Gorizont
185K subscribers
21.9K photos
24.1K videos
10 files
31.3K links
Дунёни биз билан кузатинг!🇺🇿🇰🇿🇰🇬🇹🇯🇹🇲🇺🇸🇨🇳🇷🇺🇮🇷🇪🇺


Админ: @bavariyFC
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇨🇺🇺🇸 Трамп Куба ҳақида:

“Куба ҳозир жуда ёмон аҳволда. Улар Марко билан музокаралар олиб бормоқда. Куба масаласида тез орада бир қарорга келамиз”.

Трампнинг Форс кўрфазидаги муваффақиятсизлиги АҚШнинг Кубага ҳужумини тезлаштириши мумкин.

Энди АҚШ ва Исроилнинг Эрон муаммосидан қутулишнинг иккита йўли бор: Эрон ҳокимиятига сулҳга кўнадиган қандайдир шахс келмагунча раҳбарларни ўлдириш ёки бу ўхшамаган тақдирда катта муаммони бошқаси билан ёпиш. Айнан мана шу ёпиш мумкин бўлган ва АҚШ учун ҳарбий операция ўтказиш анча осон бўлган битта карта қолмоқда — Куба.

Батафсил Gorizontда...
🤬865🤣255114😡66👎39🔥8
Gorizont
🇺🇸🇫🇷 Трамп Макроннинг тез орада лавозимидан кетишини айтди. Батафсил Gorizontда...
🇺🇸🇬🇧 Афсуски, Кейр Стармер Уинстон Черчилл эмас - Трамп

Трамп ҳаммадан хафа. Унинг Исроилдан бошқа ҳеч қандай ҳамкори қолмади.

Батафсил Gorizontда...
🤣2.47K👍31491😁78👏20😡13
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇮🇷 Мен учун Эрон шунчаки ҳарбий операция - Трамп.

Батафсил Gorizontда...
😁969🤬633🤣212😡3625🔥8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇬🇧 Украиналик мутахассислар аллақачон БАА, Қатар, Саудия Арабистони ва Қувайтда. Ҳозирда 201 украиналик Яқин Шарқда, Форс кўрфази минтақасида, — Зеленский Британия парламентида

“Менда IPad бор, у ерда осмондаги ҳар бир нишонни, фронтдаги вазиятни ва ҳатто ўлдирилган ҳар бир душманни реал вақт режимида кўра оламан.

Агар биз Амирликлардаги "Шаҳид"ни тўхтатишимиз керак бўлса, биз буни қила оламиз. Агар биз Европадаги "Шаҳид"ни тўхтатишимиз керак бўлса, биз буни қила оламиз” - деди Зеленский

Батафсил Gorizontда...
🤣1.54K👎312🤬174151😁26🗿26
🇺🇸🇪🇺 АҚШ сенатори Линдси Грем Трамп билан суҳбатлашди ва у Европа иттифоқчилари АҚШга Эрон масаласида ёрдам беришни истамаслигидан жуда ғазабланганини айтди.

Батафсил Gorizontда...
🤣1.43K😡114😁6952👏34🔥12
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇶🇺🇸🇮🇷 Эрон дрони Бағдоддаги АҚШ элчихонасига зарба берган пайт.

С-RAM тизими уни уриб тушира олмади.

Батафсил Gorizontда...
1.02K👍598🎉73🔥43😁15👌7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇮🇷 Эрон ҳужуми натижасида яна бир Америка нефть танкери ёниб кетди.

Батафсил Gorizontда...
1.92K👍1.15K🔥200👏62🤣40🎉22
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇫🇮🇨🇦 Финляндия президенти ва Канада бош вазири рафиқалари билан Лондонда Hyde Park’да югуришмоқда.

Батафсил Gorizontда...
👍961🤣29186👎27👏22🤬14
🇮🇷 Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Ларижонийнинг вафот этганини эълон қилди.

Батафсил Gorizontда...
😢2.09K🤬232🕊9359👏27😡25
Gorizont
🇮🇷🇮🇱 Эроннинг “Басиж” кучлари қўмондони Ғулом Ризо Сулаймоний Исроил ҳарбий-ҳаво кучларининг Теҳронга зарбаси натижасида ҳалок бўлди — Исроил Мудофаа кучлари Батафсил Gorizontда...
🇮🇷 Эрон ОАВлари Миллий хавфсизлик олий кенгаши раҳбари Али Лорижоний ва "Басиж" бўлинмаси раҳбари Ғуломризо Сулаймонийнинг ўлимини тасдиқлади.

Батафсил Gorizontда...
😢1.36K🤬167🕊6054👍17👌10
🇺🇸🇮🇷🇮🇱 АҚШ ва Исроил Эронга қарши психологик урушни бошлаяпти.

Исроил томонидан “Басиж” қўмондони генерал Ғуломризо Сулаймоний ҳамда Эрон Олий миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Лорижоний йўқ қилингани ҳақида хабарлар тарқатилди.

Шу ўринда савол туғилади: агар урушнинг биринчи кунидаги шундай уринишлар (ҳатто олий раҳбарни йўқ қилиш эҳтимолигача) кутилган натижани бермаган бўлса, нега бу тактика яна қўлланилмоқда?

