Gorizont
126K subscribers
15.9K photos
17.1K videos
8 files
18.2K links
Дунёни биз билан кузатинг!🇺🇿🇰🇿🇰🇬🇹🇯🇹🇲

Админ: @bavariyFC
Download Telegram
Forwarded from Ўйлашимча?
Европада блек-аут

Испания ва Португалияда гўё “қиёмат” бошланди - у ерда 8 соатдан бери электр энергияси йўқ.

Дўконлардаги барча маҳсулотлар сотиб олинган, жавонлар бўш, сув захираси тугаб бормоқда. Яқин соатлар ичида мобил интернет ҳам ўчади, чунки минораларнинг захира қуввати тугаяпти.
Кўпчиликда ҳожатхоналар ва умуман канализация тизими ишламаяпти, чунки насослар учун ҳам электр керак.
Одамлар қувват банкаларини 12 500 еврога (миллион рублдан ортиқ) сотишмоқда.

Кўпчилик бундай вазиятга тайёр бўлмагани учун кун бўйи алоқага чиқишмаяпти.
Баъзилар лифтда тиқилиб қолишган, бошқалари эса электропоезд тўхтаб қолгани сабабли бир неча соат очиқ жойда қолиб кетишга мажбур бўлишган.

Бу замонавий дунё учун ғайритабиий ҳодиса. Тез орада Испания ва Португалияда қуёш ботади ва миллионлаб одамлар светсиз, интернетсиз ва сувсиз қолади.

@o'ylashimcha
Gorizont
🇷🇺🇺🇦 Путин 9 май муносабати билан сулҳ эълон қилди Ўт очишни тўхтатиш 8 май соат 7:00 дан 11 майга ўтар кечаси соат 00:00 гача амал қилади. Батафсил Gorizontда...
🇷🇺🇺🇦 Зеленский Путиннинг сулҳини рад қилди:

"Нега ҳамма 8 майгача кутиши керак ва шундан кейингина Путиннинг парадда тинч ўтиришини таъминлаш учун ўт очишни тўхтатиш керак. Дарҳол, тўлиқ ва сўзсиз ўт очишни тўхтатиш - ва камида 30 кун. Биз парадларни эмас, одамларнинг ҳаётини қадрлаймиз".

Батафсил Gorizontда...
❗️Дунё бўйича ҳарбий харажатлар янги рекордни ўрнатди — SIRPI

"2024 йилда глобал ҳарбий харажатлар 2,7 триллион долларга етиб, ўтган йилга нисбатан 9,4 фоизга ошди. Бу "совуқ уруш” даври тугаганидан бери кузатилган энг кескин ўсишдир. Мудофаа харажатларининг ошиши тенденсияси кетма-кет ўн йилдан бери давом этмоқда", дейилади Стокголм тинчлик муаммоларини ўрганиш институти (SIRPI) ҳисоботида.

Энг катта ўсиш Европа ва Яқин Шарқда қайд этилган, бу Украина уруши ва Ғазо секторидаги можаронинг бевосита оқибатидир. Хусусан, Германиянинг ҳарбий харажатлари сезиларли даражада ошиб, ўтган йили 88,5 миллиард долларга етди, бу эса олдинги йилга нисбатан 28% кўпдир. Ҳозирда Германия ҳарбий бюджети ҳажми бўйича дунёда АҚШ, Хитой ва Россиядан кейин тўртинчи ўринда туради.

Батафсил Gorizontда...
Gorizont
🇵🇰🇮🇳 Покистон давлат мавжудлигига ҳақиқий хавф туғдирса, ядро қуролидан фойдаланади. Бу ҳақда бугун Покистон Мудофаа вазири баёнот бериб, Ҳиндистон билан ҳарбий можаро муқаррарлигини қайд этди. Батафсил Gorizontда...
🇮🇳🇵🇰 Покистон йил охиригача тўрт қисмга бўлинади, - Ҳиндистонлик депутат Нишикант Дубей

Аввалроқ Покистон Мудофаа вазирлиги раҳбари, агар мамлакат мавжудлигига таҳдид туғилса, Исломобод ядро қуролидан фойдаланишини айтган эди.

Батафсил Gorizontда...
🇬🇧🇷🇺🇺🇦 Британия қўшинлари Украинага жанг қилиш учун эмас, балки украиналик аскарларни тайёрлаш учун юборилган - The Telegraph

Буюк Британия мудофаа вазири Жон Хили Украинага юборилаётган Британия контингенти жанговар ҳаракатларда қатнашмаслигини ва Украина Қуролли кучларини тайёрлаш ва уларнинг жанговар қобилиятини тиклашга эътибор қаратишини тасдиқлади.

The Telegraph нашрининг ёзишича, қўшинлар Украина ғарбида, фронт чизиғидан узоқда жойлаштирилади.

Шунингдек, қироллик ҳаво кучлари ва денгиз флоти томонидан Украина ҳаво ҳудуди ва ҳудудий сувларини қўллаб-қувватлаш ҳам режалаштирилган.

Батафсил Gorizontда...
❗️The Economist:

“Америка чекинмоқда. Россиядан таҳдид кучаймоқда. Украина мудофаа ҳолатида. Хавотир олманг, европаликлар. Ражаб Тоййиб Эрдўғон сизнинг орқангизда турибди.”

Батафсил Gorizontда...
🇷🇺🇺🇦🇺🇸🇩🇪 Германия мудофаа вазири Писторус, АҚШ қурол етказиб беришни тўхтатган тақдирда ҳам Украинани қўллаб-қувватлашда давом этади, деди.

Германия мудофаа вазири Борис Писториуснинг айтишича, Украинани қўллаб-қувватлаш янги ҳукуматнинг коалиция келишувида мустаҳкамланган.

