Gorizont
144K subscribers
20K photos
21.7K videos
8 files
26.8K links
Дунёни биз билан кузатинг!🇺🇿🇰🇿🇰🇬🇹🇯🇹🇲🇺🇸🇨🇳🇷🇺🇮🇷🇪🇺

Админ: @bavariyFC
Download Telegram
🇺🇦🇷🇺 Украина қуролли кучлари Россиянинг 100 квадрат километр ҳудудини назоратга олди ва юзлаб рус аскарларини асирга олди, - The Washington Post украиналик манбага таяниб.

Нашр маълумотларига кўра, Курск вилоятидаги операцияга Украина Қуролли кучларининг элита ҳужум бригадаларининг мингга яқин аскарлари Америка ва Германия зирҳли техникаси ва танклари билан жалб қилинган.

Аввалроқ ОАВ Украина ҳудуднинг 350 га яқин квадрат километрини назорат қилаётгани ҳақида хабар берган эди.

Батафсил Gorizontда...
👍299👎113😁71🤬19👏8🤣7
🇰🇬🇰🇿🇬🇧 Қирғизистон ва Қозоғистон ўз фуқароларини Буюк Британияга саёҳат қилишдан тийилишга чақирди.

Бунга қиролликнинг бир қатор шаҳарларида мигрантларга қарши оммавий намойишлар сабаб бўлгани айтилмоқда.

Батафсил Gorizontда...
👍270🗿20👏14🤷12👎93
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 Доналд Трамп АҚШ 1929-йилдаги депрессия ва Учинчи жаҳон урушига яқин эканини айтди:

“Бу мен мамлакатимиз тарихида кўрган энг хавфли давр”

Батафсил Gorizontда...
😁209👍80👎22💯15🥴11🔥9
🇺🇸 АҚШ электорати харитаси ўзгаришда давом этмоқда:

Уч ҳафта олдин: Трумп 312, Байден 226.
Икки ҳафта олдин: Трамп - 297, Харрис - 241.
Ҳозир: Трамп 287, Харрис 251.

Батафсил Gorizontда...
👍403😁55🥴17👏14🤔13👎8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇰🇿 Қозоқ дўстларимиздан табрик.

Батафсил Gorizontда...
👍1.56K128👏59🤝50🫡28🔥21
Gorizont
🇺🇿🇰🇬 Қирғизистонликлар ижтимоий тармоқларда қирғизистонлик боксчи Мунарбек Сейитбекка ярим финалда секундантлик қилган ўзбекистонлик мураббий Акмал Хасановга миннатдорчилик билдирмоқда. Мунарбек Сейитбекнинг мураббийи акредитация ва виза чўзилиши туфайли…
🇺🇿🇰🇬 Олимпиаданинг қизиқ воқеаларидан бири.

Қирғиз Республикаси боксчиси Мунарбек Сейитбек Уулу турнирга мураббийисиз келгани ва унга Ўзбекистон терма жамоасидан Акмал Ҳасанов секундантлик қилаётгани ҳақида эшитгандирсиз. Ҳасановнинг бу ҳаракатлари қирғиз медиасида анча ижобий тарзда ёритилди, унга миннатдорчилик билдирилди. 57 кг вазн тоифасида Мунарбек финал йўлланмасини қўлга киритди. Албатта қўшнимиз учун ҳурсандмиз. Лекин бир қизиқ томони, финалда у ўзбекистонлик Абдумалик Халоков билан жанг қилади.

Даврон Файзиев

Батафсил Gorizontда...
😁1.72K👍296🤣98🏆33🤝27🤔26
🇺🇿🇰🇿🇹🇯🇰🇬🇹🇲 Остонада Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг олтинчи Маслаҳат учрашуви бошланди

Батафсил Gorizontда...
👍417🥱55👎30🤣22🔥9🥴8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇺🇦 Курск вилоятида русларнинг Ми-8 вертолёти Украинанинг FPV-дрони томонидан уриб туширилди.

Айни пайтга келиб, Курск вилоятидаги вазият федерал фавқулодда ҳолат сифатида тан олинган. Кун давомида Украина Қуролли кучларининг Курск йўналишидаги йўқотишлари 280 дан ортиқ ҳарбий хизматчи ва 27 та зирҳли техника, шу жумладан тўртта танкни ташкил этди, деб хабар берди Россия Мудофаа вазирлиги.

Батафсил Gorizontда...
👍359👎79🤣28🔥1916🗿8
🇺🇦🇷🇺 Укарина назоратига ўтган Россиянинг Курск вилоятидаги ҳудудига қўшимча куч сифатида жўнатилган “Пятнашка” бригадаси қақшатгич зарбага учради.

Кеча бригаданинг намойишкорона тарзда украинларни қувиб чиқариш учун отлангани тасвирланган видео пайдо бўлганди. Маьлум бўлишича, уларга HIMARS ёрдамида зарба берилган. Бу НАТО ракеталари Россия ҳудуди ичида биринчи марта бундай усулда қўлланилишидир.

