Gorizont
172K subscribers
23.2K photos
25.8K videos
10 files
34.1K links
Дунёни биз билан кузатинг!🇺🇿🇰🇿🇰🇬🇹🇯🇹🇲🇺🇸🇨🇳🇷🇺🇮🇷🇪🇺🇺🇦


Админ: @bavariyFC
Download Telegram
🇮🇱🇹🇷 Туркия ва Исроил Яқин Шарқда яширин ҳамкорлик қилмоқда - туркиялик сиёсатшунос

Томонлар ўртасида кескин баёнотлар янграётгани ва минтақада таъсир учун геосиёсий рақобат кучайиши мумкинлигига қарамай, Туркия Исроилнинг энг муҳим ҳамкорларидан бири бўлиб қолмоқда деди туркиялик сиёсатшунос Керим Ҳас.

"Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Исроилга қарши кескин баёнотлар беришига ва Исроил расмийларининг жавоб риторикасига қарамай, ҳозир ҳам минтақада Исроилнинг яширин стратегик иттифоқчиси бўлиб қолмоқда", — деди эксперт.

Керим Ҳаснинг таъкидлашича, Исроилнинг асосий рақибларидан бири бўлган Сурияда Башар Асад ҳукумати ағдарилишида Туркия муҳим рол ўйнаган. Бундан ташқари, икки давлат ўртасида икки томонлама савдо алоқалари сақланиб қолмоқда. Шунингдек, Анқара Исроилнинг энергетик хавфсизлигини таъминлашда ҳам муҳим ўрин тутади. Хусусан, Исроил импорт қиладиган нефтнинг 60 фоиздан ортиғи Озарбойжондан Туркия ҳудуди орқали етказиб берилади.

Батафсил Gorizontда...
🤬952👎182139💯61🤔56😁38👏16
Gorizont
🇺🇦🇷🇺 Украина Россиядаги энг йирик заводлардан бири – Омскдаги нефтни қайта ишлаш заводига зарба берди. У Украина ҳудудидан 2700 км узоқликда жойлашган. Батафсил Gorizontда...
🇷🇺🇰🇿 Россиялик баъзи экспертлар Қозоғистон ҳудудидан Омск вилоятига дронлар учирилганини билдирди. Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги буни рад этди.

“Биз буни Қозоғистон-Россиянинг анъанавий дўстона алоқаларини бузишга қаратилган асоссиз уйдирма деб ҳисоблаймиз”, дейилади вазирлик хабарида.

Маълумот ўрнида, Омск вилоятида 6-июль куни уруш бошланганидан буён илк бор Омск нефтни қайта ишлаш заводи ҳужумга учраган эди. Мазкур вилоят Қозоғистон чегарасига яқин жойлашган.

Батафсил Gorizontда...
🤔238😁10782🤬30👍19😱12😡6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇮🇷 Эрон ҳам Қўшма Штатлар билан тинчлик музокараларидан чиқишини эьлон қилди

Пентагоннинг маълум қилишича, камида 20 та Америка ҳарбий кемаси Ҳормуз бўғозида патруллик қилмоқда.

Батафсил Gorizontда...
👍424🤯92😡87👎4632😢14🔥6
🇷🇺🇺🇦 Украина ҳужумлари натижасида Россияда Твер ва Ставропол ўлкаларидаги нефт базалари ёнмоқда.

Батафсил Gorizontда...
👍380👎18434🤔20🔥18😁12👏7
🇺🇸🇮🇷 Axios маълумотларига кўра, бугун тунда АҚШ Эронга қарши ҳужумлар кўламини кенгайтириб, радар ва ҳаво мудофааси тизимларини нишонга олди.

Эрон оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, портлашлар Жаск шаҳрида ва Форс кўрфазидаги Абу Муса оролида содир бўлган. Трамп АҚШнинг Эронга қарши янги ҳужумларини Теҳроннинг кемаларга ҳужуми учун қасос деб атади ва агар бундай ҳужумлар такрорланса, бундан ҳам баттарроқ воқеалар содир бўлишини ваъда қилди.

Батафсил Gorizontда...
🤬62857👎48👍12😁8🔥7🤔5
Gorizont
🇺🇸🇮🇷 АҚШ Эрон жанубидаги Бушеҳрга ҳужум қилди. Батафсил Gorizontда...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇮🇷 Видеода АҚШнинг Эроннинг Чабаҳар шаҳрига ҳаво ҳужуми лаҳзаси кўрсатилган.

Батафсил Gorizontда...
😡464🤬245👎7236👍6🔥6🤔2
❗️Зудлик билан пул керак бўлиб қолди. Бироқ бирор жойда расмий ишламайсиз.

Шу вазиятда банкдан кредит олса бўладими деб ўйламоқдасиз?


Мазкур ҳаволага ўтиб, расмий даромадга эга бўлмаганлар учун микроқарзлар ажратаётган банклар ва уларнинг шартлари танишишингиз мумкин.

👉 Каналга аъзо бўлиш учун: https://t.me/bankmijoz
👎254🤬9232👍3👌3🍾2😢1
Тилларни ўрганиш мияни «ёшартиради»: қанча кўп тил ўрганилса, инсоннинг когнитив қобилиятлари тенгдошлариникига қараганда шунча юқори бўлади.

