Gorizont
182K subscribers
22.1K photos
24.4K videos
10 files
31.8K links
Дунёни биз билан кузатинг!🇺🇿🇰🇿🇰🇬🇹🇯🇹🇲🇺🇸🇨🇳🇷🇺🇮🇷🇪🇺


Админ: @bavariyFC
Download Telegram
🇺🇿🇰🇬🇨🇳 Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темир йўли қуриб битказилгандан сўнг Қирғизистон ҳар йили 500 млн доллар транзит даромад оладиҚирғизистон миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Камчибек Ташиев.

Батафсил Gorizontда...
👍47178🤔51🤬40😁17👏13
🇺🇸🇷🇺🇺🇦 Қўшма Штатлар сулҳ битимига эришиш учун Қрим ва Россия қўшинлари томонидан эгаллаб олинган бошқа ҳудудлар устидан Россия назоратини тан олишга тайёр, деб хабар беради The Telegraph манбаларга таяниб.

Нашрнинг хабар беришича, АҚШ президенти Доналд Трамп айнан шу мақсадда ўзининг махсус элчиси Стив Виткоффни Россияга юборган. The Telegraph хабарига кўра, у Россия президенти Владимир Путинга "тўғридан-тўғри таклиф" бериши кутилмоқда. Трампнинг куёви Жаред Кушнер ҳам Виткофф билан Москвага ташриф буюради.

Айнан Виткофф ва Трампнинг куёви Кушнер Украина бўйича 28 банддан иборат режани шакллантирган эди.

Батафсил Gorizontда...
👍189👎13270🤣23🕊6👏4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇺🇦 Украиналик аскар рус аскарини рус тилида алдаб чақириб, отиб ташлади.

Тасвирлар Покровск йўналишида олинган. Украиналик аскар ўзини рус аскаридек кўрсатган.

Батафсил Gorizontда...
👎468😁265👍242🤬75😢60🤣51
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇸🇾🇮🇱 Исроил Мудофаа Кучлари Дамашқ яқинида камида 10 нафар суриялик тинч аҳолининг ўлимига сабаб бўлган тунги рейд видеосини эълон қилди.

28 ноябрга ўтар кечаси Исроил ҳарбийлари Дамашқ яқинидаги Суриянинг Бейт Жин қишлоғига кирди. Сурия томони маълумотларига кўра, ҳужум олдиндан тайёрланган ва зирҳли техникалар ёрдамида қуруқлик орқали амалга оширилган.

Исроил ҳарбийлари сурияликларни ўғирлашга уринганида, маҳаллий аҳоли аралашган ва отишма бошланган. Босқинчилар яқин масофада қуршовда қолишган.

Шундан сўнг Исроил артиллерия, вертолётлар ва авиацияни ишга солган. Зарбалар турар-жой мавзеларига ва Бейт Жин фермасига олиб борувчи йўлга берилган. Сурия томони маълумотларига кўра, тўққиз киши ҳалок бўлган. Бир неча киши яраланган, вайроналар остида қолганлар бор. Исроил манбалари 6–13 нафар босқинчи яралангани, уларнинг уч нафарининг аҳволи оғир эканини хабар қилди. Битта ҳарбий машина шикастланган ва кейинчалик авиация томонидан йўқ қилинган.

Батафсил Gorizontда...
🤬703👎8886🤯7👌4🕊3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦 Украина президенти офиси раҳбари Ермак истеъфога чиқиш тўғрисида ариза берди, — Зеленский

Батафсил Gorizontда...
🤣365👍69😢27🤔2519👏6
Gorizont
🇺🇦 Украина президенти офиси раҳбари Ермак истеъфога чиқиш тўғрисида ариза берди, — Зеленский Батафсил Gorizontда...
🇺🇦 Аввалроқ, Украина президенти девони раҳбари Андрей Ермакни уйида тинтув ўтказилган эди.

Киевнинг ҳукумат идоралари жойлашган ҳудудига НАБУ (Украина Миллий антикоррупция бюроси) ва САП (Махсус антикоррупция прокуратураси) ходимлари Ермакни уйида тинтув ўтказишга келишгани хабар қилинганди.

