Gorizont
127K subscribers
16.1K photos
17.3K videos
8 files
18.7K links
Дунёни биз билан кузатинг!🇺🇿🇰🇿🇰🇬🇹🇯🇹🇲

Админ: @bavariyFC
Download Telegram
🇺🇸 Кейинги постим мен берган энг муҳим ва таъсирли постлардан бири бўлади - Трамп

Батафсил Gorizontда...
🇺🇸🇮🇱 Менимча, Исроил Америка хавфсизлик ёрдамидан воз кечиши керак, дейди Нетаняху

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трампнинг элчиси Уиткофф Исроил АҚШ саъй-ҳаракатларига қарамай Ғазода урушни тўхтатмоқчи эмаслигини айтган эди.

Батафсил Gorizontда...
🇺🇸🇸🇦🇵🇸 АҚШ президенти Доналд Трамп Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Салмон билан БАА, Саудия Арабистони ва Қатарни ўз ичига олган Яқин Шарқ сафари доирасида Фаластин, Ливан ва Сурия етакчилари билан ҳам учрашади.

Нетаняху четлатилган учрашув катта саммитга айланиб бормоқда, унда Салмон Трампга Фаластин давлати ҳақидаги таклифини тақдим этади.

Батафсил Gorizontда...
🇺🇸🇹🇷🇺🇦 АҚШ Давлат котиби Рубио 14-16 май кунлари Туркияга ташриф буюради, деб хабар қилди Давлат департаменти.

Рубио НАТО вазирларининг норасмий йиғилишида иштирок этади, унинг мавзуларидан бири Украинадаги можарони ҳал қилиш бўлади.

Батафсил Gorizontда...
🇷🇺🇺🇦🇪🇺 Россия Украинада европалик “тинчликпарвар кучлар”ни жойлаштириш ғоясига рози эмас, - Песков.

Унинг қўшимча қилишича, Россия НАТО инфратузилмасини ўз чегаралари яқинида жойлаштиришга рухсат бера олмайди.

Батафсил Gorizontда...
🇮🇷🇺🇸 Эрон АҚШ билан ишончни мустаҳкамлаш учун уранни бойитиш даражасини камайтиришга рози, дейди Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи.

Унинг таъкидлашича, АҚШ билан ядровий келишув бўйича олиб борилган музокараларни ижобий баҳолайди, томонларнинг позициялари яқинлашган.

Арагчининг қайд этишича, Уммонда АҚШ билан музокаралар аввалгидан ҳам жиддийроқ вазиятга келган.

Батафсил Gorizontда...
🇺🇸 Яқин Шарқда Трамп асосий эътиборни геосиёсатга эмас, бизнес битимларига қаратиш ниятида, The Washington Post

Сафарда биринчи навбатда савдо алоқаларини мустаҳкамлашга эътибор қаратилиши кутилмоқда, чунки Трамп АҚШ иқтисодиётини юксалтириш ва минтақадаги бой давлатлар билан муносабатларни чуқурлаштиришга интилади, деб ёзади нашр.

Батафсил Gorizontда...
🇺🇸🇨🇳 АҚШ ва Хитой Женевада савдо урушини камайтириш бўйича келишувга эришди, деб хабар қилди Reuters манбаларга таяниб.

Тафсилотлар душанба куни эълон қилинади, дея хабар беради агентлик.

Батафсил Gorizontда...
🇺🇸🇮🇷 Эрон АҚШнинг ядровий келишув бўйича кейинги музокаралар ўтказиш учун тинч ядровий дастуридан воз кечиш талабини қабул қилмайди, - Эрон президенти Пезешкян.

Батафсил Gorizontда...
🇺🇸🇵🇸 Ҳамас вакиллари Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича АҚШ вакиллари билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб бормоқда,Al-Jazeera.

Телеканалнинг ҲАМАСдаги манбаси делегатсиялар номини ошкор қилмасдан, музокаралар “сўнгги бир неча кундан бери давом этаётганини” даьво қилмоқда.

Қайд этилишича, маслаҳатлашувларда Ғазога гуманитар ёрдам етказилишини қайта тиклаш ва ўт очишни тўхтатиш масалалари кўриб чиқилади. Бошқа тафсилотлар берилмаган.

Батафсил Gorizontда...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇻🇦🇵🇸 Рим папаси Лео Ғазо секторидаги жангларни зудлик билан тўхтатишга чақирди

Рим папаси Лео XIV католик черкови етакчиси бўлганидан кейин иккинчи марта омма олдида авлиё Пётр собори балконидан оломонни кутиб олар экан, Ғазо секторида жангларни зудлик билан тўхтатишга чақирган.

Батафсил Gorizontда...
🇪🇺🇬🇧 Европа Иттифоқи ва Буюк Британия келаси ҳафта мудофаа ва хавфсизлик бўйича қўшма пактни тақдим этадиThe Times

Евроиттифоққа Британиянинг умумий хавфсизлиги ва мудофаа сиёсатида иштирок этишга имкон беради. Шунингдек, ҳужжат АҚШ НАТО доирасида ҳаракат қилишдан бош тортса, биргаликда ишлашни назарда тутади.

