Gorizont
175K subscribers
22.7K photos
25K videos
10 files
32.9K links
Дунёни биз билан кузатинг!🇺🇿🇰🇿🇰🇬🇹🇯🇹🇲🇺🇸🇨🇳🇷🇺🇮🇷🇪🇺


Админ: @bavariyFC
Download Telegram
🏳️ “Толибон” юзини ёпмаган ва “муносиб” кийинмаган аёлларни қамоққа олиш билан огоҳлантирди

Аёлларнинг тўғри кийинишига оила эркаклари жавобгар этиб белгиланди. Пардоз қилиш ҳам тақиқ рўйхатига киритилди.

Батафсил Gorizontда...
3👍1.36K👎35596🤣65😡58🗿32👌20
🇺🇸🇮🇱 АҚШ Мудофаа Разведка Агентлиги Исроилнинг АҚШ амалдорларига жосуслик қилиш таҳдиди даражасини энг юқори даражага кўтарди.

NBC News телеканалининг хабар беришича, бу қарор Эрон билан можаро фонида қабул қилинган. Канал хабардор манбаларга таяниб хабар беради.

Исроил АҚШ президенти элчиси ва Пентагон мудофаа вазири ўринбосарининг телефон суҳбатларини тинглаган. The New York Times газетасининг хабар беришича, АҚШ разведка агентликлари юқори лавозимли амалдорларга қарши кенг кўламли Исроил жосусликларини ҳужжатлаштирган. Разведка ҳисоботида АҚШ президенти элчиси Стив Виткофф ва Пентагоннинг сиёсий ишлар бўйича ўринбосари Элбриж Колбининг телефон суҳбатлари тинглангани кўрсатилган.

Батафсил Gorizontда...
🤣541128👍33🔥6
🇨🇳 Global Times нашрининг хабар беришича, Хитой Тайванга қарши махсус денгиз операциясини эълон қилди.

Бу шунчаки Тайван шарқидаги сувларни блокада қилиш бўлади. Операцияда бир нечта денгиз агентликлари, навигация хизматлари ва қутқарув хизматлари иштирок этмоқда.

Нашрнинг ёзишича, Пекин ушбу операцияни Япония ва Филиппин ўртасида Тайван шарқидаги денгиз чегаралари бўйича музокараларга жавоб сифатида кўрмоқда, бу эса Хитой расмийлари томонидан уларнинг ҳудудий манфаатларининг бузилиши деб ҳисобланади.

Батафсил Gorizontда...
🔥211👎9975👍33🤬18🤔8🤣2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇨🇳 Хитойнинг Харбин шаҳри бир неча дақиқада кучли чанг бўрони остида қолди.

Батафсил Gorizontда...
👏190😱15051👍25🤔11😢6🔥4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇹🇷 Туркиянинг мудофаа гиганти ASELSAN ўзининг DRONEDEF дронларга қарши тизимлари — GÖKBERK лазер қуроли, EJDERHA электрон тўсқинлик тизими ва İHTAR радиолокация кузатув мажмуаси жонли синовларда бир нечта дронни муваффақиятли йўқ қилганини маълум қилди.

Тизимлар биргаликда ишлаш учун яратилган. İHTAR паст баландликда учувчи FPV-дронларни аниқлаб кузатади, EJDERHA йўналтирилган электромагнит энергия орқали дрон тўдалари ва оптик толали дронларни ишдан чиқаради, GÖKBERK эса аниқ лазер нури билан нишонларни жисмонан йўқ қилади. Ушбу уч тизим Туркиянинг кўп қатламли «Пўлат гумбаз» ҳаво мудофааси тармоғининг бир қисми ҳисобланади.

Батафсил Gorizontда...
👍491122🔥31👎8😁7💯7👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇨🇳 Хитойдаги мактабларда ўқувчилар кириш ва чиқишда юзни таниш тизими орқали мажбурий рақамли ID’ларини тасдиқлаши талаб этилади.

Бу рақамли идентификация тизими ўқувчиларнинг тўлов тизими билан ҳам боғланган бўлиб, улар овқатланиш учун юзни биометрик сканерлаш орқали тўлов қилиш имкониятига эга бўлади.

Батафсил Gorizontда...
👍41770👎33🗿17🤬8💯7🎉2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇷🇺 Украина Ҳарбий-ҳаво кучларига тегишли Су-27 “Фланкер” қирувчи самолёти JDAM-ER тўплами билан жиҳозланган бомбадан Россия армияси позициясига зарба берди.

Унинг вазни 450 кгдан ошади.

