Gorizont
177K subscribers
22.5K photos
24.7K videos
10 files
32.5K links
Дунёни биз билан кузатинг!🇺🇿🇰🇿🇰🇬🇹🇯🇹🇲🇺🇸🇨🇳🇷🇺🇮🇷🇪🇺


Админ: @bavariyFC
Download Telegram
🇸🇾🇸🇦🇶🇦 Саудия Арабистони ва Қатар Сурияда давлат соҳаси ходимлари маоши учун ҳар ой 29 млн доллардан ажратмоқда.

Башар Асад даврида ўқитувчилар ойига 18–50 доллар, шифокорлар эса 20–40 доллар маош олган.

Эндиликда ўқитувчиларнинг маоши қарийб 300 долларга, шифокорларники 700 долларга, университет профессорлариники эса 1 000 долларга етказилди.

Батафсил Gorizontда...
👍1.32K129👏109👎25💯15👌5🔥4
🇪🇺 Европада туғилаётган болаларнинг 41 фоизи никоҳсиз оилаларда дунёга келмоқда.

Бу борада Болгария 62 %, Франция 60% ва Португалия 59 % кўрсаткич билан етакчи.

Батафсил Gorizontда...
🤬907🤯199🤔75🍾36🔥19😡19💯13
🇺🇸🇮🇷 Эрон билан музокаралар яхши кетмоқда, бу ҳамма учун ё “Буюк келишув” бўлади, ёки ҳарбий ҳаракатларга қайтиш билан умуман ҳеч қандай келишув бўлмайди - Трамп

Батафсил Gorizontда...
😁307🤣201🤬9734👎11🔥6🤔5
🇺🇸🇮🇷 Эрон олий раҳнамоси Мўжтабо Хоманаий номаълум жойда яшириниб юрибди ва камдан-кам ҳолларда алоқага чиқмоқда - CBS News

Эрон олий раҳбари ташқи дунё билан деярли ҳеч қандай алоқага эга бўлмаган ҳолда номаълум жойда яширинмоқда ва у билан фақатгина махсус ходимлардан иборат мураккаб тизим орқали боғланиш мумкин.

"Трамп маъмурияти билан ҳамкорлик қилиш ваколатига эга бўлган Эрон мулозимлари давлат бошқаруви тизими ичида коммуникация ўрнатишга қийналишмоқда. Бу АҚШ ва Эрон ўртасида тузилиши мумкин бўлган битим тафсилотлари ва аввал эришилган келишув тафсилотлари жуда секинлик билан ошкор бўлаётганининг бош сабабларидан биридир", дейилади хабарда.

Батафсил Gorizontда...
322👍143🤔34🤣16🔥10
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Африкадаги Эбола эпидемияси назоратдан чиқиб кетаётганини маълум қилди

Маълумотларга кўра, Конго Демократик Республикасида Эбола вирусини юқтириб олганликда гумон қилинаётганлар сони 900 нафардан ошган. Вирус қурбони бўлганлар эса 220 кишига етган.

"Эпидемия ўчоғи ҳисобланган Конгодаги Итури провинциясида ҳар тўртинчи одам гуманитар ёрдамга муҳтож, ҳар бешинчи одам эса ўз уйини ташлаб кетишга мажбур бўлган", — деди ЖССТ раҳбари.

Батафсил Gorizontда...
😱219😢10462😡17👍14😁12🗿6
🇨🇳🇺🇸🇮🇷 Эрон АҚШ билан можарони тартибга солиш доирасида юқори даражада бойитилган урани Хитойга олиб чиқиб кетилишига тайёр - Al Hadath.

Батафсил Gorizontда...
👎437👍8847🤔28😨23🤬13😡7
🇮🇷 Эрон Форс кўрфази узра янги ҳаво мудофаа тизимидан фойдаланган ҳолда дронни уриб туширди

Теҳронда ушбу операция “яширин имкониятлар”га эга бўлган янги Arash-e Kamangir” ҳаво мудофаа тизими қўлланган ҳолда амалга оширилгани таъкидланган. Эрон расмий шахслари ушбу ҳодисани “аниқ сигнал” деб атаб, бундан буён “ҳеч қандай кам кўринадиган дрон Форс кўрфази осмонига кириб ололмаслиги”ни баён қилган.

Янги тизимнинг техник характеристикалари ҳозирча очиқланмаяпти.

Батафсил Gorizontда...
575👍338🔥46😁9👌4🎉3🤬2
🇮🇷 Эронда президент Пезешкианнинг қарори билан мамлакат бўйлаб интернет алоқаси қайта тикланади.

Мамлакатда интернетга кириш тўлиқ узилиб қўйилганига 86 кун бўлди.

Батафсил Gorizontда...
362👍177👏31🔥1🎉1
🇺🇸🇮🇷 АҚШ ва Эрон ўртасидаги ядровий келишув бўйича музокаралар боши берк кўчага кириб қолди - The Wall Street Journal

Батафсил Gorizontда...
👍310😁6426🔥23🤔15😱5😡1
🇷🇺 Путин хориждаги Россия фуқароларини ҳимоя қилиш учун армиядан фойдаланиш тўғрисидаги қонунни имзолади

Ҳужжатга кўра, агар Россия фуқаролари мамлакат иштирок этмайдиган хорижий судлар қарори билан ҳибсга олинса, ушлаб турилса ёки жиноий таъқибга учраса, уларни ҳимоя қилиш учун Қуролли кучлар жалб этилиши мумкин.

