Gorizont
172K subscribers
23.2K photos
25.7K videos
10 files
34K links
Дунёни биз билан кузатинг!🇺🇿🇰🇿🇰🇬🇹🇯🇹🇲🇺🇸🇨🇳🇷🇺🇮🇷🇪🇺🇺🇦


Админ: @bavariyFC
Download Telegram
🇨🇳 Хитойнинг шимоли-шарқида сув тошқинлари давом этмоқда

Табиий офат бу сафар Ляонин вилоятига зарба берди. Ҳудудда кучли ёмғирлар оқибатида сув тошқинлари юз бериб, аҳоли ва инфратузилмага зарар етказмоқда.

Батафсил Gorizontда...
👍156😱5344😢13👏7🔥3🎉1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇹🇷 15 июль воқеаларига 10 йил – бугун Туркияда Демократия ва миллий бирлик куни

Бугун Туркияда 2016-йил 15-июль давлат тўнтаришига уринишнинг 10 йиллиги муносабати билан Демократия ва миллий бирлик куни нишонланмоқда. Ўша куни содир бўлган воқеаларда расмий маълумотларга кўра, 251 киши ҳалок бўлган, 2 733 нафардан ортиқ инсон жароҳатланган. Давлат тўнтаришига уриниш муваффақиятсиз якунланган.

Бугун мамлакат бўйлаб шаҳидлар хотирасига бағишланган маросимлар, Қуръон тиловатлари, хотира тадбирлари ҳамда Президент Ражаб Тоййиб Эрдоған иштирокида расмий дастурлар ўтказилади.

Батафсил Gorizontда...
218🔥53👍37😢17👎10👏7🤣7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇦🇿 Озарбойжоннинг СССР таркибида бўлган даврини мустамлака даври сифатида кўриб чиқиш лозим - Илҳом Алиев

"ХIХ асрда Озарбойжон мустамлакага айлантирилган ва биз мустамлакачи таркибида яшаганмиз. Кейинчалик, Совет Иттифоқи ташкил этилганда, биз мустақил мамлакат эмас эдик, биз Совет Иттифоқи таркибига кирганмиз. Республика эдикми? Ҳа, лекин ҳеч қандай ҳуқуқларсиз. Шунинг учун ҳам бизнинг тарихий хотирамизда мустамлака бўлиш нима эканлиги ва эркин бўлиш нима эканлиги ҳақидаги тушунча сақланиб қолган.

Агар, масалан, ХIХ-ХХ асрлардаги мустамлакачилик давридаги Озарбойжонга ва бугунги мустақил Озарбойжонга қарасангиз, бу худди кун ва тундек фарқ қилади. Биздан фақат ресурсларни олиб кетишган. Миллиардлаб тонна нефт қазиб олинган, баррел эмас, айнан тонна.

Совет Иттифоқи парчаланганида эса, биз табиий газ ва электр энергиясисиз қолдик. Бизнинг бойлигимизни сўриб олганлар томонидан табиатимизга етказилган зарарни бартараф этиш учун миллиардлаб маблағ сарфлаб, биз ҳалигача Боку атрофидаги ифлосланган ҳудудларни тозалаб келяпмиз. 30 йилдан ортиқ вақт давомида Озарбойжон, ўрта қудратли давлатга айланди. Мустақилликнинг устунлиги ҳам шундадир.

Совет Иттифоқи парчаланганида, эсимда, Россиядаги кўплаб таҳлилчилар шундай дейишган эди: “Энди бу республикалар ҳалок бўлади. Улар марказсиз яшай олмайди”. Хўш, нима бўлди? Уларнинг барчаси нормал ҳаёт кечирмоқда", - деди Илҳом Алиев.

Батафсил Gorizontда...
👍1.24K298💯206😁82🔥19👏18🎉6
🎁 50 миллион сўм ютишга тайёрмисиз?

Халқ банки 500 миллион сўмлик соврин жамғармасига эга "Омадли тўлов" акциясини эълон қилди.

Акцияда иштирок этиш учун:
🔹 Халқ банкининг Uzcard картасини расмийлаштиринг ("xazna" иловаси орқали виртуал карта очишингиз ҳам мумкин);
🔹 POS-терминал ёки xazna иловаси орқали жами 100 000 сўм ва ундан ортиқ тўловни амалга оширинг.

📅 Акция 2026 йил 15 июлдан 15 сентябргача давом этади. Акция доирасида жами 101 нафар иштирокчига 3 млн, 5 млн, 10 млн ва 50 млн сўмлик пул ютуқлари тақдим этилади.

