Gorizont
176K subscribers
22.6K photos
24.8K videos
10 files
32.6K links
Дунёни биз билан кузатинг!🇺🇿🇰🇿🇰🇬🇹🇯🇹🇲🇺🇸🇨🇳🇷🇺🇮🇷🇪🇺


Админ: @bavariyFC
Download Telegram
🇷🇺🇦🇲 Арманистоннинг Европа Иттифоқи билан яқинлашуви, шунингдек, Арманистоннинг ЕОИИдаги келажаги ҳақидаги муҳокамалар кучайган бир пайтда Россия Арманистондаги элчисини Москвага чақириб олди.

Батафсил Gorizontда...
🔥324😁122🤣6846👍40👏10😱7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇷 Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси 27 Ражаб деб номланган, ракеталар билан жиҳозланган янги тезюрар ҳарбий қайиқни намойиш этди.

Ушбу ихчам ва паст профилли қайиқ (катамаран ёки тримаран типидаги корпусга эга) 700 километер масофага учадиган иккита қанотли ракетани таший олиши айтилмоқда. Шунингдек, у 3 метрлик тўлқинларга бардош бера олади.

Батафсил Gorizontда...
1👍806130🔥34👏26👎8🎉6🤔3
🇵🇰🇮🇱 Покистон «Авраам келишувлари»га қўшилиш ҳақидаги миш-мишларни рад этди.

Исломободга кўра Исроил билан муносабатларнинг нормаллашуви фақат 1967 йил чегараларида мустақил Фаластин давлати тузилган ва Қуддус унинг пойтахти бўлган тақдирдагина мумкин.

Шу вақтгача ташқи сиёсатда ҳеч қандай ўзгариш бўлмайди.

Батафсил Gorizontда...
831👍516👏80💯30🗿8
Марказий Африкада Эбола вируси кенг тарқалмоқда, деб ёзмоқда оммавий ахборот воситалари.

Касаллар сони ортиб бораётгани сабабли тиббиёт ходимлари янги ҳолатларни ўз вақтида аниқлаш ва изоляция қилишга улгурмаяпти. Тарқалиш фонида бир қатор давлатлар чегараларда санитар назоратни кучайтирмоқда.

Батафсил Gorizontда...
😱22763👍25😢23👎21🤬13😡5
🇺🇳🇺🇸🇨🇳 АҚШ ва Хитойдан келаётган маблағлар билан боғлиқ муаммолар сабаб БМТ молиявий инқироз ёқасига келиб қолдиThe Wall Street Journal.

Батафсил Gorizontда...
😁371👍89🤣5125😢21🔥15👎3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇦🇲🇷🇺 Россия Арманистондан помидор, бодринг, кўкатлар, қалампир, қулупнай ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импортини тақиқлади.

Батафсил Gorizontда...
👍644👎315🤬158🤣101😢5438🎉7
🇺🇦🇷🇺 Россия дронларни чалғитиш учун юк машиналарини “зебра” усулида бўямоқда

Россияликлар Украинанинг сунъий интеллект орқали нишонга олувчи дронларини чалғитиш учун юк машиналарини Биринчи жаҳон уруши услубидаги кўзга ташланадиган қора-оқ “ниқобловчи” (dazzle) чизиқлар билан бўяшмоқда.

Украина дронлари эса машинали кўриш ҳамда термал/инфрақизил тасвирлаш тизимларидан фойдаланади – булар геометрик бўёқ нақшларига алданиб қолмайдиган мутлақо бошқача тизимлардир.

Батафсил Gorizontда...
1😁423🤣23186👍47👎10🔥7👏6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вай ғаламис! Бу шляпанинг тарғиб қилаётган нарсини қаранг! Болаларни ҳозирданоқ қурол-яроққа ўргатмоқчи. Биз ўғил болаларни ҳезалаклаштирмоқчи бўлиб юрган бир пайтда бу бизга қарши равишда эркакликка тарғиб қилмоқчи. Ҳар доимгидек бу боланинг ҳаракатига чек қўйиш керак!

Ўғлим эркак бўлсин деганлар учун: https://Sugo.uz/link/zvNit8Q1
👍266🤣118104👎25🔥9👏7🤬6
🇺🇸🇮🇷 АҚШ келишув барбод бўлган тақдирда Эронга қарши зарбаларни қайта бошлаш билан таҳдид қилди - Reuters

Пентагон раҳбари Пит Хегсетнинг маълум қилишича, агар томонлар можарони тартибга солиш бўйича келишувга эриша олмаса, Вашингтон Эронга қарши яна зарбалар беришга тайёр. Унинг сўзларига кўра, АҚШ бундай ҳаракатлар учун етарли миқдорда қурол-яроғ захирасига эга.

Батафсил Gorizontда...
👎369🤣205🤬5746👍13🗿11🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇰🇿 Қозоғистонда полицияга робот-кучуклар ёрдам бермоқда.

Остона, Олмаота ва Ақтауда ишга туширилган роботлар кўчаларни патрул қилиб, шубҳали буюмлар, тутун ва ёнғинларни аниқлай олади.

