Gorizont
128K subscribers
16.1K photos
17.2K videos
8 files
18.6K links
Дунёни биз билан кузатинг!🇺🇿🇰🇿🇰🇬🇹🇯🇹🇲

Админ: @bavariyFC
Download Telegram
Gorizont
🇵🇰🇮🇳 Покистон армияси Жамму ва Кашмирнинг Деҳли назоратидаги қисмларига камикадзе дронлари учирди Ҳиндистон қуролли кучлари уларни зенит-артиллерия тизимлари билан тутиб олишга ҳаракат қилмоқда. Батафсил Gorizontда...
🇵🇰🇮🇳 🇮🇳🇵🇰 Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги можаро янада кескинлашди — Al Jazeera

Телеканал маълумотларига кўра, қисқа муддатли тинчликдан сўнг, тўқнашув чизиғи бўйлаб ўқ узишлар ва кучли портлашлар ҳақида хабарлар келмоқда. Жамму ва Кашмирда кенг кўламли электр узилишлари юз бермоқда.

Батафсил Gorizontда...
🇺🇸🇮🇷 Эрон Қўшма Штатларга ядро қуролини яратишга интилмаслигини билдирди — АҚШ президентининг махсус вакили Уиткоф

Батафсил Gorizontда...
🇷🇺🇰🇵 Курск вилоятидаги аҳоли пунктларидаги кўча ва майдонлар КХДР ҳарбийлари шарафига номланади, ёдгорликлар ўрнатилади, деди Россиянинг КХДРдаги элчиси Александр Матсегора.

Унга кўра, 2024 йил август ойи бошида Украина Қуролли кучлари Курск вилоятига бостириб кирганидан кейин Россия армияси назоратини қайтариб олган чегара аҳоли пунктларида Шимолий Корея аскарлари шарафига ёдгорликлар ва кўчалар пайдо бўлади.

Батафсил Gorizontда...
🇵🇰🇮🇳 Ҳиндистон ўз флотини Покистон қирғоқларига юборди.

Зарба қуроллари, жумладан товушдан тез тез учувчи BrahMos ракеталари ҳозир Покистоннинг асосий порти Карачига яқин жойда жойлашган.

Батафсил Gorizontда...
🇮🇳🇵🇰 Ҳиндистон армияси Покистон билан зиддият туфайли заҳирадаги аскарларни чақириши ҳақида эълон қилди

Батафсил Gorizontда...
🇺🇸🇷🇺 Трамп Яқин Шарққа бўлажак ташрифи чоғида Путин билан учрашишни режалаштирмаяпти - Оқ уй

Батафсил Gorizontда...
🇵🇰🇮🇳 Покистон Ҳиндистонга қарши кенг кўламли ҳарбий операция бошланганини эълон қилди.

Мамлакат армияси ўққа тутилишига жавобан Ҳиндистон ичидаги нишонларга зарба берганини эълон қилди.

“Покистон Ҳиндистонга қарши “Бунян-ум-Марсус” деб номланган кенг кўламли ҳарбий операцияни бошлади”, - дея маълум қилди мамлакат армияси. Уларнинг фикрича, бу “Ҳиндистон тажовузига” жавобан қарши ҳужумдир. Зарбалар Ҳиндистондаги бир қанча нишонларга берилган.

Покистон бош вазири мамлакат ядро арсеналини назорат қилиш учун масъул бўлган Миллий қўмондонлик бошқармасининг фавқулодда йиғилишини чақирди.

Батафсил Gorizontда...
🇺🇸🇵🇸🇸🇦 Дипломатик манба: Трамп Фаластинни тан олиши мумкин

Доналд Трампнинг Яқин Шарққа ташрифи доирасида май ойининг ўрталарида Ар-Риёдда АҚШ ва Форс кўрфази давлатлари иштирокида юқори даражадаги саммит бўлиб ўтади.

Jerusalem Post нашрининг дипломатик манбаларига кўра, ушбу саммит чоғида Трамп Фаластин давлатининг АҚШ томонидан расман тан олинганини эълон қилиши эҳтимоли кучаймоқда. Бундан ташқари, АҚШ ва Саудия Арабистони ўртасидаги тинч мақсадлардаги ядровий ҳамкорлик бўйича муҳим баёнотлар бўлиши кутилмоқда.

