Gorizont
179K subscribers
22.4K photos
24.6K videos
10 files
32.2K links
Дунёни биз билан кузатинг!🇺🇿🇰🇿🇰🇬🇹🇯🇹🇲🇺🇸🇨🇳🇷🇺🇮🇷🇪🇺


Админ: @bavariyFC
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇨🇳 Мухбир: Сизнингча, Си Сзинпин диктаторми?

Трамп: У ҳукмдор. У Хитой президенти. Мен у диктатор ёки йўқлиги ҳақида ўйламайман. Мен уни ҳурмат қиламан. У жуда ақлли, ўз ватанини севади. У диктаторми ёки йўқми, буни ўзингиз ҳал қилинг.

Батафсил Gorizontда...
1😁720🤣46376💯37🤬22👎12🔥7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇰🇿🇹🇷 Қозоғистон президенти туркиялик ҳамкасбини нўғайларнинг машҳур Домбра қўшиғи билан кутиб олди

Батафсил Gorizontда...
👍787168👏53🔥35👎10😁8👌6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇰🇿🇷🇺 “Ўзимни Россиядаги ўзбекдай ҳис қиляпман”: Қозоғистондаги Россия фуқароси бюрократиядан шикоят қилди

Аёл банк картасини расмийлаштириш учун Олмаотага келган ва қийинчиликлардан шикоят қилиб видео мурожаат йўллаган. Унда аёл ўзини “Россиядаги ўзбекка” ўхшатган ва ҳақоратли сўзлар айтган.

Ҳолат юзасидан Қозоғистонда унга нисбатан майда безорилик бўйича маъмурий иш қўзғатилган. Россия фуқароси 10 суткага қамалган.

Батафсил Gorizontда...
👍1.59K🤣418107🤬96👎20🔥14😢14
🇰🇬 Қирғизистонда давлат хизматчилари электрни тежаш учун ишга костюмсиз келади

“Биз костюмда ишлаяпмиз ва кондитсионерларни ёқяпмиз. Агар кўйлакни ўзини кийсак, кондитсионерни ёқмасак ҳам бўлади. Электр энергиясини тежашимиз керак”, деди Вазирлар Маҳкамаси раиси Одилбек Қосималиев.

Японияда галстук тақмасдан кўйлак кийишга ўтилгани, натижада миллиардлаб иена тежалганини айтди.

Батафсил Gorizontда...
👍739🤣48982👏32😁23💯14🤬8
🇺🇸🇨🇳 АҚШ делегацияси Пекинни тарк этаётганда хитойликлар берган барча нарсаларни ташлаб юборди - Тhe New York Post мухбири Эмили Гудин

"Қўшма Штатлар делегацияси вакилларидан Хитой расмийлари томонидан тарқатилган барча нарсаларни (аккредитациялар, бир марталик телефонлари ва делегация нишонларини) йиғиб олишди. Биз Air Force One (президент самолёти) бортига чиқишимиздан олдин, буларнинг барчасини ахлат қутисига ташлаб юборишди. Хитойга тегишли ҳеч нарсани самолёт бортига олиб киришга рухсат беришмади", - деб ёзди журналист Х ижтимоий тармоғида.

Батафсил Gorizontда...
2🤣978😁9895👍65🤔25😱14🎉3
🇺🇸🇨🇳 Трамп Хитойдан савдо ва Эрон масалалари бўйича ҳеч қандай натижасиз қайтди - Reuters

Агентлик маълумотларига кўра, Пекин Вашингтонга Эрон билан урушни тугатиш бўйича аниқ ёрдам таклиф қилмаган, савдо бўйича музокаралар эса жиддий натижалар келтирмаган.

Шу билан бирга, ёпиқ музокаралар чоғида Си Цзинпин Доналд Трампни Тайван атрофидаги вазият кенг кўламли можарога айланиб кетиши мумкинлигидан огоҳлантирган.

Батафсил Gorizontда...
👍623😁16978🤣34👏11🎉7🍾7
🇷🇺🇺🇦 Россия Украинадаги “қарор қабул қилиш марказларига”, жумладан ҳукумат биноларига зарбалар беришга тайёрланмоқда Зеленский.

Батафсил Gorizontда...
👍531👎76🔥4029🤬23🤔17😡7
🇮🇱 Aксарият исроилликлар Нетаняхунинг истеъфога чиқишини истайди.

Исроилликларнинг 55 фоизи бош вазирнинг яқинлашиб келаётган Кнессет сайловларида қатнашмаслигини ва сиёсатдан кетишини афзал кўради.

Батафсил Gorizontда...
1👍1.36K💯267🔥4437👏23🤣17🗿14
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇨🇳 Трамп АҚШ Хитой билан уруш бўлган тақдирда Тайванни ҳимоя қилмаслигини айтди.

У Тайван "урушга киришмоқчи" эканлигини таъкидлади, Тайван мустақиллигига қарши чиқди ва Тайван чип ишлаб чиқарувчиларини ўз заводларини АҚШга кўчиришга чақирди. АҚШ президенти шунингдек, Тайванга қурол савдоси ҳозирда "тўхтатилганини" айтди.

Батафсил Gorizontда...
😁629🤣43080🤬30👎18🔥14😡11
🇺🇸🇮🇱🇮🇷 АҚШ ва Исроил Эрон ҳудудига зарбаларни қайта бошлашга фаол тайёргарлик кўрмоқда - The New York Times манбаларга таяниб

Уларнинг сўзларига кўра, ҳужумлар кейинги ҳафтада давом этиши мумкин.

