Gorizont
187K subscribers
21.8K photos
24.1K videos
10 files
31.2K links
Дунёни биз билан кузатинг!🇺🇿🇰🇿🇰🇬🇹🇯🇹🇲🇺🇸🇨🇳🇷🇺🇮🇷🇪🇺


Админ: @bavariyFC
Download Telegram
🇹🇷 Истанбул туризмда тарихий рекордни янгилади

Дунёнинг энг кўп ташриф буюрадиган шаҳарларидан бири бўлган Истанбул 2023 йилда 17 миллион 370 минг 30 нафар чет эллик меҳмонни қабул қилиб, тарихий рекорд ўрнатди. Истанбулга келган хорижликлар сони 2022 йилга нисбатан 8,44 фоизга ошди.

2023 йилда энг кўп хорижий меҳмонлар қуйидаги давлатлардан келган:

🇷🇺 Россия (1,990 млн);
🇩🇪 Германия (1,287 млн);
🇮🇷 Эрон (1,054 млн.);
🇺🇸 АҚШ (854 000);
🇬🇧 Буюк Британия (701 000)

Батафсил Gorizontда...
🇺🇿🇷🇺 Ўзбекистон элчиси Россия ТИВга мамлакат журналистика университети ректори Қудратхўжаевнинг баёнотлари туфайли чақирилган.

Москва Россия Федерацияси ва Ўзбекистон халқларини ичкаридан ёки ташқаридан жанжал қилишга уринишлар муваффақиятсизликка учрашига ишончи комил, деди Россия ТИВ.

Россия Федерацияси Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Қудратхўжаевнинг баёнотларига принципиал баҳо берилган расмий изоҳ тақдим этишини кутмоқда.

Батафсил Gorizontда...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇹🇷 Турк тарихий сериалларидаги ҳар нарсага ишонишни, «Сўнгги Ҳукмдор - Абдулҳамидхон» ёки «Муҳташам юз йил» сериалларини кўриб тарихни билгандек ўзини тутишни бас қилинг.

ТРТ янги сериалида: Мурад II ҳузурига келган Тимурий элчисига «Шохрух ҳам, отаси Темур, бобоси Чингиз келса ҳам, менга фарқи йўқ» (00:29) дея, элчини ўз қўли билан ўлдириб, у келтирган бўйсуниш рамзи бўлган ҳилат (тарихий кийим) кийишдан бош тортади.

Аслида эса, 1435 йил Тимур ўғли Шохрух юборган элчилар Усмонли ҳукмдори ва бошқа Анадўли ҳукмдорларига бўйин эгиш тимсоли ҳилат беришган. Мурад II бошқа Анадўли давлатлари каъби Шохрух ибн Темурнинг таъсири остига киради. Буни турк тарихчиси ҳам тасдиқлайди, у Мурод II қўрқанини, чунки Шохрух қўшинлари Шарқий Анадўлига келганини айтиб ўтди.* Манба.

Батафсил Gorizontда...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇧🇾🇺🇦 Беларус президенти ёшларнинг сифатли, бренд кийимлар кийишини танқид остига олди

«Талабалар Беларус маҳсулотлари эмас, бренд кийимлар кийишни исташади. Бу бизни тўғридан тўғри Украинада бўлаётган воқеалар томон етаклайди», — деган Александр Лукашенко

Батафсил Gorizontда...
🛠 Сиз уйингизда, офисизда қурилиш қиляпсизми?
🏞 Уйингизни дизайнини, ички кўриниши рангини танлашга қийналяпсизми?

Сизларга махсус сифатли ва арзон обойлар NEW ОBOYLAR 2024 каналини таклиф қиламан!

Хашаматли
🥇Сифатли
💵Чўнтакбоб
⚡️Дидингизга мос 5000 дан ортиқ обойлар.

Манзил: Тошкент шаҳри Ўрикзор бозори. 5 блок, 2 этаж, Ўрта коридор.
Телефон: +998930070607
Алоқа: @BEGZOD0070607
Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати бор. Келишилган ҳолда.

❗️Gorizont обуначилари учун чегирмалар бор.

Телеграм каналга аьзо бўлишни ва лайклар босишни унутманг👇
👉 https://t.me/NEWABOY 👈
🇨🇳 Хитойнинг Чонгқинг шаҳрида катта кўприкни яқинда қуриб битказишди, энди ҳар куни унинг остида кўплаб маҳаллий аҳоли ва сайёҳлар «Интерстеллар»даги каби кадрларни кутишмоқда.

Қуёш ботганда бетон конструкцияли манзара фильмдаги саҳналардан бирига ўхшаб кетади, айниқса манзарага қараб ўша мусиқани тасаввур қилсангиз.

