Gorizont
183K subscribers
22K photos
24.2K videos
10 files
31.6K links
Дунёни биз билан кузатинг!🇺🇿🇰🇿🇰🇬🇹🇯🇹🇲🇺🇸🇨🇳🇷🇺🇮🇷🇪🇺


Админ: @bavariyFC
Download Telegram
🇺🇸🇮🇷 Хабарларга кўра, АҚШ денгиз флотининг USS Gerald R. Ford авиаташувчиси Кариб денгизини тарк этиб, Атлантика океани орқали Эрон қирғоқларига яқинлашган ва у ерда аллақачон минтақада бўлган USS Abraham Linkolnга қўшилади.

Бу шуни англатадики, яқин орада бу ҳудудга тахминан 15 та эсминец ва бир нечта ядровий сув ости кемаларидан иборат иккита авиаташувчи зарба берувчи гуруҳ жойлаштирилади.

Кемаларнинг умумий қурол-яроғ тўплами 600 та Tomahawk круиз ракеталаридан ошади ва минглаб километр масофадаги нишонларга зарба беришга қодир. Ушбу жойлаштириш Теҳронга сигнал сифатида қаралади.

Батафсил Gorizontда...
🤬687👎14585😡25👍16🔥10
🏳️🇮🇷 Афғонистон Ислом Амирлиги вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид Эрон Қўшма Штатлар билан ҳарбий тўқнашувда ғалаба қозониш учун зарур куч ва қатъиятга эга эканлигини айтди.

Унинг қўшимча қилишича, Афғонистон Эрон халқи ва ҳукуматини турли йўллар билан, жумладан, иқтисодий ёрдам билан қўллаб-қувватлашга тайёр.

Батафсил Gorizontда...
👍1.63K🤣20083💯36🔥20😁17
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇳🇮🇱 Исроил Ҳиндистонда жуда машҳур, буни биласизми? - Нетаняху

"Моди келаси ҳафта бу ерда бўлади. Исроил ва Ҳиндистон кучли иттифоқ туздилар ва биз ҳамкорликнинг кенг кўламли соҳаларини муҳокама қилишни режалаштирмоқдамиз. "Маълумки, Ҳиндистон кичик давлат эмас. Унда бир ярим миллиард аҳоли истиқомат қилади. Исроил эса Ҳиндистонда жуда машҳур - ҳақиқатан ҳам жуда машҳур. Буни биласизми? Ҳа, билдик. Буни эшитганимдан хурсандман. Лекин мен буни ҳамма билишини истайман. Бошқа давлатлар ҳам бизга бирин-кетин мурожаат қилмоқда" - деди Нетаняху.

Шунингдек, Ҳиндистон Исроилдан тахминан 8,6–8,7 миллиард долларлик қурол сотиб олишни маъқуллаган.

Батафсил Gorizontда...
🤬788🤣189👎11358😁12👍10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇯🇵🇷🇺🇺🇦🇰🇵 Япония мудофаа вазири Шинжиро Коизуми:

"10 мингдан ортиқ шимолий кореялик аскар Россияга юборилган. Россия Шимолий Корея қўшинларини Украинага йўналтирмоқда. Улар дронлар, сунъий интеллект, кибер макон ва анъанавий қуроллардан фойдаланиб, уруш олиб боришнинг янги усулларини барча йўналишларда ўрганмоқда. Улар Шимолий Кореага қайтганида, бу салоҳиятлар қайси мақсадларда ва кимга қарши қўлланиши мумкинлиги ҳақида ўйлашимиз керак. Шу сабабли мен Украинани узоқдаги муаммо эмас, деб айтаман"

Батафсил Gorizontда...
👍343😁11662💯40😨16👎9
🇷🇺 Патриарх Кирилл россияликларга маош ошишини сўраб ибодат қилишни тақиқлади

Чунки унинг айтишича, бундай илтижоларга осмон жавоб бермайди. Кирилл россияликлардан қизғин, самимий, чин юракдан ибодат қилишни сўраган. “Бажарилиши нотўғри бўлган нарсалар ҳақида ибодат қилманг: маошимни ошир, бошлиқ бўлишимга ёрдам бер, уй ёки машина олишимга, таътилга боришимга ёрдам бер бундай бўлмайди”, деган у.

