Gorizont
186K subscribers
21.8K photos
24.1K videos
10 files
31.2K links
Дунёни биз билан кузатинг!🇺🇿🇰🇿🇰🇬🇹🇯🇹🇲🇺🇸🇨🇳🇷🇺🇮🇷🇪🇺


Админ: @bavariyFC
Download Telegram
Gorizont
🇰🇿🇰🇬🇹🇯🇹🇲🇺🇿🇩🇪 Остонада иккинчи "Марказий Осиё - Германия" саммити бўлиб ўтмоқда. Унда минтақанинг беш мамлакати президентлари ҳамда Германия канцлери Олаф Шольц иштирок этмоқда. Батафсил Gorizontда...
🇺🇿 “Биз очиқ ва самарали мулоқотни йўлга қўйдик, чегара, сув, энергетика, савдо, транзит билан боғлиқ кўплаб муаммоларни мустақил ҳал қилаяпмиз” Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон президенти саммитда Марказий Осиёда рўй бераётган ўзгаришлар ҳақида гапирди

Батафсил Gorizontда...
👍301😁103👎17🔥15🤔9🥱96
Gorizont
🇺🇿 “Биз очиқ ва самарали мулоқотни йўлга қўйдик, чегара, сув, энергетика, савдо, транзит билан боғлиқ кўплаб муаммоларни мустақил ҳал қилаяпмиз” — Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президенти саммитда Марказий Осиёда рўй бераётган ўзгаришлар ҳақида гапирди Батафсил…
🇺🇿 “Санкциялар сиёсати мамлакатларимизга ҳаддан ташқари салбий таъсир кўрсатмоқда”Шавкат Мирзиёев

Президентнинг таъкидлашича, можаролар ва урушлар, умуман, глобал миқёсдаги беқарорлик ва вазият қайси томонга ўзгариши ноаниқ бўлиб қолаётгани ҳам ўз таъсирини кўрсатмоқда, миллий ислоҳотларни амалга оширишда жиддий синовга айланмоқда.

Батафсил Gorizontда...
👍226🤷56😁25👎15🤔14👏5🤣4
❗️Нейрон тармоқлар одамларга биринчи бўлиб ёзишни бошлади

Бир йигитнинг айтишича, ChatGPT чатботи кутилмаганда унга хат ёзган. У мактаб ҳақидаги сўнгги суҳбатларини эслади ва бир мунча вақт ўтгач, мактабнинг биринчи ҳафтаси қандай ўтганини билишга қарор қилди.

Бундан ташқари, GPT-о1 суьний интеллекти дунё аҳолисининг 90 фоизидан ақллироқ эканлиги исботланган. Нейрон тармоқ Норвегиянинг нуфузли Mensa IQ тестидан ўтган ва 120 балл тўплаган.

Таққослаш учун, Ўзбекистон аҳолисининг ўртача IQ даражаси 94.81 баллни ташкил қилади. Аммо энг қизиғи шундаки: модел ўзи ўргана олади, яъни у кундан-кунга ақллироқ бўлиб боради.

Батафсил Gorizontда...
👍233😱148👎68🤔30🤣22🤯197
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺 Рамзан Қодиров ва Грозний мери Хас-Магомед Қодиров "Минск" мотоциклида Грозний шаҳрини айланиб чиқишди.

Батафсил Gorizontда...
😁188👍160👎45🤣32🤬14🔥4💔3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇱 Исроил миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида яшовчи аҳолига автомат тарқатди.

Батафсил Gorizontда...
👎709🤬506👍37🤯15🤔8🥴8🗿7
🇩🇪 “Муносабатларни чуқурлаштиришни хоҳлаймиз” — Шольц Марказий Осиё давлатлари ҳақида

“Марказий Осиё давлатларининг сиёсати уларнинг алоҳида жойлашувига кўра шаклланади: на шарқий, на ғарбий, на Европа ва на Осиё. Бунинг ўрнига, биз имкон қадар кўпроқ одамлар билан яхши муносабатларни сақлашга интиламиз. Биз бир-биримиз билан муносабатларимизни янада чуқурлаштиришни хоҳлаймиз!”, — дея пост қолдирган Германия канцлери Х ижтимоий тармоғида.

