Gorizont
162K subscribers
24.6K photos
27.8K videos
10 files
37K links
Дунёни биз билан кузатинг!🇺🇿🇰🇿🇰🇬🇹🇯🇹🇲🇺🇸🇨🇳🇷🇺🇮🇷🇪🇺🇺🇦


Админ: @bavariyFC
Download Telegram
🇯🇵🇷🇺Япония 2003 йилдан бери биринчи марта Жанубий Курил оролларини Россия томонидан "ноқонуний босиб олинган" деб тан олди

Япония расмийлари, шунингдек, Россиянинг Украинадаги ҳарбий амалиёти “халқаро тартиб асосларини бузади” деб ҳисоблайди.
🇺🇿Ўзбекистон нефт ва газ қазиб олишни қисқартирди, кўмирни кўпайтирди

Ўзбекистон 2022 йилнинг биринчи ойларида нефт, табиий газ ва газ конденсати қазиб олишни қисқартирди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумотларида қайд этилди.

Аввалроқ Ўзбекистон 2050 йилга бориб табиий газ, кўмир, нефт маҳсулотларидан ёнилғи сифатида фойдаланишни тўхтатиши ҳақида хабар берилган эди.

2050 йилга келиб, мамлакатда иқтисодиётнинг барча соҳаларида, шу жумладан, энергетикада углеводород нейтраллигига эришиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
🇺🇦🇪🇺Украина 2024-йилда Европа Иттифоқига қўшилади.

Бу ҳақда Иқтисодиёт вазири Юлия Свириденко маълум қилди.

“Биз шу йилнинг ёзида ЕИга аъзо бўлиш учун номзод мақомини олишни кутмоқдамиз ва 2024 йилда Европа Иттифоқининг тўлақонли аъзоси бўламиз”, деди у.
КЎРИНИШИДАН БАҲТЛИ ОИЛАДЕК!

Тасодифан ижтимоий тармоқларда тарқалган бу расм полицияга болаларнинг орқасида яширинган шафқатсиз қотиллар оиласига дуч келганини дарҳол англаб етди. Улар буни биргина факт сабаб билиб олишди... 😨

Давомини ўқинг, ҳайратдан ёқа ушлайсиз 👇
🇺🇦🇷🇺Украинадаги вазият. Сўнгги маълумотлар

🔹 Украина бош штабининг эрталабки маълумотларида россияликлар Донбассдаги Украина қуролли кучларига ҳужум қилиш учун Изюмдан жанубга томон силжишга уринаётгани айтилган.

🔹 Украина ҳукуматининг тасдиқлашича, россиялик ҳарбийлар Мариуполда ҳалок бўлган тинч аҳоли вакилларини оммавий қабрга кўмиш учун шаҳардан 20 км ғарбда жойлашган Мангуш қишлоғига олиб кетмоқда. Сунъий йўлдошдан олинган тасвирларда бу қишлоқда узун хандақ қазилганини кўриш мумкин.

🔹 Америка давлатлари ташкилоти Украинага ҳужум учун Россияни доимий кузатувчи мақомидан маҳрум этди.

🔹 Украина бош вазири Денис Шмигал мамлакатни тиклаш учун камида 600 млрд доллар талаб этилиши, ҳозир ва яқин ярим йилликда эса ойига 4-5 млрд доллар миқдорида ёрдам кераклигини айтди.

🔹 «Азов» қўмондони ўринбосари Святослав Паламар ББC учун интервьюсида украин жангчилари қуршовдаги «Азовстал»дан фақат қуроль билан чиқиши мумкинлиги, у ердаги юзлаб тинч аҳоли вакиллари эвакуацияси учун учинчи давлат воситачилиги ва кафолати кераклигини айтган.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇵🇸 Бугун тунда ХАМАСнинг Ал-Ақсо масжидини "исроилликларнинг босқинидан ҳимоя қилиш" чақириғига жавобан жума намозига минглаб фаластинликлар келишди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇵🇸🇮🇱Исроил ва Фаластин қарама қаршилиги хали давом этмоқда.

Каналга аьзо бўлинг👇
@gorizont_uz
🤬2
🇺🇿🇺🇦Украинадан қайтган талабалар ўқишини соддалашган тартибда кўчиришга рухсат этилди.

