Gorizont
128K subscribers
16K photos
17.2K videos
8 files
18.5K links
Дунёни биз билан кузатинг!🇺🇿🇰🇿🇰🇬🇹🇯🇹🇲

Админ: @bavariyFC
Download Telegram
Gorizont
🇹🇷🇺🇸 Эрдўған Трампни Туркияга чақирди АҚШ ва Туркия раҳбарлари телефон орқали мулоқотда икки томонлама муносабатлар, минтақавий ва глобал муаммоларни муҳокама қилган. Суҳбат якунида Эрдўған Трампни Туркияга таклиф қилган. Батафсил Gorizontда...
🇺🇸🇹🇷🇺🇦🇷🇺 Трамп Украинадаги можарога барҳам бериш учун Эрдоған билан ҳамкорлик қилишини айтди.

“Президент Эрдоған билан ҳамкорлик қилишни интиқлик билан кутаман”, деди Трамп.

АҚШ президенти Эрдўғон уни Туркияга таклиф қилганини ва у ўз навбатида Вашингтонга ташриф буюришни режалаштираётганини таъкидлади.

Батафсил Gorizontда...
Gorizont
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇾🇪🇮🇱 Исроил Яманга ҳужум қилди.

ОАВ маълумотларига кўра, АҚШ ва Исроил ҳаво кучлари Ходейда шаҳри портлари, базалари ва аэропортига йирик зарбалар бермоқда. 40 дан ортиқ ракета ва бомба зарбалари қайд этилган.

Батафсил Gorizontда...
Gorizont
🇾🇪🇮🇱 Исроил Яманга ҳужум қилди. ОАВ маълумотларига кўра, АҚШ ва Исроил ҳаво кучлари Ходейда шаҳри портлари, базалари ва аэропортига йирик зарбалар бермоқда. 40 дан ортиқ ракета ва бомба зарбалари қайд этилган. Батафсил Gorizontда...
🇾🇪🇮🇱 Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари кечқурун Ҳодейда портидаги нишонларга зарба беришда камида 30 қирувчи самолёт ва танкерлардан фойдаланган.

АҚШ ва бошқа коалиция аъзолари рейдда иштирок этмаган, аммо бу ҳақда хабардор қилинган.

Батафсил Gorizontда...
🇷🇺🇪🇺 Шойгу: НАТО ва Европа Иттифоқи Ғарбни Россия билан тўғридан-тўғри ҳарбий можарога тайёрлашга қаратилган дастурларни бошлади.

Батафсил Gorizontда...
🇺🇸🇮🇱🇵🇸 Трамп Нетаняхуга Ғазо секторида ўзи хоҳлаганча ҳаракат қилиши учун яшил чироқ ёқди, дея хабар бермоқда Axios манбаларга таяниб.

Батафсил Gorizontда...
🇷🇺🇺🇦 Украина дронларининг Россия бўйлаб оммавий ҳужуми.

Украина учувчисиз учоқлари бугун тунда Москвага ҳужум қилди, деб хабар бермоқда Россия ОАВ

Батафсил Gorizontда...
1️⃣ AslCab - Kabel Zavodi: Dunyoni bog‘laydigan elektr kabellari! 🌍

Sifat – EN va GOST standartiga binoan, butun O‘zbekiston bo‘ylab savdo nuqtalari, 10+ mamlakatlarga yetkazib beramiz.
Dilerlar va elektriklarni hamkorlikka taklif qilamiz. Sadoqat dasturi joriy qilingan.

Biz bilan bog‘laning!
📞 +998930002400 | 🚀 @AslCab_cable
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇨🇳 Хитой армияси геосиёсий босимнинг кучайиши шароитида Ҳиндистон билан чегара яқинида ҳарбий қудрат намойишини ўтказмоқда.

Аввалроқ, Пекин Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги можаронинг кескинлашувини дипломатик йўл билан ҳал этишга чақирган эди.

Батафсил Gorizontда...
Forwarded from Ўйлашимча?
Here we go. Кутиб олинг янги Damas 2026.

@o'ylashimcha
Gorizont
🇺🇦🇷🇺 Украина Қора денгиз устида Россиянинг Су-30 қирувчи самолётини уриб туширди Ҳужум Magura ҳарбий-денгиз дрони томонидан Р-73 «ҳаво-ҳаво» ракетаси билан амалга оширилди. «Дунёда биринчи марта жанговар самолёт денгиз дрони томонидан йўқ қилинди», дейилади…
🇷🇺🇺🇦 Қора денгиздаги жанглардан эксклюзив тасвирлар

Россия кучлари украиналикларнинг Magura V5 камикадзе дронидан БК-16 тезкор катери орқали қочмоқда. Аммо кейинроқ дрон зарарсизлантирилди.

Эътиборлиси, Magura V5 денгиз дрони R-73 "ҳаво-ҳаво" ракеталари билан қуролланган. Бир неча кун муқаддам украиналиклар айни шу йўл билан Су-30 қирувчи самолётини уриб туширган, бу эса тарихда илк ҳолат бўлганди.