Тадқиқотчилар 700 дан ортиқ кишининг MRT натижаларини ўрганишди. Икки тилни биладиган одамларнинг мияси суратларда ўз ёшидан 6 ёшга, тўртта тилни эгаллаганларники эса нақ 13 ёшга ёшроқ кўринган. Агар тилларни ёшликдан ўрганиш бошланса, самара янада юқорироқ бўлади.

Батафсил Gorizontда...
🔥219👍8465🤬6🤣5👏3👌3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇱🇹🇷🇺🇸 Эрдўған жуда хавфли шахсСмотрич

“Эрдўған жуда хавфли шахс. Бугунги Туркия Исроил давлати учун жиддий таҳдид ҳисобланади. Биз Президент ва АҚШ маъмурияти билан бу масалада жуда фаол музокаралар олиб боряпмиз. Очиқ ва ёпиқ каналлар орқали Туркияга F-35 қирувчи самолётлари сотилишининг олдини олиш учун астойдил ишлаяпмиз. Эрдўғанга стратегик мувозанатни ўзгартириши мумкин бўлган қуроллардан фойдаланиш имконияти берилмаслиги керак”, деган Исроил Молия вазири.

Батафсил Gorizontда...
😁530🤬283👎7465🤣33🔥11🎉1
Gorizont
🇫🇮 Финляндия ўз ҳудудида ядровий қуролларни жойлаштиришга рухсат берди. Финляндия президенти Александр Стубб Ядро энергияси тўғрисидаги қонун ва Финляндия Жиноят кодексига Финляндиянинг ҳарбий мудофааси, НАТОнинг коллектив мудофааси ва мудофаа ҳамкорлиги…
🇷🇺 Кремл Болтиқбўйи давлатларида ядровий қуролларни жойлаштириш эҳтимолига жавоб беришга ваъда берди.

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Литванинг бундай ядровий қуролга рухсатнома бериш тўғрисидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқиш тўғрисидаги қарори ҳақида илгари эшитмаганлигини айтди.

"Биз Финляндияда ҳам шунга ўхшаш қарор қабул қилинганини биламиз. Болтиқбўйи давлатлари, эҳтимол, Финляндияга эргашиб, шунга ўхшаш қарор қабул қилишга шошилишади. Хўш, бундай қарор қабул қилган мамлакатларнинг кутганларидан фарқли ўлароқ, бу уларнинг хавфсизлигини оширмайди. Аксинча, бу улар учун хавф даражасини сезиларли даражада оширади, чунки биз ўз манфаатларимизни ҳимоя қилишимиз учун бундай мамлакатларга қарши чоралар кўрамиз", деб таъкидлади Кремл вакили.

Батафсил Gorizontда...
👏293😁142108👍44👎31🤣27💯14
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Охирги пайтларда ўйлаб қоляпман-да, мана шу болани қанақадир чет эл ташкилотлари молиялаштирса керак. Қачон қарама сув текинга акция эълон қилиб ётибди. Фойда қолмаса, нимага бунча савдо қиляпти!?

Бу атайин ўзбек болалари кучайиб кетиши учун шунақа ишлар қиляпти. Шунинг учун бунинг ортида турганларни топиб дарҳол йўқ қилиш керак. Акс ҳолда, ўзбеклар кучайиб кетиши мумкин!

Боласини асрамоқчи бўлганларга
👉 https://sugo.uz/link/Wg02jiqz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍120😁6353👎19🔥4😨2
🇮🇷 Эрондаги дафн маросимларига қайси давлатлар делегациялар юборгани бўйича харита.

Батафсил Gorizontда...
🔥340👍12051🤬14🤣6👎2🎉2
🇮🇷 Эрон Ҳормуз бўғозини ёпди.

Кема қатнови тўхтатилди.

Батафсил Gorizontда...
👍1.06K91🔥44😁22👏15👎14🤬7
The Guardian Бразилия, Финляндия, Дания ва Исроил аҳолиси ўртасида ўтказилган тадқиқотга таяниб ёзишича, 1972 йилдан 2019 йилгача эркакларда тестостерон миқдори 54 фоизга камайган.

Ўртача пасайиш йилига 1 фоиздан ошган, 2020 йилдан кейин эса бу жараён тезлашган бўлиши мумкин. Тадқиқот муаллифлари бу ҳолат барқарор тенденция эканини, уни тасодифий статистик хатолик билан изоҳлаб бўлмаслигини таъкидламоқда.

Мутахассислар бу ҳолатнинг эҳтимолий сабаблари сифатида:
— семириш ҳолатларининг кўпайиши;
— қандли диабетнинг тарқалиши;
— атроф-муҳитдаги кимёвий моддалар таъсири;
— бошқа экологик омилларни келтирмоқда.

Батафсил Gorizontда...
👍250🤣13074😢17😡17😁8🤔5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇧🇾 Қачонлардир, сизларнинг биринчи Президентингиз даврида мен алоқаларнинг бундай даражасини орзу қилардим, аммо ҳаммаси ҳам ўхшамади. Ва биз сиз билан бундай сакрашни амалга оширдик - Лукашенко Минскдаги учрашувда.

Батафсил Gorizontда...
👍588💯10559👌41🔥24🕊22🎉1