Gorizont
126K subscribers
16.3K photos
17.4K videos
8 files
18.9K links
Дунёни биз билан кузатинг!🇺🇿🇰🇿🇰🇬🇹🇯🇹🇲

Админ: @bavariyFC
Download Telegram
🇺🇿Barcha turdagi zamonaviy temir darvozalar tayyorlash hizmati.

Sifatli💯% Ishonchli va Tez.

🚚 O'zbekiston bõylab, Órnatib Beramiz
Malumot uchun⤵️ Usta👈


👷🏼‍♂️ Дарвоза ясаш хизмати

👷🏼‍♂️ Биз сизга тажрибали усталар хизматини таклиф қиламиз!

Танловда адашманг



Буюртма учун:@Aloqa1093

Батафсил:+998910051093
🇺🇸🇷🇺🇺🇦🇹🇷 Трамп вакиллари Уиткофф ва Келлогг Россия ва Украина ўртасидаги музокараларда иштирок этиш учун Истанбулга боради, деб хабар қилди Reuters манбаларга таяниб.

Батафсил Gorizontда...
🇷🇺🇺🇦 Путин: Украинада, Россия Федерациясидан фарқли ўлароқ, мажбурий сафарбарлик бор, одамларни кўчада ит каби тутишмоқда.

Батафсил Gorizontда...
🇺🇸🇷🇺🇺🇦🇹🇷 АҚШ Путин музокаралар учун Истанбулга келади, кейин Трамп ҳам у ерга келади, деб умид қилмоқда Трампнинг махсус вакили Келлогг.

Батафсил Gorizontда...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇳🇵🇰 Ҳиндистон ва Покистон келишувга эришганидан сўнг, Кашмирдаги мактаблар қайта очилди

Ҳиндистон ва Покистон ўртасида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришилгач, Ҳиндистон томонидан бошқариладиган Кашмирдаги Шринагар мактаблари қайта очилган.

Маълумот учун, икки давлат ўртасидаги дастлабки отишмалар айнан Кашмир ҳудудида бошланган эди.

Батафсил Gorizontда...
🇺🇦🇷🇺🇨🇳 Зеленский: Хитой Украинадан 8—10 май кунлари Москвадаги парадга ҳужум қилмасликни ва хавфсизликни таъминлашни сўради.

Шунингдек, у Украина Хитой томонидан 30 кунлик сулҳни қўллаб-қувватлаганликлари ҳақида сигнал олганини айтди.

Батафсил Gorizontда...
🇺🇸🇸🇦 Оқ уй: Саудия Арабистони АҚШга 600 млрд доллар инвестиция киритади.

Батафсил Gorizontда...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇷🇺🇹🇷🇺🇸 Зеленский: Путин билан учрашиш учун ҳамма нарсага тайёрман.

— Мен президент Трампга буни бир неча бор таъкидлаганман: мен Путин урушнинг тугашини хоҳламаслигига, ўт очишни тўхтатишга, ҳеч қандай музокаралар ўтказилишини истамаслигига ишонаман;

— Путин мен билан музокара қилишдан қўрқади;

— Мендан бошқа ҳеч ким Путин билан музокара қила олмайди. Бу менинг вазифаларим. Мен ўзимга ҳеч нарсани тақиқламадим;

— 15 май куни Анқарада Эрдўған билан учрашаман. Путин билан учрашишни интиқлик билан кутамиз. Агар Путин Анқарага учишга тайёр бўлмаса, Эрдўған билан мен Истанбулга учамиз;

— Биз Трампни Истанбулдаги учрашувга таклиф қилдик.

Батафсил Gorizontда...
🇮🇱🇵🇸 Исроил яқин кунларда Ғазодаги ҳарбий операцияни якунлаш учун "тўлиқ куч билан" бошлайди, бу ХАМАСнинг мағлубиятини англатади, - Нетаняху.

Батафсил Gorizontда...
🇺🇸🇷🇺 Путин: Россия ҳали ҳам АҚШга ядро ёқилғиси етказиб бермоқда.

Батафсил Gorizontда...
🇩🇪🇺🇦🇷🇺🇹🇷 Германия канцлери Мерц Зеленский Истанбулдаги музокараларга розилик бериб, нотўғри иш қилганини айтди.

Батафсил Gorizontда...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺 "Аҳмоқлар! Кечирасиз..."

Путин Россияга қарши санкциялар ташаббускорларини аҳмоқлар деб атади.

Батафсил Gorizontда...
🇺🇸🇸🇦 Ар-Риёдда бўлиб ўтаётган Саудия Арабистони-АҚШ инвестиция форумида Трамп Сурияга қарши санкцияларни "тўхтатиш" буйруғини берди.

Трамп 14 май куни Саудия Арабистонида Сурия етакчиси Аҳмад ал-Шара билан қисқа учрашув ўтказишга келишиб олди, деб хабар бермоқда Bloomberg Оқ уй вакилига таяниб.

Батафсил Gorizontда...
🇷🇺🇺🇦🇹🇷 Россия делегацияси 15 май куни Истанбулда бўлади ва у ерда Украина вакилларини кутади, деди Россия президенти матбуот котиби

Дмитрий Песков, шунингдек, Кремл Истанбулдаги музокараларда иштирок этувчи Россия делегацияси таркибини ҳозирча ошкор қилмаслигини билдирди.

Батафсил Gorizontда...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇱🇵🇸 Хамаснинг Ғазо секторидаги барча кучлари қўмондони Муҳаммад Синвар Хон Юнис ҳудудида Исроил ҳужуми оқибатида ҳалок бўлгани айтилмоқда.

Батафсил Gorizontда...
❗️ Ювилмаган тишлар юракка зарар етказади: олимлар милкларда яшовчи бактериялар аритмия ва ҳатто юрак хуружини келтириб чиқаришини аниқлашди.

Бунга пародонтитни келтириб чиқарадиган бактериялар сабабчидир. Маълум бўлишича, у қон оқимига кириб, юрак фиброзини қўзғатиши мумкин — унда чандиқ тўқимаси пайдо бўлади, натижада бу аритмия, юрак хуружи ва юрак етишмовчилигини келтириб чиқаради.

Бунинг ечими — тишларни мунтазам равишда ювиб юриш ва вақтида даволатиш керак.

Батафсил Gorizontда...
🇫🇷 Франция бошқа Европа давлатларида ядровий бомбалар билан қуролланган самолётларни жойлаштиришга тайёр, деди Макрон

Макроннинг бошқа баёнотлари:

- Украиналиклар йўқотилган ҳудудларни қайтариб ололмаслигини аниқ тушунишади. Унинг сўзларига кўра, жанглар якунланиши ва Украина “музокараларга қайтиш учун энг яхши ҳолатда бўлиши” “ҳудудий масалаларни ҳал қилишга имкон беради”;

- Биз учинчи жаҳон урушини бошламоқчи эмасмиз. У, шунингдек, европаликлар "олдинги сафда турмасликлари" кераклигини қўшимча қилди;

- Европада музлатилган Россия активларини юридик асослар йўқлиги сабабли мусодара қилиб бўлмаслигини, қолаверса, санкциялар режими бекор қилинган тақдирда Россия уларни қайтариб олиши мумкинлигини айтди;

- Франция Украинага қурол етказиб беришни кўпайтира олмайди, чунки у аллақачон Украинага "қўлидан келганини барчаси бериб бўлган.

Батафсил Gorizontда...