Батафсил Gorizontда...
🔥177🤬116👍104👎33👏14🤔11😁6
🇮🇷🇺🇸 Эрон президенти:

"Биз америкаликлар билан биродармиз, улар бизга душманлигини бас қилишлари керак"

Батафсил Gorizontда...
🤣1.12K👍188🤬144👎76🤔41😁34🥴15
🇮🇶🇺🇸 Ироқ бош вазири Муҳаммад ал-Суданий Bloomberg агентлигига берган интервюсида:

"Бизга энди мамлакатда жойлашган 2500 америкалик аскар керак эмас, Ироқ хавфсизлик кучлари ИШИД билан мустақил кураша олади"

Батафсил Gorizontда...
👍751🤣70🔥18😁10👎9💯75
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Афғонистон махсус кучлари намойиши.

Батафсил Gorizontда...
🤣390👍339👎29👏20🥱13🔥9🥴8
Gorizont
🇺🇿 “Биз очиқ ва самарали мулоқотни йўлга қўйдик, чегара, сув, энергетика, савдо, транзит билан боғлиқ кўплаб муаммоларни мустақил ҳал қилаяпмиз” — Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президенти саммитда Марказий Осиёда рўй бераётган ўзгаришлар ҳақида гапирди Батафсил…
🇺🇿 Марказий Осиёда хавфсизлик соҳасидаги вазият Афғонистонда рўй бераётган жараёнлар билан чамбарчас боғлиқ. Ўз муаммолари билан деярли якка ўзи қолган ушбу мамлакатда гуманитар инқирознинг чуқурлашиб кетишига йўл қўймаслик муҳим, деб ҳисоблаймиз — Шавкат Мирзиёев

Батафсил Gorizontда...
👍356👎73😁18🗿118🥴1
🇯🇵 «Габор доғлари» — кўришни яхшиловчи японча бошқотирма.

Унга кўра, расмли топшириқни ҳар куни 3 дақиқа ичида бажариш керак бўлади. Шарти сиз расмдаги бир хил шаклларни топишингиз керак бўлади. Агар бу ишни уч даққиқадан олдинроқ бажарсангиз, тўхтаб қолмасдан яна такрор бир хил расмларни излаш лозим. Шу орқали сиз кўриш қобилиятингизни яхшиловчи машқларни бажарган бўласиз.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ушбу усулдан ҳар сафар фойдаланишаётгани ва ростан ҳам бу машқлар кўриш қобилиятини яхшилаётганини таъкидлашмоқда.

Батафсил Gorizontда...
👍268😁26👎23🤔14👏95🤯3
🇧🇾 “Беларусга ҳужум Учинчи жаҳон урушининг бошланишидир”Лукашенко

Аввалроқ мамлакатда қўпорувчиларнинг Беларусга ҳужумини олдини олиш мақсадида хавфсизлик чоралари кучайтирилгани хабар қилинган эди.

Батафсил Gorizontда...
😁408👍190🤣83🥱12🗿12👎8🤔8
🇱🇧🇮🇱 Минглаб “Ҳизбуллоҳ” аъзоларининг пейжерлари оммавий равишда портлатиб юборилди

Ливанда “Ҳизбуллоҳ”га алоқадор шахслар фойдаланаётган пейжерлар оммавий равишда портлаб кетди. Воқеа оқибатида бутун мамлакат бўйлаб камида 2800 киши жароҳатланган, камида 8 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда бугун, 17 сентябрь куни Ливан соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳалок бўлганлар орасида икки жангчи, жумладан, “Ҳизбуллоҳ” етакчиларидан бирининг ўғли, шунингдек, 10 ёшли қиз ҳам бор.

“Жароҳатланганлардан бири Эроннинг Байрутдаги элчисидир”, деб хабар беради Эроннинг “Фарс” агентлиги. “Reuters”нинг аноним учта манбаси портлаган барча пейжерлар сўнгги моделлар эканини айтди. “Ҳизбуллоҳ” эса сўнгги бир неча ой ичида улардан фойдалана бошлади. Расмий Байрут ва “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати вакиллари воқеада Исроилни айблади.

Батафсил Gorizontда...
🤬445👍93👎20😁13🤯10🤷8🤔6
🇫🇷 Макронни президентликдан четлатишмоқчи

Франция Миллий ассамблеяси (парламент қуйи палатаси) бюроси мамлакат Президенти Эммануел Макронга нисбатан импичмент жараёнини бошлаш бўйича резолюция лойиҳасини маъқуллади. Бу ҳақда “La Perisien” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, Миллий уюшма бюроси Эммануел Макронни ҳокимиятдан четлатиш тартибини маъқуллаган.