Батафсил Gorizontда...
🇷🇺🇺🇸 Россия ядровий қуролни коинотга олиб чиқмоқчи, шу боис Оқ уй брифинг чақирмоқчиABC news

АҚШ буни миллий хавфсизликка жиддий таҳдид ўлароқ баҳоламоқда. Гап ядровий қуролдан сунъий йўлдошларга қарши фойдаланиш ҳақида бормоқда. 9 февраль куни Кремль космосга, бортига дунёдан сир тутилган юк ортилган «Союз-2-1В» элтувчи ракетани учирди.

Батафсил Gorizontда...
🇷🇺🇺🇸🇪🇺 «НАТО — АҚШнинг ташқи сиёсат қуроли. Агар улар у ортиқ керак эмас, деб ҳисоблашса, бу уларнинг ички иши»Владимир Путин

«Шахсан мен НАТО эндиликда кераксиз, уни сақлаб туришдан маъно йўқ деб ҳисоблайман. Ягона маъни — бу АҚШнинг ташқи сиёсат қуроли. Лекин АҚШ бу қурол уларга ортиқ керак эмас, деб ҳисобласа бу уларнинг қарори бўлади», — деган Путин журналист Павел Зарубинга.

Батафсил Gorizontда...
🇦🇿 «Дунё учинчи жаҳон урушига жуда яқин турибди» - Озарбайжон президенти Илҳом Алиев

«Дунё учинчи жаҳон урушига жуда яқин турибди. Баъзилар бу уруш аллақачон бошланган деб ҳисоблашади. Бу қийин дамда Озарбайжон армияси ўз кучини кўрсатди. Арманистон ва бу давлатни ҳарбий жиҳатдан қўллаб-қувватлаётганлар билишлари керакки, бизни ҳеч нарса тўхтата олмайди. Агар бизга қарши ҳудудий даъволар тўхтамаса, Арманистон ўз қонунларини тартибга солмаса, тинчлик шартномаси бўлмайди», — деди Алиев.

Батафсил Gorizontда...
Forwarded from Muhayyo tour ofis
🇺🇿🇸🇦UMRA SAFARI 2024 🇸🇦🇺🇿

🔣LITSENZIYAGA EGA🔣

14 KUNLIK🇸🇦PRIMOY REYS
✈️24-25-26 FEVRAL (Tosh-Jidda)
1️⃣1️⃣0️⃣0️⃣💲 (OVQATSIZ)
1️⃣2️⃣0️⃣0️⃣💲 (OVQATLI)
—————————————————

14 KUNLIK🇸🇦PRIMOY REYS
RAMAZON UCHUN
✈️ 2 Mart 1️⃣3️⃣0️⃣0️⃣💲
✈️ 9-10-16-17 Mart1️⃣4️⃣0️⃣0️⃣💲
✈️23-24 Mart1️⃣5️⃣0️⃣0️⃣💲
QADIR KECHA VA HAYIT NAMOZ
✈️ 25-27 Mart1️⃣6️⃣0️⃣0️⃣💲
✈️ 7-8 Aprel1️⃣5️⃣0️⃣0️⃣💲

✈️ Avia chipta
📁 Viza xizmati
🏢 Мehmonxona 3-4⭐️
🕌 Маdinada Ziyorat
🕋 Маkkada Ziyorat
👥 Ellik boshi xizmati
🚗 Transfer xizmatlari
🎁 Sumka va Nimcha, Beydjik
💦 Zam-Zam suv
🗂 Kerakli Hujjatlar:
🆔 ZAGRAN PASPORT

📞 +998505785522
📞 +998505785533
📞 +998505785511

📞+998942012233 Фаргона
📞+998941312233 Фаргона

FIRMA XIZMATI - 300.000 so’m

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring.

Telegram | Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺 Болтиқбўйи давлатлари Россиянинг бостириб киришига қарши тайёргарлик кўрмоқда

Шу мақсадда НАТОнинг энг ожиз қаноти — Россия билан минг километрлик чегара мустаҳкамланмоқда. У ерларга бетон пирамидалар, чоҳлар ва бункерлар ўрнатилмоқда. Артиллерия зарбаларидан ҳимояланган Ҳар бир бункер 37 метр квадрат майдонга эга бўлади ва 10 та аскарни сиғдира олади.

Батафсил Gorizontда...
🇷🇺🇺🇸 "Россия учун АҚШда кимнинг президент бўлиши фойдалироқ: Байден ёки Трамп?"

Путин: "Байден. У тажрибалироқ, унинг хатти-ҳаракатларини олдиндан башорат қилиш мумкин, аммо Россия, америкаликларнинг танловини ҳурмат қилади ва ҳар қандай раҳбар билан ҳамкорлик қилади".

