Gorizont
187K subscribers
21.8K photos
24K videos
10 files
31.1K links
Дунёни биз билан кузатинг!🇺🇿🇰🇿🇰🇬🇹🇯🇹🇲🇺🇸🇨🇳🇷🇺🇮🇷🇪🇺


Админ: @bavariyFC
Download Telegram
#Диққат
Агар сиз бу муаммога эчим топсангиз 100 минг доллар беришар эди😳

Қиммат Красовкалар ишлаб чиқарувчи машхур Nike компанияси ишчи кучи арзонлиги сабабли Африкада оёқ кийим ишлаб чиқаришни йўлга қўяди лекин маҳаллий ишчилар компаниядан қиммат оёқ кийимларни ўғирлаб олиб чиқиб арзон сотишни бошлашади натижада камбағал аҳолида қиммат Nike красовкакалари бу компанияга зарар келтиришни бошлайди қашшоқ африка аҳолиси оёқларида қимматбаҳо красовкалар, шунда компания шунақанги оддий бир йўл билан бунга барҳам беради диққат компания қандай йўл тутган
🤔

Сиз саволга жавоб топа оласизми?
1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇺🇦 Днепр қирғоқлари бўйлаб шиддатли жанглар давом этмоқда.

Тасвирлар Украина дрон операторлари томонидан суратга олинган.

Батафсил Gorizontда...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦 Украина ташқи ишлар вазири Кулеба жонли эфир тугади деб ўйлади.

Батафсил Gorizontда...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇧🇩 Бангладешда ғишт ва ўнлаб одамларни олиб кетаётган қайиқ бошқа йирик кема билан тўқнашиб, чўкиб кетди.

Батафсил Gorizontда...
❗️Википедия маълумотларига кўра, милоддан аввалги 2500 йилдан бери содир бўлган барча жанглар харитаси.

Ҳарбий тарихчиларнинг маълумотларига кўра эса, Ер юзида 15 мингдан ортиқ урушлар бўлган. Ўтган асрлардаги урушлар статистикаси маълум. 16-асрда 106 та, 17-асрда 231 та, 18-асрда 703 та, 19-асрда 730 та уруш бўлган. Йигирманчи асрда Иккинчи жаҳон урушигача 882 та, Иккинчи жаҳон урушидан кейин эса 300 дан ортиқ уруш бўлган.

Батафсил Gorizontда...
👍1
🇺🇿 Бухоро вилоятида 18 февраль куни соат 06.00дан бошлаб барча автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолияти вақтинча тўхтатилади - ҳокимлик

Батафсил Gorizontда...
Тошкент вилояти ва Олмалиқ шаҳри аҳолиси учун ажойиб янгилик!

Олмалиқликлар — Шаҳарда рўй бераётган воқеалар, тадбирлар, янгиликлар, эълонлар ва бошқа маълумотлар батафсил ёритиб борилади!

Аъзо бўлиб қўясизлар:👇
https://t.me/olmaliqliklar
❗️ Сигирлар билан сиёсий ғояларни тушунтирамиз

Социализм: Сенда иккита сигир бор, улардан бирини қўшнингга берасан.
Коммунизм: Сенда иккита сигир бор, ҳукумат эса сендан иккаласини ҳам оладида эвазига сут беради.
Фашизм: Сенда иккита сигир бор, ҳукумат эса сендан иккиласини ҳам оладида, кейин сенга сутни сотади.
Нацизм: Сенда иккита сигир бор, ҳукумат эса сендан иккиласини ҳам оладида, кейин сени отиб ташлайди.
Бюракратия: Сенда иккита сигир бор, ҳукумат иккаласини ҳам оладида бирини отиб ташлайди, иккинчисини соғиб, сутини ташлаб юборади.
Россияда: Сенда иккита сигир бор, сен уларни санайсан кейин сенда 5 та сигир борлигини билиб оласан, кейин қайта санайсан кейин билсанг сенда 42 та сигир боракан, кейин яна санайсан қарабсанки сенда 2 та сигир бор. Охири санашни тўхтатиб янги водкани очасан.
Швейцарияда: Сенда 5000 та сигир бор, лекин улардан ҳеч қайсиси сеники эмас. Сен шунчаки уларга қараб турганинг учун пул оласан. Манба.

