Gorizont
181K subscribers
22.2K photos
24.4K videos
10 files
31.9K links
Дунёни биз билан кузатинг!🇺🇿🇰🇿🇰🇬🇹🇯🇹🇲🇺🇸🇨🇳🇷🇺🇮🇷🇪🇺


Админ: @bavariyFC
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇷🇺 Украина кучлари Қримдаги Каша авиабазасида Россияга тегишли МиГ-29 қирувчи самолётини дрон зарбаси орқали йўқ қилди.

Батафсил Gorizontда...
👍475👎19735😁28👏20👌8
🇪🇸🇳🇱🇮🇪🇸🇮🇮🇱 Испания, Нидерландия, Ирландия ва Словения Исроилнинг иштироки туфайли “Евровидение — 2026” қўшиқлар танловини бойкот қилишга қарор қилди — Reuters

Батафсил Gorizontда...
👍1.57K104👏80🤣13👎5💯4
🇩🇪🇷🇺🇺🇸🇺🇦 Мерц АҚШга Россиянинг музлатилган активларини беришга қарши чиқди

Германия федерал канцлери Фридрих Мерц Евроиттифоқ (ЕИ)да музлатилган Россия активларини АҚШга топшириш вариантни рад этди. ОАВ маълумотларига кўра, бу масала Украина бўйича президент Доналд Трамп илгари сурган тинчлик музокаралари доирасида муҳокама қилинган. «Бу пуллар Украинага бориши керак», — деди Мерц.

Батафсил Gorizontда...
👍226122👎95😁81🔥6👌1
🇺🇦🇷🇺 Украиналик аёллар ўз ватанларини ҳимоя қилишга тайёр бўлишлари керак, деди украиналик депутат Вениславский.

"Урушдан кейин, тинчлик шартномаси имзоланганда, биз бутун аҳолини миллий қаршилик кўрсатиш ва ҳарбий тайёргарликка қандай жалб қилиш ҳақида ўйлашимиз керак", деди у.

Батафсил Gorizontда...
😁262102👎90👍60🤣26👏9
🇯🇵🇺🇸 "Мортал Комбат"даги афсонавий Шанг Цунг - Кери-Хироюки Тагава вафот этди.

Актёр 75 ёшда эди. У Санта-Барбарадаги уйида, фарзандлари қуршовида инсулт асоратларидан вафот этди. Кэри-Хироюки Тагава 1950 йил 27 сентябрда Токиода туғилган. 1955 йилда оиласи АҚШга кўчиб ўтган ва у бу мамлакатда таълим олиб, кейинчалик кино оламига кириб келди.

Батафсил Gorizontда...
😢34177👍38🗿18🤣10🍾8
🇺🇦🇮🇱 Haaretz нашрининг ёзишича, йил охирига қадар минглаб украиналик қочқинлар Исроилдан депортация қилиниши мумкин.

Нашрнинг хабар беришича, уларнинг 2022-йилдан бери амалда бўлган ва мамлакатда яшаш ва ишлашга имкон берувчи гуруҳ ҳимояси мақоми декабрь ойида тугайди ва Исроил расмийлари уни узайтириш-узатмаслик тўғрисида ҳали қарор қабул қилмаган.

Батафсил Gorizontда...
🤣282🤬4137👍22😢5👌1
🔥 Янги Йил – Янги Chery!

Замонавий ва функционал седан — Arrizo 6 Pro билан янги йилни янада ёрқин бошланг!

🔹Автомобиль нархи — 199 900 000 сўм
🔹Бошланғич тўлов — 40 605 000 сўм
🔹Тўлов муддати — 5 йилгача

🔹Расмий кафолат 5 йил ёки 150 000 км

🎁 Харидорларга - МЕТАН ёки ПРОПАН ускунаси бепул тақдим этилади!


