Gorizont
163K subscribers
24.3K photos
27.4K videos
10 files
36.5K links
Дунёни биз билан кузатинг!🇺🇿🇰🇿🇰🇬🇹🇯🇹🇲🇺🇸🇨🇳🇷🇺🇮🇷🇪🇺🇺🇦


Админ: @bavariyFC
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇹🇲 Туркманистон миллий лидери, Халқ маслаҳати раиси, Туркманистон халқ отшуноси, Туркманистон моҳир чавондози, арқадағ Гурбангули Бербимуҳаммедов набираси, ёш отбоқар Керимгули Бердимуҳаммедовнинг Дагхан номли отида пойгада иштирок этди ва биринчи ўринни қўлга киритди.

Ғолибга Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳаммедов Range Rover Sport автомобилини совға қилди. Арқадағ совғани мамлакат Мудофаа вазирлигига, аниқроғи набираси сержант Керимгули Бердимуҳаммедов хизмат ўтаётган ҳарбий қисмга топширди.

Батафсил Gorizontда...
🤣1.53K😁124❤81🤬43🗿25🤔15😡12
🇷🇺 Путин бугун Валдай клубида бутун дунё кутаётган нутқни сўзлайди - Песков

Батафсил Gorizontда...
👍471🤣239🤬38🔥28❤25👎22🤔16
🇺🇸🇮🇷 АҚШ Эронни яна бомбардимон қилишни бошлаши мумкин - Трамп

Унинг қўшимча қилишича, АҚШ сўнгги олти ой давомида ўз қуроль-яроғ захираларини фаол равишда тўлдириб бормоқда.

Батафсил Gorizontда...
👎427😡175🤬100🤣47❤18👍12😁8
🇱🇻 Латвия ўз ҳудудида ядровий қуроль жойлаштиришга тайёр – Ринкевич

Латвия Президенти Эдгарс Ринкевичс мамлакат НАТО томонидан шундай жамоавий қарор қабул қилинса, ўз ҳудудида ядровий қурол жойлаштиришга тайёрлигини билдирди.

Унинг таъкидлашича, Латвия қонунчилигида ядровий қуролни мамлакат ҳудудида жойлаштиришга ҳуқуқий тўсиқлар мавжуд эмас.

Батафсил Gorizontда...
🤣219👎134👍86❤38🤬20🤔7🎉1
Gorizont
🇷🇺 Путин бугун Валдай клубида бутун дунё кутаётган нутқни сўзлайди - Песков Батафсил Gorizontда...
🇷🇺 Россия чегаралари яқинида ядро қуролини жойлаштиришни хоҳлаётган мамлакатлар янглишади, бу хавфсизликка эмас, аксинча эскалацияга олиб келади — Песков

Песковнинг бошқа баёнотлари:

- Россиянинг Калининград вилояти хавфсизлигини таъминлашга тайёрлиги ҳақидаги баёнотларни қарама-қаршилик баёноти сифатида қабул қилмаслик керак;

- Украина ўтган вақт ичида музокараларга яқинлашмади, Европа эса аввалгидек музокаралар жараёнига тўсқинлик қилишда давом этмоқда;

- АҚШ Россия билан иқтисодий алоқаларни тиклашни Украинадаги вазиятни тартибга солиш жараёнига боғламоқда, Москва эса буни кутиб ўтирмасдан, ҳозироқ ҳамкорлик қилиш мумкин деб ҳисоблайди.

Батафсил Gorizontда...
🤣193👍140❤81👎24🔥4🗿3👏1
🇺🇸 Менда энг юқори IQ бор. Энг юқориси менда. Мен яхшиман — Трамп

Батафсил Gorizontда...
🤣1.2K😡120🗿63😁36👍9🤯9👏8
Gorizont
🇺🇸 Менда энг юқори IQ бор. Энг юқориси менда. Мен яхшиман — Трамп Батафсил Gorizontда...
🇺🇸🇸🇦🇮🇱 Агар мен президент бўлмаганимда, ҳозир Саудия Арабистони мавжуд бўлмасди — Трамп

"Исроил ҳам бўлмасди. Улар ер юзидан йўқ қилиб ташланган бўларди", — дея қўшимча қилди АҚШ президенти Time журналига берган интервьюсида.