Батафсил Gorizontда...
Gorizont
🇺🇸🇸🇦🇵🇸 АҚШ президенти Доналд Трамп Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Салмон билан БАА, Саудия Арабистони ва Қатарни ўз ичига олган Яқин Шарқ сафари доирасида Фаластин, Ливан ва Сурия етакчилари билан ҳам учрашади. Нетаняху четлатилган учрашув катта саммитга…
🇺🇸🇮🇱🇸🇦 "Демократлар” фракцияси аъзоси Яир Голан:

"Америкаликлар Саудия Арабистони билан келишувни илгари сурмоқда, Эрон билан келишувни илгари сурмоқда, “Минг йиллик келишуви” деб аталувчи янги минтақавий тузилмани илгари сурмоқда. Аммо америкаликлар Нетаняҳу ва Исроилни эътибордан четда қолдиришмоқда. Нетаняҳу барча минтақавий ташаббусларни барбод қилганидан сўнг, АҚШ ёлғиз ҳаракат қилишга қарор қилди. Президент Трамп, илгари Нетаняҳу ўзининг сиёсий омон қолиши учун стратегик шерик деб ҳисоблаган инсон, бугун тушунмоқдаки, Нетаняҳу энди фойдали эмас, балки юк. У бошқа даражадаги лидер эмас, балки жиноят ва хавфсизлик билан боғлиқ терговлардан, улар орасида энг муҳими — "Qatargate" бўйича суриштирувлардан қочаётган шахс, шахсий ва хорижий манфаатларни хавфсизлик масалалари билан аралаштираётган, минтақадаги барқарорликни издан чиқараётган заиф бош вазирдир. Исроил манфаатлари Нетаняҳу туфайли сотиб юборилди. У бизни ҳатто энг сионистик ва дўстона бўлган Америка маъмуриятларидан ҳам ажратиб қўйди. Биз уни алмаштиришимиз ва улар вайрон қилган ҳамма нарсани тиклашимиз керак."

Батафсил Gorizontда...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇱🇵🇸 Хабарларга кўра, Ғазо секторига гуманитар ёрдам кира бошлаган

Исроил ҳукумати март ойида анклавни тўлиқ қамалга олганди.

Батафсил Gorizontда...
🇺🇸🇺🇦🇷🇺🇪🇺 Трамп Европа етакчиларига Путинга ултиматумини қўллаб-қувватлашга ва Россия 30 кунлик оташкесимдан бош тортса, унга қарши янги санкциялар қўллашга ваъда берди, – Bloomberg

Bloomberg агентлигининг ёзишича, АҚШ президенти шахсий суҳбатларида Европа етакчилари позициясини қўллаб-қувватлаши ва керак бўлса, Россияга қарши қўшимча санкциялар жорий этишга тайёрлигини очиқ айтган.

Батафсил Gorizontда...
🇨🇳🇺🇸🇺🇦🇷🇺🇪🇺 Хитой Украина, Европа ва АҚШ таклиф қилган 30 кунлик ўт очишни тўхтатишни қўллаб-қувватлади, деди мамлакат ТИВ.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Лин Жиан, шунингдек, Пекин урушни сиёсий йўлга қўйишни қўллаб-қувватлашини ва томонлар хоҳласа, тинчликка эришишда конструктив рол ўйнашга тайёрлигини айтди.

Батафсил Gorizontда...
🇩🇪🇺🇦🇷🇺 Агар ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришилмаса, Германия Украинага қурол етказиб беришда давом этади.

Батафсил Gorizontда...
Gorizont
🇩🇪🇺🇦🇷🇺 Агар ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришилмаса, Германия Украинага қурол етказиб беришда давом этади. Батафсил Gorizontда...
🇦🇲🇷🇺 Германия Путинга ултиматум қўйди: жавоб бериш ёки Россияга қарши санкциялар киритиш учун 10 соат

Берлин Россиядан кун охиригача 30 кунлик оташкесимга рози бўлишини талаб қилмоқда. Агар жавоб бўлмаса, янги санкциялар қўлланилади, дейди ҳукумат матбуот котиби Стефан Корнелиус.

Батафсил Gorizontда...
🇬🇧🇪🇺🇺🇦🇷🇺 Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари бугун Лондонда учрашиб, Украинани қўллаб-қувватлаш, Европа хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва Россияга қарши янги санкцияларни муҳокама қилади.

Батафсил Gorizontда...
🇺🇦🇷🇺 Украина бутун уруш давомида Россия билан яширинча бевосита музокаралар олиб борган, дейди украиналик депутат Гончаренко

"Бу 2022 йилда содир бўлди. Ва 2023 йилда ҳам. Ва ҳатто 2024 йилда ҳам", - дейди у.

Батафсил Gorizontда...