📞 Батафсил маълумот учун: +998555000655
72👍25👎11🔥4😱4😁1
Gorizont
🇪🇺 Европарламент ижтимоий тармоқларга кириш учун минимал ёшни 16 ёш этиб белгилаш тўғрисидаги резолюцияни маъқуллади — Reuters Малайзия ҳукумати ҳам 2026 йилдан бошлаб 16 ёшгача бўлган фойдаланувчилар учун ижтимоий тармоқларни тақиқламоқчи. Шунингдек, Австралия…
🇰🇿 Қозоғистонда 16 ёшга тўлмаганларга ижтимоий тармоқларда аккаунт очиш тақиқланиши мумкин

Аввалроқ, Австралия 16 ёшга тўлмаганларга ижтимоий тармоқларда аккаунт очишни тақиқлаган биринчи давлат бўлган эди. Кейинроқ, Малайзия ҳукумати 16 ёшга тўлмаган шахсларга ижтимоий тармоқларда аккаунт очишни 2026 йилдан бошлаб тақиқлаш режасини эълон қилди.

Батафсил Gorizontда...
👍79668👏31🔥13👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇷🇺 Путин Виткофф ва Кушнер билан учрашув ҳақида ҳазиллашди:

Журналист: Беш соат! Виткофф ва Кушнер билан 5 соат гаплашдизми?
Путин: Ҳа. Ва мен ёлғиз эдим. Бу қанчалик ғалати эканлигини тасаввур қиляпсизми?

Шунингдек, Россия президенти суҳбатни зарур, аниқ ва пухта деб атаган.

Батафсил Gorizontда...
1🤣21548👎25👍22🗿13🤔2
🇰🇵 Шимолий Корея генералларининг бунчалик кўп мукофотларга сазовор бўлишининг сабаби ошкор бўлди.

Генераллар аждодларидан мерос қолган орден ва медалларни ҳам қўшиб, ўз ютуқларини қариндошларининг ютуқлари билан рамзий равишда боғлайдилар ва партия ва миллат идеалларига кўп авлодлар давомида садоқат тарихини абадийлаштирадилар.

Батафсил Gorizontда...
🤣379👍16059🗿17😁13😱3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇳 Ҳиндистонлик бир оила узоқ йил хизмат қилган севимли автомобили учун салкам 55 млн сўмга дафн маросимини ўтказди.

Маросим Ҳиндистоннинг Гужарат штатидаги Амрели туманида бўлиб ўтди ва унда диний раҳбарлар ва маънавий устозлар каби тахминан 1500 киши иштирок этди. Автомобил эгаси автомобил унга ва оиласига омад келтирганини айтди. У ҳурмат сифатида ўз автомобили билан хайрлашув маросимини ташкил қилди.

15 йилдан бери битта мошинада юрган танишларизга юбориб қўйинг.

Батафсил Gorizontда...
🤣813🤬124👎7153🗿20👍7
🇺🇦 Reuters агентлигининг хабар беришича, Украина демографик коллапс арафасида

Агентликнинг хабар беришича, тўлиқ миқёсли урушдан олдин мамлакат аҳолиси 42 миллион кишини ташкил этган; ҳозирда бу рақам 36 миллиондан камроққа тушиб кетган. 2051-йилга келиб бу кўрсаткич 25 миллионга тушиши тахмин қилинмоқда.

CIA World Factbook маълумотларига кўра, 2024-йилда Украинада ўлим даражаси энг юқори ва туғилиш даражаси энг паст бўлган: ҳар бир туғилишга тахминан учта ўлим.

Ҳукумат ҳисоб-китобларига кўра, Украинада эркакларнинг ўртача умр кўриш давомийлиги урушдан олдинги 65,2 йилдан 2024-йилда 57,3 йилгача пасайган. Аёллар учун бу кўрсаткич 74,4 йилдан 70,9 йилгача пасайган.

Ўлим даражаси юқори ва туғилиш даражаси пастлигидан ташқари, демографик муаммо украиналикларнинг миграцияси билан ҳам боғлиқ. 2025-йил март ойида Украина Иқтисодий стратегия маркази уруш бошланганидан кейин мамлакатни тарк этган тахминан 5,2 миллион украиналик чет элда, асосан Европа мамлакатларида қолганини хабар қилди

Батафсил Gorizontда...
138😢100👎22🤯6🤣4😁3
🏙 DreamLand Aeroport — premium darajadagi turmush tarzi.

🔥 Maxsus narx 2 xonali xonadonga - 62,6 m²:
553 mln soʻm o‘rniga 851 mln soʻm

📍Qulay joylashuv — aeroportga yaqinida.