Батафсил Gorizontда...
🤣989😁11381👎35🗿15🎉8
🇺🇸🇮🇷 Доналд Трамп декабрь ойида Нетаняҳуга агар Эрон билан Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги ядровий музокаралар муваффақиятсиз якунланса, Исроилнинг Эроннинг баллистик ракета дастурига зарбалар беришини қўллаб-қувватлашини айтган - CBS News

Шундан сўнг АҚШнинг ҳарбий ва разведка расмийлари АҚШнинг Исроилга қандай ёрдам бериши мумкинлиги ҳақида ички муҳокамаларни бошлади. Бунга ҳавода ёнилғи қуйиш билан таъминлаш ва парвоз йўлаклари учун рухсатларни кафолатлаш ҳам киради.

Батафсил Gorizontда...
🤬578👎10959👍17🔥6🤯3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇷 Эрон Ислом инқилоби корпусининг Ҳормуз бўғозида кенг кўламли денгиз машқлари бошланди.

Батафсил Gorizontда...
443👍324🔥50👎14🤯6🎉5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇦🇿 Дунёда мустақил матбуот йўқИлҳом Алиев

Чет элда фаолият юритувчи “Obyektiv TV” раҳбари Эмин Ҳусайнов Мюнхенда Озарбайжон раҳбари Илҳом Алиевга савол бермоқчи бўлган. Алиев эса жавобан дунёда мустақил оммавий ахборот воситалари йўқлигини айтган.

Батафсил Gorizontда...
1💯668🤣16860👎20😁9🗿4
🇺🇿 Шавкат Мирзиёев аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик учун жазони кучайтириш, педофилия учун умрбод озодликдан маҳрум этиш жазосини жорий этиш ташаббусини қўллаб-қувватлади

Батафсил Gorizontда...
1👍2.14K👏19497🔥56💯27👎19
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇰🇬 Қирғизистон Давлат Миллий Хавфсизлик Қўмитаси (ГКНБ) ичидаги тозалаш ишлари давом этмоқда.

Бугун Ички ишлар вазирлиги Жиноят қидирув бош бошқармаси (ГКНБ) ходимлари Сидик исмли (лақаби Пито) ГКНБ ходимини ҳибсга олди. У 6-бўлимда ишлаган ва Бишкек бўйича ГКНБнинг собиқ раҳбари Элдар Жакйпбековнинг яқин ҳамкори ҳисобланган.

Жакйпбековнинг ўзи бир кун олдин, 15-феврал куни ҳибсга олинган эди. Бишкек Давлат Миллий Хавфсизлик Қўмитаси (ГКНБ) Бош Бошқармасининг собиқ раҳбари Элдар Жакйпбеков Бишкек Ички Ишлар Бош Бошқармасининг вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган. У Ҳарбий прокуратура томонидан тергов қилинаётган иш бўйича ҳибсга олинган.

Батафсил Gorizontда...
🔥302128😁72👍35👎34🕊7
🇺🇿🇮🇱🇵🇸 264 нафар Ўзбекистон фуқароси Исроил томонида Ғазога қарши урушда қатнашди

Исроил армиясининг Ғазо секторидаги урушида 50 мингдан ортиқ хорижий фуқаро қатнашгани ва шулардан 264 нафари икки фуқароликка эга Ўзбекистон фуқаролари эканлигини маълум қилинган. Шунингдек, ҳарбий ҳаракатларда қатнашганларнинг аксарияти АҚШ ёки Европа давлатлари паспортига эга эканлиги айтилган.

Ҳозирда Исроил армиясида 12 минг нафардан ортиқ АҚШ фуқаролари хизмат қилмоқда ва бу энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Кейинги ўринларда Франция (6 127 нафар), Россия (5 067 нафар) турибди.

