Gorizont
162K subscribers
24.5K photos
27.7K videos
10 files
36.9K links
Дунёни биз билан кузатинг!🇺🇿🇰🇿🇰🇬🇹🇯🇹🇲🇺🇸🇨🇳🇷🇺🇮🇷🇪🇺🇺🇦


Админ: @bavariyFC
Download Telegram
Gorizont
🇺🇸🇷🇺🇺🇦 Трамп Путин Украинани бир кунда мағлуб эта олмаганидан ҳафсаласи пир бўлганини айтди: "Агар улар катта йўлдан тупроқ йўлга бурилмаганларида, ҳаммаси бир кунда тугаб бўлган бўларди. Лекин генерал, аниқки, унчалик яхши генерал эмас эди, вақтида тўғри…
🇷🇺🇺🇦🇺🇸 Трамп Россиянинг 2022 йилдаги босқини ҳақида гапирар экан, рус қўшинлари Киевга олиб борадиган яхши асфальт йўлдан юрганида, бир неча соат ичида пойтахтга етиб бориши мумкинлигини иккинчи марта такрорламоқда.

Унинг версиясига кўра, генераллардан бири асфальт йўл ўрнига дала йўлларидан ҳаракатланишга қарор қилган, ёмғирдан кейин танклар лойга ботиб қолган ва Украина уларни Америка берган Javelin ракеталари билан йўқ қилган.

Аслида нима бўлган? Ростдан ҳам рус танклари ботқоқликка ботиб қолганми?

1. Россия Киевни тез эгаллашни режалаштирган. Британиянинг RUSI ҳарбий-таҳлил маркази ҳисоботига кўра, Россия Украинага босқинни тахминан 10 кун ичида амалга оширишни, кейин эса мамлакатни эгаллашни режалаштирган. Киевни тез қўлга киритиш учун Украина кучларини чалғитиш ва кутилмаган йўналишлардан ҳужум қилиш кўзда тутилган.

2. Танклар фақат далада эмас, асосий йўлларда ҳам тўхтаб қолган. 2022 йил февраль охири — март бошида Беларусдан Киев томон ҳаракатланган Россия ҳарбий колонналарида катта тирбандлик юзага келди. Ёқилғи ва озиқ-овқат таъминотидаги муаммолар, техникаларнинг бузилиши, йўлларнинг чекланганлиги ва Украина ҳужумлари ҳаракатни секинлаштирди. Колонналарнинг айрим қисмлари лойга ботиб ҳам қолган.

3. Россиянинг Гостомель аэропортини тез эгаллаш режаси тўлиқ амалга ошмади. Киев яқинидаги Гостомель аэропортини қўлга киритиш Россия режасининг муҳим қисми эди. У ерга ҳаво орқали қўшин ва техника етказиб, пойтахтга тез кириш имкони пайдо бўлиши керак эди. Украина кучлари қаршилик кўрсатиб, Россиянинг бу режасини издан чиқарди. Россия ҳавода тўлиқ устунликка ҳам эриша олмади.

4. Украина армиясининг қаршилиги ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлди. Украина ҳарбийлари артиллерия, танкка қарши қуроллар, жумладан Javelin ракеталари ва бошқа воситалардан фойдаланди. Россиянинг олдинга ўтиб кетган айрим бўлинмалари эса таъминот ва қўллаб-қувватлашдан узилиб қолди. RUSI таҳлилига кўра, Киевни ҳимоя қилишда Украина артиллериясининг оммавий зарбалари ҳам катта роль ўйнаган.

5. Россия Киевни эгаллай олиши мумкинмиди? Россия қўшинлари босқиннинг дастлабки кунларида Киев атрофигача етиб келгани учун пойтахтнинг қўлга киритилиши реал ҳарбий хавф бўлган. 2022 йил 2 мартда RUSI таҳлилида ҳам Киевга ҳужум жиддий хавф туғдириши таъкидланган. Россия армияси Киевни бир кунда эгаллаш учун зарур бўлган барча шарт-шароитларга эга эди, деб айтишга асос йўқ. Ҳатто Россия қўшинлари шаҳарга тезроқ кирган тақдирда ҳам, улар Украина армияси ва шаҳар ичидаги қаршиликка дуч келарди.


Батафсил Gorizontда...
🤣271❤115👎23👍15🔥12😁9👏8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Уйдан чиқмасдан таълим кредити олинг

2026/2027-ўқув йили учун контракт тўлаш муддати 1 ноябргача узайтирилди.

Контракт учун таълим кредитини Agrobank Mobile иловасида масофадан олиш мумкин.

Ариза бериш учун:

Talim-krediti.mf.uz платформасига киринг, керакли маълумотларни тўлдиринг ва банклар рўйхатидан Агробанкни танлаб, ариза юборинг.

📗 Agrobank Mobile иловасида эса таълим кредитини масофадан расмийлаштиринг ва жараённи онлайн кузатиб боринг.

Кредит шартлари:

⏺Йиллик фоиз ставкаси — 14%.
⏺Кредит муддати — ўқиш даври ва қўшимча 7 йил.
⏺Асосий қарзни қайтариш ўқиш тугаганидан кейинги 7-ойдан бошланади.