Батафсил Gorizontда...
🤣1.23K🤬210👎67🗿28💯21😁16😱14
Gorizont
🇷🇺 Россия Федерацияси Коммунистик партияси етакчиси Геннадий Зюганов амалдаги сиёсий курс сақланиб қолса ва уруш давом этса, охир-оқибат Россия мағлуб бўлишини айтди. Давлат думаси сайловлари якунлари бўйича ўтказилган брифингда у «сўл-марказчи бурилиш» қилишга…
🇷🇺 Россия кенг кўламли уруш арафасида турибди, Европа эса 2029–2030 йилларда ҳужумга тайёргарлик кўрмоқда - Россия Коммунистик партияси етакчиси Зюганов.

Бироқ, мамлакатдаги иқтисодий муаммоларни сабаб қилиб кўрсатган Зюганов Россиянинг ғалаба қозонишига ишонч билдирмаяпти.

Батафсил Gorizontда...
🔥158💯104😁68❤49👎27😨25🤔12
❌Hamma shu savolni ishlolmay Prava imtihonidan yiqilmoqda😱

Ishlab ko’ringchi quyidagilardan kim birinchi harakatlanadi …?
❤17👎8😁3
Машиналарнинг юксалиши яқинлашмоқда: Anthropic сунъий интеллект "инсоният учун мавжудлик хавфи" туғдириши мумкинлигини таъкидлади.

Копания сунъий интеллект моделлари "ўзини ҳимоя қилиш хатти-ҳаракатларини", жумладан, "ўчиришнинг олдини олиш", "маълумотни яшириш ёки манипуляция қилиш" ва "шантажга ўхшаш" ҳаракатларни намойиш қилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

Бундан ташқари, баъзи моделлар ўзларининг баҳолаш жараёнидан "хабардор" бўлиши мумкин, бу уларнинг хавфсизлигини текшириш имкониятини сезиларли даражада чеклайди. Шунингдек, машғулотлар давомида моделлар баъзан жойлаштирилгунга қадар сезилмайдиган ва жиддий хавфсизлик ҳодисаларига олиб келадиган "кутилмаган" қобилиятларни ривожлантирадилар.

Батафсил Gorizontда...
🤣76❤59🤬52🤔31🎉3🍾2👎1
Gorizont
🇷🇺 Путин бугун Валдай клубида бутун дунё кутаётган нутқни сўзлайди - Песков Батафсил Gorizontда...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺 Урушни Россия бошламади, аксинча, унга қарши уруш очилди — Путин

- Дунё ўз тараққиётида ҳал қилувчи бурилиш нуқтасига етди;

- Технологиялар инсоният учун улкан имкониятлар эшигини очади, бироқ айни пайтда жиддий хавф ҳам туғдиради;

- Келгусида яна можаролар юзага келиши эҳтимоли юқори;

- Сунъий интеллектнинг кенг тарқалиши шахсий ўзига хосликнинг йўқолишига ва барча учун «энг паст умумий мезон» (ёки бир хиллик) сценарийсига олиб келиши мумкинлигидан хавотирлар тобора кучаймоқда;

- 1945 йилдан кейин ташкил этилган халқаро институтлар XXI асрнинг иккинчи чорагидаги глобал воқеликни акс эттирмайди;

- Жаҳон сиёсатидаги барча тасаввур қилиб бўладиган ва бўлмайдиган тақиқлар (табулар) бузилмоқда;

- Россия атайлаб шундай вазиятга солиндики, у ўзини қуроль кучи билан ҳимоя қилишга мажбур бўлди;

- Агар яшашни истасак — ва ҳамма ҳам яшашни истайди — ундай бўлса, келинг, ҳамжиҳатликда яшайлик ва бунга эришиш йўлини биргаликда излайлик;

- Биз ўта беқарор дунёда яшашга мажбур бўляпмиз;

- Огоҳлантириб қўймоқчиманки, ҳеч нарсани ўзгартириб бўлмайдиган палланинг етиб келиши барча учун кутилмаган ҳолат бўлиши мумкин;

- Инсонлар инстинкт, интуиция ҳамда дарҳол кўзга ташланмайдиган, аммо омон қолиш учун ҳаётий аҳамиятга эга бўлган қарорларни қабул қилиш қобилиятига эга.

