Gorizont
146K subscribers
20.1K photos
21.8K videos
8 files
27K links
Дунёни биз билан кузатинг!🇺🇿🇰🇿🇰🇬🇹🇯🇹🇲🇺🇸🇨🇳🇷🇺🇮🇷🇪🇺

Админ: @bavariyFC
Download Telegram
🇨🇺 Бугун 14 июнь Лотин Америкаси инқилобчиси, 1959 йил Куба инқилоби қўмондони ва Куба давлат арбоби Эрнесто Че Геваранинг туғулган куни.

Эрнесто Че Гевара Фидел Кастро билан биргаликда Куба инқилобига раҳбарлик қилган.

1964 йилда БМТ минбарида: “Империализмнинг шафқатсизлиги чегара билмайдиган ва миллий чегараларни тан олмайдиган шафқатсизликдир. Қўшма Штатларнинг ваҳшийликлари фашистлар қўшинларининг ваҳшийликларига тенг ... " деган эди.

@gorizont_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇰🇪 Кения президенти Уилямс Руто Африка давлатларини қитъалараро савдо учун АҚШ долларидан воз кечишга чақирди.

@gorizont_uz
🇨🇳🇺🇸🇹🇼 Чжу Фенглиан, Хитой Давлат Кенгашининг Тайван ишлари бўйича бошқармаси матбуот котиби:

"Тайван масаласи Хитойнинг асосий манфаатларининг ўзаги, Хитой-АҚШ муносабатларининг пойдевори ва биринчи енгиб бўлмайдиган қизил чизиқдир. Хитойликлар ёвузликка ишонмайдилар, арвоҳлар ва зулмдан қўрқмайдилар. АҚШ Конгрессидаги баъзи шахслар атайлаб "Тайван картаси"ни ўйнашмоқда, "Тайван мустақиллиги" сепаратистик кучларини таваккал қилишга, тарихий жараённи провокация қилишга ва тўсиб қўйишга ундаш учун баъзи "қонун лойиҳалари"ни қабул қилишга ва Хитойга қарши "санкциялар" талаб қилишга ҳаракат қилмоқдалар."

@gorizont_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇹🇷 Туркиянинг Самсун вилояти. Кучли ёғингарчиликлар сабабли одамлар ишга қайиқларда боришмоқда.

@gorizont_uz
🇯🇵 Япония компанияси диаметри 4 км ва сиғими 40 минг кишигача бўлган доира шаклида сузувчи шаҳар лойиҳасини тақдим этди.

@gorizont_uz
🇺🇸🇸🇾 Welcome to Syria

Америка туризм компаниялари “Хавфсизлик муаммоси қолмади” шиори билан Сурияга тур экспедициялари ташкил қила бошлгани айтилмоқда.

Манба

@gorizont_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺 Якутиядаги одатий табиат манзараси.

Июнь ойида қор ёғмоқда.

@gorizont_uz
🇺🇸🇺🇦 Қўшма Штатлар Украинага НАТОга кирмасдан ҳамкорликнинг "Исроил модели"ни таклиф қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда - The New York Times

Газетанинг АҚШ президенти Жо Байденнинг ёрдамчиларига таяниб хабар беришича, Вашингтон Киевга ҳамкорлик моделини таклиф қилмоқчи, бу эса хавфсизлик соҳасида 10 йиллик мажбуриятни назарда тутади. Газетанинг ёзишича, бу вариант Украина президенти Володимир Зеленскийга тўғри келмайди, унинг таъкидлашича, фақатгина Киевнинг НАТОга аъзолиги мамлакат хавфсизлигини кафолатлаши мумкин.

@gorizont_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇳🇮🇮🇷 Эрон президенти Раисининг Никарагуага ташрифи чоғида Қосим Сулаймоний шарафига бир дақиқалик сукут эълон қилинди.

@gorizont_uz
🇺🇿🇮🇳 Ҳиндистондаги аэропортда 16,5 кг олтин олиб ўтаётган икки нафар Ўзбекистон фуқароси ушланди.

Аëллар қўлга тушишдан қўрқиб, олтин солинган сумкаларини ташлаб кетган.

@gorizont_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇨🇳🇵🇸 Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос Хитой раҳбари Си Цзиньпин таклифига биноан давлат ташрифи билан Хитойга келди.

Си Цзиньпин учрашув чоғида Фаластин муаммосини ҳал қилиш бўйича таклифларни илгари сурди.

@gorizont_uz
🇺🇿 Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг андижонлик сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтмоқда:

- Келгуси етти йилда туман ва шаҳарларда 700 та янги поликлиника ташкил этилади

- Сертификати бор оилавий шифокорларнинг ойлик иш ҳақи 2 карра оширилади

- Андижонда 2030 йилга қадар 3 мингта кўп қаватли уй барпо этилиб, 100 минг оила янги уй-жойли бўлади.

