Gorizont
186K subscribers
21.9K photos
24.1K videos
10 files
31.2K links
Дунёни биз билан кузатинг!🇺🇿🇰🇿🇰🇬🇹🇯🇹🇲🇺🇸🇨🇳🇷🇺🇮🇷🇪🇺


Админ: @bavariyFC
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇯🇵 Япониянинг "Japan Airlines" авиакомпаниясининг А-350-900, русумли самолёти бир неча дақиқа олдин Tокио Ханеда халқаро аеропортига(ҲНД) қўниш пайтида ҳалокатга учради

Батафсил Gorizontда...
Gorizont
🇯🇵 Япониянинг "Japan Airlines" авиакомпаниясининг А-350-900, русумли самолёти бир неча дақиқа олдин Tокио Ханеда халқаро аеропортига(ҲНД) қўниш пайтида ҳалокатга учради Батафсил Gorizontда...
🇯🇵 Самолёт Хоккайдо префектурасидаги Титосе аэропортидан келган эди. Япон ОАВ ёзишича, лайнер қирғоқ қўриқлаш самолёти билан тўқнашиб кетган бўлиши мумкин.

Авиакомпания бортдаги 400 кишининг ҳаммаси эвакуация қилинганини билдирди.

Батафсил Gorizontда...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Ўзбекистон армияси – мамлакат қудрати, юксак ғурур ва садоқат тимсолидир.

Батафсил Gorizontда...
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇨🇿 Чехия мултфилмининг жуда қизиқарли сиёсий талқини

Батафсил Gorizontда...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇯🇵 Япониянинг зилзила ҳақида вақтлироқ огоҳлантириш тизими.

Батафсил Gorizontда...
❗️Бешта давлат БРИКСга қўшилди

1 январдан Миср, Эрон, Бирлашган Араб Амирликлари, Саудия Арабистони ва Эфиопия ташкилотга қўшилди.

Батафсил Gorizontда...
👍1
🇺🇸 Нью-Йоркдаги Рузвельт оролида бир нечта портлашлар юз берди, деб ёзмокда ОАВлар.

Расмийлар бу ҳақда ҳозирча изоҳ бермаган ва журналистлар портлашлар техноген бўлиши ва маҳаллий зилзила туфайли содир бўлган бўлиши мумкинлигини ёзмоқда.  Воқеа жойига ўнлаб тез ёрдам ва ўт ўчириш машиналари етиб келган.  Қутқарувчи вертолётлар ҳам шаҳар устида айланиб учмоқда.

Батафсил Gorizontда...
❗️МДҲда демографик ҳолат.

Фақат мусулмон давлатларида кўпайиш кузатилган.

Батафсил Gorizontда...
🇮🇱🇬🇧🇵🇸 The Times of Israel нашрининг ёзишича, Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Тони Блейр Ғазо урушидан кейин фаластинликларни Европа ва Яқин Шарққа жойлаштириш масаласида музокарачи сифатида фойдаланиш режалаштирилган.

Исроил миллий хавфсизлик вазири Бен-Гвир:

«Фаластинликлар Ғазо секторидан хорижда эвакуация қилингандан сўнг биз Исроил аҳоли пунктларини барпо қиламиз. Бу энг тўғри, ахлоқий ва инсоний вариант. Биз Ғазо секторидаги ҳеч қандай бўш ерни қолдира олмаймиз. Нафақат Исроил турар-жойлари масаласи, балки бу хавфсизлик масаласидир».

Тони Блер Ироқнинг ишғол қилинишининг энг катта тарафдори бўлган ва Европанинг араб баҳори жараёнига қўллаб-қувватлашини оширишда ҳал қилувчи роль ўйнаган.

Батафсил Gorizontда...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇱🇧 Байрутнинг жанубий бурчагида портлаш юз берди

Ливан ОАВларининг ёзишича, Исроил учувчисиз самолёти Жанубий Байрутдаги ҲАМАС идорасига зарба берган. Жароҳатланганлар бор.

Батафсил Gorizontда...
🤬1
🇪🇺🇺🇦 Тhe Financial Times: Украинадаги газ омборларидан фойдаланиш Европага кейинги энергетик инқирозларнинг олдини олишга ёрдам беради

Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, Европа энергетика компаниялари Европа Иттифоқининг ўзида сақланаётган газдан нисбатан оз миқдорда фойдаланмоқда. Бу эса газ нархини ушлаб туриш ва келгуси қиш учун захираларни тўлдиришга ёрдам беради.

Европа Иттифоқининг газ инфратузилмаси маълумотларига кўра, декабр ойи охирида ЕИнинг газ захиралари деярли 90% кўрсаткичда бўлиб, бу олдинги беш йилдаги ўртача кўрсаткичдан анча юқори. 

Украина омборларидан газ олинаётгани, албатта, бу даражани сақлаб қолишга ёрдам бермоқда, дея маълум қилди Rystad Energy катта таҳлилчиси Николин Бромандер.

Батафсил Gorizontда...
Gorizont
🇱🇧🇮🇱🇵🇸 Хамас сиёсий бюроси раҳбари ўринбосари Салоҳ ал-Арурий Байрутда автомобиль портлаши оқибатида ҳалок бўлди. Батафсил Gorizontда...
🇵🇸 Солиҳ ал-Арурий ким эди?