Батафсил Gorizontда...
👍280🤣205❤141👎49💯30🗿11👏10
Gorizont
🇷🇺 Урушни Россия бошламади, аксинча, унга қарши уруш очилди — Путин - Дунё ўз тараққиётида ҳал қилувчи бурилиш нуқтасига етди; - Технологиялар инсоният учун улкан имкониятлар эшигини очади, бироқ айни пайтда жиддий хавф ҳам туғдиради; - Келгусида яна можаролар…
🇷🇺 Ғарбга кўр-кўрона ишониш ва ҳамма нарсани борича қабул қилишга тайёрлик совет раҳбариятининг сўнгги вакиллари билан қандай тугаганини биламиз - Путин

- СССРнинг парчаланиши ички номутаносибликлар ҳамда совет раҳбариятининг бир неча авлоди йўл қўйган хатолар натижаси эди. Прагматизм ўрнини тор ва ноўрин мафкуравий қолипларнинг эгаллаши, шунингдек, лаёқатсизлик ва яққол муаммоларни яширишга уринишлар мамлакатдаги вазиятни аста-секин издан чиқарди;

- Совет раҳбарлари Ғарбга ёқишга интилган бўлсалар, Ғарб етакчилари дунёни ўз манфаатларига мослаб қайта қуришга ҳамда совет меросидан ўз улушларини (имкон қадар каттароқ қисмини) қўлга киритишга — ёки юлиб олишга — ҳаракат қилдилар;

- СССРнинг парчаланиши бир кечада ўзларини хорижда яшаётган ҳолда топган ўн миллионлаб инсонлар учун ҳақиқий фожиа бўлди;

- Ғарбда одамлар ҳамон Россия ҳақида гапирганда: "Биз империяни парчалаш ишини охирига етказишимиз керак", дейишади. Бу ҳолат Россия Федерациясининг Ғарб цивилизацияси таркибига кириш бўйича кўп йиллик уринишларига қарамай давом этмоқда;

- Ноёб мамлакатни барпо этган аждодларимиз меросини мустаҳкамлаш зарур; бироқ келажаксиз ўтмиш ўз маъносини йўқотади.

Батафсил Gorizontда...
😁197❤188👍94🤣55💯25🔥8🎉3
🇷🇺 Биз ҳеч қандай хаёлпарастликка берилмаймиз: урушлар ҳар доим бўлган, ҳозир ҳам мавжуд ва — катта эҳтимол билан — қуролли можаролар бундан кейин ҳам давом этаверади; бу инсоният тарихининг ажралмас қисмидир — Путин

- Россия ҳарбийлари доимо уруш қоидаларига қатъий риоя қилиш тамойилига амал қилиб келган ва ҳеч қачон тинч аҳоли инфратузилмасига атайлаб биринчи бўлиб ҳужум қилмаган;

- Бизнинг уйимиз — Евроосиё; халқаро майдондаги кўп нарса Евроосиёни қандай шакллантиришимизга боғлиқ.

Батафсил Gorizontда...
👍261🤣136👎77❤47😡40💯20👏4
Gorizont
🇷🇺 Бизга НАТОнинг шарққа кенгаймаслиги айтилганди — бизни алдашди, — Путин. Батафсил Gorizontда...
🇷🇺 Ядро қуролига эга давлатлар ундан фойдаланишга қўл урмаслигига ҳеч қандай кафолат йўқ - Путин

“СССР парчаланиши биланоқ, НАТО доиралари Россияни бутунлай йўқ қилишга қарор қилдилар” - деди Путин.

Батафсил Gorizontда...
👍333🤣149💯103👎43❤38🤬8👏3
Gorizont
🇷🇺 Ядро қуролига эга давлатлар ундан фойдаланишга қўл урмаслигига ҳеч қандай кафолат йўқ - Путин “СССР парчаланиши биланоқ, НАТО доиралари Россияни бутунлай йўқ қилишга қарор қилдилар” - деди Путин. Батафсил Gorizontда...
🇷🇺 СССР парчаланганидан сўнг Ғарбда Россия билан охиригача курашишни мақсад қилган кучлар устунликка эришди — Путин.

— СССРнинг парчаланиши глобал кучлар мувозанатини бузди ва Ғарб дунё қоидаларини ўз манфаатларига мослаб белгилашга қарор қилди;

— Ғарб бутун дунёдаги террорчиларни қоралади, бироқ Кавказдаги террорчиларга нисбатан кўз юмди ва вазиятдан бехабардек тутди;

— НАТО альянсни шарққа томон кенгайтирмаслик ҳақидаги ваъдага мутлақо эътибор бермади.