Батафсил Gorizontда...
😡492🤬403👎8543🤣18👍14🔥3
🇷🇺🇨🇳 Владимир Путин 19-20 май кунлари Хитойга ташриф буюради.

Батафсил Gorizontда...
👍524😁235🤣101🗿3125🔥9🤔7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👎20447🤬29🤔10😡7👍6🤣5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇩🇪 Бундай тупроқ учун немис деҳқонлари жон беришга тайёр. Деярли 80 см унумдор қора тупроқ - Баер Ҳанделсвертретунг

Олмониялик тупроқшунос, Баер Ҳанделсвертретунг компанияси эгаси ва менежери Ёрк Баер Полтава фермасига тегишли далаларни ўрганиб, Украина заминига шундай баҳо берди.

Батафсил Gorizontда...
381👍246🤣72👏27👎14💯12🤬9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇺🇦 Россиянинг FPV дронлари Херсонда тинч аҳолига ёрдам етказаётган БМТнинг 2 гуманитар машинасига зарба берди

Транспорт ичида 9 нафар БМТ ходими, жумладан БМТнинг Украинадаги гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси раҳбари ҳам бўлган. Украина бу ҳолатни ҳарбий жиноят деб атаган.

Батафсил Gorizontда...
👍520😡260🤣11370👎58🤬38🎉10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Иккинчи Жаҳон уруши.

Батафсил Gorizontда...
👍245🔥5031😢30👎9💯4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇵🇸🇮🇱 ҲАМАСнинг энг олий етакчиси ўлдирилди

Исроилнинг 15 май куни Ғазо шаҳрига берган авиазарбалари оқибатида ҲАМАСнинг “Ал-Қассам бригадалари” ҳарбий қаноти етакчиси Изз ад-Дин ал-Ҳаддад йўқ қилинди. У билан бирга яна етти киши ҳалок бўлди, 50 дан ортиқ одам жароҳатланди.

Батафсил Gorizontда...
🤬1.03K😢305👎9575😡21🔥12🕊12
🇷🇺 Путинга қарши махсус трибунал тузиш ташаббусини 36 давлат қўллаб-қувватлади

Европа Кенгаши Гаага шаҳрида Россиянинг Украинага қарши агрессияси бўйича махсус трибунални расман ишга туширмоқда.

Ташаббусга Андорра, Австрия, Бельгия, Хорватия, Кипр, Чехия, Дания, Эстония, Финляндия, Франция, Германия, Греция, Исландия, Ирландия, Италия, Латвия, Лихтенштейн, Литва, Люксембург, Молдова, Монако, Черногория, Нидерландия, Норвегия, Польша, Португалия, Руминия, Сан-Марино, Словения, Испания, Швеция, Швейцария, Буюк Британия, Украина, шунингдек Австралия ва Коста-Рика қўшилган.

Трибунал Россиянинг олий раҳбарияти, жумладан Владимир Путин ҳаракатларини тергов қилиш ваколатига эга бўлади.

Батафсил Gorizontда...
😁746👎319👍194🤣122117🔥10👏8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇫🇷🇵🇸 Парижда намойишчилар Фаластин байроғини Эйфел минорасига ўрнатди.

Батафсил Gorizontда...
51.44K👍796🔥92👏34🕊19🤬13👎3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇯🇵 Япония замонавий тарихидаги энг йирик қуролланиш режасини кўриб чиқмоқда

Ҳозир ҳокимиятда кўпчиликни ташкил этадиган Либерал-демократик партия мудофаа харажатларини ЙИМнинг 3-5 фоизи (135-205 миллиард доллар)гача ошириш имкониятини муҳокама қилмоқда. Бу ҳозирги даражадан бир неча баробар кўпдир.

Мазкур қадам АҚШ президенти Доналд Трамп иттифоқчиларга мудофаа харажатларини ошириш бўйича босимни кучайтирган бир вақтга тўғри келмоқда.

Батафсил Gorizontда...
👍253😁9261👎34🤔15🔥9😡2
🇷🇺 Владимир Путин тан олинмаган Днестрбўйи республикаси аҳолисига Россия фуқаролигини соддалаштирилган тартибда бериш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Яъни Молдовадан ажралиб чиққан Транснистрия фуқаролари энди Россия ҳимоясига "тўлақонли ўтиши" мумкин.

Батафсил Gorizontда...
👍659👎234🤬9071🤣39🔥10😡7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇨🇳 Хитой "бешинчи авлод" J-20 қирувчилари ишлаб чиқариш қувватини икки баробарга оширди

Пекин Қўшма Штатлар билан ҳаво устунлиги борасида рақобат қилмоқчи. Шу мақсадда J-20 учун энг муҳим таркибий қисмлар ишлаб чиқарувчи замонавий, бир томондан ноодатий бўлган "Dark factory" заводи ишга туширилди.

Эътиборлиси, бу корхона чироқларсиз фаолият кўрсатади. У автоматлаштирилган бўлиб, мазкур модельдаги самолётлар учун асосий эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқариш самарадорлигини икки баравар оширган.

Батафсил Gorizontда...
👌25498👏78👍28🤬25🔥11🤣8