Gorizont
187K subscribers
21.8K photos
24K videos
10 files
31.2K links
Дунёни биз билан кузатинг!🇺🇿🇰🇿🇰🇬🇹🇯🇹🇲🇺🇸🇨🇳🇷🇺🇮🇷🇪🇺


Админ: @bavariyFC
Download Telegram
🇦🇿 «Дунё учинчи жаҳон урушига жуда яқин турибди» - Озарбайжон президенти Илҳом Алиев

«Дунё учинчи жаҳон урушига жуда яқин турибди. Баъзилар бу уруш аллақачон бошланган деб ҳисоблашади. Бу қийин дамда Озарбайжон армияси ўз кучини кўрсатди. Арманистон ва бу давлатни ҳарбий жиҳатдан қўллаб-қувватлаётганлар билишлари керакки, бизни ҳеч нарса тўхтата олмайди. Агар бизга қарши ҳудудий даъволар тўхтамаса, Арманистон ўз қонунларини тартибга солмаса, тинчлик шартномаси бўлмайди», — деди Алиев.

Батафсил Gorizontда...
Forwarded from Muhayyo tour ofis
🇺🇿🇸🇦UMRA SAFARI 2024 🇸🇦🇺🇿

🔣LITSENZIYAGA EGA🔣

14 KUNLIK🇸🇦PRIMOY REYS
✈️24-25-26 FEVRAL (Tosh-Jidda)
1️⃣1️⃣0️⃣0️⃣💲 (OVQATSIZ)
1️⃣2️⃣0️⃣0️⃣💲 (OVQATLI)
—————————————————

14 KUNLIK🇸🇦PRIMOY REYS
RAMAZON UCHUN
✈️ 2 Mart 1️⃣3️⃣0️⃣0️⃣💲
✈️ 9-10-16-17 Mart1️⃣4️⃣0️⃣0️⃣💲
✈️23-24 Mart1️⃣5️⃣0️⃣0️⃣💲
QADIR KECHA VA HAYIT NAMOZ
✈️ 25-27 Mart1️⃣6️⃣0️⃣0️⃣💲
✈️ 7-8 Aprel1️⃣5️⃣0️⃣0️⃣💲

✈️ Avia chipta
📁 Viza xizmati
🏢 Мehmonxona 3-4⭐️
🕌 Маdinada Ziyorat
🕋 Маkkada Ziyorat
👥 Ellik boshi xizmati
🚗 Transfer xizmatlari
🎁 Sumka va Nimcha, Beydjik
💦 Zam-Zam suv
🗂 Kerakli Hujjatlar:
🆔 ZAGRAN PASPORT

📞 +998505785522
📞 +998505785533
📞 +998505785511

📞+998942012233 Фаргона
📞+998941312233 Фаргона

FIRMA XIZMATI - 300.000 so’m

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring.

Telegram | Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺 Болтиқбўйи давлатлари Россиянинг бостириб киришига қарши тайёргарлик кўрмоқда

Шу мақсадда НАТОнинг энг ожиз қаноти — Россия билан минг километрлик чегара мустаҳкамланмоқда. У ерларга бетон пирамидалар, чоҳлар ва бункерлар ўрнатилмоқда. Артиллерия зарбаларидан ҳимояланган Ҳар бир бункер 37 метр квадрат майдонга эга бўлади ва 10 та аскарни сиғдира олади.

Батафсил Gorizontда...
🇷🇺🇺🇸 "Россия учун АҚШда кимнинг президент бўлиши фойдалироқ: Байден ёки Трамп?"

Путин: "Байден. У тажрибалироқ, унинг хатти-ҳаракатларини олдиндан башорат қилиш мумкин, аммо Россия, америкаликларнинг танловини ҳурмат қилади ва ҳар қандай раҳбар билан ҳамкорлик қилади".

АҚШда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида Владимир Путин Жо Байденга овоз беради. Россия раҳбари Американинг амалдаги президентини тажрибали ва башоратли сиёсатчи, эски мактаб вакили деб ҳисоблайди, шунингдек, Путин унинг кекса ёши ва ақлий қобилиятининг сусайиб бораётгани ҳақидаги миш-мишларга қарши чиқди - Financial Times

Батафсил Gorizontда...
Туркияда фақат битта давлат тили бор – турк тили.

Давлат этник озчиликлар, масалан, курдлар ёки араблар учун алоҳида мактаблар очиб қўймаган. Марҳамат қилиб, ҳамма турк тилида ўқийди.

Давлат тилини билмаган киши давлат ишида ишлашга умид қилмаса ҳам бўлаверади. Давлат идоралари мурожаатларни фақат давлат тилида қабул қилади.

Айтайлик, бирор давлат идорасига (ёки умуман бирор ташкилотга) қўнғироқ қилдингиз, сизга рус тилида (яъни чет тилида) гапиришни талаб қилишса борми, ана унда жанжалнинг каттасини кўрасиз.

