Gorizont
187K subscribers
21.8K photos
24K videos
10 files
31.1K links
Дунёни биз билан кузатинг!🇺🇿🇰🇿🇰🇬🇹🇯🇹🇲🇺🇸🇨🇳🇷🇺🇮🇷🇪🇺


Админ: @bavariyFC
Download Telegram
🇵🇸 Узоқ ойлар давом этган сарсонгарчиликдан сўнг ғазоликлар анклав шимолига қайтмоқда.

Батафсил Gorizontда...
2👍598😢10451🔥11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇪🇬🇧 Ирландия ва Британияни сўнгги 80 йилдаги энг кучли бўрон — Эоwйн бўрони қамраб олди.

Шотландия пойтахти Эдинбург яқинида кучли шамол юк машинасини йўлдан чиқариб юборди.

Батафсил Gorizontда...
😱175👍143😁107
🏳️🇷🇺 Толибон режими 500 нафар афғонистонлик талаба ёт мафкура таъсирига тушиб, коммунист бўлиб қайтишидан қўрқиб, Россияга ўқишга боришни тақиқлади, деб ёзади “РИА Новости”.

Маълумотларга кўра, 500 нафар талабадан иборат гуруҳ 2023-йилдаёқ Россияда ўқиш учун ариза топширган ва барча талабларга, жумладан, зарур тўловлар ва тиббий кўрикдан ўтган, бироқ якунда Афғонистон расмийларидан хорижга чиқиш учун рухсат олмаган.

Батафсил Gorizontда...
👍403😁135🤬61👏13
🇨🇳 Юк кўтариш ускуналарини ишлаб чиқиш ва сотиш билан шуғулланадиган Henan Mining компанияси йил давомида олган даромадидан ходимларга бонус сифатида 100 миллион юандан 260 миллион юангача мукофот пули ажратди.

Батафсил Gorizontда...
👍668👏123😱18😁10
🇺🇿🇹🇲 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередовни қабул қилди.

Батафсил Gorizontда...
👍150😁41👏98
🇷🇼🇨🇩 Африкада катта уруш бошланди.

Конго ДР қўшинлари Руанда билан чегарадош шаҳарларга ҳужум бошлади. Руанда чегарасидаги Гисенйи шаҳри (150 минг аҳоли) ўққа тутилмоқда, Конго Демократик Республикаси ва Руанда армияси гуруҳлари ўртасидаги чегарада жанглар кетмоқда.

Батафсил Gorizontда...
👎526😱93👏19😁19
🇬🇧 Британияда 200 та компания тўрт кунлик иш ҳафтасига ўтди.

Иш вақтининг қисқариши самарадорликни оширади, ходимларни хурсанд қилади ва ёш иқтидорларни жалб қилишга ёрдам беради, дейди топ-менежерлар. “5/2 жадвали эскирган, у 100 йил олдин ихтиро қилинган. 4 кунлик ҳафта ҳар бир киши учун фойдали ва одамларга тўлиқ ҳаёт кечириш имконини беради", дейди Жо Райл, 4 Day Week Foundation директори.

Батафсил Gorizontда...
👍590👏89🔥2220
🇺🇸 2024 йилда АҚШ хорижий харидорларга ҳарбий техника сотишдан рекорд даражада $318,7 млрд даромад олди.

Америка қуролларининг савдоси 2023 йилга нисбатан 29% га ошди. Энг йирик харидорлар орасида Туркия, Исроил ва Руминия бор.

Батафсил Gorizontда...
👎326🤬181👍65😁16
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ҳар асрнинг энг кучли давлатлари:

XXI - АҚШ 🇺🇸
ХХ - СССР 🚩
XIX - Британия империяси 🇬🇧
XVIII - Россия империяси 🇷🇺
XVII - Усмонийлар империяси 🇹🇷
XVI - Усмонийлар империяси 🇹🇷
XV - Усмонийлар империяси 🇹🇷
XIV - Темурийлар империяси 🇺🇿
XIII - Моғуллар империяси 🇲🇳
XII - Византия 🇬🇷
XI - Византия 🇬🇷
X - Византия 🇬🇷
IX - Франклар империяси 🇫🇷
VIII - Аббосийлар халифалиги 🏴
VII - Уммавийлар халифалиги 🏳️
VI - Византия 🇬🇷
V - Хунлар империяси 🐺
IV - Рим империяси 🇮🇹
III - Рим империяси 🇮🇹
II - Рим империяси 🇮🇹
I - Рим империяси 🇮🇹

Батафсил Gorizontда...
3👍646👏57🔥3118
🇺🇸🇨🇳 Хитойликлар "DeepSeek" деб номланган сунъий интеллект моделини оммага ошкор қилди. Бу янгилик Американинг шу соҳада нон топиб юрган компаниялари ва жамоатчилиги орасида катта шов-шув ва ваҳималарга сабба бўлди.

Боиси - "OpenAI" каби компаниялар миллиардлаб доллар ва йиллар сарфлаб яратган LLMни (Large Language Model) Хитой компанияси саноқли ойлар ичида ва бор-йўғи 6 миллион доллар билан қура олган.

