Gorizont
170K subscribers
23.4K photos
26.1K videos
10 files
34.5K links
Дунёни биз билан кузатинг!🇺🇿🇰🇿🇰🇬🇹🇯🇹🇲🇺🇸🇨🇳🇷🇺🇮🇷🇪🇺🇺🇦


Админ: @bavariyFC
Download Telegram
🇨🇳 Хитой 2400°С гача ҳароратга бардош бера оладиган қотишма яратди

Циан Жиаотонг университети тадқиқотчилари 2400°С гача ҳароратга бардош бера оладиган тантал қотишмасини ишлаб чиқдилар. Ушбу янги материал аэрокосмик тизимларда, гипертовушли транспорт воситаларида ва ядровий реакторларда фойдаланиш учун сотилмоқда.

Ушбу ютуқ юқори ҳароратли муҳандислик дастурларида ишлатиладиган материаллар билан боғлиқ асосий муаммони ҳал қилади, бунда уларнинг структуравий хусусиятлари ҳаддан ташқари иссиқлик таъсирида ёмонлашади.

Тантал аллақачон иссиқликка чидамлилиги учун қадрланади ва кучлироқ қотишма Хитойнинг ҳаракатлантирувчи тизимлар, гипертовушли парвозлар ва реактор технологияси билан боғлиқ стратегик соҳалардаги ишланмаларини қўллаб-қувватлаши мумкин.


Батафсил Gorizontда...
👍30581😱26🔥13😡10😁6👌6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇿🇦 Жанубий Африка Республикасида одатий кунлардан бири.

Батафсил Gorizontда...
🤣975😁8750👍33😱9👌8🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🚨 ҚОРАХАБАР ҚАЙТДИ! 🚨

🔥 Энди энг даҳшатли ва долзарб воқеалардан яна биринчи бўлиб хабардор бўлинг!

Ҳар куни юртимиз ва дунёда юзлаб ҳодисалар содир бўлади. Айримлари ҳақида омма кечикиб эшитади, айримлари эса кенг жамоатчиликка етиб бормай қолади.

📍 "ҚОРАХАБАР" каналида: 🚔 Жиноятлар ва тезкор воқеалар 🚨 Йўл-транспорт ҳодисалари 🔥 Ёнғинлар ва фавқулодда ҳолатлар 🌊 Табиий офатлар 📹 Фото ва видеолар билан тезкор хабарлар 📰 Ўзбекистон ва жаҳондаги энг долзарб янгиликлар

Воқеалар ривожини бошқалардан аввал кузатинг!

❗️Ҳеч бир муҳим воқеани ўтказиб юбормаслик учун ҳозироқ "ҚОРАХАБАР" каналига аъзо бўлинг!
👎5652👍6🔥3🤣1
🇮🇱🇺🇸 Нетаньяҳу ва Трамп Оқ уйда учрашув ўтказди.

Нетаньяҳу Трамп билан учрашувни уларнинг мулоқотлари тарихидаги энг яхши суҳбатлардан бири деб атади.

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу АҚШ президенти Дональд Трамп билан музокаралар тўлиқ ўзаро англашув ва шериклик руҳида ўтганини билдирди. Унинг сўзларига кўра, томонлар Эроннинг ядровий қуролга эга бўлишига йўл қўймаслик мақсадини яна бир бор тасдиқлаган. Шунингдек, музокараларда Исроил хавфсизлиги ва келажаги учун муҳим бўлган масалалар бўйича кейинги қадамлар мувофиқлаштирилган.

Исроилнинг 12-канали маълумотига кўра, учрашув тахминан 1 соат 20 дақиқа давом этган ва тўлиқ Эрон масаласига бағишланган. Манбалардан бири ҳозирги вазиятни «кескин босқич» деб баҳолаб, Трампнинг Эронга нисбатан кейинги ҳаракатлар бўйича қарор қабул қилиш арафасида турганини айтган.

Батафсил Gorizontда...
🤬597👎11776😁14😡10👏8🎉3
Инфантино Жаҳон чемпионатини бошқарувчи янги компания улушини сотишни кўриб чиқмоқда

FIFA президенти Жанни Инфантино Жаҳон чемпионатига эгалик қилувчи ва уни бошқарадиган янги компаниянинг 20-30 фоизлик улушини сотиш имкониятларини ўрганмоқда. Ушбу битимда бизнеснинг умумий қиймати тахминан 15 млрд фунт стерлингга баҳоланмоқда.

