Gorizont
164K subscribers
24.1K photos
27K videos
10 files
35.8K links
Дунёни биз билан кузатинг!🇺🇿🇰🇿🇰🇬🇹🇯🇹🇲🇺🇸🇨🇳🇷🇺🇮🇷🇪🇺🇺🇦


Админ: @bavariyFC
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇱🇧🇮🇱 Исроил кучлари Ливан жанубига зарба берди

Ливан маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, Исроил кучлари Ливан жанубидаги Ҳула аҳоли пунктига ҳужум уюштирган.

Шунингдек, Ҳасбая туманидаги Эл-Ҳаббария аҳоли пункти яқинида чопонлик қилиб юрган шахсга қарата ўқ узилгани хабар қилинмоқда.

Батафсил Gorizontда...
🤬706👎8546😡40👍7🔥4🤯2
🇲🇩🇷🇺 Молдова Россия билан урушга тайёрланмоқда

Россиянинг Кишинёвдаги элчиси Олег Озеровнинг сўзларига кўра, Ғарб давлатлари Молдовани жадал равишда милитаризация қилиб, уни Россия билан қуролли тўқнашувга ҳозирламоқда.

Унинг сўзларига кўра, Республика ҳудуди аллақачон Украина Қуролли кучлари манфаатлари йўлида, жумладан, дронлар қисмлари, радиоелектрон кураш тизимларини ишлаб чиқариш ҳамда дрон операторларини тайёрлаш учун фойдаланилмоқда.

Дипломат Ғарб Молдовада қуроль-яроғ етказиб бериш, ҳарбий инфратузилмани ривожлантириш ва НАТО инструкторларини юбориш орқали Украинада қўлланилган ўша схемани татбиқ этаётганини қайд этган.

Батафсил Gorizontда...
😁310👏144👎8676🤬55👍25🎉4
🇺🇦🇷🇺 Россия 2027 йилда Украинага зарба бериш учун 10 мингга яқин янги “Дан-Т” ракеталарини ишлаб чиқаради

“Дан-Т” ракеталарини ишлаб чиқиш ҳақида украиналик фахрий ва таҳлилчи Криегсфорсчер маълум қилган. “Дан-Т” масофаси 500 км бўлган, жанговар қисмининг оғирлиги 135 кг ни ташкил этувчи нисбатан арзон ва юқори аниқликдаги ўқ-дори ҳисобланади.

Таҳлилчининг сўзларига кўра, келгусида Россия “Бандероль” ўрнига “Дан-Т” ракетасидан фойдаланиши мумкин, чунки янги ракета тахминан 35 фоизга арзонроқ туради.

Агар Россия бу режани амалга оширса, келгуси йилда Украина Россия томонидан минглаб арзон нишонлар орқали босиб қолиш уринишларига дуч келиши мумкин.

Батафсил Gorizontда...
👍311🤬10099👎33😁21🔥7👏4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇮🇳 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Моди давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди.

"Тошкент-Ҳумо" халқаро аеропортида олий мартабали меҳмонни давлатимиз раҳбари кутиб олди.

Батафсил Gorizontда...
👍47474🔥33👌20🕊7🥰2🎉2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇷 Ҳормуз бўғозидаги ҳозирги вазиятни акс эттирувчи лавҳалар.

Кемалар ҳаракати бутунлай тўхтаб қолган.

Батафсил Gorizontда...
👍48957👏38😁17🤔5💯2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇺🇦 Путин Украинадаги урушни аслида нима учун бошлагани ҳақида айтди

Путин нутқида табиат ва экология ҳақида гапириб, қутб айиқлари ва қотил китлар, косаткалар каби ҳайвонларни мисол қилиб келтирган. Шунингдек, у шу мавзулардан келиб чиқиб, Украинадаги уруш бошланишининг асл сабаблари ва сабабчилари ҳақидаги ўз қарашларини баён қилган.

Россия раҳбари бу ерда табиатдаги мувозанат ва кучлар курашини дунё сиёсатига қиёслаб, ўзининг сиёсий қарорларини оқлашга ёки тушунтиришга ҳаракат қилган.

