Gorizont
186K subscribers
21.9K photos
24.1K videos
10 files
31.2K links
Дунёни биз билан кузатинг!🇺🇿🇰🇿🇰🇬🇹🇯🇹🇲🇺🇸🇨🇳🇷🇺🇮🇷🇪🇺


Админ: @bavariyFC
Download Telegram
Gorizont
🇰🇵🇰🇷 Шимолий ва Жанубий Корея ўртасидаги вазият тобора урушга қараб кетмоқда. Жанубий Кореядан Шимолий Корея томон артиллерия зарбасидан сўнг, ҳар икки давлатда ҳам урушга тайёргарлик бошланди. Видеода Жанубий Корея телевидениесида ҳозирги вазият ҳақида репортаж…
🇰🇵🇰🇷 2018 йил сентябрида КХДР ва Жанубий Корея икки давлат чегарасидаги демилитаризация ҳудудида кенг кўламли артиллерия ва дала ўқув машғулотлари ўтказмаслик, шунингдек, бу ҳудудда ҳарбий самолётлар парвозларига йўл қўймаслик бўйича келишиб олганди.

Икки мамлакат ўртасидаги келишув Сариқ денгизда ҳарбий-денгиз машғулотлари ўтказилмайдиган буфер зона яратишни назарда тутган. 2023 йил ноябрида Шимолий Корея Сеулни «провокацион манёврлар»да айблаб, бу келишувни бекор қилганди.

«Ёнҳап» агентлиги аниқлик киритишича, Шимолий Корея томонидан отилган бугунги снарядлар Сариқ денгиздаги шимолий демаркация чизиғи яқинидаги буфер зонага — амалда икки мамлакатнинг денгиз чегарасига қулаган.

Батафсил Gorizontда...
🇰🇵🇰🇷 Жанубий Корея армияси бош штаб бошлиқлари тинч аҳоли ёки Жанубий Корея армияси орасида қурбонлар йўқлигини маълум қилди.

Шунингдек, Жанубий Корея армияси Шимолий Кореяга кейинги бир неча соат ичида жавоб беришини маьлум қилган.

Батафсил Gorizontда...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇹🇷 Нилуфар Мирханова исмли Ўзбекистон фуқароси Туркиянинг Чаноққалъа вилоятида қўлга олинган

Мирханова Интерпол томонидан қидирилаётган эди. У Россия, Беларус, Қирғизистон, Туркманистон ва Ўзбекистондан Туркияга фоҳишалар олиб келиш билан шуғулланганликда гумон қилинмоқда.

Батафсил Gorizontда...
👍4
🇺🇿 2023 йилда Ўзбекистонда энг кўп қўйилган исмлар рўйхати.

Шунингдек, 283 788 та никоҳдан фақат 85 279 нафар аёл эрининг фамилиясига ўтган.

Батафсил Gorizontда...
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇵🇸🇮🇱 Ҳамас томонидан Ғазо секторида Исроил зирҳли техникаси йўқ қилинаётгани акс этган янги видео

Батафсил Gorizontда...
👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇷🇺 Украина бўйлаб Россия ракеталарининг ҳужумлари давом этмоқда.

Украина қуролли кучлари 2023-йилда Россия томонидан учирилган барча ракеталарнинг 70 фоизини уриб туширган. Россия энг кўп ракетани 2023-йилнинг декабрь ойида учирган — 199 та. Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари уларнинг 128 тасини зарарсизлантирган.

Батафсил Gorizontда...
1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇵🇸🇮🇱 Исроил аскарлари фаластинликларнинг Ал-Ақсо масжидига киришига йўл қўймаслик учун кўздан ёш оқизувчи газ ва сув пуркагичлардан фойдаланди.

Исломнинг учинчи муқаддас маскани ҳудудида жума намозини ўқишни тақиқлаш 13-ҳафтадан бери давом этмоқда. Аввалроқ, кўздан ёш оқизувчи газдан ташқари, Исроил аскарлари фаластинликларни канализация суви билан қуваётганини хабар қилгандик.


Батафсил Gorizontда...
🤬5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇷 Эроннинг муқаддас Қум шаҳридаги Жамкарон масжиди тепасида “қасос байроғи” кўтарилди.

Сабаби: Кирмондаги қабристон яқинидаги портлашлар.

Бу масжид устидан охирги марта қасос қизил байроғи 2020-йил 3-январда Қосим Сулаймоний ўлдирилганидан кейин кўтарилган эди. У Эронликлар Сулаймонийнинг ўлдирилиши учун ўч олиш мақсадида Ироқдаги Американинг Айн ал-Ассад базасига баллистик ракеталар билан ҳужум қилганидан кейин олиб ташланганди.

Ҳозирча Эроннинг кимга, қаерга ва қачон ҳужум қилиши номаьлум. Лекин баьзи бир манбаларга кўра Эрон Афғонистонда ИШИДга қарши эҳтимолий операцияга ҳозирлик кўрмоқда.

Батафсил Gorizontда...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇱🇹🇷 Исроилдаги Отатурк ҳайкали.

Ҳайкал остига шундай ёзилган: "Буюк Йўлбошчи Мустафо Камол Отатурк, бутун Турк халқи ва Туркияни севувчи Исроил халқи сиздан абадий миннатдордир"

Батафсил Gorizontда...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇳🇴 Норвегия жанубидаги шаҳарларда рекорд даражадаги қор ёғди.