Батафсил Gorizontда...
🤣1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇺🇸 Маргарита Симонян:

“Биз АҚШни бир соатда йўқ қила оладиган дунёдаги ягона давлатмиз“

Батафсил Gorizontда...
😁1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇰🇬🇵🇸 Бишкекда фаластинлик аёл ватандошлари билан биргаликда “Фаластин” миллий таомлари кафесини очди.

Фаластинлик аёлнинг айтишича, кафе даромадининг 15 фоизи Фаластинга гуманитар ёрдам сифатида юборилади.

Батафсил Gorizontда...
🔥1
Forwarded from Gorizont
📚 Ўзингиз ёки ташкилотингиз учун сиёсат, тарих ва геосиёсатга оид 40 китобдан иборат тўплам:

1. Цивилизациялар тўқнашуви ва янги дунё тартиби
2. Буюк Шахмат Тахтаси
3. Дунё янада одил бўлиши мумкин - Эрдоған
4. Шароф Рашидов - сиз билмаган 11 ҳақиқат
5. Сукут Суиқасди ёхуд Сталиндан Саддамгача
6. Суиқасддан сўнгги сукут ёхуд Чингизхондан Черчиллгача
7. Тавқи ланъат тамғаси ёхуд Трумендан Трампу Тараққийдан Туркманбошигача
8. Романовдан Рузвелту Распутиндан Путингача
9. Оқ пошшонинг қора туни ёхуд қандай ҳукумат - шундай мухолифат
10. Дордан қочган даҳолар
11. Супержосуслар мамлакати ёхуд Ататуркдан Амир Олимхону Бериядан Брежновгача
12. Оч ва тўқ сичқонлар мамлакати ёхуд оғизидан отилгану оёғидан осилганлар
13. Кучсизлар кучи
14. Муҳораба санъати
15. Мўъжиза содир бўлмайди
16. 1984
17. Ёвуз даҳо (Гитлер)
18. Машҳурларнинг сўнгги лаҳзалари
19. Қўрқма
20. Ҳокимятнинг 48 қоидаси
21. Юмшоқ куч
22. Истиқлол жаллодлари
23. Геосиёсат
24. Ватандошлик дастури
25. Муқаддас Қуддус
26. Ҳукмдор
27. Салтанатлар жангги
28. Истеъдодли инсонлар - мамлакатнинг бебаҳо бойлигидир
29. 300 қўмита - дунё ҳукумати сирлари
30. Ғоям - Нажмиддин Эрбакан
31. Туркистон қайғуси
32. Ғарбнинг ўлими
33. Молхона
34. Мадфун Туркистон
35. Сиёсатнома
36. Мамлакатлар таназулли сабаблари
37. Катта ўйини
38. Султон Абдулҳамидхон - қашқирлари билан ўйин
39. Демократиядан Диктатурагача
40. Грузия муваффақиятга қандай эришди?

Нархи: 2.700.000
Мурожаат:
@jsadmini | 901557735
👍2
🇺🇦🇷🇺 Россия қўшинлари ўтган йили Украинанинг ҳужуми пайтида йўқолган ҳудудларни қайтариб олиш учун Запорожега ҳужум бошлади.

Батафсил Gorizontда...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇱🇵🇸 Исроилнинг Ғазодаги агрессияси қурбонлари сони 28 858 кишига етди.

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, қамал остидаги эксклавдаги урушнинг 134-кунида ҳалок бўлганлар сони 28 858 кишига етган, 68 677 киши жароҳат олган. Охирги 24 соат ичида Исроил қўшинлари 9 марта қирғин қилди, 83 киши ҳалок бўлди, 125 киши яраланди. Ғарбий Соҳил ва Ал-Қудс (Қуддус)да ҳибсга олинган фаластинликлар сони 7060 нафардан ошди. Аммо ўтган йилнинг 7 октябридан бери Исроил армиясининг йўқотишлари ҳам ортиб бормоқда, қурбонлар сони 573 нафарга етди, 2918 нафар зобит ва аскар яраланди.

Батафсил Gorizontда...
👍1
🇺🇸🇺🇦 Украина президенти Владимир Зеленский, агар Вашингтон Украинага ёрдам беришни тўхтатса, Киев АҚШни стратегик ҳамкор деб ҳисоблашни тўхтатишини маьлум қилди.

Батафсил Gorizontда...
🔥1
🛠 Сиз уйингизда, офисизда қурилиш қиляпсизми?
🏞 Уйингизни дизайнини, ички кўриниши рангини танлашга қийналяпсизми?

Сизларга махсус сифатли ва арзон обойлар NEW ОBOYLAR 2024 каналини таклиф қиламан!