Бу каби нишонли йўқ қилишлар ортида қуйидаги мақсадлар бўлиши мумкин:

1. Музокаралар учун шароит яратиш — ҳозирги қатъий позициядаги раҳбарларни четлатиб, улар ўрнига заифроқ ва бошқариладиган шахсларни келтириш.

2. Мавжуд раҳбариятни жазолаш — АҚШ ва Исроилга қарши очиқ қарши туриш учун босим ўтказиш.

3. Ахборот ва психологик муҳитни ўзгартириш — Биньямин Нетаньяҳунинг ўлими ҳақидаги миш-мишлар ортидан келиб чиққан салбий фонни бартараф этиш.

Бу ҳаракатлар фақат ҳарбий эмас, балки ахборот ва психологик фронтда ҳам босимни кучайтиришга қаратилган бўлиши мумкин.

Батафсил Gorizontда...
🤬903178💯60😡36😁12👌10
🇺🇿 Рамазон ҳайити 20 мартга тўғри келмоқда

Адлия вазирлиги Рамазон ҳайити ва Наврўз байрами муносабати билан дам олиш кунларини эълон қилди.

Унга кўра, байрамлар муносабати билан қуйидаги кунлар дам олинади:

20 март (жума) – Рамазон ҳайити куни – барча учун дам олиш куни;

21 март (шанба) – Наврўз байрами куни – барча учун дам олиш куни;

22 март (якшанба) – дам олиш куни;

23 март (душанба) - 5 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун дам олиш куни (ишланмайдиган байрам куни дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли, байрамдан кейинги иш кунига кўчирилган дам олиш куни) 6 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун иш куни.

Батафсил Gorizontда...
1👍245109🤔37👏12🤯8👌5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇷🇮🇱🇺🇸 Эрон Али Ларижонийнинг ўлимига жавобан ракета ҳужумларини уюштирди.

Эрон оммавий ахборот воситаларининг хабарларига кўра, ИИҚК Исроил ҳудудига йирик зарба бериб, Тел-Авивдаги ўнлаб иншоотларга зарар етказган ва иккита темир йўл стантсиясини вайрон қилган. Эрон 100 дан ортиқ ҳарбий нишонларга зарба берганини даъво қилмоқда.

Шунингдек, Бағдоддаги АҚШ элчихонасига ҳужум ҳақида хабар берилган, у ерда ҳужумдан кейин катта ёнғин содир бўлган.

Батафсил Gorizontда...
👍1.5K199🎉50👏42🔥31😁12
🇮🇷🇮🇱 Тел-Авив темир йўл станциясига Хуррамшаҳр ракетасидан ажралган кассетали ўқ-дорилар келиб тушди.

Хабар қилинишича, Исроил пойтахтига яқин Рамат Ган аҳоли масканида икки нафар исроиллик ҳалок бўлган.

Батафсил Gorizontда...
👍1.35K166🔥78👏35🎉13👌12
Gorizont
🇮🇷🇮🇱 Тел-Авив темир йўл станциясига Хуррамшаҳр ракетасидан ажралган кассетали ўқ-дорилар келиб тушди. Хабар қилинишича, Исроил пойтахтига яқин Рамат Ган аҳоли масканида икки нафар исроиллик ҳалок бўлган. Батафсил Gorizontда...
🇮🇷🇮🇱 Эрон кеча тунда Тел-Авивдаги Исроил ҳарбий базаларига касетали ракеталар билан зарба берди

Хуррамшаҳр ракетаси Тел-Авив осмонини ёритди. Гап шундаки, мазкур баллистик ракета кассетали жанговар каллак ташийди. Ерга бир неча км (тахминан 5-10) қолганда ракета ўзининг жанговар каллагидан халос бўлади. Натижада 80 та суб-мунитсия (кичикроқ бомбалар) сочилади ва кенг майдонни қамраб олади.

Батафсил Gorizontда...
👍1.5K214🔥95👏30😁7🤬3
🇮🇷🇷🇺 Россия Эронга ҳарбий ёрдамни кучайтирмоқда Wall Street Journal

Wall Street Journal маълумотига кўра, Россия Эронга:

• спутник разведка маълумотлари
• такомиллаштирилган дрон технологиялари
бермоқда, бу эса Эронга АҚШ ва унинг иттифоқчиларига қарши зарбаларни аниқроқ бериш имконини оширмоқда

• Россия Эронга АҚШ ҳарбий кучлари жойлашуви ҳақида маълумотлар ҳам тақдим этаётгани айтилмоқда

• Шу билан бирга, Москва Украина урушида тўплаган тажрибасига асосланиб дрон тактикаси бўйича маслаҳат бермоқда

• Масалан, дронлардан оммавий ва босқичма-босқич ҳужумларда фойдаланиш усуллари ўргатилмоқда

Россия учун:

• урушнинг чўзилиши нефть нархларини оширади

• Ғарб эътибори Украинадан чалғийди

• АҚШ ҳарбий ресурслари бир неча фронтга бўлинади

Муҳим жиҳат: Россия–Эрон ҳамкорлиги стратегик даражага чиқмоқда ва бу урушни янада узоққа чўзишга хизмат қилиши мумкин.

Батафсил Gorizontда...
1👍1.46K260🔥89👏45😁28🎉9