Шу муносабат билан ариза топширган талабалар жорий йил 26 апрелдан ўқишни кўчириш истагини билдирган ОТМга мурожаат қилишлари сўралади.

Каналга аьзо бўлинг👇
@gorizont_uz
❤2
🇺🇿Никоҳни қайд қилишда 1 ойлик муддат бекор қилинади — қонун лойиҳаси

Бу билан никоҳланувчилар мажбурий тиббий кўрикдан ўтгандан сўнг, 1 ой кутмасдан никоҳини расмийлаштириши мумкин бўлади.

Каналга аьзо бўлинг👇
@gorizont_uz
👍2
🇷🇺Путиннинг Индонезиядаги G20 саммитига бориш-бормаслиги борасида қарор ҳали қабул қилинмаган - Кремль
🇰🇿Қозоғистондаги мухолифат етакчиси Мухтор Аблязов ўз инстаграм саҳифасида машҳур қўшиқчи Димаш Кудайбергенов Қозоғистонда янги "Олға Қозоғистон" номли мухолифат партиясига аьзо бўлишга чақирганлигини эьлон қилди.

"Тўғри, Димаш! Ҳақиқатан ҳам, Қозоғистоннинг демократик давлатга айланиш вақти келди, бу бахтсиз тақлид эмас!

Димаш! Сиз ўзингиз муваффақиятга эришдингиз ва бу режим сизга ҳеч қандай ёрдам бермади, фақат сизга тўсқинлик қилди.
Юртимиз дунёга сиз каби минглаб иқтидорли, ёруғ, ўз овозига эга инсонларни дунёга ато этиши учун сиз ёшларга етакчилик қилиш вақти келди." - деб ёзган Мухтор Аблязов ўз саҳифасида.

Каналга аьзо бўлинг👇
@gorizont_uz
❤3
🇺🇿Президент Абдулла Орипов ҳақида фильм ишлаш топшириғини берди

“Мен у инсонни яхши танирдим. Кўп ҳамсуҳбат бўлганман”, деди давлат раҳбари.

Каналга аьзо бўлинг👇
@gorizont_uz
👍2😁2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿Корзинка.уз да нархлар асоссиз равишда кассада юқори ҳисобланаётгани айтилмоқда.

Бу ҳақида Qalampir.uz интернет нашрининг асосчиси Қамариддин Шайхов хабар берди.

Каналга аьзо бўлинг👇
@gorizont_uz
👍1
🇺🇿Севара Зокирова Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди.

У бундан аввал Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими бошлиғи-Директор матбуот котиби лавозимида фаолият юритган.
🇫🇷🇺🇦Франция Украинага ўзи юрувчи «Цезарь» Артиллерия тизимини тақдим этди.

Бу ҳақда мамлакат президент Эммануэл Макрон маълум қилди.
🇷🇺Бугун 22 апрель Ленин туғулган кун. 1870 йил 22 апрел санасида Россиянинг Ульяновск шаҳрида туғулган.

Владимир Илич Ленин - рус инқилобчиси, марксизмнинг йирик назариётчиси, совет сиёсатчиси ва давлат арбоби, Россия Социал-демократик меҳнат партиясининг асосчиси, Россияда 1917 йилги Октябр инқилобининг асосий ташкилотчиси ва раҳбари, РСФСР Халқ Комиссарлари Советининг биринчи раиси бўлган.

Каналга аьзо бўлинг👇
@gorizont_uz
👎2
🇺🇦Бош вазирнинг биринчи ўринбосари ва иқтисодиёт вазири Юлия Свириденко Украинани урушдан кейинги қайта тиклаш режалари ҳақида гапирди.

Умуман олганда, амалдор ҳарбий ҳаракатлар тугаганидан кейин мамлакатга ёрдам берадиган 10 та асосий нарсани санаб ўтди.