Моделнинг қудрати бенчмаркларда "OpenAI"нинг энг сўнгги "о1" модели билан деярли тенг, ҳатто баъзи йўналишларда устун. Бу ҳам етмаганидек, модел "Open source" сифатида тақдим этилди, яъни омма ва бошқа компаниялар ундан бепул фойдаланиши мумкин.

Янгилик АҚШ фонд бозорини остин-устун қилмоқда. Айни дақиқаларда "NVIDIA" компанияси акцияси 17 фоизга тушиб кетди. Сунъий интеллект билан ишлаётган бошқа компанияларда ҳам шу аҳвол.

Кўпчиликнинг бошини қотираётган энг катта савол шу: Хитойликлар бунақа моделни 5-6 миллион билан ярата олса, биз миллиардлаб доллар сарфлашимиз қанчалик ўзини оқлайди? Чунки Трамп 500 млрд доллар маблағ ажратган.

Хитой сунъий интеллект соҳасида АҚШга етиб олмасин деб, Вашингтон "NVIDIA"нинг энг кучли чипларини Хитойга экспорт қилишни тақиқлаган эди. Аммо бу иш бермагани яққол кўзга ташланмоқда.

Хитойликлар нафақат бу тақиқлардан омон чиқа олди, балки сунъий интеллект соҳасидаги кашфиётларда Америкадан энди ҳатто ўзиб кетиши ҳам мумкин.

Батафсил Gorizontда...
👍822😁15230🤬23
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇮🇷 Эрон шифохоналаридаги ҳолат.

Батафсил Gorizontда...
😁906👍322🔥37🤬25
Минглаб китобларни варақлашга эриняпсизми? Унда буюк жумлаларни улашувчи каналга обуна бўлинг:

• Фикрлар
• Таҳлиллар
• Иқтибослар
• Мулоҳазалар
• Диний юксакликка элтувчи ҳикоялар
• Ҳар бир постини ўқиб чиқиш тавсия этиладиган канал

Аъзо бўлинг ва ривожланинг👉 @konspektor
👍97👎14😁7🤬1
🇺🇸 Трамп президентлигининг илк ҳафтаси:

АҚШда тухум нархи ошди, пенсия жамғармалар қиймати тушди, суьний интеллект бўйича пойгада Хитойдан ортда қолмоқда.

Ягона ютуғи Мексика кўрфазини, Америка кўрфазига ўзгартирди.

Батафсил Gorizontда...
😁961👍91👎28👏12
🇺🇳🇮🇱🇵🇸 Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳисоботидан:

"Исроилнинг ҳудудда амалдаги ҳарбий буйруғига кўра, ёмғир Исроил ҳукуматининг мулки ҳисобланади ва шунинг учун фаластинликларга маиший ёки қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун ёмғир сувини йиғиш тақиқланади". Манба.

Батафсил Gorizontда...
🤬1.92K😁434😱38😢29
Gorizont
🇺🇸🇨🇳 Хитойнинг DeepSeek сунъий интеллекти ишга туширилганидан сўнг АҚШ фонд бозори бир кунда 1 триллион доллар йўқотди. Батафсил Gorizontда...
🇺🇸🇨🇳 DeepSeek: Хитойнинг арзон чатботи глобал технология бозорини ларзага солди

Хитойнинг DeepSeek стартапи атиги 5.6 миллион долларга янги сунъий интеллект модели яратиб, глобал технология бозорида кескин ўзгаришларга сабаб бўлди. Чатбот АҚШ ва Буюк Британияда Apple иловалар дўконида ChatGPT'ни ортда қолдириб, биринчи ўринни эгаллади.

Бунинг таъсирида:
- Nvidia компанияси бир кунда 465 миллиард доллар йўқотди - бу АҚШ фонд бозори тарихидаги энг катта кунлик йўқотиш
- Microsoft 130 миллиард доллар йўқотди
- Google компанияси 80 миллиард доллар йўқотди
- Тесла, Мета ва Амазон акциялари ҳам кескин пасайди
- Европа технология акциялари 4.5% га тушди

DeepSeek асосчиси Лян Венфенг: "Сунъий интеллект ҳамма учун арзон ва қулай бўлиши керак", дея таъкидлади. У 2021 йилда ҳобби сифатида AI моделлари яратишни бошлаган.

Аҳамиятли жиҳати: DeepSeek чатботи АҚШнинг энг илғор технологияларисиз яратилган бўлса-да, сифат жиҳатидан Google, Мета ва Anthropic моделларидан устун чиқди. Бу эса йирик технология компанияларининг юз миллиардлаб долларлик харажатлари самарадорлигини шубҳа остига қўймоқда.

АҚШлик таниқли инвестор Марк Андрессен бу воқеани совуқ уруш даврида СССРнинг биринчи сунъий йўлдошни учиришига қиёслади - чунки ўша пайтда америкаликлар тўсатдан космик пойгада СССРдан орқада эканлигини тушуниб қолишган эди. DeepSeek худди шундай ҳеч қаердан пайдо бўлиб, АҚШ аслида ортда қолаётганини кўрсатиб қўйди.

Батафсил Gorizontда...
6👍1.09K😁11330👎13