Gorizont
127K subscribers
16.2K photos
17.3K videos
8 files
18.8K links
Дунёни биз билан кузатинг!🇺🇿🇰🇿🇰🇬🇹🇯🇹🇲

Админ: @bavariyFC
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇩🇿🇨🇳 Жазоир Қуролли Кучларининг артиллерия экипажлари Хитойда ишлаб чиқарилган 155 мм ўзиюрар PLZ-45 гаубицаларидан ўқ узмоқда.

Батафсил Gorizontда...
🇷🇺🇹🇷🇺🇦 Лавров ва Туркия ташқи ишлар вазири Фидан 15 май куни Истанбулда Путиннинг Украина бўйича тўғридан-тўғри музокараларни бошлаш ташаббуси билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилди, — Россия ТИВ.

Батафсил Gorizontда...
🇫🇷 Франция қуролли кучлари 2040-йилгача жанговар роботларни ишлаб чиқишни режалаштирмоқда. Лойиҳа устида ҳарбийлар, муҳандислар, тадқиқотчилар ва мудофаа вакиллари иш олиб бормоқда. Бу ҳақда The Straits Times хабар берди.

“Яқин уч йил ичида қўшинларимизга роботлар кириб келиши кутилмоқда. Бу мисли кўрилмаган янгилик бўлади”, деди армиянинг келажакдаги жанговар қўмондони генерал Бруно Баратс.

Батафсил Gorizontда...
🇺🇿 Замонавий қуролли можароларда дронлар кенг спектордаги вазифаларни бажаради. Аммо улардан самарали фойдаланиш учун ўзига яраша талаблар ва технологик шароитлар зарур.

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган “Жайра” тизими мана шу чақириққа замонавий жавобдир. Уни лойиҳалашда пикап платформаси танлаб олинган. Бу юқори мобилликни таъминлаб, мураккаб релеф шароитида ҳам ҳаракатланиш имконини беради. Бўлинма жанговар позицияга тезлик билан келиши ва уни худди шу суръатда тарк этиши мумкин.

“Жайра” бу шунчаки ном эмас, креатив ёндашувдир. Тизим ўзи билан 10 тагача дронларни олиб юради. Улар 130 км/соат тезликда парвоз қилиши, 50 км масофадаги нишонларга зарба бериши мумкин. Қолаверса, тизим кичик ҳажмли ФПВ-дронларни ҳам ўз ичига олади.

Батафсил Gorizontда...
🇬🇧 Буюк Британия Бош вазири Стармер:

"Биз бегоналар оролига айланиш хавфимиз бор. Менимча, иммиграцияни сезиларли даражада камайтиришимиз керак. Агар сиз Буюк Британияда яшашни истасангиз, инглиз тилида гаплашишингиз керак. Бу соғлом фикр. Шунинг учун биз барча асосий иммиграция йўналишларида инглиз тилига талабларни оширмоқдамиз.".

Батафсил Gorizontда...
🇷🇺🇺🇦 Ғарб Киевга ҳарбий салоҳиятини тиклаш ва Россия билан қарама-қаршиликни давом эттириш учун нафас олиш имкониятини бериш учун 30 кунлик оташкесимга интилмоқда, деди Россия ТИВ.

Батафсил Gorizontда...
🇷🇺🇺🇦 Зеленский:

"Россия пайшанба куни тўғридан-тўғри учрашув ўтказиш ҳақидаги таклифимизга жавоб бермади ва “ғалати сукунатни” сақлаб турибди. Россия сулҳ таклифига қарамай Украинага ҳужум қилишда давом этмоқда"

Батафсил Gorizontда...
🇺🇿 FPV-дронлар жанг олиб боришнинг анъанавий фаласафасига жиддий зарба берди, балки инқилоб ясади

Уларни ишлаб чиқариш, бошқариш осон. Жангларда йўқ қилинган тақдирда ҳам, жиддий зарар етказмайдиган даражада арзон. Шу боис улардан жуда кўп миқдорда фойдаланиш мумкин.

Шунга қарамай, улар вайронкор кучга эга. Маҳоратли операторнинг заиф нуқтага берган зарбаси билан ҳатто танкни ҳам сафдан чиқариш мумкин. Буни биз кунда, кун ора Украина мусолида кўрамиз.

Суратда Ўзбекистон мудофаа саноати корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган FPV-дрон. Енгил, ихчам ва хавфли. Нархи эса арзон.

Батафсил Gorizontда...
🇺🇸🇮🇷 Давлат котиби Марко Рубио:

"АҚШ президент Трампнинг Теҳроннинг ядровий қуролга эга бўлишининг олдини олишга қаратилган саъй-ҳаракатлари доирасида ядровий қурол бўйича тадқиқотлар билан шуғулланган эронликларга қарши санкциялар жорий қилинди."

