Gorizont
181K subscribers
22.2K photos
24.5K videos
10 files
32K links
Дунёни биз билан кузатинг!🇺🇿🇰🇿🇰🇬🇹🇯🇹🇲🇺🇸🇨🇳🇷🇺🇮🇷🇪🇺


Админ: @bavariyFC
Download Telegram
🇺🇸🇮🇷 Трамп ушбу ҳафтада, агар музокараларда прогрессга эришилмаса, Эронга қарши операцияни қайта бошлашни буюриши мумкин,Axios.

Шунингдек, портал ёзишича, Оқ уй АҚШнинг Ҳормуз бўғози орқали кемаларни кузатиш операцияси бошланишидан олдин, можарони кескинлаштирмаслик учун Эронни махфий тарзда огоҳлантирган.

Батафсил Gorizontда...
🤬465👎111😁8246🤣32👍13😡11
🇺🇸🇨🇺 АҚШ кейинроқ Куба билан ҳам шуғулланади, АҚШ давлат котиби Марко Рубио

Бошқа баёнотлар:

— АҚШнинг Ҳормуз бўғозидаги операцияси ҳужумкор эмас, балки мудофаа характерига эга;

— АҚШ ва Эрон ўртасида дипломатик ечим имкониятлари мавжуд ва Вашингтон уларни ўрганишда давом этмоқда;

— Бугун Эронда инфляция 70%ни ташкил этмоқда, уларнинг валютаси эса тез ва тўлиқ қулаётган ҳолатда;

— Эронга санкцияларни четлаб ўтишга ёрдам берган ҳар қандай хорижий молиявий муассаса ёки тижорат субъекти иккинчи даражали санкцияларга дуч келади ва АҚШ молиявий тизимига кириш имконини йўқотади;

— Бизнинг хоҳишимиз — Ҳормуз бўғозини урушдан олдинги ҳолатга қайтариш;

— Эрон ҳукуматининг юқори қатламдагилари ақлдан озган;

— Кубага нисбатан нефть блокадаси мавжуд эмас;

— Ливан ҳукумати ва Исроил ҳукумати ўртасида муаммо йўқ. Исроил Ливан ҳудудига даъво қилмаяпти;

— Дунё Эроннинг қурбони ҳисобланади.

Батафсил Gorizontда...
👎460🤬300🤣122108😁11👍9🗿9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇮🇷 Эронга қарши «Эпик ғазаб» операцияси якунланди, Трамп аллақачон Конгрессни хабардор қилди АҚШ давлат котиби Марко Рубио

Батафсил Gorizontда...
😁483🤣376🤬66🤔2521👍14🗿11
🇺🇸🇨🇳🇮🇷 Трамп Хитойга нефть танкерларини Форс кўрфази ўрнига АҚШга йўналтиришни таклиф қилди.

Унинг айтишича, Хитой нефтининг тахминан 60 фоизини Ҳормуз бўғози орқали олади ва Си Цзиньпин ҳурмат билан ҳаракат қилмоқда. Вашингтон танкерларни Техас, Луизиана ва Аляскага юборишни таклиф этган. Трамп қўшимча қилишича, Си билан учрашувда асосий мавзу АҚШнинг Эрон билан уруши бўлади.

Батафсил Gorizontда...
🤬407😁17556👎19👍9🗿3🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇵🇰🇮🇷 Ҳормўз бўғози ёпилганидан сўнг асосий “нефть қувури” энди Эрон ва Покистон чегараси бўлиб қолмоқда.

Батафсил Gorizontда...
1😁672👍422🤣8643👏18😢10🤬4
🇺🇸🇮🇷 Трамп Ҳормуз бўғози орқали кемаларни кузатиш бўйича “Озодлик лойиҳаси” операциясини вақтинча тўхтатганини эълон қилди

Батафсил Gorizontда...
🤣947😁64👍4122🤬10🔥4👌3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇷🇺 Россия ва Украина уруши: Украинанинг Константинивка шаҳри харобалари.

