Gorizont
166K subscribers
23.9K photos
26.8K videos
10 files
35.5K links
Дунёни биз билан кузатинг!🇺🇿🇰🇿🇰🇬🇹🇯🇹🇲🇺🇸🇨🇳🇷🇺🇮🇷🇪🇺🇺🇦


Админ: @bavariyFC
Download Telegram
🇷🇺🇮🇷 Россия Эронга овоздан тез учадиган круиз ракеталарини ишлаб чиқишда яширинча ёрдам бермоқдаFinancial Times

Financial Times газетаси 2023-йилдан бери Россиянинг давлатга қарашли компаниялари Рособоронэкспорт ва НПО Машиностроения Эронга овоздан тез учадиган круиз ракеталарини (C430Л дастури) ишлаб чиқишда яширинча ёрдам бериб келаётганини аниқлади. Асосий мақсад кемалар ва ер усти нишонларини йўқ қилиш учун рамреактив двигател технологиясини ўтказишдир.

Батафсил Gorizontда...
👍805127🔥35🤣17👏11🎉7👌7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇱🇵🇸 Нетаняху Ғазо 5-10 йилдан кейин назорат ўрнатилган ҳудудга айланишини айтди

Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху 5-10 йилдан кейин Ғазо хавфсизлик нуқтаи назаридан Исроилнинг мутлақ назорати остида бўлган, ҳеч ким унга ҳужум қилиш ҳақида ўйламайдиган ҳудудга айланиши керак деб таъкидлаган.

Батафсил Gorizontда...
🤬966👎207😡6042😁7🎉7😱3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇩🇪🇮🇱 Германия денгиз флоти биринчи марта фрегатдан Исроилда ишлаб чиқарилган LORA операцион-тактик ракеталарини учирди.

Шунингдек, Германиядан Исроилга 930 млн долларлик ҳарбий экспорт тасдиқланди. Германия ҳукумати 2026-йилнинг илк 6 ойи давомида Исроилга 930 млн доллар миқдоридаги ҳарбий маҳсулотлар экспортини маъқуллаган. Мазкур кўрсаткич 2025-йил давомида берилган умумий рухсатномалар ҳажмидан 4 баравар зиёд.

Батафсил Gorizontда...
😡482🤬335👎16372🤣14🔥8💯2
🇺🇸 АҚШда Трамп тасвирланган 1 долларлик танга муомалага чиқарилди

Танга АҚШ мустақиллигининг 250 йиллигига бағишланган. У эсдалик учун эмас, балки кундалик фойдаланиш учун мўлжалланган, яъни харидлар учун ишлатиш мумкин.

Тилларанг танганинг бир томонида Трампнинг портрети, "Liberty" ("Озодлик") ва "In God We Trust" ("Биз Худога ишонамиз") ёзувлари бор. Иккинчи томонида эса қалқонида 250 рақами бўлган АҚШ президенти муҳри тасвирланган.

АҚШда қарийб 100 йилдан бери тирик инсоннинг портрети пулга туширилмаган эди. Шу сабабли танга кескин танқидларга ҳам сабаб бўлди, чунки бундай шараф одатда вафот этган давлат арбобларига берилади.

Батафсил Gorizontда...
👎500😁23975🗿41🤬40👍10🤔5
Gorizont
🇺🇸 АҚШда Трамп тасвирланган 1 долларлик танга муомалага чиқарилди Танга АҚШ мустақиллигининг 250 йиллигига бағишланган. У эсдалик учун эмас, балки кундалик фойдаланиш учун мўлжалланган, яъни харидлар учун ишлатиш мумкин. Тилларанг танганинг бир томонида…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 АҚШда Трампнинг сурати туширилган паспорт ҳам чиқарилди.

Президентнинг ўғли Эрик Трамп Қўшма Штатларнинг 250 йиллиги шарафига чиқарилган чекланган нашрдаги АҚШ паспортларини тақдим этди, уларнинг ички саҳифаларида Доналд Трампнинг портрети тасвирланган.

Батафсил Gorizontда...
🤣607👎123😁120🤬7451🗿27🔥7
🇷🇺🇺🇦 Украина дронлар ёрдамида Сочидаги “Лукойл” нефть базасига ҳужум уюштирди.

Батафсил Gorizontда...
👎257👏22633👍26😡26🔥10😁3
🇺🇸🇮🇷 АҚШ босими Эрондаги иқтисодий инқирозни кучайтирмоқда - Reuters

АҚШнинг Эрон нефти экспортини чеклаш ва санкцияларни кучайтиришга қаратилган сиёсати мамлакат иқтисодиётига тобора кучлироқ таъсир кўрсатмоқда.

Батафсил Gorizontда...
🤬499👎139👍3021🤣15👌4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇰🇬 Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари доирасида ўтказилган қирғизларнинг анъанавий “Эр эниш” (“ер йигитни ағдариш”) отлиқ кураши видеоси тармоқларда оммалашмоқда.

Батафсил Gorizontда...
👍51155👎20🔥19🤣9🤔5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇺🇦🇺🇸 Украинанинг Киев вилоятидаги Coca-Cola ишлаб чиқариш корхонасига Россия томонидан зарба берилди

Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Европанинг энг йирик Coca-Cola заводларидан бири бўлмиш ушбу корхона ўз фаолиятини тўхтатиши мумкин.

Батафсил Gorizontда...
👍661🤬8445🎉28🤣23👎16
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇰🇷 Жанубий Кореяда тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси Суриядаги террорчилик ташкилотини молиялаштиришда гумонланиб қўлга олинди

Терговга кўра, асосий гумонланувчи ташкилотга 4,6 минг долларлик криптовалюта юборган. Шунингдек, 170 млн вонга 11 та ишлатилган автомобиль ва 2 та экскаватор сотиб олиб, Сурияга жўнатгани айтилмоқда.

Қолган уч ўзбекистонлик унга, жумладан, автомобилларни топишда ёрдам берганликда гумонланмоқда.

Батафсил Gorizontда...
🤬371🤔106👍4342👎33😁25😱13
Forwarded from texnomart
😍 Ajoyib narxlarda sifatli texnikalar!

3–7-sentabr kunlari texnomart’dan texnikalarni ajoyib chegirmalar bilan xarid qiling!

🚀 Yaqinlaringizga ham yuboring!



😍 Качественная техника по отличным ценам!

С 3 по 7 сентября покупайте технику в texnomart с отличными скидками!

🚀 Отправьте своим близким!

📞71-209-99-44

📍 Manzillar | 😎 Onlayn chat | 🕸 Sayt
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
12👎10👍2🔥2🎉2
🇦🇲🇪🇺 Ереваннинг ЙИга аъзо бўлиш жараёни тўхтатилмайдиПашинян

Арманистон Бош вазири Никол Пашинян мамлакатнинг Европа Иттифоқига қўшилиш жараёнини бошлаш тўғрисидаги қонундан воз кечмаслигини маълум қилган. Унинг таъкидлашича, ушбу ташаббус Арманистонга ташқи сиёсатда салмоқли муваффақиятларга эришиш имконини берган.

Батафсил Gorizontда...
171👎118👍79🤣29🤔20🔥5👏2