Хашаматли
🥇Сифатли
💵Чўнтакбоб
⚡️Дидингизга мос 5000 дан ортиқ обойлар.

Манзил: Тошкент шаҳри Ўрикзор бозори. 5 блок, 2 этаж, Ўрта коридор.
Телефон: +998930070607
Алоқа: @BEGZOD0070607
Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати бор. Келишилган ҳолда.

❗️Gorizont обуначилари учун чегирмалар бор.

Телеграм каналга аьзо бўлишни ва лайклар босишни унутманг👇
👉 https://t.me/NEWABOY 👈
👍1
🇺🇸🇦🇲 Қўшма Штатлар Россия Федерацияси ва Эронга қарамликни камайтириш учун Арманистонга қўшимча 5 миллион доллар ажратади

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Ереванга қўшимча 5 миллион доллар ажратади. Қайд этилишича, Россия Арманистондаги вазиятни беқарорлаштириш учун иқтисодий дастаклардан фойдаланиши мумкин.

Батафсил Gorizontда...
👍1👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇺🇦 Совет Иттифоқида танклар шу даражада кўп ишлаб чиқарилганки, рус армияси икки йиллик шиддатли урушга қарамай, СССР меросидан ҳозиргача фойдаланиб келяпти. Бу ҳам етмаса, омборларда яна минглаб жанговар машиналар бор. Шунчаки занг босиб ётибди.

Россия ойига тахминан 20 та танк ишлаб чиқариши мумкин. Бу жанг майдонида йўқотаётганларидан анча кам. Лекин ўтган асрдаёқ консервацияга олинган Т-54/55, Т-62/64, Т-72 ҳамда Т-80 танклари элементар ашёлар билан жиҳозланиб, ҳаётга қайтарилмоқда.

Халқаро стратегик тадқиқотлар институти ҳисоботида айтилишича, русларда урушни яна 3 йил давом эттиришга етадиган зирҳли техника захиралари мавжуд. Экспертлар хулосасига кўра, Россия Украинада 2900 дан ортиқ танк йўқотган, 1750 таси эса ҳануз хизматда қилмоқда. Ҳисоботда, шунингдек, Россия омборларида яна 4000 та танк борлиги айтилган.

Батафсил Gorizontда...
🇵🇸🇮🇱 «Исроил бу урушни ҲАМАС устидан мутлақ ғалаба қозонилгунча олиб боради. Бу эса Рафаҳжа ҳарбий ҳаракатлар ўтказишни тақазо этади»исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу

Батафсил Gorizontда...
🇮🇱🇦🇿 Исроил Озарбайжондан нефть экспорти бўйича биринчи ўринни эгаллади.

2024 йил январь ойида Озарбайжон Исроилга 297 миллион долларлик 523,5 минг тонна нефть экспорт қилди. Бу ҳақда APA, Озарбайжон божхона Давлат қўмитаси ҳисоботига асосланиб ёзади. Шундай қилиб, яҳудий давлати Озарбайжоннинг умумий нефть экспортида биринчи ўринни эгаллади.

Иккинчи ўринни Таиланд, учинчи ўринни Италия эгаллади. Ўнинчи ўринда Ўзбекистон.

Батафсил Gorizontда...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇹🇷 Туркиядаги энг машҳур қамоқхоналардан бири Анқаранинг Алтиндағ туманида жойлашган Улужанлар қамоқхонасидир.

1925-2006 йилларда маҳкумлар сақланган мазкур қамоқхонада ҳозир музей ҳамда маданият ва санъат маркази фаолият олиб бормоқда. Яъни қамоқхонани шунчаки бузиб ташлашмаган, ўтмишда нималар бўлганини эслаб туриш учун музейга айлантиришган.

Улужанлар қамоқхонасида ўз вақтида таниқли турк сиёсатчилари ва шоир-ёзувчилари сақланган. Масалан, бош вазир бўлиб ишлаган Булент Эжевит, Буюк бирлик партиясининг асосчиси Муҳсин Язижиўғли, шоир Нозим Ҳикмат, адиб Яшар Камол ва ҳоказо.

Ўлим жазосига маҳкум этилган ўнлаб киши айнан шу ерда осилган. Музейда қамоқхона ходимлари ва маҳкумларнинг аудиоёзувларини эшитиш мумкин. Бу реалликни акс эттириш мақсадида қилинган.

Батафсил Gorizontда...