Батафсил Gorizontда...
🤬260😢131👍12247🔥6💯6🕊4
Gorizont
🇺🇦🇷🇺 Россия 8-9-май кунлари ўт очишни тўхтатади. Зеленский бунга жавобан 6 майга ўтар кечаси “сукунат режими” амал қилишини айтди. ”Биз учун инсон ҳаёти ҳар қандай юбилейни “нишонлаш”дан кўра қадрлидир. Шу муносабат билан 5 майдан 6 майга ўтар кечасидан…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇷🇺 Киев 9 май куни сулҳ бўлмаслигини эълон қилди.

Бунга сабаб Украина таклиф қилган 6 майдан бошланиши керак бўлган сукунат режимининг бузилиши бўлди. Бугун Россия Украина бўйлаб кенг кўламли ҳужумлар юштирди.

6 май куни эрталабдан бошлаб Харков Шаҳед дронлари ҳужуми остида қолаётгани айтилмоқда. Запороже шаҳрига эса КАБ (бошқариладиган авиабомбалар) билан зарбалар берилган. Шунингдек, ҳозирда денгизда дронлар гуруҳи Одесса вилояти томон ҳаракатланаётгани айтилмоқда.

Батафсил Gorizontда...
👍455🤬11367🤣36👎21🔥9👏5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇫🇷 Парижни унутинг, Ўзбекистонга келингчет эллик сайёҳнинг мамлакатимиз ҳақидаги фикрлари:

“Ўзбекистон ривожланаётган давлат. У ерда ўзи нима бор деб сўрашингиз мумкин. Нега у ерга бориш керак?

Мен айтаман нима борлигини. У ерда ҳанузгача яшаб қолаётган, нафас олаётган маданият ва урф-одатлар бор. Ҳаммаси табиий, ўз ҳолича сақланган. Бу ерда ҳеч ким сочини кўкка бўямайди. Одамлар сунъий овқат, фаст фудлар емайди. Энг муҳими, у ердагилар меҳрибон ва меҳмондўст.

Ҳа, яна бир нарса: у ерда 600 йиллик Буюк Ипак йўли тарихи бор. Мана шундай жойлар, қадимий исломий мадрасалар… Европани қўйинг. Парижни ҳам унутинг. Ўзбекистонга келинг!”

Батафсил Gorizontда...
1.71K👍928💯178👏58👎39🔥31👌8
🇮🇷 Ҳозирда Ҳормуз бўғозидаги вазият

Кечаги ҳолатга кўра, Ҳормуз бўғози деярли бўш эди ва Эроннинг назорат зонаси (Эроннинг ўзига кўра) деярли бутун бўғозни ва унинг атрофини қамраб олади (ва бўғоз орқали ўтадиган иккала асосий йўналишни ҳам қамраб олади).

АҚШ расмийлари томонидан тавсия этилган "хавфсиз" йўналиш (кўк чизиқ) - бу Уммон ва БАА чегаралари бўйлаб, Эрондан максимал масофада жойлашган тор йўлак.

Батафсил Gorizontда...
👍312😁12597🤔13👏4🔥2
🇺🇸🇪🇺 Европадаги Америка қўшинлари

Европада жойлашган 90 000 АҚШ қўшинининг 40% Германияда. Полша ва Италия ҳар бири 15-20% ни, Буюк Британия бироз камроқни ва минтақадаги бошқа мамлакатлар жуда оз қисмини ташкил қилади.

Германия, Полша ва Италия минтақадаги Америка ҳарбий базаларининг аксарият қисмини ташкил қилади, қолган базалар асосан Шарқий Европада жойлашган (нима учун эканлиги аниқ).

Батафсил Gorizontда...
🤬34687🤔25👎13👍5🔥3🎉2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇦🇪🇨🇳 БАА аэропортида Хитойнинг учувчисиз учиш аппаратларига қарши лазер тизими аниқланди.

Батафсил Gorizontда...
🤣457👎88🤬3228🤔15👍8🔥8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇮🇷 Трамп мактаб ўқувчиларига нима учун Эронга қарши уруш бошлагани, "эронликлар ядровий қуролга эга бўлса, Қўшма Штатларга зарба бериши" ҳақида гапириб берди.

