Gorizont
181K subscribers
22.2K photos
24.4K videos
10 files
31.9K links
Дунёни биз билан кузатинг!🇺🇿🇰🇿🇰🇬🇹🇯🇹🇲🇺🇸🇨🇳🇷🇺🇮🇷🇪🇺


Админ: @bavariyFC
Download Telegram
Gorizont
🇺🇿 Шавкат Мирзиёевнинг “Маркaзий Осиё янги давр остонасида” номли мақоласи эълон қилинди. Мақолада Марказий Осиёда ўзаро ишонч ва яхши қўшничиликнинг янги босқичи бошлангани таъкидланади. Батафсил Gorizontда...
🇺🇿 "Бугун биз кучли, барқарор ва фаровон минтақа — Янги Марказий Осиёнинг мус­таҳкам пойдеворини яратмоқдамиз".

Тошкент шаҳрида бўлажак Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви олдидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг "Марказий Осиё янги давр остонасида" сарлавҳали мақоласи эълон қилинди.

Батафсил Gorizontда...
👍43349🔥33👏15🕊4🎉3
Gorizont
🇺🇿 "Бугун биз кучли, барқарор ва фаровон минтақа — Янги Марказий Осиёнинг мус­таҳкам пойдеворини яратмоқдамиз". Тошкент шаҳрида бўлажак Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви олдидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг…
🇺🇿 "Минтақамизда кечаётган жараёнлар — бу онгли ва ортга қайтмас танлов. Ушбу йўл биздан нафақат биргаликдаги саъй-­ҳаракатларни, балки умумий келажагимиз учун масъулиятни ўз зиммамизга олишга тайёр бўлишимизни ҳам талаб қилади.

Куч ва имкониятларимизни бирлаштириб, умумий вазифаларни ҳал этмоқдамиз, шунингдек, халқаро ҳамжамиятга тинч ва бунёдкор ҳамкорликнинг вақт ва ҳаёт синовидан ўтган — ишонч, яхши қўшничилик ва ўзаро қўллаб-қувватлашга асосланган ўз моделимизни таклиф этмоқдамиз. Ва бугун Марказий Осиёни кенг минтақамизда яшаётган барча миллат ва халқлар учун ягона тинчлик, фаровонлик ва тараққиёт маконига айлантирадиган ушбу тарихий суръатни сақлаб қолишимиз ҳар қачонгидан ҳам муҳимдир".

Тошкент шаҳрида бўлажак Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви олдидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг "Марказий Осиё янги давр остонасида" сарлавҳали мақоласи эълон қилинди.

Батафсил Gorizontда...
1👍30577👏12🕊8🎉4💯3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇷 Эрон — ракета технологиялари соҳасида жаҳондаги етакчи давлатлардан бири, ҳатто АҚШдан ҳам устун - БААдаги “Аль-Машҳад” телеканали

Халқаро миқёсида Эронни чеклашга қаратилган уринишларга қарамай, бу давлат ўз имкониятлари ва технологик тараққиётини намоён этиб келмоқда. Эрон илғор қурол технологиялари билан жиҳозланган — улар қаторида плазма ёқилғиси, плазма асосидаги қуроллар ва махсус имкониятларга эга электромагнит ракеталар ҳам бор. Эрон баллистик ракеталар сони бўйича дунёда Россия ва Хитойдан кейин учинчи ўринда туради ва бу кўрсаткич бўйича АҚШдан ҳам юқори дейилади телеканал дастурида.

Батафсил Gorizontда...
1531👏263👍143🤔22🔥19🍾9
🇺🇸🇷🇺🇨🇳🇪🇺 Пентагон раҳбари Пит Хегсет:

"Агар АҚШ Хитойни жиловлаши керак бўлса, Европа ҳам Россияни жиловлаши керак".

Батафсил Gorizontда...
1😁441🤣263👍7125👎23🤬9
🇨🇳 Интернетда Хитой денгиз флоти учун қурилаётган биринчи ядровий двигателли авиаташувчи кеманинг суратлари пайдо бўлди.

Батафсил Gorizontда...
👍169👎5944🤔11😱6👌4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇵🇱🇷🇺 Полша ташқи ишлар вазири Радослав Сикорский:

“Қайта Россия мустамлакаси бўлгандан кўра, ўт еганимиз бўлсин”.

Батафсил Gorizontда...
👍578😁208💯7625👎24👏19
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇧🇩 Бангладешда жамоат транспорти.

Батафсил Gorizontда...
😢326😱157🤣97👍43🤯2625
Gorizont
🇺🇸 Зоҳран Мамданийнинг Нетаняҳу ва Путин Нью Йоркка ташриф буюрса уларни халқаро ҳуқуқ бўйича қамоққа олишини маьлум қилган баёноти. Батафсил Gorizontда...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇱🇺🇸 Мен Нью-Йоркка боришдан қўрқмайман — Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу

Аввалроқ Нью-Ёркнинг янги мэри Зоҳран Мамданий агар Нетаняҳу ва Путин шаҳарга келса, Халқаро жиноий суднинг ордерига мувофиқ уларни ҳибсга олишга буйруқ беришини айтган эди.

Батафсил Gorizontда...
🤬561🤣225👍6342😁8🔥6
🇷🇺 Россиянинг Финляндия билан чегара ҳудуди Карелияда Су-30 қирувчи самолёти ўқув парвози пайтида ҳалокатга учради, натижада экипаж аъзолари ҳалок бўлди, деб хабар берди “Интерфакс” Мудофаа вазирлигига таяниб.

