Gorizont
186K subscribers
21.8K photos
24.1K videos
10 files
31.2K links
Дунёни биз билан кузатинг!🇺🇿🇰🇿🇰🇬🇹🇯🇹🇲🇺🇸🇨🇳🇷🇺🇮🇷🇪🇺


Админ: @bavariyFC
Download Telegram
🇮🇷🇺🇸 Эрон президенти:

"Биз америкаликлар билан биродармиз, улар бизга душманлигини бас қилишлари керак"

Батафсил Gorizontда...
🤣1.12K👍188🤬144👎76🤔41😁34🥴15
🇮🇶🇺🇸 Ироқ бош вазири Муҳаммад ал-Суданий Bloomberg агентлигига берган интервюсида:

"Бизга энди мамлакатда жойлашган 2500 америкалик аскар керак эмас, Ироқ хавфсизлик кучлари ИШИД билан мустақил кураша олади"

Батафсил Gorizontда...
👍751🤣70🔥18😁10👎9💯75
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Афғонистон махсус кучлари намойиши.

Батафсил Gorizontда...
🤣390👍339👎29👏20🥱13🔥9🥴8
Gorizont
🇺🇿 “Биз очиқ ва самарали мулоқотни йўлга қўйдик, чегара, сув, энергетика, савдо, транзит билан боғлиқ кўплаб муаммоларни мустақил ҳал қилаяпмиз” — Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президенти саммитда Марказий Осиёда рўй бераётган ўзгаришлар ҳақида гапирди Батафсил…
🇺🇿 Марказий Осиёда хавфсизлик соҳасидаги вазият Афғонистонда рўй бераётган жараёнлар билан чамбарчас боғлиқ. Ўз муаммолари билан деярли якка ўзи қолган ушбу мамлакатда гуманитар инқирознинг чуқурлашиб кетишига йўл қўймаслик муҳим, деб ҳисоблаймиз — Шавкат Мирзиёев

Батафсил Gorizontда...
👍356👎73😁18🗿118🥴1
🇯🇵 «Габор доғлари» — кўришни яхшиловчи японча бошқотирма.

Унга кўра, расмли топшириқни ҳар куни 3 дақиқа ичида бажариш керак бўлади. Шарти сиз расмдаги бир хил шаклларни топишингиз керак бўлади. Агар бу ишни уч даққиқадан олдинроқ бажарсангиз, тўхтаб қолмасдан яна такрор бир хил расмларни излаш лозим. Шу орқали сиз кўриш қобилиятингизни яхшиловчи машқларни бажарган бўласиз.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ушбу усулдан ҳар сафар фойдаланишаётгани ва ростан ҳам бу машқлар кўриш қобилиятини яхшилаётганини таъкидлашмоқда.

Батафсил Gorizontда...
👍268😁26👎23🤔14👏95🤯3
🇧🇾 “Беларусга ҳужум Учинчи жаҳон урушининг бошланишидир”Лукашенко

Аввалроқ мамлакатда қўпорувчиларнинг Беларусга ҳужумини олдини олиш мақсадида хавфсизлик чоралари кучайтирилгани хабар қилинган эди.

Батафсил Gorizontда...
😁408👍190🤣83🥱12🗿12👎8🤔8
🇱🇧🇮🇱 Минглаб “Ҳизбуллоҳ” аъзоларининг пейжерлари оммавий равишда портлатиб юборилди

Ливанда “Ҳизбуллоҳ”га алоқадор шахслар фойдаланаётган пейжерлар оммавий равишда портлаб кетди. Воқеа оқибатида бутун мамлакат бўйлаб камида 2800 киши жароҳатланган, камида 8 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда бугун, 17 сентябрь куни Ливан соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳалок бўлганлар орасида икки жангчи, жумладан, “Ҳизбуллоҳ” етакчиларидан бирининг ўғли, шунингдек, 10 ёшли қиз ҳам бор.

“Жароҳатланганлардан бири Эроннинг Байрутдаги элчисидир”, деб хабар беради Эроннинг “Фарс” агентлиги. “Reuters”нинг аноним учта манбаси портлаган барча пейжерлар сўнгги моделлар эканини айтди. “Ҳизбуллоҳ” эса сўнгги бир неча ой ичида улардан фойдалана бошлади. Расмий Байрут ва “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати вакиллари воқеада Исроилни айблади.

Батафсил Gorizontда...
🤬445👍93👎20😁13🤯10🤷8🤔6
🇫🇷 Макронни президентликдан четлатишмоқчи

Франция Миллий ассамблеяси (парламент қуйи палатаси) бюроси мамлакат Президенти Эммануел Макронга нисбатан импичмент жараёнини бошлаш бўйича резолюция лойиҳасини маъқуллади. Бу ҳақда “La Perisien” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, Миллий уюшма бюроси Эммануел Макронни ҳокимиятдан четлатиш тартибини маъқуллаган.

