Gorizont
160K subscribers
25.2K photos
28.6K videos
10 files
38.3K links
Дунёни биз билан кузатинг!🇺🇿🇰🇿🇰🇬🇹🇯🇹🇲🇺🇸🇨🇳🇷🇺🇮🇷🇪🇺🇺🇦


Админ: @bavariyFC
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇰🇿🇷🇺 Тўқаев Россия буюк давлат эканини яна бир бор таъкидлади

“Мен уч етакчининг ўша учрашувини томоша қилдим ва Россия учун хурсанд бўлдим. Россия – буюк давлат”, деди Қозоғистон Президенти.

Батафсил Gorizontда...
🤬526👍300🥴154😁120👎68💯28🔥11
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤18
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇨🇳 Хитой бўйлаб меҳмонхоналарда кир ювиш роботлари ишлай бошлади.

ACE Robotics компаниясининг "Mundo" сунъий интеллект модели асосида ишлайдиган ушбу инсонсимон роботлар меҳмонхоналардан кир бўлган чойшаб ва сочиқларни йиғиб олади, уларни кир ювиш бўлимига етказади, кир ювиш ускуналарини бошқаради ҳамда якунда тоза буюмларни ўз жойига қайтариб олиб боради.

Бундан ташқари, роботлар ўз хатоларидан сабоқ олади: агар бирор ҳаракат муваффақиятсиз якунланса, тизим камералардаги тасвирлар ва датчиклардан олинган маълумотларни таҳлил қилиб, роботларнинг ҳаракатларига зарур тузатишлар киритади.

Батафсил Gorizontда...
👎59❤40👍21🥴2🎉1
🇸🇾🇮🇱 Исроил мудофаа вазири Сурия президентини "ақлли душман" деб атади

"Аҳмад аш-Шаръа — ақлли душман. У Туркия кўмагида ўз ҳарбий салоҳиятини ошириб бормоқда. Дамашқ билан хавфсизлик бўйича келишувга эришишнинг имкони йўқ. У тинчлик битимини эмас, Исроил қўшинларининг олиб чиқилишини истамоқда", деган Исраел Кац.

Батафсил Gorizontда...
👍300😁80🤬36❤28💯13🤔2👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇾🇪🇸🇦 Саудия Арабистони ҳарбий авиацияси Яманга зарбалар берди

Батафсил Gorizontда...
🤬185👎44👍27❤15🔥9😱3👏2
🇬🇪🇵🇸🇹🇷🇮🇱 Батумидаги стадионда Туркиянинг “Бешиктош” ва Исроилнинг “Ҳапоэл” футбол клублари ўртасидаги учрашув чоғида тартибсизликлар юз берди

Туркия футболчилари исроилликлар билан қўл бериб кўришишдан бош тортди, “Бешиктош” мухлисларидан бири трибунада Фаластин байроғини кўтарди. Грузия полицияси байроқни олиб қўйишга уринганида, бошқа мухлислар бунга қаршилик кўрсатди.

Полиция кўздан ёш оқизувчи газ қўллади. Туркия клублари хавфсизлик кучларининг ҳаракатларини қоралади.

Батафсил Gorizontда...
👍521❤58🔥30🤔8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺 Сунъий интеллект (СИ) ҳеч ким томонидан ва ҳеч қачон Россия Федерациясига қарши ишлатилишига йўл қўймаслик керак - Путин

Россия ҳам СИ пойгаси қўшилмоқчи. Путиннинг бошқа баёнотлари:

📍 Россия шундай вазиятга тушиб қолмаслиги керакки, унда ташқи кучлар “бир тугмани босиш орқали барча тизимларни ишдан чиқариши” мумкин бўлмасин;

📍 Путин маълумотлар марказлари (дата-марказлар) қурилишини тезлаштириш учун давлат-хусусий шериклик механизмини ишлаб чиқишни таклиф қилди;

📍 Тез орада сунъий интеллект технологияларисиз яшашнинг имкони бўлмайди;

📍 Агар сунъий интеллект модели хорижий қадриятлар асосида ўргатилса, у миллионлаб инсонларнинг онгига бу қадриятларни сезилмас тарзда сингдириб, уларнинг дунёқарашини шакллантириши мумкин;

📍 Путин Россия қадриятларига асосланган сунъий интеллект моделларини яратиш учун архив ва бошқа маълумотларни рақамлаштиришни кучайтириш бўйича кўрсатма берди;