Украинанинг мағлубияти ва Путиннинг ғалабаси НАТОга, шунингдек, Молдова ва Грузия каби қўшни давлатларга жиддий хавф туғдиришини таъкидлади.

Писториуснинг фикрича, бу нафақат Киев билан бирдамлик, балки бутун Европа хавфсизлиги ҳақида.

Батафсил Gorizontда...
🇹🇷 Туркиянинг Эрзинжан шаҳрида чўпонлар йўл пули, овқат, турар жой ва 100 минг лира (тахминан 3 100 доллар) маошга қарамай ишлашни истамаётгани айтилмоқда.

Батафсил Gorizontда...
🇷🇺🇺🇦🇺🇸 Украина Трамп тинчлик келишуви муваффақиятсизликка учраган тақдирда “Б режаси”ни тайёрлайди, - Bild

Украина мудофаа саноатини кескин тезлаштирди, хусусан, камикадзе ҳужуми учун учувчисиз самолётлар ишлаб чиқаришни кўпайтирди. Оғир артиллерия ҳам ортда қолмайди: агар 2022 йилда Украина ўз гаубицаларини умуман ишлаб чиқармаган бўлса, энди 20 та Богдан гаубицаси ҳар ой Украина конвеер лентасидан ўралади. Улар учун 155 мм снарядларнинг бир қисми ҳам Украинада йиғилган.

Батафсил Gorizontда...
🇰🇿 Қозоғистон поездларида аёллар учун алоҳида вагонлар жорий этилмоқда

Қозоғистонда Миллий ташувчи компания 614/613-рақамли Орал-Манғистау йўналишида аёллар учун алоҳида вагон жорий этмоқда.

Батафсил Gorizontда...
🇺🇸🇷🇺🇺🇦 Кейинги йилларда ҳарбий ҳаракатлар давом этса, Украина можарода ғалаба қозона олмайди, аммо ядровий кучайиш сценарийси бўлиши мумкин, - АҚШ вице-президенти Венс.

Батафсил Gorizontда...
🇺🇸🇨🇳 Савдо уруши:

Америкаликлар Temu’дан буюртма қилинадиган 64 долларлик маҳсулот учун 89 доллар импорт божи тўлашига тўғри келмоқда.

Батафсил Gorizontда...
Gorizont
🇺🇸🇨🇳 Савдо уруши: Америкаликлар Temu’дан буюртма қилинадиган 64 долларлик маҳсулот учун 89 доллар импорт божи тўлашига тўғри келмоқда. Батафсил Gorizontда...
🇨🇳🇺🇸 АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо урушига қарамай, Хитой фабрикаси АҚШда "Хитойни бойкот қилинг" шиори ёзилган 100 000 дан ортиқ футболка ва кепкани сотди.

Батафсил Gorizontда...
🇵🇰🇮🇳 Ҳиндистон ва Покистон чегарасида яна отишма содир бўлди

Отишма Жамму ва Кашмир чегара ҳудудида юз берди.

“28 апрелдан 29 апрелга ўтар кечаси Покистон армияси Купвар ва Барамулла округлари қаршисидаги ҳудудларда назорат чизиғи орқали ўқотар қуроллардан сабабсиз ўт очди”, дейди Ҳиндистон армиясига таянган PTI агентлиги.

Ҳиндистон ҳарбийлари бунга “тезкор ва самарали” жавоб қайтаргани, жароҳатланганлар йўқлиги айтилмоқда.

Батафсил Gorizontда...
Gorizont
🇵🇰🇮🇳 Ҳиндистон ва Покистон чегарасида яна отишма содир бўлди Отишма Жамму ва Кашмир чегара ҳудудида юз берди. “28 апрелдан 29 апрелга ўтар кечаси Покистон армияси Купвар ва Барамулла округлари қаршисидаги ҳудудларда назорат чизиғи орқали ўқотар қуроллардан…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇳🇵🇰 Ҳиндистон армияси Жамму ва Кашмир ҳудудига зирҳли техникалар юбормоқда

Тармоқларда ҳинд армиясининг зирҳли техникалари, жумладан БМП пиёда жанговар машинаси ортилган ҳаракат таркибининг видеоси тарқалмоқда.

Батафсил Gorizontда...
🇷🇺 Путин мигрантларнинг Россияда ўз мақомини тартибга солишига яна озроқ вақт берди

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий мақомини расмийлаштириши (легализатсия) лозим бўлган муддат 2025 йилнинг 1 майидан шу йилнинг 10 сентябргача узайтирилган.

Батафсил Gorizontда...
🇪🇬🇺🇿 Мисрда ўзбек тилини ўрганиш бўйича дарслик яратилди

Ўзбекистон элчихонаси томонидан инглиз тилида соддалаштирилган услубда ўзбек тилини нолдан ўргатувчи қўлланма чоп этилган.

Мазкур китоб ҳозирда Мисрдаги кутубхоналар, ўзбек тилини ўрганаётган Қоҳира университети талабалари орасида тарқатилмоқда.

Батафсил Gorizontда...
🇷🇺 Россияда марказий осиёлик ота-оналар сони ошиб кетди

Сўнгги 7 йил ичида Россияда Марказий Осиёдан келган мигрант ота-оналар сони кескин ошиб, россияликлардан туғилган болалар улуши ҳар йили 3,1 фоизга камайиб кетмоқда.

Россиялик олимларининг маълумотларига кўра, 2011 йилдан 2023 йилгача Марказий федерал округда барча мигрантлар орасида Марказий Осиёдан келган ота-оналарнинг улуши йилига ўртача 30,1 фоизга ўсган.

Батафсил Gorizontда...