Батафсил Gorizontда...
🤣397👍224110👎84💯28🗿26😁13
🇷🇺 The Telegraph Россиянинг НАТО билан эҳтимолий можароси бўйича 6 та сценарийни санаб ўтди

Британиянинг The Telegraph нашри Ғарб ҳукуматлари Россия ва НАТО ўртасида ҳарбий тўқнашув хавфидан узоқ вақтдан бери огоҳлантираётганини ёзди. Разведка хизматлари Москва ҳозирча НАТО билан тўғридан-тўғри урушни истамайди, аммо гибрид операциялар ва провокациялар орқали вазиятни босқичма-босқич кескинлаштириши мумкин деб ҳисобламоқда.

▪️ «Қрим сценарийси» — Болтиқбўйи давлатларида рус тилида сўзлашувчи аҳолидан фойдаланиб, намойишлар ташкил этиш ва улар ортидан айрим шаҳарларни эгаллаш.

▪️ Тўғридан-тўғри босқин — Беларус ва Калининград томонидан бир вақтда ҳужум қилиб, Польша ва Литва ўртасидаги Сувалки коридорини узиш.

▪️ «Тасодифий» босқин — ҳарбий вертолётнинг НАТО чегараси яқинида авариявий қўниши каби баҳона ортидан «қутқарув гуруҳи»ни юбориш.

▪️ Бошқа давлат байроғи остидаги ҳужум — Украина дронларидан фойдаланиб, Польша каби НАТО давлатларига қарши провокация уюштириш.

▪️ Европада диверсиялар — темирйўл, саноат объектлари ёки бошқа инфратузилмага катта зарар етказиши мумкин бўлган ҳужумлар.

▪️ Киберҳужумлар — муҳим инфратузилма, молиявий бозорлар ёки транспорт тизимларини ишдан чиқариш ва жамиятда ваҳима келтириб чиқариш.


Батафсил Gorizontда...
169😁135👎35👍26🤣15🤔11😢4
🇮🇱🇺🇸 Биньямин Нетаньяхунинг ўғли ҳаётига таҳдид туфайли АҚШдан зудлик билан эвакуация қилинди The Jerusalem Post

Яир Нетаньяху қўриқчилар ҳамроҳлигида Флоридадан ҳеч қандай буюмларини олмасдан кетган. Исроил хавфсизлик хизмати унинг хавфсизлигига «жиддий таҳдид» мавжуд бўлгани сабабли уни зудлик билан Исроилга қайтаришга қарор қилинганини маълум қилди.

Батафсил Gorizontда...
😁644🤬160🤣14852👍35🥴18👎8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇮🇳 Моди ўзбек санъаткорларининг “Leri Lala” ижросини саҳифасида улашди.

Қўшиқ Шавкат Мирзиёев номидан берилган кечки овқатда ўзбек хонанда ва раққослари томонидан ижро этилган.

Батафсил Gorizontда...
👍25160🔥15👌15🕊14🥰7👏7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇮🇷🇰🇵 Журналист: "Ҳозир бизнинг икки иттифоқчимиз бор — Шимолий Корея ва Эрон. Ҳаммада бир савол қийнамоқда: биз қандай қилиб шу даражага келиб қолдик ва айнан шундай давлатлар билан бир даврада бўлиб қолдик?"

Лавров: "Нима бўлибди бу даврага, ёмон эканми?"

Батафсил Gorizontда...
🤣659👍228😁5854🤔6🔥2🎉1
🇷🇺🇺🇦 Россия 29 августга ўтар кечаси Украина ҳудудига 267 та дрон, шунингдек, «Оникс» қанотли ракетаси ва «Искандер-М» баллистик ракетаси билан зарбалар бергани хабар қилинди. Асосий нишонлардан бири Киев ва унинг атрофи бўлган.

Энг оғир оқибат Киев вилоятининг Мила қишлоғида кузатилди. Россия дрони қурол-яроғ сақланган омборга урилганидан кейин кучли портлашлар юз берган. Қурбонлар сони 37 кишига етган, ўнлаб одамлар жароҳатланган.

