Gorizont
186K subscribers
21.9K photos
24.1K videos
10 files
31.2K links
Дунёни биз билан кузатинг!🇺🇿🇰🇿🇰🇬🇹🇯🇹🇲🇺🇸🇨🇳🇷🇺🇮🇷🇪🇺


Админ: @bavariyFC
Download Telegram
🇷🇺 Оренбург сув остида қолишда давом этмоқда

Россия Федерацияси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг қайд этишича, Тобол дарёсидаги сув миқдори ҳар куни 30-80 смга кўтарилади.

Батафсил Gorizontда...
Бундан 50 йил олдин олинган бу суратда кўриб турганингиз 17 ёшли ўспирин бўлиб, келажакда ҳаётида ўчмас ва "асрларга татугулик" образда намоён бўлади.

Ҳозирги кунда юртдошларимизнинг 99% и танийдиган бу инсон ким бўлиши мумкин?
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇪🇸🇵🇸 Педро Санчес, Испания Бош вазири:

“Фаластин давлатини тан олиш Европа давлатларининг манфаатларига мос келади ва уларнинг кўпчилиги буни қўллаб-қувватлайди. Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳарбий жавоби номутаносиб бўлиб, Яқин Шарқ ва шунинг учун бутун дунёни хавф остига қўяди”.

Батафсил Gorizontда...
🇮🇱🇮🇷 Исроил Эрон ҳужумига электромагнит бомба билан жавоб бериши мумкин - Исроилнинг i24 телеканали

Телеканалнинг таъкидлашича, Исроил Эронга қарши электромагнит бомба қўллашга тайёр, бу эса қўмондонлик пунктларининг электрон жиҳозлари, алоқа тизимлари ва компьютер техникаси йўқ қилинишига олиб келади.

Маълумки, бундай қуроллар электр ва электрон тизимлар учун ҳалокатли, аммо одамлар учун ҳалокатли эмас.

Батафсил Gorizontда...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Нега Ўзбекистонда атом электростанцияси қурилмайди?

Манба: Migrant.uz

Батафсил Gorizontда...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇸🇦 Саудия Арабистонидаги The Line осмонўпар шаҳари қурилиши сезиларли даражада секинлашди. 2030 йилга келиб, лойиҳанинг атиги 1,5 фоизи тайёр бўлади.

170 километрлик бино олти йил ичида қуриб битказилиши тахмин қилинган эди, бироқ янги ҳисоб-китобларга кўра, бу вақтга қадар бор-йўғи 2,5 километри қуриб битказилади. Бундан ташқари, қурилишни молиялаштириш камайганлиги сабабли қурувчилар гуруҳида қисқартиришлар бошланди.

Ғоя бўйича The Line лойиҳаси мамлакат иқтисодиётини ўзгартириши, векторни нефтдан технологияга ўтказиши керак. Аммо бир муаммо бор — лойиҳа қиймати 1,5 триллион доллардир.

Батафсил Gorizontда...
🇺🇸🇮🇷🇮🇱 Байден дам олиш кунини тўхтатиб Яқин Шарқдаги воқеалар сабабли хавфсизлик гуруҳи билан маслаҳатлашиш учун Oқ уйга қайтиб келди.

Батафсил Gorizontда...
Gorizont
🇺🇸🇮🇷🇮🇱 Байден дам олиш кунини тўхтатиб Яқин Шарқдаги воқеалар сабабли хавфсизлик гуруҳи билан маслаҳатлашиш учун Oқ уйга қайтиб келди. Батафсил Gorizontда...
🇺🇸🇮🇷🇮🇱 Пентагон раҳбари исроиллик ҳамкасбига Исроил Эрон ҳужумларидан ҳимояланишда Қўшма Штатларнинг тўлиқ ёрдамига ишониши мумкинлигини айтди, деди Пентагон.

Батафсил Gorizontда...
Dunyo orziqib kutayotgan UFC-300 turniri 3ta chempionlik jangi bunaqasi hali boʻlmagan 🤩 UFC muxlislarini supper janglar kutib turipti oʻtkazib yubormang.🔥

Jonli efir UFC MMA VIDEO telegram kanalimiz orqali 14-aprel tongda tomosha qilishingiz mumkin.