Батафсил Gorizontда...
👍360👎15865😡26🔥15👌7👏4
2025 йилда жаҳон давлатларининг ҳарбий харажатлари қарийб 2,9 триллион долларга етди. Ушбу маблағнинг ярмидан кўпи АҚШ, Хитой ва Россия ҳиссасига тўғри келган.

Рейтингнинг юқори ўринларидан Россия, Германия, Буюк Британия, Украина, Франция, Италия, Полша ва Испания ҳам жой олган.

Осиё–Тинч океани минтақасида ҳам ҳарбий харажатлар сезиларли ошган. Ҳиндистон, Япония, Жанубий Корея, Австралия, Тайван ва Сингапур сўнгги йилларда хавфсизлик соҳасидаги таҳдидлар ва минтақавий рақобат кучайиши фонида мудофаа бюджетларини кенгайтирган.

Батафсил Gorizontда...
😡16591👎37👍16😱6🔥4👌2
🇺🇿 Тандирдан энди узилган, қайноққина Самарқанд нонига қўл узатаётган болакай сурати World Food Photography Awards 2026 халқаро фототанловида ғолиб деб топилди.

Батафсил Gorizontда...
3👍1.53K169🤣76🔥45🤔38👏27🎉7
🇮🇱🇵🇸 Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилида Исроил ҳарбийларининг ўққа тутиши натижасида фаластинлик чақалоқ ҳалок бўлди

​Бу ҳақда Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди. Уларнинг маълумотларига кўра, ҳалок бўлган чақалоқ — етти ойлик Сэм Фаҳд Абу Ҳайкал. Унинг ота-онаси ҳам Хеврон шаҳридан жанубдаги отишма натижасида жароҳатланган.

​Чақалоқнинг бувиси уларнинг оиласи машинада ушбу ҳудуд бўйлаб кетаётганида узоқда Исроил ҳарбий машиналарини пайқаб қолишгани, шундан сўнг улар томонга ўқ узилганини тасдиқлади. Улар аввалига буни огоҳлантирувчи ўқ деб ўйлашган, деб хабар беради Reuters.

​ЦАХАЛ Исроил ҳарбийлари "ўзлари томон тезлашиб келаётган автомобилни пайқаб қолишгани" ва аскарлардан бири "автомобил томонга қарата якка тартибда ўқ узиш билан жавоб бергани"ни маълум қилди. Исроил ҳарбийлари "ҳодиса юзасидан тергов олиб борилаётгани"ни қўшимча қилди.

​Ғазода уруш бошланганидан бери Ғарбий соҳилда 1 000 дан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлди.

​ҲАМАСнинг Исроилга қилган ҳужуми натижасида 1 200 га яқин киши ҳалок бўлганди, 251 киши эса гаровга олиниб, Ғазога олиб кетилганди. ҲАМАС томонидан бошқариладиган соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, ўшандан бери Ғазода Исроил ҳужумлари натижасида 70 600 дан ортиқ киши ҳалок бўлган.

Батафсил Gorizontда...
🤬938😢172101😡29👎17🕊7🎉3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇳 Ҳиндистонда “таракан” талабалар намойишга чиқди

Минглаб талабалар Ҳиндистон Олий судьяси ишсиз ёшларни менсимай ишлатган деб айтилган тушунчани ўзларига шиор қилиб олган ҳамда уни мамлакатнинг барбод бўлган имтиҳон тизимига қарши кураш рамзига айлантирган “Тараканлар халқ партияси” номли сатирик ёшлар ҳаракати байроғи остида Нъю-Деҳлидаги Жантар-Мантар майдонига йиғилган.

30 ёшли Абҳижит Дипке томонидан асос солинган ушбу ҳаракат Инстаграмъда 22 млн обуначини тўплаган ва Таълим вазири Дхармендра Прадханнинг истеъфосини талаб қилиб 800 минг имзо йиғган.

Бунга бевосита сабаб: 10 миллиондан ортиқ талабага таъсир қилган NEET-UG 2026 тиббиёт олийгоҳларига кириш имтиҳони саволларининг сизиб чиқиши бўлди.

Намойишчилар таракан ниқобларини тақиб, қўлларида “Тараканлар ўлмайди” деб ёзилган плакатларни кўтариб олишган.

Батафсил Gorizontда...
😁284🤣188127👏37👍26🗿4🤬2
🇷🇺🇺🇦 Россия дрони Чернобилдаги ядро объектига зарба берди

7 июнга ўтар кечаси Россия дрони Чернобилдаги Марказлаштирилган ядро ёнилғиси сақланадиган омборга зарба берган. Ҳужум оқибатида контейнерларни қабул қилиш биноси қисман вайрон бўлган.

Ҳодиса жойида 40 квадрат метр майдонни қамраб олган ёнғин юзага келган. Ходимлар орасида жабрланганлар йўқ, объект ҳудудидаги радиация даражаси эса меъёр доирасида қолмоқда.