Батафсил Gorizontда...
👍829👏65😁21🤔19👎13🤷8💯3
🇹🇷 Туркияда 240 та кўлдан 186 таси бутунлай қуриб қолди

Сўнгги 60 йил ичида Туркиядаги кўлларнинг тўртдан уч қисми бутунлай қуриб қолган, Туркияда сўнгги 60 йил ичида 240 та кўлдан 186 таси бутунлай қуриб қолган, қолганлари эса йўқолиб кетиш хавфи остида. Бу ҳақда Туркия табиатни муҳофаза қилиш ассоциацияси (ТТКД) илмий маслаҳатчиси Эрол Кешичига асосланиб, MK-Turkiya хабар берди.

Батафсил Gorizontда...
😱220😭83👍72👎8😁83😈2
Gorizont
🇱🇧🇮🇱 Минглаб “Ҳизбуллоҳ” аъзоларининг пейжерлари оммавий равишда портлатиб юборилди Ливанда “Ҳизбуллоҳ”га алоқадор шахслар фойдаланаётган пейжерлар оммавий равишда портлаб кетди. Воқеа оқибатида бутун мамлакат бўйлаб камида 2800 киши жароҳатланган, камида…
🇱🇧🇮🇱 ОАВ: «Моссад» «Ҳизбуллоҳ» пейжерларига портловчи моддалар ўрнатган

Reuters манбаларига кўра, пейжерлар «ишлаб чиқариш вақтида» ўзгартирилган. Исроилнинг «Моссад» разведка хизмати 17 сентябр куни пейжер портлашларидан бир неча ой олдин Ливандаги «Ҳизбуллоҳ» ҳаракати томонидан буюртма қилинган Тайванда ишлаб чиқарилган 5000 пейжерга оз миқдорда портловчи моддалар ўрнатган. Бу ҳақда Reuters 18 сентябр, чоршанба куни Ливан хавфсизлик хизматидаги юқори мартабали манба ва бошқа суҳбатдошига таяниб хабар берди. Ҳаракат Тайваннинг Gold Apollo компаниясига пейжерларга буюртма берди. Бир қанча манбаларга кўра, ускуна Ливанга баҳорда олиб келинган.

Sky News Arabia манбаларига кўра, пейжерларда детонатор қопқоқларини жиҳозлаш учун ишлатиладиган азот кислотаси эфирини ўз ичига олган портловчи модда ҳисобланувчи пентаэритриттетранитрат бўлган. Портлаш «Моссад» аккумуляторларнинг ҳароратини оширганда содир бўлган.

Батафсил Gorizontда...
🤬390👍101😱29👎1413😁4🤔3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇷🇺 Украина дронлари Россиянинг Твер вилояти, Торопец шаҳридаги ўқ-дорилар омборига зарба берди

Маълум қилинишича, ракета ва артиллерия бош бошқармасининг 107- сонли арсенали нишонга олинган. Арсеналда 30 минг тоннага яқин турли ўқ-дорилар бўлгани айтилмоқда.‌‌ Бундан ташқари, Россиянинг Брянск, Смоленск, Тула ва Орёл вилоятларида портлашлар эшитилган.

Батафсил Gorizontда...
👍374👎244🤨21😱1811👏11😁9
🇺🇿🇺🇸 Бухоронинг сўнгги амири Олимхоннинг 1930-йилларда Washington Post газетасининг америкалик журналистлари билан сурати, Кобул.

Батафсил Gorizontда...
👍604🤬140😁69👎44😭21😱8😴5
🇺🇿🇩🇪 Германияга ишчи виза шартлари енгиллашади

Бандлик вазири Беҳзод Мусаев Самарқандда Германия Федератив Республикаси Ички ишлар ва Ватан вазири Нэнси Фезер билан мулоқот ўтказди.

«Миграция масаласида бир қатор енгилликлар ишлаб чиқилмоқда. Битим доирасида немис иш берувчилари учун ўзбекистонликларни соддалаштирилган тартибда ишга қабул қилишга тайёрмиз», — деди Нэнси Фезер хоним.

Батафсил Gorizontда...
👍486🔥30👏29😁17👎14😭104
🇰🇷 Кореяда жиноят содир этилишидан олдин уларни башорат қиладиган нейрон тармоқ ишлаб чиқилди.

Dejaview жиноятларни 82,8% аниқлик билан башорат қилади, бу инсон хатти-ҳаракатларини таҳлил қилиш, куннинг вақтини, жойлашувини ва ўтмишдаги воқеаларни таҳлил қилиш ҳисобига амалга оширилади. Бундан ташқари, модел ўтмишда жиноят содир этган жиноятчиларни ҳам яхши аниқлай олади.

Ҳозирда нейрон тармоқ аллақачон баъзи аэропортларда, заводларда ва одамлар гавжум жойларда ишламоқда.

Батафсил Gorizontда...
👍283😁89🤣51👎24🤔17👏9🤯8
Gorizont
🇺🇿 Расман: Ўзбекистонда Сумо федерацияси рўйхатдан ўтди. @gorizont_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Ўзбекистон сумо спорт туридан илк медални қўлга киритди.

Батафсил Gorizontда...
😁505👍360👎46🤣28🔥1514🥱11
🇷🇺🇺🇦 Politico: Залужний Курск областига ҳужум қилинишига қарши чиққан

Генерал Валерий Залужний Украина қуролли кучларининг Курск областига бостириб киришига қарши чиққан, деб ёзади Politico. Володимир Зеленский, ўз навбатида, Россия ҳудудида операция ўтказилишини талаб қилган.

