Gorizont
127K subscribers
15.8K photos
17K videos
8 files
18.1K links
Дунёни биз билан кузатинг!🇺🇿🇰🇿🇰🇬🇹🇯🇹🇲

Админ: @bavariyFC
Download Telegram
🇺🇸🇷🇺 Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Сергей Шойгу, агар АҚШ ядровий синовларни қайта тикласа, Россия Мудофаа вазирлиги ва Росатом ҳам шунга тайёрлигини айтди.

ТАСС агентлигига берган интервьюсида у АҚШ ҳозир янги қурол тизимларини фаол равишда ишлаб чиқаётганини таъкидлади.

"Айни дамда Америка ядро қуролларининг кафолат муддати тугаяпти, бунга параллель равишда янги қурол тизимлари фаол ишлаб чиқилмоқда. Бу АҚШни ядровий синовларни қайта бошлашга ундаши мумкин", деди Сергей Шойгу.

Шу билан бирга, Шойгу ҳозир синовларни қайта бошлашга шошилинч эҳтиёж йўқлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Россия сўнгги йилларда ҳарбий салоҳиятини оширган.

Батафсил Gorizontда...
❗️IQ даражаси бўйича дунё давлатларининг янги рейтинги эълон қилинди.

Батафсил Gorizontда...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇵🇸 Фаластин Президенти ҲАМАСни “итларнинг болалари” деб атаб, гаровдаги яҳудийларни озод қилишни талаб қилди

Маҳмуд Аббос матбуотга баёнот бериб, нутқида ҲАМАСни “итларнинг болалари” деб атаб, гуруҳдан ҳали ҳам ушлаб турган гаровдагиларни озод қилишни, қуролсизланишни ва Ғазо устидан назоратни топширишни талаб қилган.

Унга кўра, бу урушни Исроил билан тугатиш учун зарур.

Батафсил Gorizontда...
🇺🇸 АҚШнинг 12 та штати Трамп божларига қарши судга мурожаат қилди

Даъвога Ню-Ёрк, Аризона, Колорадо, Коннектикут, Делавер, Иллинойс, Мен, Миннесота, Невада, Ню-Мексико, Орегон ва Вермонтдан демократ бош прокурорлар қўшилди.

Улар “ноқонуний тарифлар”га қарши чиққан ва “президент конституциявий тартибга путур етказди ва Америка иқтисодиётига тартибсизлик олиб келди”, деб ҳисоблайди.

Батафсил Gorizontда...
🇮🇷🇺🇸🇮🇱 Эрон АҚШ ва Исроил ҳужумидан қўрқиб, Натанздаги асосий ядровий иншоотига олиб борувчи иккита туннель мажмуасини мустаҳкамламоқда.

Батафсил Gorizontда...
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇹🇲 Самарқандда Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовга Ўзбекистон Республикасининг юксак давлат мукофоти – “Олий Даражали Дўстлик” орденини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.

Шунингдек, Ўзбекистон Президенти Туркман халқининг миллий етакчисига унинг қаламига мансуб "Тафаккур гавҳари" китобининг ўзбек тилидаги нусхасини ҳам топширди.

Батафсил Gorizontда...
🇺🇸🇺🇦🇷🇺🇪🇺 Европа Қримнинг Россия деб тан олинишини қўллаб-қувватламади ва бу ҳақда Трампни хабардор қилди, деб ёзади Financial Times.

АҚШнинг бу таклифи туфайли Европа расмийлари НАТО ва Европа Иттифоқининг бўлинишидан қўрқишади.

Батафсил Gorizontда...
🇺🇸🇨🇳 Қўшма Штатлар Тайван яқинидаги стратегик Лузон бўғозини тўсиб қўйган оролларга мураккаб кемаларга қарши ракеталарни жойлаштирганидан сўнг, Хитой Тинч океанининг ғарбий қисмига авиаташувчи зарбалар гуруҳини юборди.

Батафсил Gorizontда...
🇷🇺 Россия Башар Асадни экстрадиция қилишдан бош тортди

Сурия муваққат президенти Аҳмад аш-Шараа Россия Башар Асадни экстрадитсия қилишдан бош тортганини айтди.