Батафсил Gorizontда...
👍259😁5545🤣21👎20👌9💯3
🇷🇺🇮🇱🇺🇦 Украина уруши замонавий ҳарбий доктринани ўзгартирмоқда - Исроил матбуоти

Ynet нашри ёзишича, Украина 2022 йилда фуқаролик квадрокоптерларига портловчи моддалар ўрнатишдан бошлаб, қисқа вақт ичида дрон технологиялари бўйича дунёдаги етакчи давлатлардан бирига айланди. Бугун Киев йилига 3,7 миллионгача тактик дрон ишлаб чиқармоқда. Арзон FPV-дронлар фронт чизиғида узлуксиз «йўқ қилиш ҳудуди»ни шакллантириб, йирик ҳарбий ҳужумларни деярли имконсиз қилиб қўйган.

Нашр таъкидлашича, узоқ масофали украин дронлари Россия ҳудудидаги нефть объектлари ва ҳарбий инфратузилмаларга 1750 км гача масофада зарба бериб, хавфсизлик ҳақидаги тасаввурларни ўзгартирди. Шу сабабли энди Европа давлатлари ва Форс кўрфази мамлакатлари Украина дрон технологияларига сармоя киритишга қизиқиш билдирмоқда.

Муаллифлар фикрича, бу тажриба Исроил учун ҳам муҳим сабоқдир. Чунки мамлакат шимолий чегарада «Ҳизбуллоҳ»нинг дронлардан фойдаланиш тактикасига дуч келмоқда.

Батафсил Gorizontда...
😁256👍10194🤬31👎28👏7
Gorizont
🇺🇸🇮🇷 АҚШ келишув барбод бўлган тақдирда Эронга қарши зарбаларни қайта бошлаш билан таҳдид қилди - Reuters Пентагон раҳбари Пит Хегсетнинг маълум қилишича, агар томонлар можарони тартибга солиш бўйича келишувга эриша олмаса, Вашингтон Эронга қарши яна зарбалар…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇮🇱🇮🇷 Ғолибов АҚШ ва Исроил иқтисодий босим ва медиа орқали Эронга зарба бермоқчилиги айтди

“Урушнинг янги босқичида душман ўзининг ҳарбий мағлубиятининг ўрнини қоплаш ва бизни таслим бўлишга мажбур қилиш мақсадида, иқтисодий босим ҳамда медиа кампаниялари орқали парокандалик келтириб чиқаришга ва мамлакат бирдамлигини йўқ қилишга уринмоқда.

Нақадар беҳуда хомхаёл! Эроннинг буюк ва тарих яратувчи миллати бугун келажак авлодлар ҳавас қиладиган нозик ва тарихий бурилиш нуқтасида турганини яхши билади. Келгуси йиллардаги эронликлар ўз ота-оналари билан фахрланишлари учун, улар Эрон ва Исломни йўқ қилишга аҳд қилган қонхўр ҳамда қотил душманга қарши қаршилик кўрсатмоқда.

Ушбу урушда ғалаба қозонишнинг энг муҳим омили – жипслик ва бирликдир. Душманнинг ортга чекинишига сабаб бўлган нарса – жангчиларнинг ҳарбий қудрати билан бир қаторда – халқнинг матонати ва унинг шафқатсиз душманга қарши бирлигидир. Ғалабанинг ушбу сири муносиб сақланиши лозим”, деди Эрон парламенти спикери.

Батафсил Gorizontда...
462💯216👍109🔥11👎6👌2🤣2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇨🇳 Хитой ёнғинларга қарши курашда дронлардан фойдаланмоқда.

Баланд бинолардаги ёнғинларга қарши махсус дронлар сув ва кўпик сепиб, ўт ўчирувчиларнинг хавфли ҳудудга кириш эҳтиёжини камайтиряпти.

Батафсил Gorizontда...
👍42046💯20👎5🔥1
Amivantamab деб аталган саратон дориси 15 беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди - The Guardian

11 давлатда ўтказилган тадқиқотда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 бемор иштирок этган. Уларнинг барчаси аввал кимё ва иммунотерапиядан натижа олмаган оғир беморлар бўлган.

Дори ҳар уч ҳафтада тери остига укол қилинади. Тадқиқот муаллифлари натижани “мисли кўрилмаган” деб баҳоламоқда.

Батафсил Gorizontда...
👍803100👏52🗿9😁5🔥4💯4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇷 Ҳормуз бўғозида Эроннинг 300 килолик “Maham-3” денгиз минаси топилгани хабар қилинди.

Ҳормуз бўғози, Уммон сувларида Эронга тегишли экани гумон қилинаётган денгиз минаси аниқланган. Суратлар бу тахминан 2016 йилда ишлаб чиқарилган, 300 кг вазнга эга Эроннинг “Maham-3” минаси бўлиши мумкинлигини кўрсатмоқда.

