Gorizont
144K subscribers
20K photos
21.7K videos
8 files
26.9K links
Дунёни биз билан кузатинг!🇺🇿🇰🇿🇰🇬🇹🇯🇹🇲🇺🇸🇨🇳🇷🇺🇮🇷🇪🇺

Админ: @bavariyFC
Download Telegram
🇰🇿 Қозоғистондаги ёнғинда ҳалок бўлганларнинг оилаларига 7 млн тенге ($15,6 минг), ҳар бир вояга етмаган бола учун 2 млн тенге ($4,4 минг) тўланади.

Контрактда ўқиëтган талабалар грантга ўтказилади.

@gorizont_uz
🇯🇵🇨🇳🇺🇦 Хитой Украинани ҳимоя қилишга мажбур

Япония бош вазири Фумио Кисида Япония парламенти йиғилишида 2013-йилда Хитой Украинага, жумладан, Украина ҳудудига ҳужум содир бўлган тақдирда ҳам хавфсизлик кафолатларини берганини айтди.

Фумио Кишиданинг айтишича, 2013-йилда Хитой ва Украина келишувга эришган бўлиб, унга кўра Пекин Украинани ядро қуроли билан ҳужумдан ҳимоя қилишга, яъни уни “ядровий соябон” билан таъминлашга ваъда берган”. Битим ўша пайтда Украина президенти бўлган Виктор Януковичнинг Хитойга ташрифи чоғида имзоланган.

Аввалроқ Кисида Украинага Каховская ГEСидаги ҳалокат оқибатларини бартараф этиш учун беш миллион доллар миқдорида ёрдам кўрсатишга, шунингдек, бошқа ёрдам кўрсатишга ваъда берган эди.

@gorizont_uz
🇺🇿 Тошкент-Хива “Жалолиддин Мангуберди” тезюрар поезди қатнови йўлга қўйилади

Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев хоразмлик сайловчилар билан учрашув чоғида кейинги етти йилда йўл, электр ва сув инфратузилмасига йирик миқдорда пул сарфланишини таъкидлади.

2025 йилдан Тошкент-Хива “Жалолиддин Мангуберди” тезюрар поезди қатнови йўлга қўйилади.

Бунинг учун, Бухоро – Урганч – Хива темирйўли 365 миллион доллар инвестиция ҳисобига электрлаштирилади.

Келгуси етти йилда Хоразмда туризм учун, йўл, электр ва сув инфратузилмасига 200 миллион доллар сарфланади”, – деди номзод.

@gorizont_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇷🇺 Леопард 2А6 танкининг Запороже йўналишида ишлаши акс этган видео.

@gorizont_uz
🇺🇸🇷🇺🇺🇦 Коллектив Ғарб Украинанинг қарши ҳужумини максимал даражада қўллаб-қувватлаш ва Киевга узоқ муддатли ёрдам кўрсатиш ниятида, деди АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен.

"Биз Украина жанг майдонида муваффақият қозониши учун уни қўллаб-қувватлашда давом этамиз. Бундан ташқари, бизнинг Украинани узоқ муддатли қўллаб-қувватлашимиз, у ўз қуролли кучларининг кучли тўхтатувчилик ва мудофаа қобилиятини яратиши учун жуда муҳимдир. Шунда вақт ўтиши билан келажакда Россия яна бир тажовузни амалга оширишга қарор қилса, Украина уни ушлаб туриш, шунингдек, агар керак бўлса, уни муваффақиятли қайтариш имкониятига эга бўлади", — деб таъкидлади АҚШ Давлат котиби.

@gorizont_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏴󠁧󠁢󠁥󠁮󠁧󠁿 "Мен Исломни танламадим. Аллоҳ мени танлади”.

Эдгwаре Роадда маҳаллий мусулмонлар жамоаси билан 16 йил ишлагандан кейин Исломни қабул қилган Лондон полициячиси Пол билан танишинг.

@gorizont_uz
🇨🇳🇸🇦 Хитой араблар билан 10 миллиард долларлик шартномалар имзолади

Араб-Хитой бизнес конференциясининг биринчи куни технология, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш ва бошқа кўплаб соҳаларда умумий қиймати ўн миллиард долларлик 30 та битим имзоланиши билан якунланди.

Саудия Арабистони ва Хитой ўртасида, хусусан, учувчисиз ва электромобил технологияларини жорий этиш, туризмни ривожлантириш, қиролликда улар учун вагон ва ғилдираклар ишлаб чиқариш, шунингдек, автомобил ишлаб чиқариш бўйича асосий битимлар имзоланди. Конференция Араб давлатлари лигаси, Хитой Халқаро савдони ривожлантириш кенгаши, Араб савдо палаталари иттифоқи ҳамда Саудия Арабистони Иқтисодиёт ва инвестициялар вазирлиги томонидан ташкил этилди.

Саудия Арабистони АҚШ билан муносабатлари совуқлашган бир пайтда Хитойга яқинлашишда давом этмоқда.