Батафсил Gorizontда...
🇺🇦🇷🇺 Украина матбуоти Россия томонидан “Орешник” ракеталарини учиришга тайёргарлик кўрилаётгани ҳақида хабар бермоқда

Оммавий ахборот воситалари NOTAM (авиация хабарномаси) огоҳлантиришига таяниб, Россия 12 май куни соат 06:00 дан 13 май куни соат 04:00 гача “Капустин Яр” полигони устидаги ҳаво ҳудудини ёпишни режалаштираётганини билдирган.

Батафсил Gorizontда...
🇺🇦🇷🇺 Франция президенти Эммануэл Макрон, Буюк Британия бош вазири Кей Стармер, Германиянинг янги канцлери Фридрих Мерц ва Полша бош вазири Доналд Туск Киевга етиб келди.

Кун тартибида Киев ва Москва ўртасида "тўлиқ" ва "шартсиз" 30 кунлик оташкесимга қўшма чақириқ.

Батафсил Gorizontда...
🇵🇰🇮🇳 Ҳиндистон армияси Покистон ўз қўшинларини чегарага олиб ўтаётганини айтди, бу “ҳужумкорликни янада кучайтириш ниятидан далолат беради”.

Шунингдек, Ҳиндистон томони маълумотларига кўра, душман Ҳиндистондаги тинч аҳоли манзилларига учувчисиз учоқлар, узоқ масофали қуроллар, ўқ-дорилар ва қирувчи самолётлар ёрдамида ҳужум қилган.

Батафсил Gorizontда...
🇮🇳🇵🇰 Покистон мудофаа вазири: “Ҳиндистон билан кенг кўламли уруш бошлашдан бошқа иложимиз йўқ”

9 май куни Ҳиндистоннинг ҳаракатларига жавобан Покистон авиазарбалар йўллаб, бир қатор стратегик объектларни ишдан чиқаргани хабар берилганди.

Батафсил Gorizontда...
🇰🇬 Садир Жапаров Кремлда ерга ёпиштирилган Қирғизистон байроғини чиқариб олди

Кремл деворлари ёнидаги номаълум аскарнинг қабрига гуллар қўйиш маросимида Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ўзи учун ажратилган ерга ёпиштирилган Қирғизистон байроғини юлиб олган.

Ушбу ҳаракат давлат раҳбарининг мамлакат байроғига бўлган ҳурматини билдиради. Шу билан бирга, бундай ҳолат илгари Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан ҳам содир бўлган эди.

Батафсил Gorizontда...
🇵🇰🇮🇳 Покистон ҳозирда ўзининг ядровий арсеналидан фойдаланиш имкониятини кўриб чиқмаяпти, дейди Мудофаа вазири Хаважа Асиф.

Шунингдек, ОАВ хабарларига кўра, Покистон Ҳиндистон билан муносабатлардаги кескинликни камайтиришга интилмоқда ва учрашув ўтказмоқчи.

Батафсил Gorizontда...
🇺🇸🇷🇺🇺🇦 Трамп Украинадаги ҳал этилмаган можаро туфайли ухлай олмаслигини айтди,Wall Street Journal.

Нашрнинг қайд этишича, АҚШ президенти Украина ва Ғазо секторидаги можароларни тезда тугатиш ҳақидаги ваъдаларини бажаришда қийинчиликларга дуч келаётганини ва уларни ўйлаб тунлари ухлай олмаётганини айтган.

Шунингдек, Трамп Путин билан айниқса қийин вақт ўтказганини, чунки у “ҳамма нарсани” хоҳлаётганини маълум қилган.

Батафсил Gorizontда...
🇰🇵🇷🇺 Ким Чен Ин “АҚШ ва Ғарб” ҳужум қилган тақдирда Россияга ёрдам беришга ваъда берди.

“Агар АҚШ ва Ғарбнинг арзон нуқсонли қуролга эга хизматкорлари қардош давлатимиз – Россияга ҳарбий ҳужум қилиш ҳақидаги хавфли ўйларидан воз кечмаса ва яна ҳужум уюштирса, мен мамнуният билан ва ҳеч иккиланмасдан душман ҳужумини қайтариш учун КХДР қуролли кучларидан фойдаланиш буйруғини бераман”, — деди Ким Чен Ин.

Батафсил Gorizontда...