📍 Россиядаги барча мобил операцион тизимлар сунъий интеллект иловалари (шу жумладан, маҳаллий ишлаб чиқилганлари) орасидан танлов қилиш имконини берувчи менюни тақдим этиши шарт;

📍 Дунё бўйлаб сунъий интеллект билан боғлиқ ҳодисалар сони кескин ошиб бормоқда. Путин фуқаролар ва инфратузилмани СИ билан боғлиқ хавф-хатарлардан ҳимоя қилишнинг самарали чораларини кўришга чақирди — бунда ҳаддан ташқари тақиқларга йўл қўймаслик лозим;

📍 Сунъий интеллект агентларининг ваколат доираларини белгилаш, яъни инсон назоратисиз, мустақил равишда амалга ошириши мумкин бўлмаган ҳаракатларни аниқ белгилаб қўйиш зарур;

📍 Путин 2036-йилгача бўлган давр учун Сунъий интеллектни ривожлантириш миллий стратегиясини янгилашни таклиф қилди;

📍 Сунъий интеллект агентлари ижтимоий ва бизнес муносабатларида тобора кўпроқ иштирок этмоқда, бу эса “агентларга асосланган иқтисодиёт”нинг шаклланишига олиб келмоқда;

📍 Кўплаб ходимлар анъанавий иш усулларидан воз кечиб, касбий вазифаларни бажаришда сунъий интеллектдан фойдаланишга ўтмоқда; бироқ нейрон тармоқлардан рухсатсиз ёки “яширин” тарзда фойдаланиш турли хавфларни келтириб чиқаради;

❗️ Иш жойида сунъий интеллектдан яширин фойдаланиш — айниқса, хорижда ишлаб чиқилган моделларни қўллаш — шахсий маълумотлар ва тижорат сирлари учун хавф туғдиради;

📍 Сунъий интеллект имкониятлари кенгайишда давом этади ва бу турли соҳаларда туб ўзгаришларга сабаб бўлиши мумкин;

📍 Сунъий интеллект технологиялари Россияга демографик чекловлар ва меҳнат ресурслари билан боғлиқ муаммоларни енгиб ўтишга, шунингдек, мамлакатнинг умумий салоҳиятини мустаҳкамлашга ёрдам бериши мумкин.

📍 Россия Федерацияси ўзининг мустақил (суверен) фундаментал сунъий интеллект моделларини ривожлантиришни ва уларга сармоя киритишни давом эттиради. Путин илмий тадқиқотларда сунъий интеллектдан фойдаланиш кўламини кенгайтириш бўйича кўрсатма берди.

📍 «Роботлар даврида ўқитувчининг аҳамияти янада ортади», — деб таъкидлади у ва мутасаддиларга мамлакат мактаблари учун «ХХI асрга мўлжалланган дидактик асос»ни ишлаб чиқиш вазифасини юклади.


Батафсил Gorizontда...
👍92🤣75❤20🔥8🤬3👎2😡2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇮🇷🇮🇱 АҚШ президенти Трамп Исроил ва Эрон давлатларини адаштириб юборди.

Журналист АҚШ президентидан Исроилнинг бўлажак раҳбарияти билан ишлашга қандай тайёргарлик кўраётгани ҳақидаги саволга, Трамп уларнинг армияси йўқлигини, қуролли кучлари тор-мор этилганини, ҳарбий-ҳаво кучлари эса бутунлай йўқ қилинганини маълум қилди.

Батафсил Gorizontда...
🤣605❤17👏17🔥10👍3
Gorizont
🇬🇪🇵🇸🇹🇷🇮🇱 Батумидаги стадионда Туркиянинг “Бешиктош” ва Исроилнинг “Ҳапоэл” футбол клублари ўртасидаги учрашув чоғида тартибсизликлар юз берди Туркия футболчилари исроилликлар билан қўл бериб кўришишдан бош тортди, “Бешиктош” мухлисларидан бири трибунада Фаластин…
🇬🇪🇵🇸🇹🇷🇮🇱 "Бешиктош" мухлислари иштирокидаги ҳодисадан сўнг Туркия Ташқи ишлар вазири Фидан Грузия ташқи ишлар вазири билан боғланди

Батумида "Бешиктош" ва Исроилнинг "Ҳапоэл" жамоалари ўртасидаги Европа лигаси ўйини вақтида Грузия полицияси томонидан турк мухлисларига нисбатан қўпол муносабатда бўлинганидан сўнг, Анқара Тбилиси билан дипломатик алоқага чиқди. Туркия ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан ушбу ҳодисани ўзининг грузиялик ҳамкасби Мака Бочоришвили билан муҳокама қилди.