Бугун кариллаётган руслар ҳам Туркияда яшамоқчи бўлса, турк тилини ўрганишига тўғри келади. Акс ҳолда ишларини битириши қийин кечади, нуқул ёнида таржимон етаклаб юришга мажбур бўлади. Эбрар Öзбек©️

Батафсил Gorizontда...
🇺🇸🇷🇺🇺🇦 АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп президентлик сайловларида ғалаба қозонса, Украинани Россия билан тинчлик музокараларига мажбурламоқчи, деб хабар берди Bloomberg.

Батафсил Gorizontда...
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️ Бугун СССР-Афғон уруши (1979-1989) тугаган кун. 1979 йил 24 декабрь - 1989 йил 15 феврал.

15 феврал - Совет қўшинлари Афғонистондан тўлиқ олиб чиқилди. 40-армия қўшинларини олиб чиқишни Чекланган ҳарбий контингентнинг охирги қўмондони, генерал-лейтенант Б.В. Громов бошқарган. Расмий версияга кўра, у Амударё (Термиз) чегарасини охирги бўлиб кесиб ўтган. У шундай деган: "Менинг ортимда биронта ҳам совет аскари қолмади."

Батафсил Gorizontда...
🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига ташриф буюрди.

Ташриф дастурининг биринчи манзили “Асака текстиль” кластерининг тўқимачилик корхонаси бўлди.

Батафсил Gorizontда...
🇺🇿 МДҲ республикаларида ҳафтанинг биринчи рақамли медиа шахси Шерзодхон Қудратхўжа бўлди.

1-ўринда Шерзодхон Қудратхўжанинг суҳбати: 5 миллион+
2- ўринда «Қозоғистонда бош вазир ўзгарди»: 1М+
3-ўринда «Садир Жапаровнинг Блинкенга мактуби»: 500 К+

Батафсил Gorizontда...
🇵🇸 Қуддус: 40 давлат 4000 йил ичида.

Қуддусни энг узоқ бошқарган давлатлар:
1. Рим 683 йил
2. Қадимги Яҳудий давлати 414 йил
3. Усмонийлар 401 йил

Қуддусни энг кўп бошқарган дин вакиллари:
1. Ислом 1283 йил
2. Яҳудийлик 1197 йил
3. Насронийлик 410 йил

1. "Тарих" тўплами
2. Қуддус халоскори Салоҳиддин Айюбий

Батафсил Gorizontда...
Gorizont
🇷🇺 Болтиқбўйи давлатлари Россиянинг бостириб киришига қарши тайёргарлик кўрмоқда Шу мақсадда НАТОнинг энг ожиз қаноти — Россия билан минг километрлик чегара мустаҳкамланмоқда. У ерларга бетон пирамидалар, чоҳлар ва бункерлар ўрнатилмоқда. Артиллерия зарбаларидан…
🇱🇹🇷🇺 Россия ҳарбий тажрибаси асосида Европа давлатларига ҳужум қилишга тайёрЛитва Мудофаа вазирлиги

Вазирликка кўра, муваффақиятсизликларга қарамай, Россия Украинага бостириб киришдан кўра бўлажак ҳужумга яхши тайёрланган кўринади. “Шунинг учун Литва тайёр бўлиши керак, чунки Россия уни ва унинг қўшни ҳудудларини "ўз соҳасининг бир қисми” деб билади”, — дейди Литва Мудофаа вазирлигининг мудофаа сиёсати директори Вайдотас Урбелис

Батафсил Gorizontда...
1😁1
🇺🇿🇵🇸 Сиз билмаган тарих: Хоразмшоҳлар армияси салибчи ва яҳудийлардан Қуддусни тортиб олиши.

Кўпчилигимиз, 1231-йилда Жалолиддин Мангубердининг ўлими билан Хоразмшоҳлар империяси тугатилганини биламиз. Аммо, аслида, Жалолиддин Мангуберди вафот этгач, унинг қолган қўшинлар ўз ҳарбий фаолияти давом эттиради. 12-15 минглик Хоразм лашкарлари ёлланма қўшинга айланишади. Улар Айюбийлар ва кейинчалик Салжуқийлар сафига ёлланма қўшин сифатида қўшилишди. 1244-йилда июлда Хоразм лашкарлари Қуддусга етиб келишди. Кичик қамалдан сўнг Хоразм лашкарлари Қуддусни салибчилардан тортиб олишади. Салибчи ва яҳудийлар Қуддус тарк этишади. Шаҳарни олгач, Хоразм ёлланма лашкарлари шаҳарни Айюбий султони тақдим этишди, бунга жавобан султон уларга шаҳар атрофида иқто (ер) ажратади. Сўнгра Хоразм лашкарлар Миср чегарасига Ғазога кетишади. Ғазода улар Айюбий қўшинлар билан қўшилишади. Бирлашган қўшинлар 1244-йил Форбие жанггида салибчиларни мағлуб этишади. 1244-47-йилларда Қуддус Хоразм қўшинлар назоратида бўлди. 1247-йилда эса шаҳар Хоразм қўшинларидан Айюбийларга тўлиқ ўтди.