🔻Ал-Арурий Хамас сиёсий бюроси раҳбари ўринбосари ва ал-Қассам бригадалари асосчиларидан бири эди.

🔻У 1966 йилда босиб олинган Ғарбий Соҳилдаги Рамаллоҳ шаҳрида туғилган.

🔻У узоқ вақт Ливанда сургунда яшаб, 15 йилни Исроил қамоқхонасида ўтказди. Охирги ҳафталарда у Ғазо урушида ҲАМАС ва унинг стратегияси вакили сифатида ишлаган.

🔻Ўтган ой у Ал-Жазирага шундай деган эди: “Ҳамас Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳужуми тугамагунча маҳбусларни алмашиш бўйича келишувни муҳокама қилмайди.”

🔻Октябрь ойида Исроил ҳукумати унинг Рамаллоҳ яқинидаги уйини бузишни буюрди.

🔻2015 йилда АҚШ ҳукумати уни «глобал террорчи» деб эълон қилган ва у ҳақидаги маълумот учун 5 миллион доллар мукофот ваъда қилган.

Батафсил Gorizontда...
❗️Бугун 2024 йил 3 январда қуёш перигелияси, яъни Ер ўзининг эллиптик орбитаси бўйича Қуёшга энг яқин бўлган пайт содир бўлади.

Ернинг Қуёш атрофида айланиши айлана эмас, балки эллипсдир. Унинг саёҳати давомида Қуёшдан яқинроқ (перигелион) ва бошқалари узоқроқда жойлашган (афелион) нуқталари мавжуд.

Перигелион даврида Ер юқори орбитал тезликни бошдан кечиради, яъни у Қуёш атрофида тезроқ ҳаракат қилади.

Бу ҳодиса қуёш радиацияси миқдорини бироз оширади - бу афелион даврига қараганда тахминан 7% кўпроқ.

Жанубий яримшарда перигелион ёзга тўғри келади, яъни бу вақтда Ер Қуёшга яқинроқ бўлиб, ёзнинг бироз иссиқроқ ва кунлар узоқроқ бўлишига ёрдам беради. Бироқ, периҳелионнинг ҳароратга бевосита таъсири бошқа иқлимий ва географик омиллар билан тартибга солинади.

Батафсил Gorizontда...
🇵🇸🇮🇱 Исроилнинг Ғазо секторига берган зарбалари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 21 978 кишига етди.

Ҳалок бўлганларнинг учдан икки қисми аёллар ва болалардир

Батафсил Gorizontда...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇨🇳 Хитой Халқаро Янги йил кунини нишонламоқда.

Бу йил Хитой асосий Янги йилни 10 февралда нишонлайди.

Батафсил Gorizontда...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇵🇸🇮🇱 Ғазо сектори шимолидаги Байт Ханун шаҳрида Фаластин қўшинлари ва ЦАХАЛ аскарларининг жанг тасвирлари.

Батафсил Gorizontда...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇦🇱🇧🇩🇨🇳 Албания, Бангладеш, Буюк Британия ва Покистон бозорларида сунъий тухумлар кўпаймоқда.

Тахминларга кўра, сохта тухумларнинг аксарияти Хитойда ишлаб чиқарилади, аммо 2023 йилда товуқ тухумлари нархининг кескин ошиши (АҚШда нархнинг ўсиши 40% дан ортиқ) туфайли сунъий тухум ишлаб чиқариш бўйича янги марказлар пайдо бўлди - Албания ва Бангладеш.

Сунъий тухумларнинг нархи энди ҳақиқий тухумларни ишлаб чиқариш нархининг 20% ​​дан ошмайди.

Сунъий тухум ва ҳақиқий тухум ўртасидаги асосий фарқлар:

- Сохта тухумга ўт қўйсангиз, унинг қобиғи одатда ёниб кетади. Лекин ҳақиқий тухум ёнмайди.

- Сохта тухум ҳақиқий тухумга қараганда юмалоқроқ

- Сохта қобиқ янада ёрқинроқ ва қўполроқ бўлади.

- Сохта тухумни синдирсангиз, маълум вақт ўтгач, сариғи ва оқи бир ҳил аралашмага айланади.

Батафсил Gorizontда...
🇬🇧🇺🇸🇺🇦🇷🇺 «Буюк Британия ва бошқа Европа давлатлари, агар Доналд Трамп ҳокимият тепасига келса, Украинага Россияга қарши урушда АҚШсиз ғалаба қозонишига ёрдам бериш учун ғилдиракларни ҳаракатга келтирмоқда».

Британиянинг The Times газетасининг ёзишича, Британия ва Европа Иттифоқи вазирлари «АҚШ кўмагидан қатъи назар, фронт чизиғига қурол ва ўқ-дорилар жўнатиш ва Владимир Путинни камида яна бир йил ушлаб туриш учун бутун қитъада ишлаб чиқариш қувватини оширишга астойдил ҳаракат қилмоқда».

Таъкидлаш жоизки, баъзи америкалик экспертлар The Times мақоласини шарҳлар экан, Америка ёрдами бўлмаса, Россия билан қуролланиш пойгаси СССР иқтисодиёти учун АҚШ билан ўхшаш пойга каби Европа Иттифоқи учун ҳалокатли бўлиши мумкинлигини таъкидламоқда.

Батафсил Gorizontда...