Вазирлик таъкидлашича, Туркия фуқароларининг хавфсизлигини таъминлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича барча зарур чоралар кўрилмоқда.

Шунингдек, "Фенербахче" ва "Галатасарой" "Бешиктош"ни қўллаб-қувватлади. Туркия футбол клублари Грузияда Исроилнинг "Ҳапоэл" жамоасига қарши ўйин олдидан ва ўйин давомида турк мухлисларига қилинган ҳужумларни қоралади. "Галатасарой" УEФАни икки хил стандарт қўллашда айблади ҳамда Грузия полицияси ҳаракатларини танқид қилиб, турк мухлисларига нисбатан куч ишлатилишини "номутаносиб" деб атади. Туркия спорт вазири Усмон Ашқин Бак ҳам Истанбул клубини қўллаб-қувватлаб, Анқара ўз мухлисларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда давом этишини билдирди.

"Бешиктош" Батумидаги ҳодисадан сўнг УEФАга мурожаат қилди. Туркия футбол клуби ўз мухлисларига нисбатан номутаносиб куч ишлатилганини таъкидлаб, Батумидаги Туркия бош консуллиги ҳамда УEФА билан боғланганини маълум қилди. "Мухлисларимизнинг ҳар бири соғ-саломат уйга қайтгунига қадар вазиятни диққат билан кузатиб борамиз", — дейилади "Бешиктош" баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, "Бешиктош" Исроил жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этган.


Батафсил Gorizontда...
1👍446❤63🤬17👏4
#dollar_kursi 27-ноябр 9:20 💸

❗️ Ушбу каналда 30 та банкнинг доллар курслари бўйича кунлик маълумотлар бериб борилади

👉 https://t.me/qulay_banklar

❗️ Ушбу маълумотдан ҳар куни хабардор бўлиш учун пастдаги каналга қўшилинг👇

👉 https://t.me/qulay_banklar
👉 https://t.me/qulay_banklar

Бизни кузатиб боринг ва пулингизни тежанг!
❤13👍2🔥1
🇨🇳 Пекин шаҳрида бўлиб ўтган Wise-2026» конференциясида «Unitree Robotics» робототехника компанияси асосчиси Ван Синсин (Wанг Хинхинг) Хитой 5–10 йил ичида автомобилларга қараганда кўпроқ робот ишлаб чиқаришини маълум қилди.

Батафсил Gorizontда...
😱67❤24👎23👍10😁7🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇸🇰🇮🇹 Фицо Мелонига нисбатан назокат кўрсатди

26-ноябрь куни Брюсселда бўлиб ўтган Европа Кенгашининг махсус саммити доирасида Словакия Бош вазири италиялик ҳамкасби Жоржия Мелонига сумкасини столга олиб боришда ёрдам берди.

Батафсил Gorizontда...
😁121👍72🤣32❤24🍾11👎5👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇫🇷 Франция бозорларни бой бермоқда - Макрон

"Геосиёсий тарангликлар туфайли биз Шимолий Африка, Россия ва бошқа минтақалардаги бозорларни бой бердик. Қишлоқ хўжалиги соҳамиз учун жуда муҳим бўлган бу бозорларнинг айримлари эндиликда ёпилиб қолди.

Биз учун ёпилган бозорларнинг баъзилари кейинчалик рақобатчиларимизга айланди. Масалан, Россияни олайлик: бир неча йил аввал улар бизнинг харидорларимиз эди. Иқлим ўзгариши шундай вазиятни юзага келтирдики, эндиликда улар бир йилда икки марта ҳосил олиш имконига эга бўлдилар. Улар йирик экспортчиларга айландилар ва бу бизга жиддий зарба бўлмоқда", — дея тан олди Франция Президенти Эммануел Макрон.

Батафсил Gorizontда...
😁164👍66❤34🤔8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺 Россияда инсон қиёфасидаги роботлар иштирокидаги дунёдаги илк балет томошаси намойиш этилди.