Батафсил Gorizontда...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇺🇦 Россиянинг Киевга тунги ҳужуми оқибатида камида 9 киши ҳалок бўлди

Жароҳатланганлар сони 70 га яқинлашди. Россия қўшинлари ҳужумда баллистик ракета ва дронлардан фойдаланган.

Батафсил Gorizontда...
🇬🇧 Буюк Британия Сурия Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва разведка хизматларига қарши санкцияларни бекор қилди.

Батафсил Gorizontда...
🛰 Туркий давлатлар ҳамкорликдаги сунъий йўлдошни учиришга тайёрланмоқда

Ушбу сунъий йўлдошининг двигатели ўзбекистонлик муҳандислар томонидан ясалиши кўзда тутилган.

Батафсил Gorizontда...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇦🇿🇨🇳 Илҳом Алиевнинг Пекин сафарига рафиқаси Меҳрибон Алиевадан ташқари, қизи Лейла Алиева ҳамда набиралари Микойил ва Али ҳам ҳамроҳлик қилмоқда.

Батафсил Gorizontда...
Gorizont
🇷🇺🇺🇦 Россиянинг Киевга тунги ҳужуми оқибатида камида 9 киши ҳалок бўлди Жароҳатланганлар сони 70 га яқинлашди. Россия қўшинлари ҳужумда баллистик ракета ва дронлардан фойдаланган. Батафсил Gorizontда...
🇺🇸🇷🇺🇺🇦 «Владимир, тўхта!»Трамп Киев ўққа тутилишидан кейин Путинга мурожаат қилди

АҚШ президенти Truth ижтимоий тармоғида камида тўққиз киши ўлимига олиб келган ҳужумдан «норозилиги»ни айтган.

«Мен Россиянинг Киевга берган зарбаларидан мамнун эмасман. Бунинг кераги йўқ эди ва жуда бемаврид бўлди. Владимир, тўхта! Ҳар ҳафтада беш минг аскар нобуд бўлмоқда! Кел, тинчлик келишуви тузайлик! » — дейилган хабарда.

Батафсил Gorizontда...
🇵🇰🇮🇳 Дунёда икки ядровий давлат ўртасида янги можаро авж олмоқда: Ҳиндистон Покистон разведка хизматларини Жамму ва Кашмирда теракт уюштирганликда айблади, Hindustan Times.

Разведка маълумотлари, шунингдек, Ҳиндистонга кўп сонли яхши тайёрланган террорчиларни юбориш учун "мувофиқлаштирилган фитна" мавжудлигини кўрсатади, деди манбалар.

22 апрель куни Ҳиндистонда тақиқланган Қаршилик кўрсатиш фронти ташкилоти жангарилари Кашмирда бир гуруҳ сайёҳларга қарата ўт очди. Турли оммавий ахборот воситаларининг хабарларига кўра, 26 дан 28 гача одам ҳалок бўлган.

Батафсил Gorizontда...
🇵🇰🇮🇳 Кашмир муаммоси.

- Покистон Янги Деҳлининг шунга ўхшаш ҳаракатларига жавобан Ҳиндистон билан чегарасини ёпди.

- Покистон Ҳиндистоннинг Ҳинд сувлари шартномасидан чиққанидан кейин сув таъминотини тўхтатишга уринишини уруш ҳаракати сифатида қабул қилади.

- Покистон Ҳиндистоннинг Исломободдаги элчихонасидаги барча ҳарбий атташеларни кўзгуда кўздан кечирмоқда.

- Ҳинд ОАВлари мамлакат расмийларига таяниб, Покистондан “Ҳиндистонга яхши тайёргарликдан ўтган террорчиларни жўнатиш бўйича фитна” мавжудлиги ҳақида ишончли маълумотлар борлигини хабар қилмоқда.

- Покистон ўз ҳаво ҳудудини Ҳиндистоннинг исталган самолёти учун ёпди.

- Ҳиндистон билан чегарада фаолият юритаётган пуштун жангари гуруҳлари Покистон армиясига содиқ эканликларини ва ҳинд ҳарбийларига қарши туришга тайёр эканликларини эълон қилдилар.

- Покистон бош вазири Кашмирдаги терактдан кейин давом этаётган кескинлашув фонида Ҳиндистонга жавоб чораларини ишлаб чиқиш учун Хавфсизлик кенгашининг фавқулодда йиғилишини ўтказди.

Батафсил Gorizontда...