АҚШда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида Владимир Путин Жо Байденга овоз беради. Россия раҳбари Американинг амалдаги президентини тажрибали ва башоратли сиёсатчи, эски мактаб вакили деб ҳисоблайди, шунингдек, Путин унинг кекса ёши ва ақлий қобилиятининг сусайиб бораётгани ҳақидаги миш-мишларга қарши чиқди - Financial Times

Батафсил Gorizontда...
Туркияда фақат битта давлат тили бор – турк тили.

Давлат этник озчиликлар, масалан, курдлар ёки араблар учун алоҳида мактаблар очиб қўймаган. Марҳамат қилиб, ҳамма турк тилида ўқийди.

Давлат тилини билмаган киши давлат ишида ишлашга умид қилмаса ҳам бўлаверади. Давлат идоралари мурожаатларни фақат давлат тилида қабул қилади.

Айтайлик, бирор давлат идорасига (ёки умуман бирор ташкилотга) қўнғироқ қилдингиз, сизга рус тилида (яъни чет тилида) гапиришни талаб қилишса борми, ана унда жанжалнинг каттасини кўрасиз.

Бугун кариллаётган руслар ҳам Туркияда яшамоқчи бўлса, турк тилини ўрганишига тўғри келади. Акс ҳолда ишларини битириши қийин кечади, нуқул ёнида таржимон етаклаб юришга мажбур бўлади. Эбрар Öзбек©️

Батафсил Gorizontда...
🇺🇸🇷🇺🇺🇦 АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп президентлик сайловларида ғалаба қозонса, Украинани Россия билан тинчлик музокараларига мажбурламоқчи, деб хабар берди Bloomberg.

Батафсил Gorizontда...
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️ Бугун СССР-Афғон уруши (1979-1989) тугаган кун. 1979 йил 24 декабрь - 1989 йил 15 феврал.

15 феврал - Совет қўшинлари Афғонистондан тўлиқ олиб чиқилди. 40-армия қўшинларини олиб чиқишни Чекланган ҳарбий контингентнинг охирги қўмондони, генерал-лейтенант Б.В. Громов бошқарган. Расмий версияга кўра, у Амударё (Термиз) чегарасини охирги бўлиб кесиб ўтган. У шундай деган: "Менинг ортимда биронта ҳам совет аскари қолмади."

Батафсил Gorizontда...
🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига ташриф буюрди.

Ташриф дастурининг биринчи манзили “Асака текстиль” кластерининг тўқимачилик корхонаси бўлди.

Батафсил Gorizontда...
🇺🇿 МДҲ республикаларида ҳафтанинг биринчи рақамли медиа шахси Шерзодхон Қудратхўжа бўлди.

1-ўринда Шерзодхон Қудратхўжанинг суҳбати: 5 миллион+
2- ўринда «Қозоғистонда бош вазир ўзгарди»: 1М+
3-ўринда «Садир Жапаровнинг Блинкенга мактуби»: 500 К+

Батафсил Gorizontда...
🇵🇸 Қуддус: 40 давлат 4000 йил ичида.

Қуддусни энг узоқ бошқарган давлатлар:
1. Рим 683 йил
2. Қадимги Яҳудий давлати 414 йил
3. Усмонийлар 401 йил

Қуддусни энг кўп бошқарган дин вакиллари:
1. Ислом 1283 йил
2. Яҳудийлик 1197 йил
3. Насронийлик 410 йил

1. "Тарих" тўплами
2. Қуддус халоскори Салоҳиддин Айюбий

Батафсил Gorizontда...
Gorizont
🇷🇺 Болтиқбўйи давлатлари Россиянинг бостириб киришига қарши тайёргарлик кўрмоқда Шу мақсадда НАТОнинг энг ожиз қаноти — Россия билан минг километрлик чегара мустаҳкамланмоқда. У ерларга бетон пирамидалар, чоҳлар ва бункерлар ўрнатилмоқда. Артиллерия зарбаларидан…
🇱🇹🇷🇺 Россия ҳарбий тажрибаси асосида Европа давлатларига ҳужум қилишга тайёрЛитва Мудофаа вазирлиги

Вазирликка кўра, муваффақиятсизликларга қарамай, Россия Украинага бостириб киришдан кўра бўлажак ҳужумга яхши тайёрланган кўринади. “Шунинг учун Литва тайёр бўлиши керак, чунки Россия уни ва унинг қўшни ҳудудларини "ўз соҳасининг бир қисми” деб билади”, — дейди Литва Мудофаа вазирлигининг мудофаа сиёсати директори Вайдотас Урбелис

Батафсил Gorizontда...
1😁1