Талаба қизлар учун таълим кредити фоизи давлат томонидан қоплаб берилади.

Agrobank Mobile орқали таълим кредити олинг!

iOS | Android

Таълим кредитини банк филиалларида ҳам расмийлаштириш имконияти бор.

Батафсил: 1216 | Agrobank.uz

Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎113❤39🤬15👍5🤔1😡1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қизил денгиз ва Сувайш канали — Осиё билан Европа ўртасидаги энг қисқа йўл.

Батафсил Gorizontда...
👍181🔥27❤17😁6👎3😢1💯1
🇷🇺🇺🇿🇹🇯🏳️ Афғонистоннинг Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегарадош ҳудудларида террорчилик ва экстремистик гуруҳлар, шунингдек, уларнинг ўқув лагерлари ҳали ҳам сақланиб қолган — Лавров

Сергей Лавровнинг таъкидлашича, ИШИД террорчилик фаолиятини Россия ва Марказий Осиёга ўтказиш учун Афғонистондан фойдаланишга ҳаракат қилмоқда.

Россия ташқи ишлар вазири бу ҳақда Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) минтақавий хавфсизлик бўйича конференциясида баёнот берди. Вазирнинг сўзларига кўра, жангарилар лагерлари Тожикистон, Ўзбекистон ва Туркманистон билан чегаралар яқинида фаолият юритиб, қочқинлар ва сайёҳлар ниқоби остида бу мамлакатларга кириб боришга уринмоқда.

Лавров шунингдек, гуруҳларнинг Марказий Осиё ва Россияга гиёҳванд моддалар савдосини ташкил этишга уринишларини ҳам таъкидлади. Вазирнинг қўшимча қилишича, Москва Тожикистонга ўз чегараларини мустаҳкамлашга ёрдам беришда давом этмоқда ва минтақадаги барча давлатлар, шунингдек, Толибон билан ҳамкорлик қилмоқда.


Батафсил Gorizontда...
👎544🤣347🤬112❤49🤔43👍32🥴12
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇵🇱🇺🇸🇺🇦 АҚШ ўтган йилнинг январ ойидан бери Украина мудофааси учун бир тийин ҳам ажратмаган. Буни биз, Европа, қиляпмиз - Полша ташқи ишлар вазири Сикорски.

Батафсил Gorizontда...
👍301😁193🤣87❤34🤬22🔥8😢4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Ўзбекистон иккинчи ва учинчи атом электр станциясини ҳам қуришни режалаштирмоқда.

Батафсил Gorizontда...
👍508🔥76❤42👎36👏35🥰3🙏3
🇧🇾🇺🇸🇺🇦🇷🇺 Агар Украина бу йил тинч йўл билан келишувга рози бўлмаса, келаси йили вазият янада қийинлашади, бундан ташқари, имконсиз бўлади - Лукашенко.

Шунингдек, Беларус президенти Доналд Трамп Украинани ким бошқариши кераклигини айтмаслиги кераклигини қўшимча қилди. Унга кўра Украина халқи мамлакатни ким бошқаришини ҳал қилиши керак.

Батафсил Gorizontда...
👍256😁85❤42👎37😡14🤣10🎉4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇱🇻🇪🇺🇺🇦 Агар биз Европадаги ҳозирги идеал ҳаётни, круассанлар ейишни, эрталаб кофе ичишни ва таҳдидлар ҳақида хавотирланмасликни истасак, биз Украинани қўллаб-қувватлашимиз керак - Латвия Бош вазири Андрис Кулбергс

Шунингдек, Латвия Бош вазири Украинанинг қишдан омон қолиши учун европаликларга камроқ пиво ичишни таклиф қилди. Андрис Кулбергснинг фикрича, ҳар бир европалик ҳаётни сақлаб қолиш учун йилига атиги битта пиводан воз кечиши керак. "Украинанинг бу қишдан омон қолишига ёрдам бериш учун 450 миллион Европа Иттифоқи аҳолисининг ҳар бири йилига атиги битта пивога тенг миқдорда хайрия қилиши керак", деб тушунтирди у.

Батафсил Gorizontда...
🤪426👏218😁76🥴26🍾13🗿12🕊6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇳 Ҳинд кино ижодкорлари томонидан "Рамаяна" филмининг илк трейлери тақдим этилди.

Батафсил Gorizontда...
🤣449👎102🔥67😁27🤪17🗿9🙏7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇺🇦 Агар Путин фақат Донбассни хоҳласа, у Киевни эгаллаб олишга уринмас эди – Зеленский

"Путин Донбассни хоҳлаётганини айтмоқда. Лекин нима учун тўлиқ кўламли босқин деярли Киевни эгаллаб олишга уриниш билан бошланди? Киев мамлакатимизнинг шарқида жойлашганми? Бу Донбассми? Йўқ, бу пойтахт ва пойтахтсиз давлат мавжуд эмас. У бизни йўқ қилишни хоҳлайди" деди Украина раҳбари.

Батафсил Gorizontда...
💯374🤣266❤57👍42🤬9🤔6🔥4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇧🇾 Лукашенко ҳарбийларга ўқлардан қочишни ўрганишни буюрди.

Батафсил Gorizontда...
🤣528😁67👍41❤31🤔14🤬4🕊3