Gorizont
128K subscribers
16K photos
17.2K videos
8 files
18.4K links
Дунёни биз билан кузатинг!🇺🇿🇰🇿🇰🇬🇹🇯🇹🇲

Админ: @bavariyFC
Download Telegram
🇷🇺 Ғарб Путин жиддий ички сиёсий муаммолар таҳдиди туфайли тинчликка эриша олмайди, деб ҳисоблайди, - BILD

Нашрнинг ёзишича, бунга Россия ҳарбий мақсадларига ҳали эриша олмагани сабаб бўлмоқда. Бундан ташқари, мудофаа саноати улкан инвестициялар билан тўлдирилган - юз минглаб россияликлар яхши пул ишлашади.

"Агар таҳлилдан ҳарбий-саноат комплекси ҳукмронлик қилаётган тармоқларни чиқариб ташласак, Россия иқтисодиёти ҳақиқатда таназзул ҳолатига ўтмоқда. Пасайиш озиқ-овқат маҳсулотлари, кўмир, қурилиш материаллари, металл буюмлар ишлаб чиқариш ёки машинасозлик каби кўплаб соҳаларда кузатилмоқда", — дейилади нашрда.

Батафсил Gorizontда...
🇺🇦🇷🇺 Украина қуролли кучларининг Курск вилоятидаги Россия чегарасини бузиб ўтишга уриниши ҳақида хабарлар бор.

Уларнинг маълумотларига кўра, Тёткино қишлоғи ҳудудида жанглар кетмоқда. Украина қуролли кучлари турли нуқталарда 5-6 кишидан иборат кичик гуруҳларда чегарани бузиб ўтишга ҳаракат қилмоқда. Ҳозирда ҳарбий ҳаракатлар давом этмоқда.

Батафсил Gorizontда...
Gorizont
🇵🇰 Покистон Ҳиндистон билан кескинлик фонида 450 км масофага уча оладиган «Абдали» ракетасининг синовини ўтказди. Ракета учирилиши қуролли кучларнинг жангга тайёрлигини таъминлаш ҳамда замонавий навигация тизими ва такомиллаштирилган маневрлик хусусиятлари…
🇵🇰 Покистон душанба куни 120 км масофани босиб ўтувчи Фатаҳ серияли “ер-ер” ракетасини ўқув ва жанговар учиришни муваффақиятли амалга оширди, деб хабар беради Dawn.

“Учиришдан мақсад қўшинларнинг жанговар тайёргарлигини таъминлаш ва қуролнинг асосий техник параметрларини, жумладан, ракетанинг илғор навигация тизими ва унинг аниқлигини оширишни синовдан ўтказишдир”, — дейилади Покистон Қуролли кучлари баёнотида.

Ўтган шанба куни Покистон Абдали баллистик ракетасини синовдан ўтказди. “Ер-ер” тоифасидаги ракета 450 км масофани босиб ўтган.

Батафсил Gorizontда...
🇨🇭Швейцарияда инфляция 0% га тушди - мамлакатда нархлар деярли ўсмаяпти The Wall Street Journal

Батафсил Gorizontда...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇰🇪 Кения президенти нутқ сўзлаётганида унга оёқ кийим улоқтиришди

Ҳодиса Уилям Рутонинг яшаш минимуми ҳақидаги нутқи пайтида юз берган. Полиция ҳодиса юзасидан уч кишини ҳибсга олган.

Батафсил Gorizontда...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 Трамп:

"Биз жуда кучлимиз. Бу мамлакат жуда кучли. Одамлар тасаввур қилганидан ҳам кучлироқ. Бизда нафақат ҳеч кимда йўқ, балки улар нима эканлигини билмайдиган қуролга эгамиз. Ва бу дунёдаги энг кучли қурол. Ва бизда бор. Бундан ҳам кучлироқ... Ҳеч ким яқинлашолмайди!"

Батафсил Gorizontда...
🇮🇱🇵🇸 Исроил Ғазо бўйича янги режасини тасдиқлади: тўлиқ ҳарбий ишғол ва ёрдамни назорат қилиш — AP

Режага кўра:

— Бутун Ғазо босиб олинади;
— номаълум муддатга ҳарбий иштирок сақлаб қолинади;
— Юз минглаб фаластинликларни Ғазо жанубига кўчирилади.
— Гуманитар ёрдамни назорат қилиш ХАМАСга босим ўтказиш тактикаси сифатида фойдаланилади.

Батафсил Gorizontда...
🇷🇺 Доғистон Ички ишлар вазирлиги:

“Бугун, тахминан, соат 14:20 да Махачқалъа шаҳрида номаълум шахслар Доғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг йўл ҳаракати полицияси бўлинмасига ҳужум қилди. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужум натижасида уч нафар полициячи ҳалок бўлган. Жиноятчилар хизмат машинасида қочиб кетишган. Қўлга олиш режаси жорий этилди ва ҳужумчиларни топиш ва қўлга олиш чоралари кўрилмоқда”.