📉 Cheklangan chegirmalar –35% gacha
❗️Faqat 30 ta kvartira qoldi

📞Qo‘ng‘iroq qiling: 📲 1390
☎️
+998781290418

Biz ijtimoiy tarmoqlarda:
🌐
Сайт | 📸Instagram | 💬Telegram

📄
Читать на русском языке
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
19🤣4🔥3👎2👍1
🇺🇸🇷🇺🇺🇦🇪🇺 Европа етакчилари Зеленскийни АҚШ билан эҳтиёткор бўлишга чақиришди, чунки бу Кремл билан музокараларда Украина ва Европага хиёнат қилиниши мумкин, деб хабар беради Der Spiegel.

Нашр Флорида музокараларидан кейин бўлиб ўтган Европа етакчилари ўртасидаги суҳбатнинг транскриптига иқтибос келтиради. Унда Макрон, Мерц, Стубб, Туск, Мелони, Рутте, Урсула фон дер Леен ва бошқалар иштирок этган. Суҳбатда Макрон Вашингтон ҳудудий масалага аралашиши ва Украина хавфсизлик кафолатларини рад этиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.

Финляндия президенти Стубб ўз навбатида Зеленскийни Кушнер ва Витткофф билан "ёлғиз қолдирмаслик" кераклигини қўшимча қилди, Мерц эса Украина президенти келгуси кунларда эҳтиёткор бўлиши кераклигини таъкидлади, чунки АҚШ "ҳам сиз билан, ҳам биз билан ўйнаяпти" деган.

Батафсил Gorizontда...
😁219👍8480👏11🤝2👌1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇺🇦 Россия Қуролли Кучларининг собиқ бош қўмондони Владимир Чиркиннинг айтишича, Россия Украина билан урушга тайёр бўлмаган, шунинг учун уруш 3 кунга эмас 4 йилга чўзилмоқда.

"Улар Украина кучига кам баҳо берган, писанд қилишмаган ва ўз кучларини ҳаддан ташқари юқори баҳолашган" - деди Чиркин. Унинг сўзларига кўра, Россия Ташқи разведка хизмати Кремлга украиналикларнинг 70 фоизи Россияни қўллаб-қувватлашига, атиги 30 фоизи эса унга қарши чиқишига ишонтирган. Аслида эса, вазият бутунлай бошқача бўлиб чиқган.

Батафсил Gorizontда...
😁256👍14170👎20👏15😢4
🍯 7 xil quruq meva + Toza tog‘ asali — 365 000 so‘m! Жума куни учун акция: 350 минг сўм

Erkaklar uchun haqiqiy quvvat 🌶


🥗 Таркиби: 1 kg!

🍇 Майиз
🍑 Ўрик қоқи
🥜 Писта
🌰 Бодом
🥥 Кешю
🥜 Ёнғоқ
🎃 Қовоқ уруғи
🍯 Ва энг муҳими — Тоза тоғ асали

🚚 O'zbekiston bo‘ylab yetkazib berish mavjud.

@mirzayev_sh_sh
946532207

Telegram | Instagram | Twitter
🤣8557👎24👌6🎉3🍾3
❗️Radical Storage компанияси сайёҳлар қолдирган баҳоларга асосланиб, дунёнинг энг тоза шаҳарлари рейтингини тузди.

Унга кўра, Полшанинг иккинчи йирик шаҳри — Краковни туристлар энг тоза ва шинам шаҳар дея эътироф этишди. Краков сайёҳларнинг 98,5 фоизида ажойиб таассуротлар қолдирди. Эътиборли жиҳати, Полша пойтахти Варшава ҳам тоза шаҳарлар етакчи бешлигига кирди.

Энг тоза шаҳарлар (топ-10):

Краков, Полша (98,5 фоиз);
Шаржа, БАА (98,0 фоиз);
Сингапур (97,9 фоиз);
Варшава, Полша (97,8 фоиз);
Доҳа, Қатар (97,4 фоиз).
Ар-Риёд, Саудия Арабистони (96,9 фоиз);
Прага, Чехия (96,4 фоиз);
Маскат, Ўмон (96,4 фоиз);
Дубай, БАА (96,3 фоиз);
Фукуока, Япония (96,3 фоиз).

Батафсил Gorizontда...
👍13373👏18😁17👎12👌2