🎥 Ғолиблар ҳар икки ҳафтада Халқ банкининг расмий Instagram саҳифасида жонли эфирда тасодифий рақамлар генерацияси орқали аниқланади.

📲 Батафсил: шу ерда

Омадингизни синаб кўринг!
62👎40🤣18👍7👏6🔥3😁2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇺🇦 Украина Хавфсизлик Хизмати дрон ёрдамида Ми-28 вертолётини йўқ қилди.

Бу воқеа бугун эрталаб соат 10 лар атрофида Белгород вилоятининг Вязовое аҳоли пункти яқинида содир бўлган.

Батафсил Gorizontда...
👍358👎15947👏21😨14🔥6💯4
🇮🇷🇺🇸 Яқин Шарққа 20 дан ортиқ кема ва ҳарбий кемалар, шунингдек, юзлаб Америка қирувчи самолётлари жойлаштирилди. Биз тайёрмиз - CENTCOM

CENTCOM маълумотларига кўра, АҚШ армияси Эронга қарши янги ҳужумлар сериясини бошлади.

Батафсил Gorizontда...
🤬802👎17855😡32👏18👌8🤔6
🇺🇸🇮🇷 Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси ракеталарига ёзилган хабарлар орқали Трампга мурожаатлар юбормоқда

“Агар улар Эроннинг ҳарбий салоҳиятини тўлиқ ёки катта қисмини йўқ қилганини даъво қилса-ю, аммо барибир Эрон томонидан зарбага учраётган бўлса, бунинг икки сабаби бор: биринчиси – улар ёлғон гапирмоқда; иккинчиси – Мусо, Исо, Довуд ва Сулаймон пайғамбарларнинг дуолари ҳамда баракалари Эрон халқи томонида”, деган гаплар ёзилган ракеталарнинг бирига.

Батафсил Gorizontда...
👍1.02K177👏51👎15😁15👌8🍾4
🇺🇸🇮🇷 Сунъий йўлдош тасвирлари Эроннинг бугунги ҳужумлари натижасида Қатар ва Баҳрайндаги АҚШ базаларига аниқ зарбалар берганини тасдиқлади.

1. Ал-Удеид авиабазаси (Қатар): Қирувчи самолётларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш маркази.

2. АҚШнинг 5-флот базаси (Баҳрайн): Дронларни бошқариш маркази.

Батафсил Gorizontда...
👍694125🔥29👏18🤬7👎4🤔3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇮🇷 АҚШ президенти Доналд Трамп келаси ҳафта Қўшма Штатлар Эрондаги электр станциялари ва кўприкларга зарба беришини айтди.

Батафсил Gorizontда...
🤬761👎181🤣48😡3828👍13👏8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇷🇺🇸 Эрон билан музокараларда фақат куч ишлатиш керакТрамп

“Биз ҳозир чиқиб кетсак, улар мавжуд имкониятларини қайта тиклаш учун 20 йил вақт сарфлайди. Бу одамлар билан музокара олиб боришнинг ягона йўли – куч орқали. Ягона куч эса ҳарбий кучдир. Айнан икки кун олдин бизда келишув бор эди, бироқ улар охирги дақиқада ундан воз кечди”, деган Оқ уй раҳбари.

Батафсил Gorizontда...
1🤬672👎163🤣7245👏19😡13😁12
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇨🇦 Канадада поезд кучли ўрмон ёнғинида қолиб кетди

Ижтимоий тармоқларда машинист кабинасидан олинган кадрлар тарқалди. Ёнғин тез тарқалгани сабабли локомотив экипажи поездни тарк этиб, хавфли ҳудуддан пиёда чиқишга мажбур бўлган. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ. Айни пайтда Онтарио провинциясининг шимолида кенг кўламли ўрмон ёнғинлари давом этмоқда.

Батафсил Gorizontда...
😨19875👍34😢20🔥8🤯3🗿3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇺🇦🇷🇺 АҚШ президенти Доналд Трамп Украинадаги урушни 2029-йилда президентлик муддати тугашидан олдин тугатишини маьлум қилди - Fox News

Доналд Трамп Fox News телеканалига берган интервюсида Украинадаги можарони ўзининг президентлик муддати якунига қадар ҳал қилиш имконияти бор деб ҳисоблашини маълум қилди.

Трамп Украинадаги урушни тугатиши ҳақида:

▪️2023-йил март: “Президент бўлганимда, урушни 24 соат ичида тугатаман;
▪️2024-йил сентябрь: “Президент бўлгунимча урушни тугатаман”;
▪️2025-йил 7-январ: “Умид қиламанки, олти ой ичида урушни тугатаман”;
▪️2025-йил 20-феврал: “Бир йил ичида Украина урушини тугатаман”;
▪️2026-йил 15 -июль: "2029 йилгача Украина урушини тугатаман".