Батафсил Gorizontда...
🇷🇺 Песков: "Европада неонацизмнинг сезиларли кўринишлари мавжуд; Европа Иттифоқида кўпчилик буни тушунишади ва бундан қўрқишади."

Песковнинг бошқа баёнотлари:

— Россия Федерацияси AfDнинг экстремистик партия сифатида тан олиниши билан боғлиқ вазиятга аралашмайди, чунки бу Германиянинг ички иши;

— Путиннинг Ҳиндистон ёки Покистон етакчилари билан алоқалари бўлган тақдирда Кремл хабар беради;

— Путин ва Трамп ўртасидаги учрашув зарур, лекин унга яхши тайёргарлик кўриш керак;

— Кремл Украина ва АҚШ ўртасидаги фойдали қазилмалар бўйича келишув мазмуни билан таниш эмас;

— Россия Федерацияси Германиянинг янги канцлери Мерцнинг хатти-ҳаракатларига қарайди, бироқ у муносабатларни нормаллаштириш истагини кўрсатмади;

— Кремл Ҳиндистон ва Покистон чегарасидаги кескин муҳитни катта хавотир билан кузатмоқда;

— Путин ўз жадвали бўйича май ойи ўрталарида Яқин Шарққа ҳали сафари йўқ;

— Россия Федерацияси барча давлатлар, жумладан, Германия билан ўзаро манфаатли муносабатларга тайёр.

Батафсил Gorizontда...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇵🇸🇮🇱🇶🇦 Қатар делегацияси Халқаро судда:

"Исроил фаластинликларнинг бутун авлодини йўқ қилмоқда"

Батафсил Gorizontда...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇵🇸🇮🇱 Исроил молия вазири Бецалель Смотрич:

"Ғазога ҳужум қилиш, уни ишғол қилиш... ҳарбий ҳукумат ўрнатиш, улардан ҳудудни тортиб олиш, президент Трампнинг 1,5-2 миллион ғазоликни кўчириш режасини амалга ошириш вақти келди".

Батафсил Gorizontда...
🇪🇪🇱🇻🇱🇹🇧🇾🇷🇺 Литва, Латвия ва Эстония Россия ва Белоруссия чегарасида мудофаа чизиғи қуриш лойиҳасини амалга оширмоқда, дея хабар беради Литва Мудофаа вазирлиги.

“10 йил давомида Литва қарши ҳаракат активлари учун 1,1 миллиард евро ажратади”, — дея хабар беради агентлик.

Батафсил Gorizontда...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺 Москва иқтисоди Нью-Йоркдан кейин иккинчи ўринда турадиВладимир Путин

Батафсил Gorizontда...
🇨🇦 Канаданинг Онтарио провинциясидаги сиёсий ҳаракатлар ва партияларнинг етакчилари ҳамда фаоллари

Батафсил Gorizontда...
🇺🇦🇷🇺 Ғарб давлатлари Киевга қўшимча Патриот ҳаво мудофаа тизимларини ўтказиш имкониятини муҳокама қилмоқда Reuters

Батафсил Gorizontда...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇵🇱🇳🇱 Полша Бош вазири Доналд Туск Нидерландияда сигнал ракеталари билан ўққа тутилди

Ҳодиса Нидерландиянинг немис босқинидан озод этилганининг 80 йиллигига бағишланган тантанали маросимда содир бўлган. Сиёсатчилар қисқа муддатга саҳнадан олиб чиқилган.

Фавқулодда ҳолатларда сигнал бериш учун мўлжалланиладиган тутун чиқарувчи ракета улоқтирган шахс дарҳол ерга йиқитилиб, қўлига кишан солинган.

Батафсил Gorizontда...
❗️Дунёда илк бор юрак уришдан тўхтатилмасдан кўчириб ўтказилди

Трансплантацияда юрак кислородга тўйинган қонни узлуксиз ҳайдаган. Анъанавий юрак кўчириб ўтказиш эса совуқда сақлаш усулига таянади. Бунда аъзога қон оқими тўхтайди, шу сабабли кислородсиз қолган юрак мушакларига зарар етиши мумкин.

Тайван жарроҳлари бунинг олдини олиш учун махсус тизимни ишлаб чиққан. У ҳаётни таъминлашнинг портатив аппарати сифатида ишлайди. Кислород билан тўйинган қон донорнинг юрагига етказиб берилади, яъни танаффус ва совуқ сақлашсиз.

Батафсил Gorizontда...