@gorizont_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️ Zastava M70 Калашников автоматининг собиқ Югославияда ишлаб чиқарилган варианти.

@gorizont_uz
🇺🇦🇷🇺 Қарши ҳужумнинг якуний мақсади барча ҳудудларни, жумладан Қримни ҳам қайтариб олишдир

Бу ҳақда Украина президенти маслаҳатчиси Игор Жовква CNN телеканалига берган интервюсида айтиб ўтди.

У ҳужум тез натижа бериши ҳақидаги ҳар қандай умидни йўқ қилишга уриниб, Украинага ўз мақсадларига эришиш учун кўп ойлар кетиши мумкинлигини айтди.

Худди шу нуқтаи назардан, у Россия қўшинлари Харков вилояти ҳамда Херсон вилоятининг шимолий қисмидан ҳайдаб чиқарилган сентябр ва октябр ойларида Украина армиясининг муваффақиятли ҳужумларига ишора қилиб, бу Украинанинг биринчи қарши ҳужуми эмаслигини эслади.

"Ҳозирги ҳужум эҳтимол охирги қарши ҳужум операцияси бўлмайди", — дея қўшимча қилди у.

Шунингдек, у Украина муваффақиятга эришмоқчи бўлса, Ғарб ҳамкорлари кўпроқ артиллерия ва ўқ-дорилар етказиб бериши кераклигини ҳам қўшимча қилди.

@gorizont_uz
❗️"Путиннинг охирги жанги?" - Американинг Тhe Week журналининг янги сонининг муқоваси.

@gorizont_uz
🇬🇧🇷🇺🇮🇷 Буюк Британия Мудофаа вазирлигининг ёзишича, Россия Каспий денгизи орқали Эрондан дронларни олиб кириш каналини йўлга қўйган.

Британия Мудофаа вазирлигига кўра, Россия ҳам камикадзе дронларини ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқда, бу деярли Эрон ёрдами билан амалга ошади.

@gorizont_uz
🇹🇷🇸🇪 Туркия Швециянинг 14 июнь куни бўлиб ўтадиган НАТОга аъзо бўлиш таклифини маъқуллашга тайёр эмас , - Bloomberg.

Мақола муаллифларининг қайд этишича, Анқара фикрича, Швеция “Туркияга қарши намойишларнинг олдини олиш ёки тарқатиб юбориш учун терроризмга оид янги қонунини амалга ошириши керак”

@gorizont_uz
🇬🇧🇺🇦🇷🇺 Украина Қуролли кучлари Донбассга катта қарши ҳужум уюштириши мумкин

Бундай фикрни Буюк Британия парламент қўмитаси раҳбари Тобиас Эллвуд билдирди.

"Яқин бир неча кун ичида Донбасснинг қайсидир қисмида йирик қарши ҳужум амалга оширилиши мумкин", — дейди Эллвуд.

Унинг сўзларига кўра, Украина армияси ҳозирда разведка ва тайёргарлик амалиётларини ўтказмоқда. Украина Қуролли кучларининг асосий қисми ҳамон захирада, улар қарши ҳужумга тайёрланмоқда.

@gorizont_uz
🇰🇬 Қирғизистон мудофаа қобилиятини ошириш мақсадида Ми-17 вертолётларини сотиб олишни режалаштирмоқда

@gorizont_uz
🇷🇺 Қуръонни ёқиб юборишда айбдор бўлган шахс жазосини Россия Федерациясининг мусулмонлар ҳудудида ўтайди - Путин

@gorizont_uz
❗️Афғонистонда ҳижобга риоя қилмаган ҳомиладор аёлни ўгай ўғли пичоқлади

Марҳума 26 ёшда бўлиб, 75 ёшли эри олдида пичоқланган

Манба

@gorizont_uz
🇺🇸АҚШ санкциялар мамлакатларни долларга нисбатан муқобил ҳисоб-китоб воситаларини излашга ундаётганини тан олди - АҚШ молия вазири Еллен

@gorizont_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇦🇷 Аргентинада ҳайдовчилик гувоҳномасига имтиҳон топшириш жараёни.

@gorizont_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇱🇾 Триполидаги қуролли гуруҳлардан бири одамларнинг кўз ўнгида бир қизни ўғирлаб кетишмоқда.

Бу воқеа Ливия пойтахтида гувоҳларнинг кўз ўнгида рўй берган. Триполидаги қуролли гуруҳлардан бирининг рамзлари туширилган машина соҳил бўйидаги шосседа тўхтаб, ундаги жангарилар ўтиб кетаётган қизни унинг қаршилигига қарамай ушлаб, олиб кетишган.

Ҳозиргача воқеа Ливия ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг кескин норозилигига сабаб бўлмоқда, чунки пойтахтдаги турли қуролли гуруҳлар доимий равишда оддий фуқароларга қарши турли хил жиноятларни амалга ошириб келади.

@gorizont_uz