Батафсил Gorizontда...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇱🇵🇸 Ал-Қудсда (Қуддус) рейд чоғида исроиллик ҳарбийлар Фаластин уйини булдозер билан бузиб ташлади ва бир неча аҳолини ҳибсга олди.

Батафсил Gorizontда...
🤬5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺 Россиянинг ЛДПР партияси депутати президентликка номзодини қўйган Леонид Слуцкийни қўллаб қувватламоқда:

“Слуцкий бизнинг умидимиз, Слуцкий бизнинг номзодимиз ва Россиянинг бўлажак президенти. Аллоҳу Акбар!”

Батафсил Gorizontда...
👍2👏1
Gorizont
🇰🇵🇰🇷 Шимолий ва Жанубий Корея ўртасидаги вазият тобора урушга қараб кетмоқда. Жанубий Кореядан Шимолий Корея томон артиллерия зарбасидан сўнг, ҳар икки давлатда ҳам урушга тайёргарлик бошланди. Видеода Жанубий Корея телевидениесида ҳозирги вазият ҳақида репортаж…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇰🇷🇰🇵 Шимолий Корея ва Жанубий Корея ўртасидаги янги уруш авж олмоқда.

Жанубий Корея ҳарбийлари бугун эрталаб Шимолий Корея томонидан отилган 200 та ракетага жавобан икки Корея ўртасидаги денгиз чегараси бўлган Шимолий демаркация чизиғидан жанубдаги сувларга 400 та ракета учирди.

Машқларда Еонпхёнг оролида жойлашган гаубица ва К9 танклари иштирок этди.

Батафсил Gorizontда...
🔥 Яқин Шарқдаги вазият.

1. Ғазо секторида ҳали ҳам уруш давом этмоқда.

2. Ҳусийлар Қизил денгиздан Исроилга борадиган ёки қайтаётган савдо кемаларини нишонга олиб, уларнинг ҳаракатини тўхтатмоқда.

3. Қўшма Штатлар Қизил денгизга ҳарбий кемаларини юбормоқда ва Эрон молиялаштирадиган ҳусийларга ультиматум қўйган.

4. Исроил Ливан пойтахти Байрут шаҳрида ҲАМАС етакчиларидан бирини ўлдирди.

5. Ироқдан келган Эронга алоқадор шиа ҳарбий қисмлари Суриядаги Америка ҳарбий базасига кучли ҳужум уюштирди.

6. Эрон президентлигига асосий номзод, Исроил ва АҚШ томонидан ўлдирилган генерал Сулаймоний вафотининг бир йиллиги муносабати билан ўтказилган мотамда Эрондаги қабристонда кимдир кучли теракт уюштирди, 100 дан ортиқ киши ҳалок бўлди. Ҳужум учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди, бироқ эронликлар ҳужумни Исроил ва АҚШ амалга оширган, шунчаки ИШИДдан бу мақсадларда улар фойдаланмоқда, деб ҳисобламоқда.

7. Миср Исроил билан Ғазо сектори бўйича музокараларни бефойдалиги сабабли тўхтатди.

8. Бундай шароитда ҳамма зиддиятнинг кенгайишини кутмоқда. Аммо бу қандай шаклда бўлиши мумкинлигини ва қачон содир бўлишини ҳеч ким билмайди. Балки бугун. Эҳтимол, умуман бўлмас.

Батафсил Gorizontда...
🇺🇸 АҚШнинг CFR таҳлил маркази 2024 йилда Тайван бўғозида, Корея ярим оролида ҳамда Эрон ва Исроил ўртасида уруш бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

Тахминлардан фақат Тайванда уруш ҳаракатлари бошланмаган. Лекин январь ойида ўтказилиши режалаштирилган Тайвандаги президентлик сайловлари натижаси уруш бўлиш бўлмаслигини кўрсатиб беради. Қолган икки минтақада аллақачон уруш аломатлари кўзга ташланиб улгурган.

Батафсил Gorizontда...
🇦🇪🇮🇱 БАА Исроил билан муносабатларни давом эттиради.

Бирлашган Араб Амирликлари Исроил билан илиқ муносабатлар ўрнатиш қарорига содиқ қолади.

«БАА Исроил билан муносабатларни сақлаб қолиш учун стратегик қарор қабул қилди ва бу стратегик қарорлар узоқ муддатли характерга эга», деди чоршанба куни Дубайдаги конференцияда БАА президентининг дипломатик маслаҳатчиси Анвар Гаргаш.

«Ҳар қандай стратегик қарор кўплаб тўсиқларга дуч келишига шубҳа йўқ ва биз энгиб ўтишимиз керак бўлган муҳим тўсиқларга дуч келдик».

Батафсил Gorizontда...
👎2👍1
🇺🇸🇾🇪 АҚШнинг «Eyzenxauer» авиаташувчи кемаси Қизил денгизга кириб, Яманга яқинлашди.

Американинг ядровий самолёт ташувчи USS Duayt Eyzenxauer ташувчи кемаси Қизил денгизга кирди, деб хабар беради АҚШ Ҳарбий-денгиз институти ахборот хизмати.

“USS Duayt Eyzenxauer” самолёт ташувчиси бошчилигидаги авиаташувчининг зарба бериш гуруҳи Яман қирғоқлари яқинида жойлашган”, — дейилади хизмат АҚШ ҳарбий амалдорига таяниб. Илгари самолёт ташувчи кема Адан кўрфазида бўлган.

Батафсил Gorizontда...