Су-30 - бу 4+ авлод Совет ва Россиянинг икки ўриндиқли кўп мақсадли қирувчи самолёти ҳисобланади. Нархи 83 миллион доллар. Су-30 нинг бир соатлик парвози 40 000 долларга баҳоланади.

Батафсил Gorizontда...
🎉229👎12891👍59🤣55🍾14
❗️ Bitcoin 98 минг долларгача, Ethereum эса 3 минг долларгача тушиб кетди.

Oхирги бир соат ичида трейдерларнинг очиқ савдолари мажбуран ёпилиб, жами 220 млн доллар ликвидация қилинди. Эртага Ўзбекистонда доллар ошади.

Батафсил Gorizontда...
🤣393👍8745👎20🤬4👏1
🇨🇳 Хитой Халқ банки ўзининг рақамли трансчегаравий ҳисоб-китоб тизимини ASEANнинг ўнта аъзо давлати ва Яқин Шарқнинг олтита давлати билан тўлиқ интеграциялашганини эълон қилди.

Бу қадам глобал савдонинг қарийб 38 фоизини АҚШ доллари томонидан бошқариладиган SWIFT тизимини четлаб ўтиб, тўғридан-тўғри рақамли юанда амалга ошириш имконини беради.

Батафсил Gorizontда...
1👍72286🤔47👎34😁4🎉2
🇷🇺🇺🇦 Бугун тунда руслар Киевга дронлар ва ракеталар билан оммавий ҳужум қилди.

Кинжал ва учувчисиз учиш аппаратлари, 10 га яқин Искандер-М баллистик ракеталари ишлатилган. Киевнинг иссиқлик электр станциялари баллистик ракеталари остида қолди. Электр узилишлари кўпайган. Шунингдек дронлардан бири Киевдаги турар-жой биносига келиб урилган.

Батафсил Gorizontда...
👎318👍19862🤬45😢24🔥9
🇺🇦🇷🇺 Украина ҳам тунда Россиянинг Новороссийск шаҳридаги нефть базаларига дронлар ва Фламинго ракеталари билан зарбалар берди.

Шунингдек, хабарларга кўра, ҳарбий қисм ва БК калибрли ўқ-дорилар омбори ҳам ҳужум остида қолган. Дрон ва ракета ҳужумларидан кейин Новороссийскда ядровий қўзиқорин булутига ўхшаш портлашлар содир бўлган.

Батафсил Gorizontда...
👍425👎16754👏16💯3👌1
Gorizont
🇺🇸🇻🇪 АҚШнинг Венесуэлага қарши кутилган ҳарбий зарбаси жаҳон иқтисодиётини кескин ўзгартириб ташлаши мумкин - The Telegraph Венесуэла дунёдаги энг йирик нефть захираларига эга, аммо мамлакат деярли ҳеч нарса экспорт қилмайди, хатто нефть ҳам. Агар бу улкан…
🇺🇸 Пентагон раҳбари Хегсетнинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар Ғарбий ярим шарда нарко-террорчиларга қарши "Жанубий найза" операциясини бошлади.

"Президент Трамп тегишли буйруқни берди ва Ҳарбий вазирлик ўз бурчини бажармоқда. Бугун мен “Жанубий найза” амалиёти бошланганини эълон қиламан. Бирлаштирилган “Жанубий найза” тезкор гуруҳи ва Жанубий қўмондонлик бошқаруви остида бу миссия Ғарбий яримшарни наркотеррористлардан халос этишга ва юртимизни ҳалокатга олиб келаётган наркотиклардан ҳимоя қилишга қаратилган. Ғарбий яримшар — бу бизнинг уйимиз, ва биз уни ҳимоя қиламиз", — деди Пентагон раҳбари.

Батафсил Gorizontда...
😁154👎121🤣9368👍30🔥9
🇩🇪 Даниянинг Орхус университети олимлари Адольф Гитлер ДНКсида тўртта руҳий касалликка генетик мойилликни аниқлади.

Унда диққат етишмовчилиги ва гиперфаоллик синдроми, аутизм, биполяр бузилиш ҳамда шизофрения ривожланиш хавфи юқори бўлган. Бу ҳақдаги тадқиқот “Daily Mail” нашрида эълон қилинди. Мутахассислар Гитлернинг қон намуналарини таҳлил қилган. Ушбу қон изи 1945 йилда Гитлер ўз жонига қасд қилганидан сўнг, америкалик офицер Росвелл Розенгрен томонидан унинг бункеридаги диван қопламасидан олинган. Кейинчалик олимлар ушбу намунани генетик таҳлилдан ўтказиб, геномни кетма-кет ўқиш усули орқали тахминан уч миллиард дона генетик йўриқни ташкил этувчи қон таркибини батафсил ўрганган.

“Бундай касалликларнинг комбинацияси жуда мураккаб. Гитлер миллиондан бир, балки миллиарддан биринчи ҳолат. Мен уни жиноятга мойил аутистик психопатия (criminal autistic psychopathy) деб аташ мумкин деб ўйлайман,” дейди Тринити коллежи психиатрия профессори Майкл Фицджералд.

Батафсил Gorizontда...
😁228111👎60🤣44👏10👌6