Батафсил Gorizontда...
👎304134🤬90👍45🎉7🕊5😡3
🇰🇼🇮🇷 Эронни ёқлаган кувайтлик телебошловчи 3 йилга озодликдан маҳрум этилди

Кувайт суди давлат телеканали бошловчиси Зайнаб Даштини ижтимоий тармоқлардаги Эронни қўллаб-қувватлаш сифатида баҳоланган постлари сабабли уч йил муддатга озодликдан маҳрум қилди.

Апелляция суди ҳам ушбу ҳукмни ўз кучида қолдирди. Янгиликлар ва сиёсий шоулар бошловчиси сифатида ишлаган Дашти “душман давлатга хайрихоҳлик билдириш, конфессиялараро адоватни қўзғатиш ва миллий хавфсизликка путур етказиш” айбловлари бўйича айбдор деб топилди.

Батафсил Gorizontда...
😡938👎336🤬15191👍27😢17🔥8
🇮🇱 Исроилда қуролли ҳужум оқибатида бир киши ҳалок бўлди, беш киши яраланди

Исроилнинг марказий қисмида жойлашган Шарон округида содир бўлган қуролли ҳужумлар оқибатида бир киши ҳалок бўлди, яна беш киши яраланди.

Ҳужумлар бир нечта ҳудудда — Кохав-Яир аҳоли пункти киришидаги ёқилғи қуйиш шохобчасида, шунингдек, Цур-Итсхак ва Цур-Натан ҳудудларида содир этилган. Яраланганлардан икки нафари оғир аҳволда, яна уч киши ўрта даражадаги тан жароҳатлари олган.

Батафсил Gorizontда...
👍947160🔥50👏20🤣13🎉11😡7
🇵🇹 Forbes маълумотларига кўра Криштиано Роналду фаолиятини актив давом эттираётган вақтда 2 млрд доллар жамғарган илк спортчи.

Батафсил Gorizontда...
619👍424🔥63👏27🍾13👌10💯6
🇵🇰🇮🇷🇮🇱🇺🇸 Покистон ички ишлар вазири Эрон олий раҳбарига “махсус мактуб” олиб борди

Покистон ички ишлар вазири Муҳсин Нақви АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши урушини якунлаш бўйича дипломатик саъй-ҳаракатлар доирасида Теҳронга ташриф буюрди.

Эрон олий раҳбари Оятуллоҳ Можтаба Хоманаийга Покистон армияси бош қўмондони Осим Мунир ва бош вазир Шаҳбоз Шарифнинг махсус мактубини топшириши кутилмоқда.

Батафсил Gorizontда...
280👍86🔥46🤔14👌5👎3💯1
🇷🇺🇪🇺 Евроиттифоқ россияликлар учун Шенген визаси қоидаларини яна кучайтирмоқчи

Европа Комиссияси ҳар йили юз минглаб россиялик сайёҳларни қабул қилишда давом этаётган Франция, Италия ва Испанияга қарши 11 та Европа давлатининг эътирозларидан сўнг Россия фуқаролари учун виза беришни кучайтиришга ваъда берди.

Еврокомиссиянинг миграция масалалари бўйича вакили Маркус Ламмертнинг сўзларига кўра, янги чоралар 2027 йилдан кучга кириши мумкин.

Батафсил Gorizontда...
185👍125👎71😁26👏7🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇬🇷 Греция армиясига илк бор кўнгилли аёллар қабул қилинди

Греция ўз армиясига илк бор 72 нафар кўнгилли аёлни хизматга қабул қилди. Хизматга олинганлар 20 ёшдан 26 ёшгача бўлган аёл-қизлардир. Улар эркак ҳарбий хизматчилар билан бир хил шароитда 12 ой давомида хизмат қилади.

Ҳозирча бу тажриба дастуридир. Агар лойиҳа муваффақиятли ўтса, аёлларни армияга қабул қилишнинг кейинги босқичи 2027-йилда давом эттирилади.

Батафсил Gorizontда...
🤣17578🤔22🍾15🔥8😁8🎉2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇲🇽 Журналист Президентнинг отган тўпини иламан деб йиқилиб тушди

Мексика Президенти Клаудия Шейнбаум ўзининг матбуот анжуманини Жаҳон чемпионатига бағишланган шоу билан якунлаган – журналистларга қараб футбол тўпларини отган. Журналист аёллардан бири тўпни қўлга киритишни ҳаддан ташқари қаттиқ хоҳлаган ва тўпга интилган, оқибатда мувозанатни йўқотган.

Батафсил Gorizontда...
🤣24376😁43👍37🤔10🔥4👌3