Украинада “Энергоатом” давлат энергетика компанияси билан боғлиқ йирик коррупция можароси авж олмоқда. Шу сабабли Украина энергетика ва адлия вазирлари истеъфога чиқарилди. Можаронинг асосий шахси бизнесмен Тимур Миндич бўлиб, оммавий ахборот воситалари уни "Зеленскийнинг дўсти" деб атаган.

Батафсил Gorizontда...
🤣16864👍29🤔13😱6👏3
🇷🇺🇺🇦 Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин Украина президенти девони раҳбари Андрей Ермак The Atlantic нашрига берган интервюсида "Украина тинчликка эришиш учун ўз ҳудудларидан воз кечмайди. Зеленский президент экан, ҳеч ким биз ҳудудларимиздан воз кечишимиз ҳақида ўйламасин. Зеленский ҳудуддан воз кечиш назарда тутилган ҳужжатни имзоламайди. Украина Конституцияси ҳам бунга йўл қўймайди" - деган эди.

Бугун Украинанинг коррупцияга қарши кураш органлари Ермакнинг уйида тинтув ўтказганди, бироқ унга қарши қандайдир айб қўйилмаган. “Энергоатом” давлат компанияси билан боғлиқ коррупция можароси бошланганидан сўнг кўпчилик — мухолифлар ҳам, Зеленскийнинг сафдошлари ҳам президентни Ермакни ишдан бўшатишга чақирганди.

Батафсил Gorizontда...
🤣196👍72🤔27😁14🤯5🍾4
🇺🇦 Украинада "серый кардинал" деб номланган ва Президентнинг ўнг қўли ҳисобланган Андрей Ермак, айниқса, уруш вақти катта таъсирга эга бўлди.

Юқори мартабаларга кадрлар айнан унинг маъқуллови билан қўйилгани боис мамлакатда у бош суқмаган йўналиш қолмаганди. Танқидчилари Ермакни ҳокимият ваколатларини суистеъмол қилишда бир неча бор айблаган.

Украина президенти офиси раҳбарининг ишдан бўшашига "Шлагбаум" коррупцион схемаси ҳамда можарода Ермакнинг ҳам иштироки борлиги ҳақидаги даъволар сабаб бўлди. Алал-оқибат Зеленский ўз репутациясини тиклаш учун бундай қарорга келган.

Батафсил Gorizontда...
🤣200102🤔23👍15💯10😱7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺 Россиянинг Оренбург шаҳри яқинидаги ракета базасида содир бўлган кучли портлашдан осмонда бинафша ранг булут юзага келди

Defence Express ахборот-консалтинг компаниясининг ёзишича, портлашга РС-28 “Сармат” қитъалараро баллистик ракетасини учириш чоғида юз берган авария сабаб бўлган. Портлаш Россиянинг Қозоғистон чегарасига яқин бўлган Ясное шаҳрида содир бўлган. Ясноеда “Авангард” гипертовушли ракета мажмуалари жойлаштирилган. Бу ерда узоқ масофага мўлжалланган, жумладан ядро каллакли ер усти ракеталарини учириш имконини берувчи старт майдончаси мавжуд.

Батафсил Gorizontда...
👍210148👎76😱50🎉16👏13
🇷🇺🇺🇦 Россиянинг соя флоти таркибига кирувчи иккита танкер, Каирос ва Вират, Қора денгизда Украина дронлари билан портлатилди.

Туркия оммавий ахборот воситалари Қора денгиздаги нефт танкерларидан бирининг экипажи фалокат сигналини юбориб, дрон ҳужуми ҳақида хабар берган пайтни кўрсатишди.

Батафсил Gorizontда...
👍318👎12473🤬15👏4
Gorizont
🇺🇦 Украинада "серый кардинал" деб номланган ва Президентнинг ўнг қўли ҳисобланган Андрей Ермак, айниқса, уруш вақти катта таъсирга эга бўлди. Юқори мартабаларга кадрлар айнан унинг маъқуллови билан қўйилгани боис мамлакатда у бош суқмаган йўналиш қолмаганди.…
🇺🇦 Андрий Ермак NY Post газетасига истеъфога чиққанидан кейин фронтга кетаётганини маьлум қилган.