FIFA асосий назорат улушини ўзида сақлаб қолади, аъзо ассоциациялар ва хусусий инвесторлар эса камчилик улушига эга бўлади.

Хабар берилишича, JP Morgan томонидан илгару сурилаётган ушбу таклиф футбол жамоатчилигида турнир иштирокчилари сонининг янада ортиши ёки Жаҳон чемпионатларининг тез-тез ўтказилиши эҳтимоли бўйича хавотирларни келтириб чиқарди.

Маълумотларга кўра, Инфантино 2031 йилда FIFA президентлиги муддати тугагач, ушбу янги компаниянинг комиссари бўлиши ва бу лавозимда миллионлаб даромад олиши мумкин.

Батафсил Gorizontда...
🤣268👎10381🤬65👍6🔥3👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇧🇾 “Ойлик — учинчи масала” — Лукашенко яна ўзбекистонлик мигрантлар ҳақида гапирди

“Улар биринчи навбатда сенинг олдинга учиб келишди, лекин бир нарсани унутма: сут ва гўшт биринчи навбатдаги масала. Одамлар етишмаяптими, марҳамат. Уларнинг ойлиги — учинчи масала. Улар маҳсулот сўрашди, биз бундан манфаатдормиз. Улар қишлоқ хўжалигига сармоя киритишга тайёр, чунки инвестицияларсиз, сут-товар комплекслари ва тракторларсиз гўшт ҳамда сут олиш мумкин эмас”, — деди Беларусь президенти.

Батафсил Gorizontда...
🤣670👍170😡7671👎34😁25😢6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🤩 Harvard'ga kirgan qiz Rahimov School'da

Harvard kabi TOP universitetlarda grant yutish endi orzu emas.

Lekin bunga yetarlicha harakat qilyapmizmi?

🔥 Farzandingiz uchun ajoyib imkoniyat:

Harvard'ga kirish haqidagi barcha savollaringizga Dilafruz Sobirovadan javob oling.

U Zulfiya mukofoti sohibasi hamda Harvard'da 100% lik grantda o'qiydigan o'zbek qizi hisoblanadi.


Rahimov School'dagi "TOP universitetlarga grant yutishlari" seminarida esa "Harvard'gacha yo'l" mavzusida nutq so'zlaydi.

Seminardan qolib ketmaslik uchun quyidagi kanalga ulanib qo'ying 😉

👉https://t.me/+C2bK6ZkApo4yNzAy

@RahimovSchool
44👍13👎3👌2
🇺🇦🇮🇷 Украиналик ҳамкасбим мени Эрон кемасига қилинган ҳужум тасодифий бўлганига ва Украина вазиятни кескинлаштиришга интилмаётганига ишонтирди - Эрон ташқи ишлар вазири

Ароқчи шунингдек, Эрон ҳам вазиятни кескинлаштиришни истамаслигини, аммо Украина кемага етказилган зарарни қоплаши кераклигини қўшимча қилди.

Батафсил Gorizontда...
👍778🤣86🔥4638😁18👎2🗿1
🇺🇸🇮🇷 24-июль ҳолатига кўра, Эрондаги ҳарбий ҳаракатлар Қўшма Штатларга камида 151,3 миллиард долларга тушди.

Батафсил Gorizontда...
🔥467👍179😁2924👎4😨2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇵🇱 Бандерит фоҳиша, урушга жўна! Путин сени кутмоқда - Полшалик ишчи украиналикни ҳақорат қилди ва кейин унга ҳужум қилди.

Краков полицияси ҳужумчига қарши жиноий иш қўзғатди. Маҳаллий ижтимоий тармоқлардаги хабарларга кўра, икки ишчи асбоб устида жанжаллашиб қолишган. Маьлумот учун, илгари фақат руслар "Бандерит" атамасини украиналикларга ҳақорат сифатида ишлатишган.

Батафсил Gorizontда...
🤣466👍261🤬9861👎28😁7🔥6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇱🇺🇦🇺🇸 Нетаняху ва Зеленский Линдси Гремнинг дафн маросимида.