1. Катта еттилик мамлакатлари ва Европа Иттифоқи бозорларига тўлиқ кириш имкониятини олиш. Илгари Украина қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва хомашёсини Европа Иттифоқи мамлакатларига тўлиқ экспорт қилишга имкон бермаган аниқ квотага таянган.
2. 2024 йилда Европа Иттифоқига тўлиқ кириш.
3. Давлатнинг тадбиркорлик фаолиятига минимал аралашуви.
4. Тез логистика - Украинадан Эвропага 72 соатдан ортиқ эмас. Гап ягона почта ва божхона тизими ҳақида бормоқда.
5. Металлургия ва қишлоқ хўжалиги тармоқларида қайта ишланган маҳсулотларни экспорт қилиш ставкаси. “Қайта ишланган маҳсулотлар хомашёдан икки ёки уч баравар қиммат туради. Бундан ташқари, бу мамлакат ичида иш ўринларининг кўпайишига ёрдам беради. ”
6. Кучли ҳарбий-саноат мажмуасининг шаклланиши.
7. Энергия қувватларини ошириш. Гап мамлакатдаги янги АЕС агрегатлари ҳақида бормоқда.
8. Энергетик мустақилликка эришиш. Украина ўз ишлаб чиқаришини кўпайтириш орқали ўзини 100% газ билан таъминлаши керак.
9. Иқлимни модернизация қилиш. Қайта тикланадиган энергия ва углеродни камайтириш
10. Украинада ишлаб чиқаришнинг камида 60% ни маҳаллийлаштириш

Шуни таъкидлаш керакки, "Украинани урушдан кейинги қайта тиклаш бўйича кўплаб қадамлар" сиёсатчиларнинг 2014 йилдаги сайловолди ваъдаларини деярли сўзма-сўз такрорлайди. Бу, айниқса, саноат, шунингдек, Европа Иттифоқига сиёсий ва иқтисодий интеграцияга тегишли.

Шу билан бирга, босқин бошлангандан сўнг, Европа Иттифоқи давлатларидан молиявий ва ҳарбий ёрдам, жумладан, бепул ёрдам ҳажми сезиларли даражада ошган.

Каналга аьзо бўлинг👇
@gorizont_uz
🇺🇿Адлия вазирлиги:

Ўзбекистонда йилига 3 миллион тонна озиқ-овқат чиқиндилари ташланади. Жумладан, биргина Тошкент шаҳрида кунига 2 тонна чиқинди ташланади. Ўзбекистон бўйлаб йилига қарийб 730 тонна нон маҳсулотлари чиқиндига ташланади.

Каналга аьзо бўлинг👇
@gorizont_uz
🇦🇫Толибон ташқи ишлар вазири Амир Хон Муттаки Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркманистон ва Қирғизистон вакиллари билан музокаралар ўтказди.

Вазирлик баёнотида айтилишича, Муттаки Афғонистон ва Марказий Осиё ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни юқори баҳолаган ва бутун минтақа манфаати учун янги имкониятлардан фойдаланиш зарурлигини таъкидлаган.

Баёнотга кўра, томонлар савдо, темир йўл транспорти ва Афғонистон ҳудуди орқали энергия ресурслари транзити соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилган.

Эслатиб ўтамиз, эртага Марказий Осиё давлатлари ва Россия ташқи ишлар вазирларининг онлайн учрашуви ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, унда Афғонистондаги вазият муҳокама қилинади.

Каналга аьзо бўлинг👇
@gorizont_uz
Forwarded from Videoregistrator_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Халқ мулки денгиздур, уни емаган ҳўкиздур.
@videoregistrator_uz
👍1
🇦🇫Афғонистоннинг собиқ Кончилик ва нефт вазири Наргис Ниҳон мамлакатда содир этилган террорчилик ҳаракатларидан бутун бошли синфда ҳалок бўлган болалар тўғрисида:

«Кечаги ҳужумдан сўнг барча ўқувчиларни йўқотиб, бўм-бўш синф билан қолдик. Илтимос, афғонларнинг ғурури ва матонати ҳақида бошқа ёзманг. Биз чарчадик, ҳолимиз қолмади, чилпарчин ва вайрон бўлдик. Афғонлар ҳам дам олиши керак. Афғонларга тинчлик керак. Афғонларга оддий, тенг ҳуқуқли ва камбағал бўлсада, келажакка умид берадиган ҳаёт керак»

Каналга аьзо бўлинг👇
@gorizont_uz
❤1