"Мени ҳақорат қилишди ва қадр-қимматим ҳимоя қилинмади, гарчи мен 2022-йил 24-февралдан бери Киевда бўлсам ҳам. Шунинг учун мен Зеленский учун муаммо туғдирмоқчи эмасман; мен фронтга кетяпман", деди у. "Менга ташланаётган тухматдан ғазабландим ва ҳақиқатни биладиганларнинг қўллаб-қувватламаслигидан янада ғазабландим", деб қўшимча қилди Президент девони собиқ раҳбари.

Батафсил Gorizontда...
🤣289👏13775👍52😢26👎7
Gorizont
🇷🇺🇺🇦 Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин Украина президенти девони раҳбари Андрей Ермак The Atlantic нашрига берган интервюсида "Украина тинчликка эришиш учун ўз ҳудудларидан воз кечмайди. Зеленский президент экан, ҳеч ким биз ҳудудларимиздан воз кечишимиз…
🇷🇺🇺🇦🇺🇸 Axios нашрининг Украина расмийларига таяниб хабар беришича, Ермак Маямида Виткофф ва Кушнер билан музокаралар бошланишидан бир кун олдин истеъфога чиққан.

Киевдаги манба буни "сиёсий зилзила" деб атади. Учрашув Америка делегацияси Путин билан музокаралар учун Москвага боришидан олдин АҚШ ва Украина позицияларини мувофиқлаштиришга ёрдам беришга мўлжалланган эди. Энди Ермак ўрнига Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Умеров Виткофф ва Кушнер билан учрашади, дейди Financial Times журналисти Миллер.

Батафсил Gorizontда...
86👍47😁15😢12🤔8👌2
🇷🇺 Россия Марказий Осиё давлатлари билан виза режимига ўтиши керак Россиянинг «Справедливая Россия — За правду» партияси раиси Сергей Миронов

Унинг баёноти «Россия 24» телеканали эфирида янгради, унда сиёсатчи партия патент тизимидан вахта усули фойдасига воз кечишни, мигрант жиноят содир этган тақдирда бутун қариндош уруғини депортация қилишни, шунингдек, Марказий Осиё давлатлари билан виза режимини ўрнатишни таклиф қилаётганини таъкидлади.

«Биз Марказий Осиё давлатлари билан виза режимига ўтишимиз керак. Бизда шунақа жойлар борки, ватандошларимиз у ердан кетишга мажбур бўлмоқда, чунки, халқ тили билан айтганда «келгиндилар эгаллаб олган», ўз урф одатлари ва қонунлари билан яшамоқда. Улар ҳамма нарсага тупуриб қўйган», деди Миронов.

Батафсил Gorizontда...
🤣984👎249👍131🤬12485😁18
🇺🇸🇻🇪 Доналд Трамп ўтган ҳафта Венесуэла президенти Мадуро билан телефон орқали суҳбатлашди - The New York Times

Доналд Трамп ва Николас Мадуро давлат котиби Марко Рубио иштирокида ўтказилган мулоқотда Қўшма Штатларда шахсий учрашув ўтказиш имкониятини муҳокама қилишган.

Батафсил Gorizontда...
😁177👍6142👎9🔥3👌2
🇮🇩 БМТнинг "Жаҳон урбанизация истиқболлари 2025" ҳисоботига кўра, Жакарта 42 миллион аҳолиси билан дунёдаги энг гавжум шаҳарга айланди ва ўнлаб йиллардан бери биринчи марта Токиони ортда қолдирди.

Индонезия пойтахти 2018-йилги БМТ рейтингида 11 миллион аҳолиси бўлган 33-ўриндан 1-ўринга кўтарилди, Токио эса 33 миллион аҳолиси билан учинчи ўринга тушиб кетди. Бангладеш пойтахти Дакка ҳозирда тахминан 37 миллион аҳолиси билан иккинчи ўринни эгаллади.