Батафсил Gorizontда...
👍764👎347😁155🤬11284🤔31👌7
🇷🇺 Россия мигрантлар учун божларни 12 баробаргача оширишни режалаштирмоқда

Россия Давлат Думаси спикери Вячеслав Володиннинг маълум қилишича, Россия фуқаролигини олиш учун тўлов 12 баравар - 4 200 рублдан 50 минг рублгача ошади. Вақтинча яшаш учун рухсатнома 8 баравар - 1920 рублдан 15 минг рублгача, яшаш гувоҳномаси эса 5 баравар - 6 мингдан 30 минг рублгача қимматлайди. Хорижий ишчиларни жалб қилишга рухсатнома бериш учун божни ҳар бир мутахассис учун 15 минг рублгача ошириш таклиф қилинмоқда.

Батафсил Gorizontда...
😡571👎268🤬171👍115🤔17🍾13🕊9
🇧🇷 Бразилия президентига тери саратони ташхиси қўйилди

Луиз Инасиу Лула да Силва 15 сеанслик радиотерапия курсини ўтайди. 80 ёшли сиёсатчи Бразилия тарихидаги энг кекса президент ҳисобланади. Ундан аввалги давлат раҳбари Жаир Болсонаруда ҳам саратон аниқланганди.

Батафсил Gorizontда...
😢34341🤔39👏18👍8👎7🤬5
🇵🇸 Уруш ва чекловлар таъсирида Ғазода қўй нархи кескин ошиб, 5600 долларгача етган.

Натижада, бу йил Ғазодаги кўплаб оилалар учун қурбонлик қилиш деярли имконсиз бўлиб қолди.

Батафсил Gorizontда...
😢1.25K😱8241😡29🤔19👎11👍10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇸🇦 Арафот водийсидаги Раҳмат тоғи.

Бугун миллионлаб зиёратчилар Ҳажнинг энг асосий рукнини бажармоқда.

Батафсил Gorizontда...
21.14K👍323🔥49😢29🤣13🎉9🕊7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇱🇱🇧 Исроил миллий хавфсизлик вазири Бен-Гвир:

“Агар Ливан ҳукумати “Ҳизбуллоҳ”ни назорат қилмаса, Литани жанубидаги ва ҳатто Заҳрони жанубидаги ҳудуд Исроил давлати учун “хавфсизлик зонаси”га айланиши керак. Электр энергиясини ўчириш, инфратузилмани йўқ қилиш ва уларга аниқ тушунтириш зарур: агар терроризм содир этилса, бундан ўзингиз азоб чекасиз.”

Батафсил Gorizontда...
🤬1.12K👎19366😁38😡33🤯4🍾3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇸🇦🇮🇷 АҚШ ва Саудия Арабистон Ар-Риёдда Эроннинг Шаҳед дронлари нусхаларини ишлаб чиқариши мумкин.

Маълумотларга кўра, АҚШ ва Саудия билан боғлиқ мудофаа лойиҳаси Саудия Арабистонида Шаҳед туридаги камикадзе дронларнинг муқобилини ишлаб чиқариш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Батафсил Gorizontда...
😁383🤬189👎8558🔥6🍾5🗿3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇮🇷 АҚШ–Эрон можароси вақтида Форс кўрфази давлатларидан биридан Эронга қарши HIMARS ракеталари учирилгани акс этган кадрлар тарқалмоқда.

Батафсил Gorizontда...
🤬748😡99👎7738👍8🔥6🗿5
🇷🇺🇦🇲 Арманистон Россияни четлаб ўтувчи Европа йўналишини очишни режалаштирмоқда

Пашинян Грузия ва Туркия орқали ўтадиган янги темирйўл йўналиши ишга туширилишини маълум қилди. У Арманистонни Европа билан тўғридан-тўғри боғлаши кутилмоқда.

Шунингдек, Ереван Туркия, Озарбайжон ва Эрон билан ҳам тўғридан-тўғри темирйўл алоқаларини ривожлантиришни режалаштирган.

Батафсил Gorizontда...
👍623105👎72🤬29🤔18👏16🎉7
🇺🇸🇮🇱 АҚШ ва Исроил Ал-Ақсо масжиди бошқарувини ўзгартирмоқчи

Хабарларга кўра, АҚШ ва Исроил Ал-Ақсо масжиди устидан Иордания назоратини бекор қилиб, уни янги “кўп динли” бошқарув тизимига ўтказишни режалаштирмоқда.

Режа доирасида яҳудийлар учун ибодат имкониятларини кенгайтириш ҳамда Исроилга масжид фаолиятига таъсир ўтказиш ҳуқуқини бериш кўзда тутилган.

Батафсил Gorizontда...
👎1.21K🤬975😡9357🔥5🎉5👏4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇺🇦 Киевда рус ракетаси ҳавода уриб туширилди

Украина пойтахти Киевда Kh-101 қанотли ракетаси ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари томонидан уриб туширилган. Ракета теннис корти яқинига қулаган, аммо портламаган. Фақат унинг ёқилғиси ёнгани маълум қилинган.

Батафсил Gorizontда...
👍341👎11762🤣36👏9🗿5
🇮🇱 Нетаняху кеча тунда Қуддусдаги шифохонага ётқизилди

Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху кеча кечаси Қуддусдаги “Хадасса Эйн-Карим” шифохонасига “стоматологик муолажа ўтказиш учун” ётқизилган.

Унинг идораси ушбу ташриф режали эканини маълум қилди. Нетаняху 2026 йилнинг бошида простата безининг илк босқичдаги ўсмаси туфайли нур терапиясини олган, 2023 йилда эса унга кардиостимулятор ўрнатилган эди.

Батафсил Gorizontда...
1👍1.01K🎉270🤣16878🍾35👎16🕊11