Батафсил Gorizontда...
👍515👎176😁66🤬49🤔18🥰7
Gorizont
🇺🇿🇰🇿🇹🇯🇰🇬🇹🇲 Остонада Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг олтинчи Маслаҳат учрашуви бошланди Батафсил Gorizontда...
🇺🇿 “Биз санкциялар сиёсатининг асирига айландик” Шавкат Мирзиёев

Давлат раҳбарининг қайд этишича, логистика харажатлари сезиларли даражада ошди, инфляция босими кучаймоқда. Жаҳон капитал бозорида имкониятлар қисқармоқда, протекционизм кучайиб, янги-янги тўсиқлар пайдо бўлмоқда.

Батафсил Gorizontда...
👍370🥱308🥴39😁30🤣9🔥8
Gorizont
🇺🇿 “Биз санкциялар сиёсатининг асирига айландик” — Шавкат Мирзиёев Давлат раҳбарининг қайд этишича, логистика харажатлари сезиларли даражада ошди, инфляция босими кучаймоқда. Жаҳон капитал бозорида имкониятлар қисқармоқда, протекционизм кучайиб, янги-янги…
🇺🇿🇰🇿🇹🇯🇰🇬🇹🇲 Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё мамлакатлари миллий ID-карталарини ўзаро тан олиш таклифини илгари сурди

Ўзбекистон раҳбари туристик алмашувни кенгайтириш мақсадида “Битта тур – бутун минтақа”  тамойили бўйича миллий ай-ди карталарни ўзаро тан олиш ва оммавий туристик маҳсулотларни ишлаб чиқиш масалаларини ўрганиб чиқишни таклиф қилди.

Батафсил Gorizontда...
👍1.13K🥴5019🍾18🔥15👎13
🇷🇺🇺🇦 Украина Қуролли Кучларининг энг кучли бригадаларидан бири Курск вилоятида жойлашган, деб ёзади Forbes.

Материалда айтилишича, гап 80-ҳаво ҳужуми бригадаси ҳақида кетмоқда. Умуман олганда, нашрнинг ёзишича, Курск вилоятида ҳар бирида 2000 кишидан иборат камида 3 та бригада жалб қилинган.

Шу билан бирга, Bild нашрининг қайд этишича, Россия Федерациясининг назоратга олинган ҳудудлари Харков вилоятида босиб олинган ҳудудларга алмаштирилиши мумкин.

Батафсил Gorizontда...
😁351👍216👎49🤯14🤬12👏7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇹🇲 Ўзбекистон Президенти Туркманистон Президенти билан учрашув ўтказди

Батафсил Gorizontда...
👍190👎46😁13🤷9👏8🤬5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺 Доғистонлик имомлар суперқахрамон Бэтменни танқид қилишди.

Батафсил Gorizontда...
🤣453👍108😁22🤔14👎9🥴9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇰🇿🇰🇬🇹🇯🇹🇲 Марказий Осиё давлат раҳбарлари учрашуви.

Батафсил Gorizontда...
👍314👎29👻12🔥97🗿5
🇺🇦🇷🇺 Украина Қуролли Кучлари Курск вилоятининг камида 155 км² ни назорат қилади, - WarMapper

Айни пайтда ОАВлар Снагост ва Олговка аҳоли пунктлари Украина Қуролли кучлари назоратига ўтганини ёзмоқда.

Батафсил Gorizontда...
👍431👎178😁48🤬2411🤣9
🇷🇺🇯🇵 Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова Япония Бош вазири Фумио Кисидани Марказий Осиё мамлакатлари ҳамда Россия ўртасидаги иқтисодий алоқаларга путур етказишга уринишда айблади.

Батафсил Gorizontда...
👎477🤣452👍129🤬46😁217
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Президент Шавкат Мирзиёев Париж Олимпиадасида ўз вазн тоифаларида барча рақибларини мағлуб этиб, олтин медалларни қўлга киритган ҳамда икки карра олимпия чемпионига айланган таэквондочимиз Улуғбек Рашитов ва боксчимиз Ҳасанбой Дўсматов билан телефон орқали мулоқот қилди.

Давлатимиз раҳбари спортчиларни қизғин табриклаб, терма жамоамиз томонидан бир кун ичида Олимпиаданинг иккита олтин медали қўлга киритилгани Ўзбекистон спорти учун тарихий воқеа бўлганини катта мамнуният билан қайд этди. Йигитларимизнинг дадил ва ишончли чиқишлари, юксак маҳорати ва мардлиги чинакам қаҳрамонлик намунаси бўлгани, Янги Ўзбекистоннинг ёшлари нималарга қодир эканини кўрсатгани, халқимизга улкан куч ва ғурур бағишлаганини таъкидлади. Мураббийлари, ота-онаси ва яқинларига миннатдорлик билдирди.

Улуғбек Рашитов ва Ҳасанбой Дўсматов алоҳида эътибор ва юксак ишонч, спортчиларга барча шароитлар яратилгани учун давлатимиз раҳбарига ташаккур изҳор этиб, ғалабаларини Янги Ўзбекистонга бағишлашларини айтдилар.

Батафсил Gorizontда...
👍561😁93👎59👏1710🕊6
🇮🇱🇵🇸🇺🇸 Исроил ҲАМАС билан музокараларни давом эттиришга розилик билдирди

«АҚШ ва воситачиларнинг таклифига кўра, 15 август куни Исроил ўз делегациясини тафсилотларни якунлаш учун белгиланган жойга юборади», дейилади Нетаняху идораси хабарида.

Батафсил Gorizontда...
👍281🤬188👎72😁31🥱20🤔11