Батафсил Gorizontда...
👍179😱8064🔥11👎6👌2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇱🇦🇷 Исроил бир вақтлар Ғарбни буюк қилган қадриятларнинг ёрқин намунасидирАргентина Президенти

Аргентина раҳбари Хавер Милей Исроилни бир вақтлар Ғарбни буюк қилган қадриятлар асосида юксалган давлат дея эътироф этган.

“80 йилдан кам вақт ичида, илгари чўл бўлган ҳудуд, халқининг қатъияти ва меҳнати туфайли гуллаб-яшнаган давлатга айланди. Исроилни қўллаб-қувватлаш – бу биз ўзимиз тарк этиб қўйган тамойилларни қўллаб-қувватлаш демак. Уларни қайта тиклаш – эса мамлакатимизни таназзулдан олиб чиқиш учун муҳим”, деган Милей.

Батафсил Gorizontда...
🤬1.15K👎317🤣9965👍10🗿10
🇺🇦🇮🇱 Украинадаги яҳудийлар ибодатхонаси ёқиб юборилди

27 ноябрь куни, Черновтси шаҳрида жойлашган синагогага номаълум шахс томонидан ўт қўйилган. Ўт қўйгани аниқланган шахс вилоят марказида яшовчи 30 ёшли эркак бўлиб чиққан. У махсус тиббий муассасада ҳисобда туриши маълум бўлган. Ҳодиса бўйича жиноят иши очилган.

Батафсил Gorizontда...
👏1.67K👍349139🤣45🗿25👎12
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇵🇸 Ҳинд Ражаб овози филмининг расмий триллери

Фильмда Исроил мудофаа кучлари томонидан Ғазо секторига бостириб кириш пайтида ўлдирилган беш ёшли фаластинлик қиз Ҳинд Ражабнинг ўлдирилишига Қизил Ярим Ой муносабати тасвирланган.

Маълумотларга кўра, Исроил ҳарбийлари қизча ва унинг оиласи бўлган машинага 200 дан ортиқ ўқ узган.

Батафсил Gorizontда...
😢978🤬16355🕊17🤯8👎6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇵🇸 2024-йил 29-январда Ҳинд Ражаб ўз оиласи билан Ғазо шаҳридан қочаётган пайтда уларнинг машинаси Исроил қуроллари томонидан 200 марта ўққа тутилган. Ҳинднинг амакиси, холаси ва учта амакиваччалари ҳалок бўлган, Ҳинд эса 15 ёшли амакиваччаси Лаян билан омон қолган.

Лаян Фаластин Қизил Ярим Ой жамиятига қўнғироқ қилиб, Исроил танки уларнинг машинасини ўққа тутаётганини билдирган. Кейинчалик Лаян ҳам ҳалок бўлган, Ҳинд эса машинада бир неча соат давомида телефон орқали ёрдам сўраган.

Фаластин Қизил Ярим Ой жамиятининг икки нафар фелдшери Ҳиндни қутқариш учун юборилган, бироқ улар ҳам Исроил армияси томонидан ўққа тутилган ва ҳалок бўлган. Ҳинд ва фелдшерларнинг жасадлари 12 кун ўтиб, 10-феврал куни топилган.

Батафсил Gorizontда...
🤬1.01K😢710107😱11👍2👌2
Yo‘l haqi to‘loviga 100% keshbek — payme orqali

payme'dan yangi aksiya: avtobus va metro uchun yo‘lkira haqini payme'da to‘lang va 100% keshbekka ega bo‘ling.

Hammasi juda oson: yo‘lga chiqing, payme'da to‘lang va pulingiz keshbek bo‘lib qaytadi.

Har kuni yo‘lda yuradiganlar uchun bu — xarajatlarni biroz kamaytirib, kundalik hayotni yanada yoqimli qilishning qulay usuli.

Aksiya payme plus “Hammasi ichida” obunasi doirasida va 20 ta safar uchun amal qiladi. Batafsil — havolada.
23👎6👍4🔥4👌1