Gorizont
180K subscribers
22.3K photos
24.5K videos
10 files
32K links
Дунёни биз билан кузатинг!🇺🇿🇰🇿🇰🇬🇹🇯🇹🇲🇺🇸🇨🇳🇷🇺🇮🇷🇪🇺


Админ: @bavariyFC
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇷🇺 Украина бошқа давлат вакилларига 9 май куни Москвада бўлишни тавсия этмайди - Зеленский

"Россияликлар йилига бир марта бир соатга Қизил майдонга хавфсиз чиқиш учун Украинадан ўз парадларини ўтказишга рухсат сўрашмоқда, шундан сўнг улар яна одамларимизни ўлдиришда ва урушишда давом этишмоқчи. Россияликлар аллақачон 9 майдан кейинги зарбалар ҳақида гапиришмоқда. Россия раҳбариятининг мантиғи ғалати ва мутлақо ноадекват.

Шунингдек, Россияга яқин айрим давлатлардан уларнинг вакиллари Москвада бўлиш ниятида эканлиги ҳақида мурожаатлар бор. Бу ғалати истак. Биз буни тавсия этмаймиз", - деди Украина президенти.

Батафсил Gorizontда...
🤣663👍312111🔥25😁19💯18😨17
🇺🇸🇮🇷 ABC News хабар беришича, Трамп АҚШ-Эрон ҳаво ҳужумларини "енгил шапалоқ" деб атади ва сулҳ кучда қолишини айтди.

Батафсил Gorizontда...
🤣617😁64🤬4931👎18👍7🎉3
Gorizont
🇺🇸🇮🇷 ABC News хабар беришича, Трамп АҚШ-Эрон ҳаво ҳужумларини "енгил шапалоқ" деб атади ва сулҳ кучда қолишини айтди. Батафсил Gorizontда...
🇺🇸🇮🇷 Кеча тунда нима бўлди:

- АҚШ ҳарбийлари Эрон нефть танкерига ҳужум қилишди. Эрон бунга жавобан Ҳормуз бўғозида Америка кемасига ракета отди. Хабарларга кўра, бу АҚШ ҳарбийларининг Эрон нефть танкерига ҳужумига жавобан бўлган.

- Fox News телеканалининг юқори лавозимли АҚШ амалдорига таяниб хабар беришича, АҚШ Эрон ҳудудига ҳужум қилди, аммо бу урушнинг қайта бошланишини англатмайди.

- Эрон Қуролли Кучлари Марказий штаб-квартираси маълумотларига кўра, Эрон АҚШни сулҳни бузганликда ва мамлакат жанубида ҳужумлар уюштирганликда айблади.

- АҚШ Марказий қўмондонлиги маълумотларига кўра, АҚШ ўз эсминецларига қилинган ҳужумга жавобан Эрон ҳарбий иншоотларига ҳужум қилган.

Мана шу кичик тўқнашувни Трамп “Енгил шапалоқ” деб атади ва сулҳ ўз кучида қолишини маълум қилди.

Батафсил Gorizontда...
🤬497134😁92😡19👎14👍11👏4
🇷🇺🇺🇦 Путин яратган “боболарга сиғиниш сиёсати” энди унга қарши ишламоқда WSJ

The Wall Street Journal’га кўра, Владимир Путин йиллар давомида 9 май ва Иккинчи жаҳон уруши ғалабасини Россияда деярли “давлат дини” даражасига чиқарди. Аммо Украина уруши чўзилиб кетгани Кремль учун психологик ва сиёсий муаммога айланмоқда.

Нашр ёзишича, Украинага қарши уруш энди давомийлиги бўйича СССРнинг 1941–1945 йиллардаги Германияга қарши уруши муддатидан ҳам ошиб кетган. Бу эса жамиятда боболар Берлингача етиб борган, биз эса ҳали ҳам натижага эриша олмаяпмиз деган кайфиятни кучайтирмоқда.

WSJ маълумотларига кўра, фронтдаги оғир йўқотишлар, иқтисодий босим ва Россия ҳудудига дрон ҳамда ракета ҳужумлари ортиши мамлакат ичида норозиликни кучайтирган. Ҳатто урушни қўллаб-қувватловчи миллийчи доираларда ҳам қаттиқ танқидлар пайдо бўлмоқда.

Сиёсатшунос Аббас Галлямовнинг айтишича, “Путин боболар хотираси атрофида сиғиниш сиёсати яратди ва энди айнан шу нарса унга қарши ишлаяпти”.