Батафсил Gorizontда...
324👍186🤣34😡15🔥11🤔7🎉4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇷🇺 Украина Россия ҳаво ҳимоя тизимидаги “тешиклар”ни топишда сунъий интеллектдан фойдаланмоқда.

Palantir компаниясининг PRISMA дастурий таъминоти Украинанинг узоқ масофали дронлар билан зарба бериш қўмондонлик пунктларида фаол ишламоқда — буни Россия ичига чуқур кириб борувчи камикадзе-дронлар ҳужумини режалаштираётган бўлинма ичида суратга олган CNN мухбири камерага муҳрлаган.

Экранларда реал вақт режимидаги хариталар, парвоз йўналишлари ва сунъий интеллект томонидан қайта ишланган маълумотлар акс этган, ниқобли қўмондон (“Вектор”) эса ҳужумни режалаштириш жараёнини жонли тарзда кўрсатиб берган.

Сунъий интеллект минглаб параметрларни, энг муҳими, Россия ҳаво ҳужумининг мудофаа (ҲҲМ) тизимлари дронларни айнан қаерда уриб тушираётганини таҳлил қилади ва кейинги тўлқин дронлари ушбу тирқишлардан ўтиб кетиши учун энг мақбул йўналишларни ҳисоблайди. Бу, моҳиятан, Россия ҲҲМ тизимидаги заиф нуқталарни реал вақт режимида ўрганиш демакдир.

Батафсил Gorizontда...
👍249104👎72😁26😡15👏7🔥6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇧🇾🇺🇦 Лукашенко Украина Беларус билан урушга киришолмаслигини айтди

“Украина ҳарбийлари Беларус билан ҳеч қандай урушни хоҳламайди. Буни аниқ биламан, чунки улар бу яна қўшимча 1000 километрлик фронт чизиғи, яъни чегара эканини тушунишади. Беларус ва Украина ўртасидаги чегара эса осон чегара эмас. Бу уларга керакми? Йўқ”, деган Беларус президенти.

Батафсил Gorizontда...
👍296🤣21373💯29🤬22😢7🔥4
Gorizont
🇧🇾🇺🇦 Лукашенко Украина Беларус билан урушга киришолмаслигини айтди “Украина ҳарбийлари Беларус билан ҳеч қандай урушни хоҳламайди. Буни аниқ биламан, чунки улар бу яна қўшимча 1000 километрлик фронт чизиғи, яъни чегара эканини тушунишади. Беларус ва Украина…
🇷🇺🇺🇦🇧🇾 Украина ҳудудида Беларус аскарлари бўлмаган ва бўлмайди — Лукашенко

"​Бироқ, агар бирор-бир ҳудуддан Беларусга қарши ҳарбий ҳужум уюштирилса, Украина ҳудудидаги уруш бутунлай бошқача тус олади", — дея қўшимча қилди Беларус президенти.

Батафсил Gorizontда...
🤣381👍19185😁22👎15👏10👌3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇫🇷🇵🇸 ПСЖ мухлислари Чемпионлар лигасида кетма-кет иккинчи марта ғолибликка эришгач, Эйфел минораси пойида Фаластин байроғини кўтаришди

Мухлислар жамоасининг ғалабасини нишонлаш мақсадида Франциянинг пойтахти Париж кўчаларига оқиб келган. Байрам тантаналари вақтида Парижда 400 га яқин киши қўлга олинган.

Батафсил Gorizontда...
2👍1.41K196🔥63👏30😁18🎉11👌3
🇺🇸🇷🇺🇺🇦🇪🇺 Кремл Киев ва Европа АҚШга Украина бўйича “тинчлик келишуви”ни тузишга йўл қўймаётганини маълум қилди

Россия Федерацияси президенти ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг сўзларига кўра, Европанинг қўллаб-қувватлаши сабабли Украина ҳукумати Анкориж келишувларини бажаришни истамаяпти, чунки Европа Иттифоқига таяниш уларга “кўпроқ қайсарлик” бағишламоқда.

“Америкаликлар ушбу англашувларнинг ўзларига тегишли қисмини бажаришга ваъда беришганди, бироқ, мен тушунишимча, бир қатор қийинчиликларга дуч келди, булар биринчи навбатда Киевнинг хатти-ҳаракатларига боғлиқдир”, деди Ушаков.

Батафсил Gorizontда...
🤣199104👍42👎17💯10🤬8🗿4
Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионатининг тўпини ўйинлардан олдин зарядлаш керак бўлади — Adidas TRIONDA ичига электрон сенсор ўрнатилган.

У тўпнинг ҳар бир урилиши ва ҳаракатини реал вақт режимида кузатиб боради. Датчик камералар тизими билан биргаликда VARга офсайд ва қўл билан ўйналган вазиятларни тезроқ аниқлашга ёрдам беради.

Қуввати тахминан 6 соатга етади. Сенсор атиги 14 грамм вазнга эга, шу сабабли футболчилар унинг фарқини сезишмайди.

Батафсил Gorizontда...
354👍230🤣91😱45👎34🔥12👌4