Gorizont
181K subscribers
22.2K photos
24.4K videos
10 files
31.9K links
Дунёни биз билан кузатинг!🇺🇿🇰🇿🇰🇬🇹🇯🇹🇲🇺🇸🇨🇳🇷🇺🇮🇷🇪🇺


Админ: @bavariyFC
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тарих

Қорахонийлар ҳақида

Сомонийларнинг туркий эканлиги ва кейин улар яна бир туркий сиёсий куч — Қорахонийлар билан курашга дош беролмай инқирозга юз тутгани тарихдан маълум. Совет даври тарихшунослигида Сомонийлар ва Қорахонийлар ўртасида кечган табиий рақобатни “Мовароуннаҳр ва турклараро зиддият”, “туркларнинг Мовароуннаҳрга бостириб кириши” тарзида кўрсатишган. Бу аслида болшевиклар ҳукмронлиги даврида минтақада ўтказилган “маъмурий бўлиниш”ни (аслида парчалашни) ҳамда ўзбекларни икки дарё оралиғига келгинди қилиб кўрсатишни тарихан исботлашга уриниш ва омма онгига сингдириш эди.

992-йилда Қорахоний Буғрохон Сомоний Нуҳ ибн Мансур (976—997) билан жангда ғолиб келиб Бухорони ишғол қилади, аммо кейин чиқиб кетишга тўғри келади. 999-йилда Қорахонийлар яна бир бор Бухорони забт этади ва бу галги жуда осон кечади. Чунки оддий халқ Қорахонийларнинг Бухорони эгаллаши бир туркий сулола ўрнига иккинчи бир туркий сулола келиши деб қабул қилган.

Батафсил Gorizontда...
220👍142👎35🤣27🎉2🤝2
🇷🇺 Путин камида 24 нафар қариндошини давлат лавозимларига жойлаштиргани айтилди

Маълумотларга кўра, Путин оиласининг аъзолари ва яқинлари ҳукумат, “Газпром” ҳамда бошқа йирик давлат корхоналарида юқори лавозимларни эгаллаб турибди. Тадқиқотчилар бу ҳолатни сўнгги асрдаги энг кенг кўламли “қариндошлар тизими” деб аташган.

Батафсил Gorizontда...
😁393🤣224👍12666🤬33🤯16
🇺🇸 2027 йилги “Грин карта” дастури ҳали очилгани йўқ

Айни вақтда интернетда “DV-2027 учун рўйхатдан ўтиш бошланди” деган сохта хабарлар тарқалмоқда. Бу маълумотлар ёлғон, деб хабар бермоқда АҚШ Давлат департаменти.

DV-2027 дастури бўйича расмий рўйхатдан ўтиш санаси ва жараён ҳақидаги маълумотлар фақат АҚШ Давлат департаменти томонидан эълон қилинади.

Батафсил Gorizontда...
👍13452🤣30👎6👌2🎉1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇺🇿 Шавкат Мирзиёевнинг Вашингтон сафари: Ўзбекистон–АҚШ ҳамкорлиги янги босқичда

Батафсил Gorizontда...
2🔥148👍74👎3018🎉6🤝4
🇮🇱🇵🇸 «Хотиралар ва харитадаги Ғазо энди йўқ» – халқаро журналистлар Исроил назорати остида Ғазога борди

«Шимолий Ғазонинг бу кенг ҳудудида фақат бир неча бинолар тик қолган. Бу ердаги гавжум бўлган шаҳар маҳаллалари бутунлай вайронага айлантирилган», дейди Ғазодаги Шежаия маҳалласида бўлган AP мухбири.

BBCнинг ёзишича, бу қисқа ташриф – қатъий назорат остида бўлган ва журналистлар ҳеч ким билан гаплаша олмаган.

Батафсил Gorizontда...
🤬685😢12974👎66🎉4👍3
Gorizont
🇮🇷 Теҳронда ичимлик суви икки ҳафтадан сўнг тугаши мумкин – France24 Батафсил Gorizontда...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇷 Теҳрон сув омборларидан биридаги вазият.

Эрон президенти Масуд Пезешкианнинг маьлум қилишича, агар Теҳронда Озар ойига қадар (22-ноябрь - 21-декабрь) ёмғир ёғмаса, Теҳрон аҳолиси эвакуация қилинади.

Батафсил Gorizontда...
😢87864😱48👎12🤣10😁4
🇷🇺 “Россия НАТО ҳудудига эртагаёқ ҳужум қилиши мумкин”германиялик генерал

Александр Золфранк Москва исталган пайтда алянс давлатларига ҳужум уюштириш имконига эгалигини таъкидлади.

“Россиянинг ҳозирги ҳарбий салоҳиятига кўра, мамлакат НАТО ҳудудига эртагаёқ кичик, тезкор ва ҳудудий чегараланган ҳужум уюштириши мумкин. Аммо бу кенг кўламли уруш бўлмайди — Россия ҳозир Украинадаги жанглар билан банд. Агар Россия қуролланишни ҳозиргидек давом эттирса, 2029-йилга бориб НАТОга кенг миқёсли ҳужум уюштириш қудратига эга бўлиши мумкин”, деган генерал-лейтенант Александр Золфранк.

Батафсил Gorizontда...
🤣486138👍71👎51💯22🗿12
🇹🇷🇮🇱 Истанбул бош прокуратураси Нетаняху ҳамда Исроил ҳукуматининг ва ҳарбий раҳбариятининг бир қатор аъзоларига геноцидда айбланиб ҳибсга олиш ордери чиқарди.