Батафсил Gorizontда...
🤣1.47K🤬293👎145😁32😡13😨11👌7
🇰🇵 Ким Чен Инга расман ядровий қурол қўллаш ҳуқуқи берилдиReuters

Янги таҳрирдаги Шимолий Корея конституциясига кўра, Ким Чен Ин давлат раҳбари сифатида қайта тайинланади ва унга ядровий қуролни қўллаш ваколати берилади.

Агентлик хабарига кўра, янги конституция унга Давлат ишлари раиси сифатида ядровий қуролдан фойдаланиш ҳуқуқини беради. Ҳужжатда шунингдек, Шимолий Корея “урушнинг олдини олиш” мақсадида ядровий қурол ишлаб чиқаришни давом эттириши айтилган.

Батафсил Gorizontда...
👍651🤣34289😁29🤯17😨11🔥9
🇺🇦🇷🇺 Украина ОАВга кўра, Россия бугун Сумидаги болалар боғчасига ҳужум қилган.

Батафсил Gorizontда...
🤬719👍119👎73😢47🤔3118😡16
🇦🇿🇩🇪🇦🇹 Озарбайжон Германия ва Австрияга газ етказиб беришни бошлади

Озарбайжон Германия ва Австрияга газ экспорт қилишни йўлга қўйди. Германия — ЕИнинг энг йирик иқтисодиёти — Россиянинг Украинага бостириб киришидан кейин Россия газидан воз кечган эди.

Батафсил Gorizontда...
👍487👎14758😁23🤔9👌3🔥1
🇸🇾🇺🇿 Сурия кучлари бир гуруҳ ўзбек жангчиларини қўлга олди

Жангчилардан бири Идлиб шаҳрида ўт очишда айбланган ва ҳибсга олинган. Шундан сўнг қуролланган бир гуруҳ ўзбек жанчилари уни озод этишни талаб қилиб намойишга чиққан.

“Хавфсизлик кучлари Идлибнинг бир қанча ҳудудларида, жумладан, Кафрия ва ал-Фуа шаҳарларида норозилик намойишида қатнашган ўзбек жангчиларини қўлга олган”, деди маҳаллий аҳоли ва расмийлар.

Сурия хавфсизлик хизмати манбасига кўра, 2025 йили Сурияда 1500 га яқин ўзбек жангчилари бўлган, уларнинг баъзилари оилалари билан бирга яшайди.

Батафсил Gorizontда...
🤣334👎214😢12786👍30👏18🔥9
🇺🇦🇷🇺 Россия томони сулҳни бузди. Украина ҳам бунга ўхшашини аниқ айтди - Зеленский.

Эрталаб соат 10:00 ҳолатига кўра, Россия армияси 1820 марта сулҳни бузган.

"Ҳарбийларимиз ва разведкамизнинг кечки хабарларига асосланиб, биз кейинги қадамларимизни белгилаймиз” - деди Украина раҳбари.

Батафсил Gorizontда...
👍283😁113🤣7059🤬30👎20👌4
Орзудаги вакансия — Fox телеканали Жаҳон чемпионатининг барча 104 та ўйинини томоша қиладиган «малакали мухлис» қидирмоқда

Fox «битта малакали мухлис»ни ишга ёллашни режалаштирмоқда, у Нью-Йоркдаги Таймс-скверда жойлашган «махсус жиҳозланган жой»дан туриб, Fox One телеканали орқали бўлажак футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг барча 104 та ўйини трансляциясини томоша қилиши керак бўлади.

Барча ўйинларни томоша қилгани учун 50 минг доллар маош кўзда тутилган. «Жаҳон чемпионатининг бош томошабини» мажбуриятларига ўйинларнинг ҳар бир дақиқасини кузатиб бориш, турнир давомида контент яратиш ва эълон қилиш киради. Шунингдек, Таймс-сквердаги томошабинлар залига жўшқинлик бағишлаш ҳам талаб этилади.

Даврон Файзиев

Батафсил Gorizontда...
🤣44192👍79👎15🔥11🗿10👏3