1. 📚 "Тарих" тўплам
2. Хоразмшоҳлар империяси

Манба: Humphreys 1977, Schein 2006, Ibn al-Furat

Батафсил Gorizontда...
🇺🇿 ФИФА миллий терма жамоаларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди, унга кўра Ўзбекистон 2 поғонага кўтарилиб, 66-ўринни эгаллаб турибди.

Ўзбекистон терма жамоаси Марказий Осиёдаги энг кучли терма жамоа ҳисобланади:
-Ўзбекистон – 66-ўрин;
-Тожикистон – 99-ўрин;
-Қозоғистон - 100-ўрин;
-Қирғизистон - 104-ўрин;
-Туркманистон - 141-ўрин.

Батафсил Gorizontда...
🇺🇿🇸🇦 Мадинa шаҳрида (Саудия Арабистони) биринчи ўзбек ресторани “Ал-Урз ва ал-Кабаб” (“Гуруч ва гўшт”) очилди.

Ресторанни ҳамюртларимиз, тадбиркор Аброр Акмалов ва ошпаз Бахриддин Чустийлар очиб беришди.

Батафсил Gorizontда...
🇹🇷 Сиёсий сатира

Туркиянинг собиқ раҳбари Тургут Ўзал (расмда ўнгда) журналистларга мамлакатнинг бошқа бир сиёсатчиси Эрдал Инону (расмда чапда) ҳақида ҳазил қилади. Тургут Ўзал Эрдал Инону жуда ориқ бўлгани учун ҳазилашиб журналистларга, "Эрдал агар чет элга чиқса чет элдагилар Туркияда очарчилик бор деб ўйлашади" дейди. Журналистлар эса буни Эрдалнинг ўзига айтишади. Эрдал ҳам шунга яраша жавоб беради. "Агар чет элдагилар Тургут кўришса, очарчилик сабабини тушунишади дейди".

Батафсил Gorizontда...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇨🇳 Хитойда водород билан ишлайдиган Zongshen мопеди чиқарилди.

У 6 сонияда тўлдирилади, 750 километр масофани босиб ўтади ва 5000 юанга сотилади. Интернетдаги тавсифга кўра, энг хавфсиз вариант - водородни қаттиқ ҳолатда сақлаш, унинг портлашини олдини олади. Ва тўлдириш оддийгина цилиндрни ўзгартиришни ўз ичига олади.

Батафсил Gorizontда...
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😎😎😎😎😎😎😎😎

ОЁҚ ОҒРИҒИГА ОДДИЙ ТАБИИЙ ДАВО ЧОРАСИ

Табиб
ихтиро қилган минглаб беморлар шифо топаётган '' Nutva Complex '' 🌱

СУЯК ЕМИРИЛИШИ
БЎГИМ ЯЛЛИҒЛАНИШИ
ТИЗЗА , ОЁҚ, ҚЎЛ , БЕЛ ОҒРИҒИ
ОЁҚ ВА ҚЎЛЛАРНИНГ ҚИРСИЛЛАШИ
ОСТЕОХОНДРОЗ

каби касалликларда тез ва самарали ёрдам бериб, даволайди !

Суҳбатлар учун махсус Nutva Complex телеграм саҳифамиз:

https://t.me/nutvauz

Маълумот учун
☎️ +99871-208-82-82

🇺🇿Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати бепул🛵

😎YouTube|📹Instagram|🌐Website|🌐Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇵🇸🇮🇱 Ғазодаги вазият: Исроил-Хамас уруши.

- Хон-Юнисдаги Носир тиббиёт мажмуасидаги ортопедия бўлимини Исроил бомбардимон қилди.

- Намойишчилар кеча Канада Бош вазири Жастин Трюдонинг Исроилни қўллаб-қувватловчи сиёсатига норозилик билдириш учун Жамоатлар палатасида нутқини тўхтатдилар.

- Германия ташқи ишлар вазири: Исроил хавфсизлиги фаластинлик тинч аҳолининг омон қолишидан кам эмас.

- Исроил ҳарбийлари Исроилнинг Носир госпиталига ҳужуми "ҳамаснинг ичкарида фаоллигини кўрсатувчи разведка маълумотларига асосланган"лигини даъво қилмоқда.

- Исроил Бош вазири Нетаняху: "Исроил тинч аҳоли эвакуация қилинганидан кейин Рафаҳда кенг кўламли ҳаракатларни амалга оширади".

- Исроил Ғазо секторида БМТнинг UNRWA ёрдам агентлигига тегишли яна бир бинони портлатиб юборди. (Видео)

- Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Исроил сўнгги 24 соат ичида 9 та қирғин қилди, 87 тинч аҳолини ўлдирди ва 104 кишини яралади. Бу Ғазода 132 кунлик геноцидда қурбон бўлганлар сони 28663 қурбонга етди.

Батафсил Gorizontда...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Дунёдаги қайси минтақада туғулиш кўп?

Батафсил Gorizontда...
🇺🇿 Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилояти Марҳамат туманидаги шахмат мактаби ва кутубхонада бўлди.

Батафсил Gorizontда...