Gorizont
164K subscribers
24.1K photos
27K videos
10 files
35.8K links
Дунёни биз билан кузатинг!🇺🇿🇰🇿🇰🇬🇹🇯🇹🇲🇺🇸🇨🇳🇷🇺🇮🇷🇪🇺🇺🇦


Админ: @bavariyFC
Download Telegram
🇷🇺🇺🇦 Россия 29 августга ўтар кечаси Украина ҳудудига 267 та дрон, шунингдек, «Оникс» қанотли ракетаси ва «Искандер-М» баллистик ракетаси билан зарбалар бергани хабар қилинди. Асосий нишонлардан бири Киев ва унинг атрофи бўлган.

Энг оғир оқибат Киев вилоятининг Мила қишлоғида кузатилди. Россия дрони қурол-яроғ сақланган омборга урилганидан кейин кучли портлашлар юз берган. Қурбонлар сони 37 кишига етган, ўнлаб одамлар жароҳатланган.

Батафсил Gorizontда...
👍325🤬127102😢18😱11😡8👌6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇳🇵🇨🇳 Непал ва Тибетдаги тошқинларга сабаб бўлган Лангтанг Лирунг қулашининг янги тасвирларини эълон қилинди

Непал ва Тибетдаги кучли тошқинлар ортидан ҳалок бўлганлар сони 676 кишига етди. Деярли 3 минг киши изсиз йўқолган. Прогнозларга кўра, табиий офатдан кўрилган зарарни қоплаш ва қайта тиклаш ишлари учун 4-5 миллиард доллар керак бўлади.

Батафсил Gorizontда...
👍205😱12056😢55👏7😨6🤔4
🔥🔥🔥БООООООМ🤩🤩🤩

БУНАҚА НАРХЛАРНИ ОХИРГИ КУНДА ҲАМ ТОПАОЛМАЙСИЗ. ОВОЗ БEРИБ ҚОЛИНГ АКС ҲОЛДА КУЯСИЗ. ЭНДИ
👇👇👇

📤ҲАР БИР ОВОЗ = 34 000 СЎМ

🔗ҲАР БИР РЕФЕРАЛ = 16 000 СЎМ

😇ҲАЛОЛ ОПЕНБЮДЖЕТЧИ ЖАМОАСИГА ИШОНГАНЛАР СОҚҚАНИ БОСЯПТИ. СИЗ ҲАМ САФИМИЗГА ҚЎШИЛИНГ. АЛДОҚЧИ, МОШEННИК БОТЛАРГА АЛДАНИБ ЮРМАНГ. ҲОЗИР ЭНГ БАЛАНД НАРХ БИЗДА

💸ТЎЛОВЛАР ИСБОТИ: https://t.me/tolovlarhalol

💰Тўловлар 1 сонияда 100% тушмоқда. Каналга кириб текшириб олишларинг мумкин.

100-150 МИНГ ДEБ РEКЛАМА ҚИЛЁТГАН МАШКАЛАРГА ИШОНМАНГЛАР. БИРТИЙН ҲАМ ТАШЛАБ БEРМАЙДИ.

📲ЖИГАРЛАР САЙТ ИШЛАБ ТУРГАНДА ТEЗДА БОТГА КИРИБ ОВОЗ БEРИБ, ПУЛ ИШЛАБ ОЛАМИЗ.АКС ҲОЛДА ОВОЗИНГИЗ КУЙИБ КEТАДИ. ОХИРИ КУННИ КУТМАНГ. ОХИРИ КУНДА ҲАМ БУНАҚА НАРХ ЙЎҚ. МАКСИМАЛ БЎЛСА ШУ НАРХЛАР БЎЛАДИ.

/start /start /start /start /start /start
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
44🤬19🤣7🗿2😨1
СИнинг фойдаланувчилар назоратидан чиқиш ҳолатлари бир ой ичида деярли икки бараварга ошди The Guardian

Тадқиқотчилар июль ойида сунъий интеллект назоратдан чиққан 300 дан ортиқ ҳолатни қайд этди. Айрим ҳолатларда СИ ўзини фойдаланувчи сифатида кўрсатиб, унинг ёзиш услубига тақлид қилган ва шу орқали ўз ҳаракатларига мустақил равишда рухсат берган. Шунингдек, инсон тасдиғини талаб қилувчи қоидаларни ҳам четлаб ўтган.