Батафсил Gorizontда...
😁722🤣65494🗿44👎29😡18👏3
🇦🇿🇮🇱 Эмин Агаларовга тегишли Sea Breeze компанияси Исроилнинг "Maccabi Netanya F.C." клубига ҳомий бўлди.

Батафсил Gorizontда...
🤬1.56K👎398😁4836😡30🤣15😨7
🇱🇧 Ливан шимолида газ резервуари портлади

Батафсил Gorizontда...
🤬472😱8135😡12😨10👍6🤯4
🏴󠁧󠁢󠁥󠁮󠁧󠁿🇦🇷 Аргентина вице-президенти Англия футболчиларини “қароқчиларнинг авлодлари” деб атади

Виктория Вильярруэл 2026 йилги Жаҳон чемпионати ярим финали доирасида бўлиб ўтадиган Англия – Аргентина учрашуви олдидан кескин баёнот билан чиқди. У ижтимоий тармоқдаги саҳифасида инглизларни “қароқчиларнинг авлодлари” деди.

"Биз қароқчиларнинг авлодларига қарши майдонга тушамиз. Бу шунчаки навбатдаги ўйин эмас. Мен сиёсий жиҳатдан тўғри гапиришга ёки ўзимни тийиб туришга уринмайман: инглизларга қарши баҳс ҳар доим футболдан ҳам каттароқ маъно касб этади. Бу Малвина ороллари, бу Диего Марадона, бу Лео Мессининг сўнгги жаҳон чемпионати ва бу босқинчиларни тўхтатиш имконияти. Олға, Аргентина! Биз сўнгги нафасимизгача ўз ҳаққимизни талаб қиламиз", деб ёзди Вильярруэл.

Маълумот учун, 1982 йилда Буюк Британия ва Аргентина Фолкленд (Малвин) архипелаг учун уруш олиб борган. Қуролли можаро оқибатида 649 нафар аргентиналик ва 255 нафар британиялик ҳарбий ҳалок бўлган.

Ушбу футбол ўйини арафасида АҚШ Федерал қидирув бюроси (FBI), FIFA ҳамда маҳаллий полиция вакиллари қўшма йиғилиш ўтказиб, тарихий рақобат ва мухлислар ўртасида эҳтимолий тўқнашувлар хавфи сабабли ўйинни “энг юқори хавф” тоифасига киритган.

Манба: burchakostida

Батафсил Gorizontда...
😁350161👍84👎62🤬38🤣28😡9
🇦🇷🏴󠁧󠁢󠁥󠁮󠁧󠁿 Аргентина терма жамоаси финалга чиқди. Сўнгги дақиқаларда Англияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Финалда Испания ва Аргентина ўзаро ўйнайди.

Батафсил Gorizontда...
7👍639👎558🤬10679🤣58😡27🔥23
🇷🇺 Россияга борган мигрантларга телефон сотиб олиш мажбурий бўлади

Россияга бораётган мигрантлар мобил телефон сотиб олишга мажбур бўлади. Бу ҳақда Россия ички ишлар вазири ўринбосари ва давлат котиби Игор Зубов маълум қилди.

“Россияга келадиган ҳар бир муҳожир, айниқса, ишлаш учун ёки узоқ муддатга келаётганлар рўйхатдан ўтиш вақтида телефон сотиб олиши шарт бўлади. Телефонда уларнинг электрон профили жойлашади. Биз ҳар бир муҳожирнинг қаерда эканини билиб турамиз. Улар бир аҳоли пунктидан бошқасига назоратсиз кўча олмайди ёки яшаш жойини ўзгартира олмайди”, деди у.

Батафсил Gorizontда...
👎576🤬328😁9460👍35😡11👌6
🇮🇷 Эрон 3-4 йил давом этиши мумкин бўлган можарога тайёр бўлиши керак - Муҳаммад Жавад Ларижоний

Эроннинг нуфузли сиёсий арбоби Муҳаммад Жавад Ларижоний мамлакат уч-тўрт йил давом этиши мумкин бўлган узоқ давом этадиган можарога тайёр бўлиши кераклигини айтди ва кескинлик кучайиб бораётган бир пайтда иқтисодий ва мудофаа тайёргарлигини оширишга чақирди.

Батафсил Gorizontда...
👍459💯8676😢17🤣6😁3🗿3