Батафсил Gorizontда...
😁389176👎77👍63💯28👏8😡8
🇺🇸🇮🇷 The Times газетаси Дональд Трампнинг “Эронга қарши урушда ғалаба қозондик” деган даъвоси ҳақида карикатура чоп этди.

Карикатурада Трампнинг Эрон билан боғлиқ баёнотлари ва Вашингтоннинг уруш натижалари ҳақидаги позицияси ҳазиломуз тарзда тасвирланган.

Батафсил Gorizontда...
🤣52263💯47👍22😁11👌8👎3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇮🇷 Эроннинг ҳарбий амалиётига сарфланган харажатлар оқланади АҚШнинг НАТОдаги доимий вакили

Журналист: Пентагоннинг юқори мартабали мулозими Эрондаги ҳарбий амалиётларимиз ҳозирга қадар тахминан 25 миллиард долларга тушганини айтмоқда. Бундай нархдан норози бўлиши мумкин бўлган сайловчиларга нима дейсиз?

Меттю Уитакер: Эронда ядро қуроли бўлиши анча қимматга тушган бўларди. Агар улар ядровий салоҳиятга эга бўлишса, дунёни ва Қўшма Штатларни қандай шантаж қилишини тасаввур қилинг... Биз бунинг олдини олиш учун ҳар қандай нархни тўлаган бўлардик. Шунинг учун ҳам, биласизки, биз армиямизга жуда кўп маблағ сарфлаймиз.

Батафсил Gorizontда...
🤣584🤬13495👎53👍11🎉5💯4
🇸🇦🇰🇼 Саудия Арабистони ва Кувайт АҚШ ҳарбийларига ўз базалари ва ҳаво ҳудудидан фойдаланиш бўйича чекловларни бекор қилди, Wall Street Journal

Батафсил Gorizontда...
😡869👎248🤬98😁5645👍17🤔10
🇺🇸 Трамп дунёдаги урушлар давомийлигини таққословчи графикни эълон қилди

Унда турли урушлар ҳафталар ҳисобида таққосланган:

- Афғонистон уруши – 543 ҳафта;
- Ироқ уруши – 457 ҳафта;
- Ветнам уруши – 439 ҳафта;
- АҚШ фуқаролар уруши – 209 ҳафта;
- Иккинчи жаҳон уруши – 196 ҳафта;
- Корея уруши – 161 ҳафта;
- 1812 йил уруши – 139 ҳафта.

Графикда “Эронга қисқа сафар 6 ҳафта” деган ёзув ҳам келтирилган бўлиб, у бошқа урушларга нисбатан жуда қисқа давр сифатида кўрсатилган.

Батафсил Gorizontда...
🤣500🤬11680👎19😁19🗿10👍5
🇦🇪 БААда портлашлар эшитилди

▪️Янгиликларда БААда жума куни эрталаб эрта тонгда портлашлар эшитилганини хабар қилинди.

▪️БАА Мудофаа вазирлиги ўз баёнотида Эронни дронлар ва ракеталар билан ҳужумда айблади.

▪️Вазирлик баёнотида "мамлакатнинг турли ҳудудларида эшитилаётган товушлар БАА ҳаво мудофааси тизимларининг баллистик ракеталар, круиз ракеталари ва дронларга қарши курашиш натижасидир" деб хабар қилди.

Батафсил Gorizontда...
270🤣140👍46🤔24🤬8🤯5🍾3
🇮🇱 Исроилда ҳантавирус билан касалланишнинг илк ҳолати аниқланди

Бемор бир неча ой олдин Шарқий Европага саёҳат қилган ва касалликни ўша ерда юқтириб олган бўлиши мумкин. Аниқланган вирус штамми MV Hondius круиз лайнерида авж олган штаммдан фарқланиши айтилмоқда.

Батафсил Gorizontда...
👍1.18K🔥141🍾8071👏35🤔27🎉18
🇺🇸🇮🇷 Эрон нормал мамлакат эмас. Уларни ойпарастлар бошқаради ва агар уларда ядро қуролидан фойдаланиш имконияти бўлганида, улар буни ҳеч иккиланмасдан амалга оширган бўлар эди, Трамп Эроннинг Ҳормуз бўғозидаги учта америкалик эсминец ҳужумига изоҳ берди.

Батафсил Gorizontда...
😁552🤬243🤣132👎6050👍16🎉3
Forwarded from Post Bot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤬135👍48👎3330😁27🗿6🔥3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇨🇳 Хитойнинг Unitree компаниясидан чинакам инқилобий имкониятларини намойиш этувчи робот.