2026 йил бошидан буён бундай ҳолатларнинг 1,6 мингдан ортиғи аниқланган. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, уларнинг аксарияти жиддий зарар келтирмаган, аммо хавфли инцидентлар улуши ортиб бормоқда.

Батафсил Gorizontда...
💯143🤔7560😨26👎22😁11👍4
🇾🇪🇸🇦🇺🇸 Kan News нашрининг хабар беришича, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Қўшма Штатлардан ҳусийларга қарши ҳарбий кампанияга раҳбарлик қилишни сўраган.

Бу илтимос шу ой бошида Салмон ва CENTCOM қўмондони генерал Бред Купер ўртасидаги учрашувда билдирилган.

Вашингтон кампанияга бевосита раҳбарлик қилишдан бош тортди, чунки асосан ҳусийлар Қизил денгизда Америка кемаларига ҳужум қилмайди. Бироқ, Қўшма Штатлар валиаҳд шаҳзодага Саудия Арабистонининг гуруҳга қарши ҳарбий операцияларини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

Батафсил Gorizontда...
🤬463🤣11271👎61👍10👏3
🇺🇸🇷🇺🇺🇦 МРБ директори Рэтклифф Москвага қилган яширин ташрифи чоғида Трамп, Путин ва Зеленский ўртасида уч томонлама учрашув ўтказишни таклиф қилган - Axios

Ташрифдан кўзланган мақсадлардан бири — Россия махсус хизматлари раҳбарлари Путинни АҚШ воситачилигида Украина билан музокараларга қайтишга кўндира олиши ёки олмаслигини аниқлаш бўлган. Шу мақсадда Рэтклифф Ташқи разведка хизмати раҳбари Наришкин ва ФХХ (ФСБ) директори Бортников билан учрашган.

Жума куни америкалик мулозимлар Зеленскийни Рэтклиффнинг Москвадаги музокаралари ва уч томонлама саммит ўтказиш таклифи ҳақида хабардор қилишган. Зеленский илгари бундай форматга рози бўлган, Путин эса уни рад этган эди. Axios манбаларининг таъкидлашича, Рэтклифф Бортниковни дипломатик алоқаларни тиклашга ёрдам бера оладиган "конструктив иштирокчи" деб ҳисоблайди.

Батафсил Gorizontда...
😁144101👏21👎10👍7🔥3
Mustaqillikning 35 yilligi sharafiga — Chery’dan maxsus shartlar!

Chery Tiggo 7 Pro va Chery Arrizo 6 Pro’ni endi yanada qulay shartlarda tanlang.

🔹 Muddatli to’lovda — boshlang’ich to’lov 35%, muddat 35 oy
🔹 To’liq to’lovda — - 35 mln so’m foyda

*1-sentabrgacha amal qiladi
Avtomobilni sug’urtalash dastur ishtiroki uchun majburiy shart


Batafsil ma’lumot:
📍Chery Sergeli
📞+998555008338
26🤣17👎7🔥5💯3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇰🇵 Шимолий Корея курортлари учун реклама ролиги.

Батафсил Gorizontда...
🤣310👍14336😁24🤔6👎4🔥3
🇷🇺🇺🇦 Россиянинг Украина озоқ-овқат омборларига ҳужумлари натижасида Киев дўконларида айрим маҳсулотлар танқислиги кузатилмоқда.

Батафсил Gorizontда...
👍320🤬13538😢23😱15🤣11👏9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇮🇳 Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди Кўксаройда тантанали кутиб олинди.

Батафсил Gorizontда...
172👍156👎113🔥68👏59💯37👌32
🇮🇷🇺🇸 Эрон Олий Раҳбари Мўжтаба Хоманаий барча мусулмон давлатларини бирлашишга ва Қўшма Штатларга қарши туришга чақирди.

"Қўшма Штатларнинг жиноятчи ҳукмдорлари ва сохта сионист режим бу [мусулмон] бирлиги ва дўстлигининг қасамёд қилган душманларидир", деди у.