Владимир Путин ва Қосим-Жомарт Тоқаев иштирок этган халқаро "AI Journey" конференциясида "Сбер" компанияси "Юни" номли роботлар ҳамда Борис Эйфман номидаги рақс академияси талабалари иштирокидаги қўшма лойиҳани тақдим этди. Россиялик муҳандислар роботларни балет хореографиясини ижро этишга ва саҳнада инсон раққослар билан ўзаро ҳаракатланишга ўргатишга муваффақ бўлдилар.

Батафсил Gorizontда...
👍100🥴39❤26👎16🔥2😱1👌1
Forwarded from 365 Travel Наргиза
❗️❗️❗️
🔥 Кайнок турлар 365 TRAVEL дан
🇦🇿Баку ✈️ 4 декабрь 5 кеча 395$
🇦🇿Нафталан ✈️ 4 декабрь 6 кеча 485$ 👍
🇦🇪Дубай✈️ 5 декабрь 6 кеча 545$ 🔥
🇶🇦Катар ✈️ 7 декабрь 7 кеча 500$
🇻🇳Фукуок ✈️ 1 декабрь 5 кеча 560$
🇬🇪Тбилиси ✈️ 30 ноябрь 7 кеча 565$
🇹🇷Стамбул ✈️ Эртага учиш 28 ноябрь 6 кеча 595$ 🔥
🇨🇳Хайнань ✈️ 30 ноябрь 7 кеча 625$
🇪🇬Шарм-Эль-Шейх ✈️5 декабрь 7 кеча 620$ 4⭐️
🇱🇰Шри-Ланка ✈️ 2 декабрь 7 кеча 640$
🇲🇾Лангкави ✈️ 5 декабрь 7 кеча 650$ 🔥
🇲🇻Мальдивы ✈️ 1 декабрь 745$ 7 кеча
🇹🇷Анталья ✈️ 2 декабрь 7 кеча 900$ 5⭐️ 🔥
🇹🇭Пкухет ✈️ 7 декабрь 7 кеча 915$
🇮🇩Бали ✈️ 7 декабрь 990$ 6 кеча
🇵🇭Филиппины ✈️ 5 декабрь 1385$ 7 кеча
🇮🇩🇸🇬🇲🇾Сингапур+ Бали + Куала-Лумпур ✈️ 7 декабрь 8 кеча 1575$
🇲🇺Маврикий ✈️ 11 январь 8 кеча 1995$

Комбо-турлар бир нечта шахарлар буйлаб: 💌
🇦🇿 Нафталан+Баку ✈️ 8 декабрь 10 кун 640$ 🔥
🇦🇿 Баку+Шагдаг ✈️ 3 декабрь 7 кеча 775$
🇦🇪 Дубай-Абу-Даби ✈️ 17 декабрь 7 кеча 775$
🇹🇷 Стамбул-Памуккале -Каппадокия ✈️26 декабрь 6 кеча 840$
🇬🇪 Тбилиси - Бакуриани ✈️11 январь 7 кеча 845$
🇲🇾 Куала-Лумпур + Лангкави ✈️ 27 ноябрь 7 кеча 890$ 🔥
🇨🇳Сиань- Пекин- Лоян -Сиань 5 декабрь 7 кеча 999$
🇹🇷 Стамбул-Памуккале--Анталья-Каппадокия 24 декабрь 8 кеча 1000$
🇹🇭🇲🇾 Куала-Лумпур-Паттайя-Бангкок ✈️ 24 декабрь 7 кеча 1900$
🇨🇳Харбин — Ябули — Сюэсян ✈️ 29 декабрь 7 кеча 2090$
🇫🇮Будапешт — Стокгольм — Хельсинки — Лапландия — Хельсинки ✈️ 4 январь 7 кеча 5200$


⛴Круиз (🇹🇷Стамбул 🇪🇬 Александрия 🇹🇷 Мармарис
🇹🇷 Кушадасы)
⛵️ 5 декабрь 535$ 7 кеча


❗️ 1 киши учун нарх

📞 +998333303444
📞 +998500553444

ТЕЛЕГРАМ КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БУЛИШ
👇 👇👇

🚀 T E L E G R A M
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤21👍3👎1
🇨🇳 Хитойнинг XPeng компанияси ўзининг IRON номли инсонсимон роботининг сўнгги версиясини тақдим этди.

Батафсил Gorizontда...
😁46👍27❤12👎6😱2🔥1