Gorizont
126K subscribers
15.9K photos
17.1K videos
8 files
18.2K links
Дунёни биз билан кузатинг!🇺🇿🇰🇿🇰🇬🇹🇯🇹🇲

Админ: @bavariyFC
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇵🇰🇮🇳 Покистон армияси эҳтимолий ҳарбий можаро арафасида Ҳиндистон билан чегарага қўшимча кучларни олиб ўтмоқда.

Батафсил Gorizontда...
🇺🇸🇷🇺🇺🇦 Трамп:

— Зеленский тинчлик учун Қримдан воз кечишга тайёр;

— Путин отишни тўхтатиши ва келишувни имзолаши керак;

— Путин урушни тўхтатишга тайёрлигини кўрсатиши керак;

— Ватиканда Зеленский билан учрашув муваффақиятли ўтди;

— Мен Путинга ишониш ёки ишонмаслигимни шу икки ҳафта ичида айтаман.

Батафсил Gorizontда...
Forwarded from Ўйлашимча?
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Миллати жиҳатидан туркий бўлган Эрон Президенти Масъуд Пезешкиён Бакуга сафари олдидан Озарбайжон телевидениесига форс тилида интервью бериб, таржимон гапларни чала таржима қилаётганидан ранжиди

Икки тилда ҳам бемалол сўзлашувчи, бироқ президент сифатида ўз мамлакати тилида интервью берган Пезешкиён форсчадан озарбайжон тилига унинг гапларини таржима қилиб турган одамга кўп гапларни қолдириб кетаётганини билдирибди. Таржимон эса у ҳали жумласини тугатмаганини айтибди.

@o'ylashimcha
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇷🇮🇱 Эронлик депутат портдаги портлашга Исроилнинг алоқаси борлигини айтди

Муҳаммад Серажнинг айтишича, бунга ишора қилувчи “далиллар” мавжуд.

«Портловчи моддалар контейнерларга ёки улар ишлаб чиқарилган мамлакатда, ёки ташиш йўлида жойлаштирилган. Биз портловчи моддаларни контейнерларга жойлаштиришда ички манбалар ҳам иштирок этган бўлиши мумкинлигини инкор этмаймиз. Портлаш тўртта турли жойда юз берди», деди у.

Батафсил Gorizontда...
🇷🇺🇺🇦🇰🇵 Путин Курск вилоятидаги жангларда иштирок этган шимолий кореялик ҳарбийларга миннатдорлик билдирди

Кремл Владимир Путиннинг баёнотини эълон қилди, унда президент Курск вилоятини озод этишда "фаол иштирок этган" шимолий кореялик ҳарбийларга миннатдорлик билдирган.

Батафсил Gorizontда...
🇷🇺 19 та давлат раҳбари Москвадаги парадда қатнашади

Рус ОАВларига кўра, 9 май куни Москвада бўлиб ўтадиган Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган парадда 19 та давлат раҳбари фахрий меҳмон сифатида қатнашишини тасдиқлаган.

Батафсил Gorizontда...
🇨🇳🇵🇭 Хитой Филиппин яқинидаги оролни эгаллаб олди

Хитой қўшинлари Ветнам ҳарбий объектлари ва балиқ овлаш порти жойлашган Сенд Кей оролини эгаллаб олди.

Маълумотларга кўра, Хитой чегарачилари оролда мамлакат байроғини кўтариб, уни расман ўз ҳудуди деб эълон қилган.

Сенд Кей Филиппиннинг энг муҳим ҳарбий базаларидан бири жойлашган Титу оролидан бир неча километр узоқликда жойлашган.

Қайд этилишича, ушбу ҳодиса минтақадаги энг йирик АҚШ-Филиппин ҳарбий машғулотлари фонида Хитой, Ветнам ва Филиппин ўртасидаги зиддиятнинг кучайиши хавфини оширади.

Батафсил Gorizontда...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇾🇪 АҚШ Яманнинг икки вилоятига йирик авиазарбалар берди

АҚШ ҳарбий кучлари ҳужумни Ямандаги Саада ва Амран вилоятларига уюштирган.

Ҳаво ҳужумлари оқибатида камида 8 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган.

Батафсил Gorizontда...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇱🇱🇧 Исроил Ливанга зарба берди

Исроил армияси Ливан пойтахти Байрутга зарба берган. Маълум бўлишича, бундан мақсад “Ҳизбуллоҳ” фойдаланаётган объектни йўқ қилиш бўлган.

Ҳужум 5 ой олдин “Ҳизбуллоҳ” ва Исроил ўртасида тузилган ўт очишни тўхтатиш келишуви мавжуд бўлишига қарамай, амалга оширилган.

Батафсил Gorizontда...
🇷🇺🇰🇬 Қирғизистон Россиянинг С-300 Фаворит зенит-ракета комплексларини қабул қилиб олди.