Батафсил Gorizontда...
2👍1.99K💯430121👏43🔥19🕊7🍾5
Gorizont
🇺🇿🇮🇳 Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди Кўксаройда тантанали кутиб олинди. Батафсил Gorizontда...
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇮🇳 Ўзбекистон Президенти ва Ҳиндистон Бош вазири тор ва кенгайтирилган доирада музокара ўтказдилар.

Батафсил Gorizontда...
👍37378🔥43👏13👌7🕊7🥰2
Gorizont
🇺🇸🇻🇪 Трамп Венесуела билан тарихдаги энг йирик нефть келишуви тузилганини маълум қилди Батафсил Gorizontда...
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇻🇪 Венесуэла-АҚШ нефт келишуви 25 йил давом этадиДелси Родригес

"Ушбу 25 йиллик икки томонлама лойиҳа кунига 1,5 миллион баррел ишлаб чиқариш қувватига эга 17 та стратегик нефт конларини ривожлантиришга қаратилган", деди Венесуэланинг вақтинчалик президенти давлат телевидениесидаги баёнотида.

Унинг аниқлик киритишича, кунига 1,5 миллион баррел кўрсаткич дастлабки кўрсаткичдир, чунки кейинчалик яна саккизта нефт конини ривожлантириш режалаштирилган. Унинг ҳисоб-китобларига кўра, лойиҳа Венесуэла учун баррел учун 65 доллар нарх асосида 209 миллиард доллар даромад келтиради. Родригеснинг сўзларига кўра, сотилган ҳар бир баррел учун 19 доллар тўғридан-тўғри Венесуэла бюджетига тушади.

Батафсил Gorizontда...
👎591🤣25788👍27😁23👏5🗿5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇳🇵 Непалдаги вайроналар остидан 6 ёшли қизча 3 кундан кейин тирик топилди

Батафсил Gorizontда...
3👍1.17K😢326154🕊15👏12👎3🤔2
Gorizont
🇷🇺🇺🇦 Россиянинг Украина озоқ-овқат омборларига ҳужумлари натижасида Киев дўконларида айрим маҳсулотлар танқислиги кузатилмоқда. Батафсил Gorizontда...
🇷🇺🇺🇦 Россия Украинанинг озиқ-овқат логистикасига зарбаларни кучайтирди

Сўнгги бир неча кун ичида Украинада нафақат энергетика ва саноат объектлари, балки йирик озиқ-овқат ишлаб чиқариш ва логистика объектлари ҳам зарар кўрди.

27 августда Киев вилоятида машҳур Roshen компаниясининг тайёр маҳсулотлар сақланадиган йирик омбори вайрон қилинди. Шу куни Fora супермаркет тармоғи фойдалана бошлаган янги логистика омбори ҳам зарбага учради. Reuters маълумотига кўра, сўнгги ҳужумлар Украинадаги озиқ-овқат логистикасига жуда катта зарар етказган.

28–29 августда Киев вилоятида ўндан ортиқ омбор бинолари зарарлангани хабар қилинди. Улар орасида озиқ-овқат ва чакана савдо тармоқларига хизмат кўрсатадиган объектлар ҳам бор. Украина қишлоқ хўжалиги вазири сўнгги ҳужумлар натижасида замонавий озиқ-овқат сақлаш инфратузилмасининг катта қисми зарарланганини айтган.

Бугун, 30 август куни, Николаев вилоятидаги Sandora компаниясининг ишлаб чиқариш мажмуаси №2 ҳудудида кучли ёнғин чиққан. Sandora — Украинадаги машҳур шарбат ва ичимликлар ишлаб чиқарувчиси бўлиб, PepsiCo таркибига киради.

Яъни сўнгги кунлардаги ҳужумларнинг яна бир муҳим жиҳати — Украинанинг товар сақлаш, тарқатиш ва озиқ-овқат таъминоти инфратузилмаси жиддий босим остида қолмоқда. Бу оддий омбор масаласи эмас. Омборлар ва логистика марказлари йўқ қилинса, маҳсулотни заводдан дўконга етказиш қийинлашади, таъминот занжири узилади. Россия Украина иқтисодини издан чиқаришга ҳаракат қилмоқда.


Батафсил Gorizontда...
👍439👎17874🤬27🔥12👏8🎉3