Нашрнинг ёзишича, Залужний Россия ҳудудига бостириб киришга қарши чиққан, чунки Украина раҳбарияти чегарани бузиб ўтганидан кейин «аниқ кейинги қадам»га эга бўлмаган. Нашр манбанинг сўзларидан иқтибос келтирган: «У Зеленскийдан аниқ жавоб олмади, буни хавфли ўйин деб ҳисоблаган». Валерий Залужнийнинг ўзи Украина қуролли кучларининг Курск яқинидаги операцияси ҳақида изоҳ тақдим этиш сўровига жавоб бермади, деб ёзади Politico.

Зеленскийнинг айтишича, Курск операцияси Донбассда Украинага ёрдам берган. Politico манбалари буни рад этяпти.

Батафсил Gorizontда...
👍216😁4910🤣10👎8🤷7👻4
❗️Илон Маскнинг Neuralink компанияси кўр бўлиб қолган, шунингдек, туғилишдан кўр бўлган одамларга кўриш имконини берувчи технологияни яратди.

Дастлабки босқичларда бундай «кўриш» сифати Atari'нинг 8 битли графикаси каби паст пикселлар сонига эга бўлади, лекин аста-секин у «табиийдан ҳам ўтиб кетади» ва ҳатто инфрақизил ёки ультрабинафша диапазонларида кўриш имконини беради — дейди Маск.

АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги аллақачон қурилмани одамларда синашга рухсат берган ва ҳатто унга «инқилобий технология» мақомини ҳам берган.

Батафсил Gorizontда...
👍583🤯98🔥24👎15🤔128👏7
🇩🇪 Германия Марказий Осиёнинг суверенитети учун ўта муҳим Олаф Шольц

Жорий йилнинг 15-17 сентябрь кунлари расмий ташриф билан Марказий Осиёда, айнан, Ўзбекистон ва Қозоғистонда бўлган Германия канцлери Олаф Шолс Марказий Осиё давлатлари суверенитети ҳақида гапирди.

Унга кўра, Марказий Осиё агар Германия билан муносабатларини мустаҳкамлаб олса, улар ўз мустақиллиги ва суверенитети устида ишлашлари осон бўлади. “Марказий Осиё билан ҳамкорлик масаласига келсак, шуни такидлаш керакки, биз уларни қўллаб-қувватлашни, сиёсий ва иқтисодий ҳамкорликни давом эттирамиз. Бу улар учун яхши ҳабардир. Улар Германия билан яқинлашса, ўз мустақиллиги ва суверенитети устида ишлашлари осон бўлади”, деган у.

Батафсил Gorizontда...
👍489😁177👎88🥱53🤬42🤔20🤨11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ливанда содир бўлган пейжерлар билан боғлиқ терактлардан сўнг "iPhone" смартфонини узоқдан портлатилгани акс этган кадр интернет тармоқларида тарқалмоқда.

Бу видео бир неча йил олдин АҚШда тасвирга олинган. Тажрибачилар "iPhone" ни узоқ масофадан портлатишга муваффақ бўлишган. Видеода кўриш мумкинки, смартфон эски пейжерга қараганда анча кучлироқ қувватга эга.

Батафсил Gorizontда...
😱316👍82🤬75👎30😁288🔥6
1432 йилда Султон Мурод II нинг ўғли Меҳмед II дунёга келади. Ўғли 12 ёшга тўлганда отаси тахтдан воз кечади ва ўғлига Усмонийлар империясини бошқаришни топширади. Бу иши билан шох ўғлига ишониниши кўрсатади. Ёшгина подшохни тахтга ўтирганини эшитган ҳочлилар Усмонийлар устига бостириб боради. Шошиб қолган кичик подшох отасига хат битади: «Ота, келиб тахтингизни эгалланг» дейди. Жангда мағлуб бўлиш Усмонийлар империясининг Европа ёқасидаги ҳукмронлигига барҳам берарди. Шох: «Ўғлим, подшо сенсан. Қўшиннинг бошида сен туришинг керак. Душман билан жанг қил! Тахтни сенга топширганман» дейди.  Ана шунда Меҳмед II ҳақиқатни англаб етиб, ростдан хам бошқарув уни қўлига тўлиқ ўтганини тушунади. «Отам ўйнамаётган экан. Менинг давлатни бошқара олишимга, зеҳнимга, қобилиятимга ишонибди» дея фахрланиб, вазиятни ўз қўлига олиб, отасига зудлик билан хат жўнатади:
👍198👎2810😁10👌3🤩2
🇱🇧 Ливан бўйлаб яна портлашлар юз берди

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, бу сафар Ҳизбуллоҳ аъзоларининг рация ва радио қабул қилиш қурилмалари портламоқда. Маълумотларга кўра, портлашлар оқибатида ҳалок бўлган ва жароҳатланганлар бор.

Батафсил Gorizontда...
🤬513👍48👎37😱19😭8🤔65