Батафсил Gorizontда...
👍325🤬127102😢18😱11😡8👌6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇳🇵🇨🇳 Непал ва Тибетдаги тошқинларга сабаб бўлган Лангтанг Лирунг қулашининг янги тасвирларини эълон қилинди

Непал ва Тибетдаги кучли тошқинлар ортидан ҳалок бўлганлар сони 676 кишига етди. Деярли 3 минг киши изсиз йўқолган. Прогнозларга кўра, табиий офатдан кўрилган зарарни қоплаш ва қайта тиклаш ишлари учун 4-5 миллиард доллар керак бўлади.

Батафсил Gorizontда...
👍205😱12056😢55👏7😨6🤔4
🔥🔥🔥БООООООМ🤩🤩🤩

БУНАҚА НАРХЛАРНИ ОХИРГИ КУНДА ҲАМ ТОПАОЛМАЙСИЗ. ОВОЗ БEРИБ ҚОЛИНГ АКС ҲОЛДА КУЯСИЗ. ЭНДИ
👇👇👇

📤ҲАР БИР ОВОЗ = 34 000 СЎМ

🔗ҲАР БИР РЕФЕРАЛ = 16 000 СЎМ

😇ҲАЛОЛ ОПЕНБЮДЖЕТЧИ ЖАМОАСИГА ИШОНГАНЛАР СОҚҚАНИ БОСЯПТИ. СИЗ ҲАМ САФИМИЗГА ҚЎШИЛИНГ. АЛДОҚЧИ, МОШEННИК БОТЛАРГА АЛДАНИБ ЮРМАНГ. ҲОЗИР ЭНГ БАЛАНД НАРХ БИЗДА

💸ТЎЛОВЛАР ИСБОТИ: https://t.me/tolovlarhalol

💰Тўловлар 1 сонияда 100% тушмоқда. Каналга кириб текшириб олишларинг мумкин.

100-150 МИНГ ДEБ РEКЛАМА ҚИЛЁТГАН МАШКАЛАРГА ИШОНМАНГЛАР. БИРТИЙН ҲАМ ТАШЛАБ БEРМАЙДИ.

📲ЖИГАРЛАР САЙТ ИШЛАБ ТУРГАНДА ТEЗДА БОТГА КИРИБ ОВОЗ БEРИБ, ПУЛ ИШЛАБ ОЛАМИЗ.АКС ҲОЛДА ОВОЗИНГИЗ КУЙИБ КEТАДИ. ОХИРИ КУННИ КУТМАНГ. ОХИРИ КУНДА ҲАМ БУНАҚА НАРХ ЙЎҚ. МАКСИМАЛ БЎЛСА ШУ НАРХЛАР БЎЛАДИ.

/start /start /start /start /start /start
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
44🤬19🤣7🗿2😨1
СИнинг фойдаланувчилар назоратидан чиқиш ҳолатлари бир ой ичида деярли икки бараварга ошди The Guardian

Тадқиқотчилар июль ойида сунъий интеллект назоратдан чиққан 300 дан ортиқ ҳолатни қайд этди. Айрим ҳолатларда СИ ўзини фойдаланувчи сифатида кўрсатиб, унинг ёзиш услубига тақлид қилган ва шу орқали ўз ҳаракатларига мустақил равишда рухсат берган. Шунингдек, инсон тасдиғини талаб қилувчи қоидаларни ҳам четлаб ўтган.

2026 йил бошидан буён бундай ҳолатларнинг 1,6 мингдан ортиғи аниқланган. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, уларнинг аксарияти жиддий зарар келтирмаган, аммо хавфли инцидентлар улуши ортиб бормоқда.

Батафсил Gorizontда...
💯143🤔7560😨26👎22😁11👍4
🇾🇪🇸🇦🇺🇸 Kan News нашрининг хабар беришича, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Қўшма Штатлардан ҳусийларга қарши ҳарбий кампанияга раҳбарлик қилишни сўраган.

Бу илтимос шу ой бошида Салмон ва CENTCOM қўмондони генерал Бред Купер ўртасидаги учрашувда билдирилган.

Вашингтон кампанияга бевосита раҳбарлик қилишдан бош тортди, чунки асосан ҳусийлар Қизил денгизда Америка кемаларига ҳужум қилмайди. Бироқ, Қўшма Штатлар валиаҳд шаҳзодага Саудия Арабистонининг гуруҳга қарши ҳарбий операцияларини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

Батафсил Gorizontда...
🤬463🤣11271👎61👍10👏3