Батафсил Gorizontда...
Gorizont
Миллати жиҳатидан туркий бўлган Эрон Президенти Масъуд Пезешкиён Бакуга сафари олдидан Озарбайжон телевидениесига форс тилида интервью бериб, таржимон гапларни чала таржима қилаётганидан ранжиди Икки тилда ҳам бемалол сўзлашувчи, бироқ президент сифатида…
🇦🇿🇮🇷 Эрон Президенти Озарбайжонга расмий ташриф билан келди

Эрон президенти Масуд Пезешкиан расмий ташриф билан Озарбайжонга келди.

Икки мамлакат давлат байроқлари ҳилпираб турган Боку шаҳридаги Ҳайдар Алиев номидаги халқаро аэропортда олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди.

Эрон Ислом Республикаси Президентини аэропортда Озарбайжон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Ягуб Эйюбов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Батафсил Gorizontда...
🇮🇱🇮🇷🇺🇸 Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняхунинг айтишича, Байден маъмурияти, агар Исроил Ғазо секторида қуруқликдан операция ўтказса, қурол етказиб беришни бутунлай тўхтатиш билан таҳдид қилган.

Шунингдек, Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняхунинг айтишича, агар керак бўлса, Теҳрон ҳозир ёки келажакда ядро қуролига эга бўлишининг олдини олиш учун Исроил Эроннинг барча ядро реакторлари ва бойитиш иншоотларини бутунлай йўқ қилади.

Батафсил Gorizontда...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇰🇵 Россия Мудофаа вазирлиги Курск вилоятини озод қилишда қатнашган КХДР аскарларининг жанговар тайёргарлиги акс этган кадрларни намойиш этди.

Батафсил Gorizontда...
🇷🇺🇺🇦 Россия урушни ҳал қилиш бўйича ўз шартларини расман маьлум қилди.

Россия Федерацияси талаблари:

- Украина НАТОга кирмайди, уни “демилитаризация” ва “деназия” қилиш керак;

- Қрим, "ДХР", "ЛХР", Херсон вилояти ва Запороженинг аннексия қилиниши халқаро миқёсда тан олиниши керак;

- Россиядан санкциялар олиб ташланади, музлатилган активлари қайтарилади;

- Россия АҚШнинг Запорижжя АЭС устидан назоратни Вашингтон ва Киевга топшириш ҳақидаги таклифини рад этади;

- Украинада рус тили, маданияти ва черковидан фойдаланишни чекловчи қонунлар бекор қилинади.

Бу талабларни Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билдирди.

Батафсил Gorizontда...
🇪🇸🇵🇹 Испания ва Португалиянинг катта қисмида блэкаут — электр энергиясида оммавий узилишлар кузатилмоқда, оқибатда интернет ва телефон алоқаси, сфетофорлар, метро, темир йўл қисман ишламаяпти.

Батафсил Gorizontда...
🇷🇺🇺🇦 Путин 9 май муносабати билан сулҳ эълон қилди

Ўт очишни тўхтатиш 8 май соат 7:00 дан 11 майга ўтар кечаси соат 00:00 гача амал қилади.

Батафсил Gorizontда...
🇺🇸🇨🇳 Хитой АҚШни ортда қолдириб, дунёнинг ядровий етакчисига айланиши мумкин - Bloomberg

Хитой 27 миллиард долларлик яна 10 та янги реакторни тасдиқлади, бу эса мамлакат камида 10 та лойиҳани маъқуллаган тўртинчи йилдир.

Хитойда ҳозирда 30 та атом электр станцияси қурилмоқда ва ўн йил охирига келиб дунёдаги энг йирик атом электр генераторига айланишни режалаштирмоқда.

Ўрнатилган қувват 2025 йилга келиб 65 ГВтга, 2040 йилгача эса 200 ГВтга етиши кутилмоқда.

Батафсил Gorizontда...
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇷🇺 “Путинга уни ва унинг мамлакатини парчалаб ташлашимизга тайёр эканимизни айтмагунимизча, вазият яхшиланади деб ўйламайман” - Республикачи сенатор Жон Кеннеди

Унга кўра, Путин Трампга берган барча ваъдаларини бузган. У қўлга киритган барча ҳудудни сақлаб қолмоқчи. У ҳар қадамда Трампга ёлғон гапирди ва ҳурматсизлик кўрсатди.

Батафсил Gorizontда...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Давлатимиз раҳбари "ИННОПРОМ. Марказий Осиё" халқаро кўргазмаси билан танишиб, бир қатор учрашувлар ўтказди.

Батафсил Gorizontда...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇷🇺 Трамп:

- Президент Путинга ишонасизми?
- Яна бир бор?
- Президент Путинга ишонасизми?
- Мен сизга тахминан 2 ҳафтадан кейин жавоб бераман.


Батафсил Gorizontда...