Батафсил Gorizontда...
🤬2.76K👎442😡13288😱32👍29
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇨🇳 Хитойликлар 2000-йилда Хитойда Янги йил арафасида мушакбозлик ва петардаларга сарфланган порох миқдори иккала жаҳон уруши даврида ишлатилган миқдордан кўпроқ бўлганини маьлум қилишди.

Кейинги йилларда чекловлар, жумладан, тўлиқ тақиқлар жорий этилган. Энди мушакбозлик бутунлай дронлар намойишлари билан алмаштирилмоқда. Хитой Янги йили, сўзма-сўз Баҳор байрами деб таржима қилинади. Григориан тақвимида бу 21-январдан 20-февралгача бўлган кунлардан бирига тўғри келади. 2026 йилда байрам 17-феврал кунига тўғри келади. Айнан шу куни Шарқий ой-қуёш тақвимига кўра янги йил ва От йили бошланади.

Батафсил Gorizontда...
😱23098👍67🤣54🗿3👎2
🇺🇿 Расман: бу йил Рамазон ойи 19 февралдан бошланади

Президент «Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида»ги қарорини имзолади. Унга кўра, 2026 йилги муборак Рамазон ойининг бошланиши 19 феврал кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинди.

Батафсил Gorizontда...
2👍468147👏54🔥23🕊8👎6
🇺🇿 2026 йил Рамазон ойи учун тақвим (Тошкент вақти билан)

Батафсил Gorizontда...
👍27899👏20👎16🕊8🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇷🇺🇸 Эрон Яқин Шарқдаги Америка ҳарбий базаларини йўқ қилишга мўлжалланган баллистик ракеталарининг имкониятлари ҳақида яна бир видеони эълон қилди.

Батафсил Gorizontда...
771👍621🔥97🤣60👏33🗿10
🇮🇱🇵🇸 Исроил Ғарбий Соҳилнинг босиб олинган ҳудудларини расмий равишда давлат мулки деб эълон қилди

Исроил ҳукумати 1967-йилдан бери биринчи марта босиб олинган Ғарбий Соҳил ҳудудларини давлат мулки сифатида рўйхатга олишни маъқуллади. Бу ҳақда Исроил давлат телевидение ва радиокомпанияси (Кан) хабар берди. Мазкур қадам ортидан Фаластин ерлари Исроил давлатига нафақат де-факто, балки ҳуқуқий жиҳатдан ҳам тегишли бўлиб қолади. Бу эса яҳудий аҳоли масканлари қуришни сезиларли даражада осонлаштиради.

Исроил оммавий ахборот воситаларига кўра, гап минглаб гектарлар ҳақида кетяпти. Бу 1990-йилларда Осло келишувлари имзоланганидан бери ерларни давлат мулки деб эълон қилиш билан боғлиқ энг йирик ҳолатдир.

Батафсил Gorizontда...
🤬1.68K👎337😡8479👍12👌6
🇺🇸🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари Президенти Доналд Трампнинг таклифига биноан 17-19-феврал кунлари Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Вашингтон шаҳрида бўлади.

Батафсил Gorizontда...
👍31451👏27👌14🕊11🎉8
🇺🇸 "Илгари қурбон эдим, энди эса овчиман"

Бу сўзлар Трампга тегишли. АҚШ маъмурияти Трампни Президентлар куни билан шу тариқа табриклади. Иқтибоснинг тепасида Time журналининг ноябрь сонининг муқоваси жойлашган бўлиб, унда Америка раҳбари Овал кабинетдаги столида ўтирган ҳолда тасвирланган.

Батафсил Gorizontда...
🤣256🤬15644👎44🤔5😱5
🇺🇸 Илон Маск ўзининг 850 миллион доллардан кам нақд пулига эга эканлигини маълум қилди, бу ҳозирда унинг соф бойлигининг тахминан 0,1 фоизини ташкил қилади - WatcherGuru

Батафсил Gorizontда...
👍227😁16039👎19😱14🤬11
🇮🇷 Эрон ҳаво мудофааси тизими

Батафсил Gorizontда...
🔥764👍319👏5440😁28💯11