— Биз ҳеч кимни қўрқитмоқчи эмасмиз; Ташқи ишлар вазирлиги томонидан юборилган баёнот — бизни қўрқитишга қилинган уринишга жавобдир.

Батафсил Gorizontда...
👍197🤣113❤77👎29🤬9💯8👏6
Gorizont
🇷🇺 СССР парчаланганидан сўнг Ғарбда Россия билан охиригача курашишни мақсад қилган кучлар устунликка эришди — Путин. — СССРнинг парчаланиши глобал кучлар мувозанатини бузди ва Ғарб дунё қоидаларини ўз манфаатларига мослаб белгилашга қарор қилди; — Ғарб бутун…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺 Агар Россия Федерациясига — хусусан, Калининградга — тўғридан-тўғри ҳужум қилинадиган бўлса, ихтиёримиздаги барча қуроль-яроғ турларидан фойдаланиш масаласи дарҳол кун тартибига чиқади — Путин

- Россия Федерацияси эга бўлган зарба бериш имкониятларига бошқа ҳеч ким эга эмас;

- Улар биздан айнан шундай жавобни кутишган эди; энди эса улар буни танлаб олиб, ўз манфаатлари йўлида фойдаланадилар ҳамда Россия ядро қуролини қўллаш билан таҳдид қилаётгани ҳақидаги гап-сўзларни тарқатадилар.

Батафсил Gorizontда...
👍328🤣125❤61🤬50💯16🗿8👏3
Gorizont
🇷🇺 Агар Россия Федерациясига — хусусан, Калининградга — тўғридан-тўғри ҳужум қилинадиган бўлса, ихтиёримиздаги барча қуроль-яроғ турларидан фойдаланиш масаласи дарҳол кун тартибига чиқади — Путин - Россия Федерацияси эга бўлган зарба бериш имкониятларига…
🇷🇺🇺🇦 Украина мустақил равишда мавжуд бўла олмайди; у давлатчилик белгиларини йўқотмоқда — Путин.

Украинага қурол етказиб бераётган мамлакатлардаги объектларга зарба бериш ниятидамиз, демоқчи эмасман, бироқ бу — таҳдид ва биз вазиятни диққат билан кузатиб боряпмиз, деди Путин.

Батафсил Gorizontда...
👍313🤬133❤78🤣59👎30💯25😁12
Gorizont
🇷🇺 Россиянинг ҳеч кимга — «на 2029, на 2030, на 2050 йилларда» ҳужум қилиш нияти йўқ, — Путин. Батафсил Gorizontда...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺 Россиянинг стратегик мағлубиятини ўз олдимизга мақсад қилиб қўймаслигимиз керак. Яъни, албатта, агар яшашни истасак — Путин

Агар яшашни истасак — ахир ҳамма ҳам яшашни хоҳлайди — унда "келинг, тотувликда яшайлик" ва бунга эришиш йўлларини биргаликда излайлик, дея қўшимча қилди Россия Президенти.

Батафсил Gorizontда...
👍299😁136❤66🗿19🔥8🤯6👌2
Gorizont
🇷🇺 Россиянинг стратегик мағлубиятини ўз олдимизга мақсад қилиб қўймаслигимиз керак. Яъни, албатта, агар яшашни истасак — Путин Агар яшашни истасак — ахир ҳамма ҳам яшашни хоҳлайди — унда "келинг, тотувликда яшайлик" ва бунга эришиш йўлларини биргаликда излайлик…
🇷🇺 Кимдир Украинадан восита сифатида фойдаланиб, Россияга қарши уруш бошламоқчи бўлса, бу — таҳдид - Путин.

- Европа ўз фуқароларини Россия билан қарама-қаршиликнинг хавфли чегарасига етакламоқда;

- 2000 йилларда Ғарб билан муносабатлар ўрнатишга қилинган уринишлардан афсусланмаслигини, гарчи кейинчалик "у ерда бизни кутишмагани" аён бўлган бўлса-да;

- Биз эркин кемалар қатновини қўллаб-қувватлаймиз ва ҳар қандай чекловларга қаршимиз; мавжуд қоидаларга риоя қилиниши шарт. Тажовузкор хатти-ҳаракатларга жавобан Россия дунё океанининг исталган қисмида жавоб чораларини кўришга тайёр.

Батафсил Gorizontда...
❤186👍161🤣81👎32🗿12👏9💯9