Батафсил Gorizontда...
👍829👏65😁21🤔19👎13🤷8💯3
🇹🇷 Туркияда 240 та кўлдан 186 таси бутунлай қуриб қолди

Сўнгги 60 йил ичида Туркиядаги кўлларнинг тўртдан уч қисми бутунлай қуриб қолган, Туркияда сўнгги 60 йил ичида 240 та кўлдан 186 таси бутунлай қуриб қолган, қолганлари эса йўқолиб кетиш хавфи остида. Бу ҳақда Туркия табиатни муҳофаза қилиш ассоциацияси (ТТКД) илмий маслаҳатчиси Эрол Кешичига асосланиб, MK-Turkiya хабар берди.

Батафсил Gorizontда...
😱220😭83👍72👎8😁83😈2
Gorizont
🇱🇧🇮🇱 Минглаб “Ҳизбуллоҳ” аъзоларининг пейжерлари оммавий равишда портлатиб юборилди Ливанда “Ҳизбуллоҳ”га алоқадор шахслар фойдаланаётган пейжерлар оммавий равишда портлаб кетди. Воқеа оқибатида бутун мамлакат бўйлаб камида 2800 киши жароҳатланган, камида…
🇱🇧🇮🇱 ОАВ: «Моссад» «Ҳизбуллоҳ» пейжерларига портловчи моддалар ўрнатган

Reuters манбаларига кўра, пейжерлар «ишлаб чиқариш вақтида» ўзгартирилган. Исроилнинг «Моссад» разведка хизмати 17 сентябр куни пейжер портлашларидан бир неча ой олдин Ливандаги «Ҳизбуллоҳ» ҳаракати томонидан буюртма қилинган Тайванда ишлаб чиқарилган 5000 пейжерга оз миқдорда портловчи моддалар ўрнатган. Бу ҳақда Reuters 18 сентябр, чоршанба куни Ливан хавфсизлик хизматидаги юқори мартабали манба ва бошқа суҳбатдошига таяниб хабар берди. Ҳаракат Тайваннинг Gold Apollo компаниясига пейжерларга буюртма берди. Бир қанча манбаларга кўра, ускуна Ливанга баҳорда олиб келинган.

Sky News Arabia манбаларига кўра, пейжерларда детонатор қопқоқларини жиҳозлаш учун ишлатиладиган азот кислотаси эфирини ўз ичига олган портловчи модда ҳисобланувчи пентаэритриттетранитрат бўлган. Портлаш «Моссад» аккумуляторларнинг ҳароратини оширганда содир бўлган.

Батафсил Gorizontда...
🤬390👍101😱29👎1413😁4🤔3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇷🇺 Украина дронлари Россиянинг Твер вилояти, Торопец шаҳридаги ўқ-дорилар омборига зарба берди

Маълум қилинишича, ракета ва артиллерия бош бошқармасининг 107- сонли арсенали нишонга олинган. Арсеналда 30 минг тоннага яқин турли ўқ-дорилар бўлгани айтилмоқда.‌‌ Бундан ташқари, Россиянинг Брянск, Смоленск, Тула ва Орёл вилоятларида портлашлар эшитилган.

Батафсил Gorizontда...
👍374👎244🤨21😱1811👏11😁9
🇺🇿🇺🇸 Бухоронинг сўнгги амири Олимхоннинг 1930-йилларда Washington Post газетасининг америкалик журналистлари билан сурати, Кобул.

Батафсил Gorizontда...
👍604🤬140😁69👎44😭21😱8😴5
🇺🇿🇩🇪 Германияга ишчи виза шартлари енгиллашади

Бандлик вазири Беҳзод Мусаев Самарқандда Германия Федератив Республикаси Ички ишлар ва Ватан вазири Нэнси Фезер билан мулоқот ўтказди.

«Миграция масаласида бир қатор енгилликлар ишлаб чиқилмоқда. Битим доирасида немис иш берувчилари учун ўзбекистонликларни соддалаштирилган тартибда ишга қабул қилишга тайёрмиз», — деди Нэнси Фезер хоним.

Батафсил Gorizontда...
👍486🔥30👏29😁17👎14😭104
🇰🇷 Кореяда жиноят содир этилишидан олдин уларни башорат қиладиган нейрон тармоқ ишлаб чиқилди.

Dejaview жиноятларни 82,8% аниқлик билан башорат қилади, бу инсон хатти-ҳаракатларини таҳлил қилиш, куннинг вақтини, жойлашувини ва ўтмишдаги воқеаларни таҳлил қилиш ҳисобига амалга оширилади. Бундан ташқари, модел ўтмишда жиноят содир этган жиноятчиларни ҳам яхши аниқлай олади.

Ҳозирда нейрон тармоқ аллақачон баъзи аэропортларда, заводларда ва одамлар гавжум жойларда ишламоқда.

Батафсил Gorizontда...
👍283😁89🤣51👎24🤔17👏9🤯8