Батафсил Gorizontда...
1👍1.36K👏103🤣56🔥4140😁39
🇸🇾🇺🇸 АҚШ Сурия президентини террорчилар рўйхатидан чиқарди

Сурия муваққат президенти лавозимини эгаллаб турган Аҳмад аш-Шаръа Вашингтоннинг террорчилар рўйхатидан мамлакат ички ишлар вазири Анас Ҳасан Ҳаттоб билан бирга чиқарилди. Бу ҳақда 7 ноябр кечқурун АҚШ Давлат департаменти сайтида хабар қилинди.

Батафсил Gorizontда...
😁384👏101🤣4840👍28🗿19
🇺🇸 Tesla акциядорлари Илон Маскка бир триллион долларлик бонус беришга рози бўлди

Миллиардер Илон Маск сайёрадаги биринчи триллионерга айланиши мумкин. Бунинг учун у яқин 10 йил ичида Tesla компаниясининг бозор баҳосини 6 бараварга ошириши керак бўлади.

Илон Маскнинг 1 000 000 000 000 долларлик маоши билан нима қилишингиз мумкин:

— Агар сиз сониясига 40 доллар сарфласангиз, у 792,5 йилга етади;
— 2025 йил АҚШда сотилган ҳамма автомобилни сотиб олишингиз мумкин;
— Ҳар бир ўзбекистонликка тахминан 27 минг доллардан беришингиз мумкин;
— Toyota, Volkswagen, Hyundai, Ford, GM ёки ExxonMobil каби улкан компанияларни сотиб олишингиз;
— Жефф Безоснинг 2000 та суперяхтасини сотиб олишингиз;
— 465 та "Icon of the Seas" круиз кемасини сотиб олишингиз;
— Гавайи оролидаги ҳамма уйни сотиб олшингиз мумкин бўлади.

Батафсил Gorizontда...
297🤣230👍105🤯48😁17🤬17
🇺🇿🇦🇿🇮🇱 Ўзбекистон ва Озарбайжон Иброҳим келишувларига қўшилиши мумкин Reuters

Трамп Оқ уйда C5+1 формати доирасидаги беш давлат – Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон раҳбарлари билан учрашган. АҚШ раҳбари учрашувда ўша ерда ерда бўлган айрим мамлакатлар тез орада Иброҳим келишувларига қўшилиши мумкинлигини айтиб ўтган эди.

Бундан ташқари, Трамп анчадан бери ушбу келишувга Саудиянинг қўшилишини айтмоқда. Қозоғистоннинг ушбу келишувга қўшилиши эълон қилинганидан сўнг, Озарбайжон ҳамда Ўзбекистон ҳам келгусида Иброҳим келишувларига қўшилиши мумкин деб тахмин қилинган. Шунингдек, манба хабарида ушбу давлатларнинг Исроил билан яқин алоқаларга эга эканлиги алоҳида таъкидланган.

Батафсил Gorizontда...
🤬1.57K👎47087👍51😱19🔥7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇺🇿 Ажойиб кадр: Ўзбекистон ва АҚШ муносабатлари бир видеода.

Батафсил Gorizontда...
1🤣1.08K😁93👍51🤔43👏13🎉52
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇧🇾 Беларус президенти ёғоч кесиш чемпионатида иштирок этди.

Батафсил Gorizontда...
😁404👍339🤣11123🤬14👎13
Gorizont
🇺🇸🇮🇱🇰🇿 Қозоғистон “Иброҳим келишувлари”га қўшилди – АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, у телефон орқали Нетаньяху ва Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим Жомарт Токаев билан ажойиб суҳбат ўтказган. Трамп ўз баёнотида шундай деди: иккинчи…
🇵🇸🇰🇿 Ҳамас Қозоғистоннинг Иброҳим келишувларига қўшилишини қабул қилиб бўлмайдиган деб атади:

"Қозоғистон Иброҳим келишувларига қўшилгани ва босқинчи Исроил билан муносабатларини мустаҳкамлаётгани ҳақидаги эълон қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат. Бу ҳаракат Ғазода содир этилган геноцид жиноятларини оқлашга тенг."

Батафсил Gorizontда...
2👍1.61K💯41481👎27🤣15👌4
🇮🇷 Эрон 11 000 км гача учиш масофасига эга янги ракетани синовдан ўтказмоқда

Хавфсизлик ва стратегия бўйича эксперт, генерал-лейтенант Абдул-Карим Халафнинг "Al Alam" телеканалидаги "Шифра" дастури эфирида айтишича, Эроннинг ўта узоқ масофадаги нишонларга зарба беришга қодир бўлган ракетани синовдан ўтказаётганини кўрсатувчи маълумотлар мавжуд.

Агар бу маълумот тасдиқланса, бу Эрон ракета дастуридаги энг йирик технологик сакраш бўлади ва унинг стратегик тўхтатиш (чеклаш) соҳасида глобал ўйинчи сифатидаги мақомини мустаҳкамлайди. Бу қитъалараро баллистик ракеталари Қўшма Штатларга етиб боришга қодир эканлигини англатади.

Батафсил Gorizontда...
582👍368🔥45👏31😁15🤯10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 F-22 Raptor — АҚШнинг энг замонавий ва стратегик қуролли учувчи самолёти ҳисобланади.

У 1997–2005 йилларда ишлаб чиқарилган ва 2005 йилдан АҚШ Ҳаво кучларида хизмат қилмоқда.

Батафсил Gorizontда...
👎24692👍79🔥42👏18🤬16
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇨🇳 Хитой, робот ва одамлар: Хитойлик фаррош унинг ишини олиб қўяётган роботни томоша қиляпти.

Батафсил Gorizontда...
😢392😱113🤣78👎32👍20🤬141