Батафсил Gorizontда...
🇵🇸🇮🇱 Исроил Ғазодаги Хамас учун "Гидён аравасини" тайёрламоқда

Исроил Фаластиннинг ҲАМАС гуруҳи билан битим тузиш муддатини — АҚШ президенти Доналд Трампнинг Яқин Шарққа 13-16 май кунларига мўлжалланган ташрифи тугагунига қадар белгилади. Агар гаровга олиш масаласи бўйича келишувга эришилмаса, армия “Гидён аравалари” деб номланган кенг кўламли операцияни бошлайди, дея хабар беради Ynet Исроил хавфсизлик кучларидаги манбага таяниб.

Тасдиқланган режага кўра, Рафаҳ ҳудудида гуманитар ёрдамларни фильтрлаш ва ХАМАС гуруҳлари мавжудлигини олдини олиш учун “стерил зона” яратилади. Исроил қўшинлари ХАМАСнинг қайтишига йўл қўймаслик ва Ғазо сектори атрофида буфер зона ташкил этиш учун босиб олинган ҳудудларда қолиш ниятида.

Батафсил Gorizontда...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺 9-май куни Москвада бўлиб ўтадиган “Ғалабанинг 80 йиллиги”га бағишланган парадга тайёргарлик давом этмоқда.

Ушбу видеода унда иштирок этаётган Ўзбекистон вакилларини ҳам кўриш мумкин. Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Озарбайжон армияси ҳам тадбирда иштирок этади.

Батафсил Gorizontда...
🇬🇧🇷🇺 Британия Россиянинг эҳтимолий ҳужумига яширинча тайёрланмоқда - The Telegraph

Нашр махфий маълумотларга таяниб, Лондон мамлакатга тўғридан-тўғри ҳужум қилинган тақдирда эски сафарбарлик режаларини қайта кўриб чиқаётганини ёзади. Ҳужжат Британия ҳудудига ҳужумдан кейинги дастлабки кунлардаги жавоб сценарийларини ўз ичига олади - ракета ва ядро зарбаларидан тортиб, кенг кўламли киберҳужумларгача.

Материалда ёзилганидек, режалар захираларни яратиш, асосий шахсларни (шу жумладан ҳукумат ва қирол оиласини) ҳимоя қилиш, муқобил алоқа каналларини тайёрлаш ва инфратузилмани: темир йўллар, автомобил йўллари, денгиз флоти, почта ва алоқа воситаларидан ҳарбий фойдаланишни ўз ичига олади.

Расмийлар, шунингдек, Исроил темир гумбазининг Британия аналогини яратиш имкониятини ҳам муҳокама қилмоқда.

Батафсил Gorizontда...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Аш-Шара жамоаси билан баскетбол ўйнамоқда

“Ватанимизни қуриш йўлида олиб борилаётган кураш доирасида”, деб ёзган Сурия ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Асад Шибоний видео илова қилинган постда.

Шунингдек, Сурия етакчиси Аҳмад ал-Шара яқин орада Францияга ташриф буюриб, президент Эммануел Макрон билан учрашишни режалаштирмоқда. Француз манбалари ташриф 7-майга белгиланганини тасдиқлади. Бу ал-Шаранинг Сурияда ҳокимиятни қўлга киритганидан кейин Европа давлатига биринчи ташрифи бўлади.

Батафсил Gorizontда...
Gorizont
🇺🇸 Трамп ўзи Рим папаси сифатида тасвирланган суратни эълон қилди Батафсил Gorizontда...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇻🇦Трамп Рим папаси қиёфасидаги суратини нега эълон қилганига изоҳ берди

АҚШ Президенти сурат монтаж ёки сунъий интеллект ёрдамида яратилиб, кимдир томонидан тармоққа тарқатиб юборилгани, лекин бу католикларга ёқиб тушганини билдирган. Шунингдек, сурат хотинига ҳам манзур келганини билдирган Трамп агар у папа бўлганда Меланияга уйлана олмаслигини эслатган.

Батафсил Gorizontда...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇩🇪 Олаф Шолцнинг канцлерлик лавозимидан кетиши муносабати билан махсус маросим ўтказилди

Машъалалар ва оркестр билан ўтган тантанали маросим — Пруссия анъаналарига ҳурмат ва Германияда обрўли сиёсатчиларга кўрсатиладиган энг юқори ҳарбий шараф ҳисобланади. Бундай маросим ўз лавозимидан кетаётган канцлерлар, президентлар ва мудофаа вазирлари шарафига ўтказилади.

Батафсил Gorizontда...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇳🇮🇳🇵🇰 БМТ бош котиби Ҳиндистон ва Покистонни вазминликка чақирди

БМТ бош котиби Антониу Гутерриш ядро қуролига эга рақиблар – Покистон ва Ҳиндистонни уруш ёқасидан қайтиб, энг юқори даражадаги вазминликка чақирган. “Чунки Жанубий Осиёдаги бу қўшнилар ўртасидаги танглик кескин кучаймоқда”, деган у.

Батафсил Gorizontда...