@gorizont_uz
🇺🇿 Йил охиригача“Тошкент – Андижон” муқобил пуллик автомобиль йўлини қуриш бўйича мега-лойиҳа бошланади — Шавкат Мирзиёев

“Водий аҳолисининг узоғини яқин қилиш мақсадида, “Андижон – Фарғона – Қўқон – Наманган – Андижон” темир йўл ҳалқаси бўйлаб 4 та электропоездлар ҳаракати йўлга қўйилади. Натижада, кунига 8 та қатнов ташкил этилиб, 10 мингга яқин йўловчи ташилади. Бунга, 40 миллион доллар жалб қилинади.

Шунингдек, Андижон халқаро аэропорти замонавий стандартлар асосида тўлиқ таъмирланади ва бу ишларга 350 миллион доллар йўналтирилади.

Шу йил охиригача Жаҳон банки билан бирга, “Тошкент – Андижон” муқобил пуллик автомобиль йўлини қуриш бўйича 2,5 миллиард долларлик мега-лойиҳа бошланади. Лойиҳани амалга ошириш натижасида, Андижондан Тошкент шаҳрига бориш вақти ҳозирги 5 соатдан 3 соатга қисқаради”, – деди Шавкат Мирзиёев андижонлик сайловчилар билан учрашувда.

@gorizont_uz
🇺🇿🇨🇳 Қуёшли Ўзбекистон: Хитой яна иккита электростанция қурмоқда

Хитойнинг China Energy компанияси Ўзбекистонда йирик цемент заводи ва иккита қуёш электр станцияси қуриш ниятида. Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида умумий қуввати қарийб 1000 мегаватт бўлган иккита электр станцияси, Самарқанд вилоятида эса уч миллион тонна цемент заводи қурилиши режалаштирилган.

400 мегаватт қувватга эга электр станцияларининг биринчи навбати жорий йилда, қолганлари эса кейинги йил ичида фойдаланишга топширилади.

@gorizont_uz
🇺🇸🇺🇦🇪🇺 НАТОнинг айрим аъзолари АҚШ президенти Жо Байденга Украинани алянсга қабул қилишни тезлаштириш учун босим ўтказмоқда, деб ёзади New York Times.

НАТО иттифоқчилари ўртасида мунозара авж олди, бу эса Байденга Украинанинг аъзо бўлиши учун тезроқ ва хавфсизроқ йўлни қўллаб-қувватлаш учун босим ўтказмоқда. Газетанинг қайд этишича, Байден бу масалага эҳтиёткорлик билан ёндашади, чунки у НАТОни Москва билан тўғридан-тўғри можарога жалб қилишни истамайди. Бундан ташқари, АҚШ президентининг алянсдаги ҳар қандай бўлинишларнинг олдини олиш истаги ва унинг “учинчи жаҳон урушидан қочиш” зарурлиги ҳақидаги мантрасини ҳисобга олсак, Украинанинг НАТОга қабул қилинишининг барча вариантлари катта харажатларни талаб қилади, деб ҳисоблайди New York Times.

@gorizont_uz
🇺🇿🇰🇬🇨🇳 Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой халқаро темир йўл қуриш мега лойиҳасини бошлаяпмиз — Шавкат Мирзиёев

“Хабарингиз бор, биз стратегик аҳамиятга эга бўлган “Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой халқаро темир йўл қуриш” мега лойиҳасини бошлаяпмиз. Ҳозирги кунда, лойиҳанинг иқтисодий асослари тайёрланди, йил якунигача ҳамкор давлатлар билан бирга қурилиш бўйича амалий қадамларни қўямиз. Бу лойиҳа Андижонлик тадбиркорларнинг ҳам узоғини яқин қилиб, Хитой билан юк ташиш масофасини 1,2 минг километрга, муддатини эса, 10 кунгача қисқартириш имконини беради”, – деди Шавкат Мирзиёев.

@gorizont_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Шавкат Мирзиёев:

"Соғлиқни сақлаш тизимига ажратилаётган маблағлар ҳажми 5 баравар оширилди."

@gorizont_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Шавкат Мирзиёев Андижонда.

@gorizont_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇧🇾🇨🇳 Александр Лукашенко кенжа ўғли Николай ҳозир Хитойда таҳсил олаётганини айтди

“Коля ҳозир Хитойда, Пекин университетида таҳсил олмоқда. У ерда бечора қийналмоқда”, — деди Беларус президенти “Россия-1” телеканалига берган интервюсида.

Аввалроқ Николай Лукашенко Беларус давлат университетининг биология факультетига Хитой дастури бўйича янги “Биотехнология” мутахассислиги бўйича ўқишга киргани ҳақида хабар берилган эди. Видео 2018 йилда тасвирга олинган.

@gorizont_uz
🇷🇺 Россия урушга марказий осиёлик мигрантларни жалб қилмоқда — суриштирув

Камида 93 нафар Марказий Осиё давлатларининг фуқароси урушда ҳалок бўлган, уларнинг 34 нафари ўзбекистонлик экани айтилмоқда

@gorizont_uz