Батафсил Gorizontда...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇨🇳 Хитой қишлоқ хўжалигида ишлатилаётган ҳайдовчисиз тракторлар.

Батафсил Gorizontда...
🇷🇺🇺🇦 Кеча тунда Украинага учирилган рус камикадзе дронларига туширилган ёзув:

“Оташкесим бўлмайди!”

Батафсил Gorizontда...
🇦🇷🇩🇪 Аргентинада 12 шампан қутисидан нацистларга тегишли ҳужжатлар топилди.

Маҳаллий Perfil нашрига кўра, материаллар мамлакат Олий суди биноси ертўласида таъмирлаш ишлари олиб борилаётган вақтда топилган. Улар орасида Аргентина фашистлари партиясининг паспортлари, аъзолик карталари, дафтарлари ва тарғибот материаллари бор эди.

ОАВ маълумотларига кўра, ҳужжатлар мамлакатга 1941-йилда Япония кемасида келган. Улар гўёки Токиодаги Германия элчихонаси томонидан юборилган.

Олий суд раиси Ҳорасио Росатти материалларни доимий назорат остида хавфсиз жойга кўчиришни буюрди. Шунингдек, ҳужжатларни ўрганиш бўйича махсус эксперт гуруҳи тузишга қарор қилинди. Улар Буенос-Айрес Холокост музейи ёрдами билан баҳоланади.

Батафсил Gorizontда...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Водородда юрадиган ва худди фильмлардаги космик кема каби ёнадиган суперкар — Hyperion XP-1

Унинг қуввати 2038 от кучига тенг бўлиб, 100 км/соат тезликка 2,2 сонияда эришади ва тўлиқ бак билан 1600 км масофани босиб ўтади. Фақат 300 дона автомобил йиғилади, нархи эса тахминан 2 миллион доллардан бўлади.

Батафсил Gorizontда...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇾🇪🇺🇸🇮🇱 АҚШ Яман ҳусийларини интенсив бомбардимон қилди. Мақсад Қизил денгиздаги савдо кемаларига ҳужумларни тўхтатиш. Аниқроғи, шунга мажбурлаш.

Ҳусийларчи? Берилган талафотларга қарамай, ўз позициясидан чекинмади. Оқ уй эса улар гўёки тўхташга сўз берганини айтиб, бомбардимонларни бас қилди. Орадан кўп ўтмай, Трампнинг бу сўзлари ёлғон бўлгани ойдинлашди.

Лекин АҚШ бу орада иккита F/A-18 Super Hornet қирувчисидан айрилди. Бири ҳусийлар ракетасига чап бераётган кема ангардан сувга қулади. Иккинчиси эса қўниш вақти ҳалокатга учради. Камига Қўшма Штатлар "Яман операцияси" учун қарийб 1 млрд доллар сарфлади. Ва якунда ҳеч нима олмади.

Батафсил Gorizontда...
⚡️Май ойида янги уйлар бозоридаги нархлар.

— 1 хоналик 35 м² - 14 000$ дан
— 2 хоналик 46 м² - 19 000$ дан
— 2 хоналик 55 м² - 24 000$ дан

💵 Ойлик тўлов 5 млн сумдан бошлаб.

👉 Уй-жойларни кўриш
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Маск Tesla компаниясининг рақсга тушаётган Optimus роботини кўрсатди

Одамсимон роботнинг прототипи 2022 йил октябр ойида тақдим этилган. Ўшанда у саҳнага чиқиб, залдагиларга қўл силкитганди.

Батафсил Gorizontда...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇸🇦 Трамп Форс кўрфази мамлакатларига ташрифи доирасида Саудия Арабистонига келди

Бу унинг иккинчи президентлик муддатидаги илк хорижий сафари ҳисобланади. Манбалар у Ар-Риёдда Сурия муваққат президенти билан учрашиши мумкинлигини айтмоқда.

Батафсил Gorizontда...
🇷🇺🇺🇦 “Зеленский Истанбулда фақат Путин билан учрашиш ниятида. Россиянинг бошқа ҳеч бир вакили билан музокаралар бўлмайди” Подоляк

Украина президенти офиси раҳбари маслаҳатчисига кўра, Киев қуйи даражадаги музокараларни фойдасиз деб ҳисоблайди. Чунки ҳатто Россия вазирлари ҳам асосий масалаларни муҳокама қилиш ёки қарор қабул қилиш ваколатига эга эмас.

Батафсил Gorizontда...