👇Obuna boʻlish 👇
https://telegram.me/+eBarNVzJ50NlMTcy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Толибон (толиб арабча – изловчи, талаб қилувчи, ўқувчи, тингловчи) – Афғонистонда “соф исломий ҳукумат” ёки “ислом амирлиги”ни тиклашни мақсад қилиб қўйган ҳарбий- сиёсий ҳаракат.

1994 йилда Қандаҳорда пайдо бўлган. Маънавий раҳномаси ва асосчиси, афғон жиҳоди ветерани мулла Муҳаммад Умар. Ҳаракатнинг ижтимоий асосини мадраса талабалари (толиблар), этник таркибини эса пуштунлар (асосан дурронийлар) ташкил этган. “Толибон” “миллий исломий” характер касб этувчи ҳаракат сифатида таърифланади. Ҳаракат 1996 йилнинг сентябрь ойида Кобулда “Афғонистон ислом амирлиги”ни тузганлигини эълон қилади. Ҳаракат қисқа муддат ичида мамлакат ҳудудининг 90-95 % ни ўз назоратига олади.

Батафсил Gorizontда...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Шавкат Мирзиёев: «Халқаро майдонда баланс бузилди»

Президент дунёда содир бўлаётган воқеалар хусусида гапирди.

Батафсил Gorizontда...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇰🇿 Қозоғистоннинг Петропавловск шаҳрида Подгора кичик тумани аҳолиси эвакуация қилинмоқда.

Видеодаги маърузачининг сўзларига кўра, сув маҳаллани қўриқлаб турган тўғондан тошиб кетган.

"Подгора микрораёни пастда жойлашган бўлиб, ҳар томондан тўғонлар билан ўралган, шу сабабли аҳолини евакуация қилиш ишларини тезлаштириш бўйича қарор қабул қилинди", — дейилади Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарида.

Батафсил Gorizontда...
🇺🇸🇮🇷🇮🇱 АҚШ Эрон якшанба куни эрталаб Исроилга ҳужум қилиши мумкин деб ҳисоблайди - Al-Jazeera

Батафсил Gorizontда...
Gorizont
🇺🇸🇮🇷🇮🇱 АҚШ Эрон якшанба куни эрталаб Исроилга ҳужум қилиши мумкин деб ҳисоблайди - Al-Jazeera Батафсил Gorizontда...
🇮🇱🇮🇷 Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняҳу Эроннинг бугун тунда кутилаётган ҳужумига тайёргарлик ва Исроилнинг жавоби ҳақида ҳарбий амалдорлар билан маслаҳатлашув учун ЦАХАЛ Бош штаб қароргоҳига йўл олди.

Батафсил Gorizontда...
🤬1
🇯🇴 Иордания Қироллиги ўз ҳаво ҳудудини барча кирувчи, чиқувчи ва транзит фуқаролик ҳаво қатнови учун ёпади - Аl Arabiya

Батафсил Gorizontда...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇱🇮🇷 Айни пайтда Мудофаа вазири Галант ва Бош штаб бошлиғи Ҳалеви томонидан хавфсизлик йиғилиши бошланди.

Батафсил Gorizontда...
🇮🇷🇮🇱 Барча Исроил кучлари Эрон таҳдиди остида тўлиқ шай ҳолатга келтирилди - Sky News

Барча исроиллик сиёсатчиларга Исроилда қолиш ва чет элга саёҳатларини бекор қилиш буюрилган.

Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху айни дамда Тел-Авив яқинидаги бункердаги қўмондонлик марказига йўл олмоқда.

Ироқ, Иордания, Қувайт, Сурия ва Ливандаги йирик GPS узилишлари ҳаво қатновига таъсир қилмоқда.

Батафсил Gorizontда...
🇺🇸🇮🇷🇮🇱 Исроил ҳарбий-ҳаво кучларининг мудофаа ва ҳужум тизимлари шай ҳолатда, ўнлаб самолётлар осмонда, АҚШ билан мувофиқлаштириш ишлари олиб борилмоқда, дея тасдиқлади ЦАХАЛ.

Эрон…?

Батафсил Gorizontда...
🇮🇷 Эрон пойтахти Теҳроннинг ҳаво ҳудуди ҳам ёпилди.

Батафсил Gorizontда...
🇮🇷🇮🇱 Эрон Исроил томон камикадзе дронларни учирди, дея хабар бермоқда Axios Исроил ва америкалик расмийларга таяниб.

Батафсил Gorizontда...