
🔟 TAQA 🇦🇪 — $95.82 billion

Бу компаниялар глобал энергия бозорининг асосий ўйинчилари бўлиб, иқтисодиётга бевосита таъсир кўрсатмоқда.

Батафсил Gorizontда...
❗️Сурия Асадлар сурати туширилган валютадан воз кечиш арафасида

Сурия ҳукумати Россияда миллий валютани босиб чиқаришдан воз кечиб, БАА ва Германия билан ҳамкорликни йўлга қўймоқчи. Сурия расмийлари, шунингдек, қочоқ президент Башар Асад ва отаси Ҳофизнинг портретини олиб ташлаган ҳолда ўз пул белгиларининг дизайнини ўзгартиришни режалаштирмоқда

Батафсил Gorizontда...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇷🇺🇺🇦 “Биз Путин билан буни амалга оширишни (келишувни) режалаштирамиз, чунки мен бу бир тийинга қиммат учрашувлардан чарчадим”, деди Трамп.

Батафсил Gorizontда...
🇺🇸🇨🇳 АҚШ президенти Доналд Трамп Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан савдо музокаралари учун Хитойга боришга тайёрлигини айтди.

Батафсил Gorizontда...