Батафсил Gorizontда...
142👍95👎26🤬20😁17🔥14😡5
🇷🇺🇩🇪 Россия Германия билан ҳарбий можаро юз берган тақдирда, мақталган немис саноатини, эҳтимол, умуман Европа цивилизациясини ҳам йўқ қилиб юборади, — Дмитрий Медведев.

Батафсил Gorizontда...
👏514🤣454👍124👎67😁20🤬19🗿16
🇷🇺🇺🇦 Украинанинг Киев шаҳри ва вилоятларида ҳаво ҳужумидан огоҳлантириш тревогаси янгради, баллистик ракета хавфи эълон қилинди.

Россия Мудофаа вазирлиги “оташкесим бузилгани”га жавобан Украинага авиазарба йўллаганини маълум қилди.

Батафсил Gorizontда...
👍405👎89🤬4842🤔30😡7😢6
Gorizont
🇷🇺🇺🇦 Украинанинг Киев шаҳри ва вилоятларида ҳаво ҳужумидан огоҳлантириш тревогаси янгради, баллистик ракета хавфи эълон қилинди. Россия Мудофаа вазирлиги “оташкесим бузилгани”га жавобан Украинага авиазарба йўллаганини маълум қилди. Батафсил Gorizontда...
🇺🇦🇷🇺 Украина ҳам Россия бўйлаб дронлар билан зарбалар берди.

Дрон ҳужуми сабаб Россия жанубидаги 13 та аэропорт фаолиятини тўхтатди. Россия Транспорт вазирлигига кўра, камикадзе дронининг аэронавигатсия биносига зарбаси туфайли Россия жанубидаги 13 та аэропорт ўз фаолиятини тўхтатди, етказилган зарар баҳоланмоқда.

Батафсил Gorizontда...
👍307👎11846🤔35🔥11😢3👏1
🇺🇸 АҚШ Яқин Шарқ давлатларига 25.8 млрд долларлик қурол-яроғ сотувини тасдиқлади

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио фавқулодда ҳарбий қурол сотувларини маъқуллаган. Қурол-яроғнинг умумий қиймати 25.8 млрд долларни ташкил этади. Бу дастлаб эълон қилинган 8.6 млрд долларлик режалаштирилган суммадан 3 баравар кўплиги айтилган.

Қурол-яроғ пакетлари Баҳрайн, Исроил, Қувайт, Қатар ва БААга йўналтирилган. Уларнинг ичида Патриот миссиле тутиб қолувчи ракеталари ҳам мавжуд. Бироқ АҚШ ишлаб чиқариш қувватлари чеклангани сабабли етказиб бериш бир неча йилга чўзилиши мумкинлиги таъкидланган.

Батафсил Gorizontда...
🤣479🤬18992👎41😡12💯7🔥5
🇮🇱 Бу уруш Исроил давлати чегараларини ўзгартириш билан якунланиши керак – Ғазо, Ливан, Сурия ва, албатта, Ғарбий Соҳилда,Исроил молия вазири Смотрич Исроил чегараларини кенгайтиришга чақирди

Агар бу менга боғлиқ бўлганида, биз аллақачон ҳудудларни қўшиб олган (аннексия қилган) бўлар эдик”, деди Исроил молия вазири.

Батафсил Gorizontда...
🤬1.15K👎31145😡41🤣16😁11👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вақтингиз сувдек оқиб кетяпти! Шу кетишда 2026-йилни ҳам йўқотасиз❗️

Умрингиз, энергиянгиз борган сари камайиб бормоқда. Хозирдан вақтингиз ва топайотган пулларингиз ҳақида қайғурмас екансиз, келаси ой, йиллардаги мақсадларингизга эришолмайсиз.

Кўпчилик яхши танийдиган тадбиркор Ҳусан Мамасаидов вақт ва пулни тўғри бошқаришни минглаб одамларга ўргатиб, мақсадларига еришиш йўлларини кўрсатиб келадилар ва сизга ҳам бу билим-тажрибаларини бепул онлайн дарсда ўргатмоқчи эканлар.

📌 Онлайн дарс 12-13- Май кунлари, 20:00'да ёпиқ телеграм каналда бўлиб ўтади. Каналга қўшилиш учун пастдаги ҳавола устига босинг

👉 Ёпиқ каналга қўшилиш учун линк:
https://t.me/+I-ddPzOOQfA5MmVi
https://t.me/+I-ddPzOOQfA5MmVi
https://t.me/+I-ddPzOOQfA5MmVi
🤣11784👎47💯13👍7🔥5👏3