Батафсил Gorizontда...
👎444🤣139😡9620👍10🗿10😁4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 АҚШ президенти Трамп сенатор Линдси Гремнинг дафн маросимида вице-президент Ж.Д. Венс ва молия вазири Скотт Бессентга "TicTac"ни таклиф қилди.

Трамп биринчи уринишда эплай олмагани кадрларда кўринди.

Батафсил Gorizontда...
😁244🤣18855🤬49👎13🗿11🎉8
🇨🇳 Хитойлик қоровул саккизинчи уринишда нуфузли университетга ўқишга кирди.

31 ёшли Ян Сяо ҳар йили санъат академиясига кириш имтиҳонларидан йиқилган, токи, навбатчилик вақтида йўловчи аёл ўғлига уни кўрсатиб, "мана шу қоровул амакига ўхшаб қолмаслик учун яхши ўқишинг керак", деган гапни айтмагунча. Ян сигма режимини ёқиб, ҳар куни ишдан кейин бутун кучини ўқишга берди ва ниҳоят, имтиҳонларни муваффақиятли топширди.

Батафсил Gorizontда...
483👍217🔥161😁41😢4👌2
Иқтисодчи Миркомил Холбоев, туғилишларнинг қисқариши, ажримлар (ҳар 4 никоҳдан биттаси ажрим билан тугаяптими?) ҳамда ажримларнинг асосий сабаби нима мавзуларида яхши таҳлилий постлар ёзибди.

Ўқишни тавсия қиламан:

https://t.me/Mirkonomika/2935
47👍20👎12🔥5🤣4💯2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇷🇺 Зеленский Қримни қайтариш ҳозирда кун тартибида эмаслигини айтди

Fox News журналисти Украина президентидан “Қрим масаласи музокара столидами?” деб сўради. “Афсуски, йўқ ёки ҳозирча йўқ, кўрамиз. Энг муҳим нарса шундаки, ҳудуд аҳамиятли, у бизнинг еримиз, тарихимиз“, дея жавоб берди Зеленский ва одамларнинг ҳаёти ҳам муҳим эканини хулоса қилди.

Батафсил Gorizontда...
😁207🤣15568👍44🤬12🗿10🍾4
🇷🇺🇰🇿 Wildberries компанияси учувчисиз учиш аппаратлари томонидан амалга оширилган оммавий ҳужумлардан сўнг Қозоғистонда шошилинч равишда омборхоналар қидирмоқда.

Компания, «Коммерсантъ» нашрининг ёзишича, бозордаги деярли барча бўш омбор майдонларини ижарага олишга тайёр. Айни пайтда Россиядаги омбор эгалари юқори хавф туфайли маркетплейс билан ҳамкорлик қилишдан бош тортмоқда.

Батафсил Gorizontда...
😁24073👍48🤬8🔥7🤣4
🇷🇺 Телеграм асосчиси Павел Дуров Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) томонидан халқаро қидирувга берилди.

Улар унга нисбатан давом этаётган жиноий тергов доирасида террорчилик фаолиятига кўмаклашишда айблов қўйишди.

Батафсил Gorizontда...
👎375😁182👍8137🗿15🤬12🤣7
Gorizont
🇯🇵 Япониянинг Кюсю оролида содир бўлган зилзила натижасида Кумамото префектурасида 50 дан ортиқ одам жароҳат олди. Батафсил Gorizontда...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇯🇵 Япониядаги зилзилага мушукнинг муносабати акс этган видео.

Япониянинг жанубида содир бўлган 7,1 магнитудали зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 13 нафарга етди.

Батафсил Gorizontда...
👍197😢12547😁36🤯3🤬2👌2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇱 Биз Туркия, Қатар ва Сурия ўртасида келишмовчилик келтириб чиқаришимиз керак. Акс ҳолда, 15 йилдан кейин янги Эрон таҳдидига дуч келамиз - Исроил армиясининг истеъфодаги генерал-майори Харель Кнафо

У, шунингдек, "суннийлар яҳудийларга нисбатан кучлироқ душманлик кайфиятига эга, шиалар эса Исроил халқига қарши эмас", деган фикрни ҳам билдирди.

Батафсил Gorizontда...
🤣538🤬476👎56😡19👍9🗿6😨3