Gorizont
144K subscribers
20K photos
21.7K videos
8 files
26.9K links
Дунёни биз билан кузатинг!🇺🇿🇰🇿🇰🇬🇹🇯🇹🇲🇺🇸🇨🇳🇷🇺🇮🇷🇪🇺

Админ: @bavariyFC
Download Telegram
🇺🇿 Хоразмнинг барча боғча ва мактаблари фильтрланган ичимлик суви билан тўлиқ таъминланади – Шавкат Мирзиёев

2030 йилга қадар
мактабгача таълимга бўлган эҳтиёж тўлиқ қопланади ва қамров ҳозирги 79 фоиздан 100 фоизга етказилади.

Шу мақсадда, қарийб 2 триллион сўм маблағ ҳисобига 500 га яқин янги боғчалар ташкил этилади.

Келгуси етти йилда замонавий мактаблар барпо этиш, мавжудларининг қувватини ошириш ҳисобига қўшимча 90 минг ўқувчи ўрни яратилади.

Натижада, вилоятда ўқувчиси 30 нафардан кўп бўлган синфлар қолмайди, деб таъкидлади номзод (ҳозирда 2 мингдан зиёд синфда 35 та ва ундан кўп бола ўқийди).

@gorizont_uz
🇮🇱🇮🇷 Исроил қандай қилиб Эроннинг ядровий дастурини тўхтата олади?

Итамар Яар, истеъфодаги полковник, Исроил Миллий хавфсизлик кенгаши раисининг собиқ ўринбосари ва Исроил хавфсизлик қўмондонлари раҳбари Итамар Яар Шарқий Экспресс газетасига Исроилнинг Эрон ядровий дастурини йўқ қилиш қобилиятига изоҳ берди.

- Эрон ядро қуролини яратишга кўринадиган даражада яқин эмас, чунки у ҳали жанговар каллакни йиғиш ва уни ракета ёки ҳаво бомбасига ўрнатиш имкониятига эга эмас.

- Барча ядровий иншоотларни йўқ қилишнинг ҳожати йўқ - тараққиётни сезиларли даражада секинлаштириш учун ушбу занжирдаги бир нечта бўғинларни бузиш кифоя.

- Исроилда самолётлар билан бомбардимон қилишдан ташқари кенг кўламли воситалар мавжуд - булар ракеталар, махсус кучлар, киберкосмосдаги операциялар ва саботаж учун агентлардан фойдаланиш.

- Исроил бундай операцияни ўзи ўтказишга қодир, бироқ иттифоқчилар билан ҳаракат қилган маъқул ва ҳамкорлик ҳар хил бўлиши мумкин – ахборот алмашишдан тортиб, жанговар ҳаракатларда ҳақиқий иштирок этишгача.

@gorizont_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇨🇭Сўнгги пайтда Швейцарияда ётоғи бор кинотеатр киносеварлар орасида трендга чиқмоқда.

Кинотеатрга чиптани сотиб олганингиздан сўнг, сизга алоҳида тўшак, чексиз ичимликлар, шиппак берилади ва мазза қилиб кино томоша қилишингиз мумкин бўлади.

@gorizont_uz
🇰🇿 Қозоғистондаги ёнғинда ҳалок бўлганларнинг оилаларига 7 млн тенге ($15,6 минг), ҳар бир вояга етмаган бола учун 2 млн тенге ($4,4 минг) тўланади.

Контрактда ўқиëтган талабалар грантга ўтказилади.

@gorizont_uz
🇯🇵🇨🇳🇺🇦 Хитой Украинани ҳимоя қилишга мажбур

Япония бош вазири Фумио Кисида Япония парламенти йиғилишида 2013-йилда Хитой Украинага, жумладан, Украина ҳудудига ҳужум содир бўлган тақдирда ҳам хавфсизлик кафолатларини берганини айтди.

Фумио Кишиданинг айтишича, 2013-йилда Хитой ва Украина келишувга эришган бўлиб, унга кўра Пекин Украинани ядро қуроли билан ҳужумдан ҳимоя қилишга, яъни уни “ядровий соябон” билан таъминлашга ваъда берган”. Битим ўша пайтда Украина президенти бўлган Виктор Януковичнинг Хитойга ташрифи чоғида имзоланган.

Аввалроқ Кисида Украинага Каховская ГEСидаги ҳалокат оқибатларини бартараф этиш учун беш миллион доллар миқдорида ёрдам кўрсатишга, шунингдек, бошқа ёрдам кўрсатишга ваъда берган эди.

@gorizont_uz
🇺🇿 Тошкент-Хива “Жалолиддин Мангуберди” тезюрар поезди қатнови йўлга қўйилади

Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев хоразмлик сайловчилар билан учрашув чоғида кейинги етти йилда йўл, электр ва сув инфратузилмасига йирик миқдорда пул сарфланишини таъкидлади.

2025 йилдан Тошкент-Хива “Жалолиддин Мангуберди” тезюрар поезди қатнови йўлга қўйилади.

Бунинг учун, Бухоро – Урганч – Хива темирйўли 365 миллион доллар инвестиция ҳисобига электрлаштирилади.

Келгуси етти йилда Хоразмда туризм учун, йўл, электр ва сув инфратузилмасига 200 миллион доллар сарфланади”, – деди номзод.

@gorizont_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇷🇺 Леопард 2А6 танкининг Запороже йўналишида ишлаши акс этган видео.

@gorizont_uz
🇺🇸🇷🇺🇺🇦 Коллектив Ғарб Украинанинг қарши ҳужумини максимал даражада қўллаб-қувватлаш ва Киевга узоқ муддатли ёрдам кўрсатиш ниятида, деди АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен.

"Биз Украина жанг майдонида муваффақият қозониши учун уни қўллаб-қувватлашда давом этамиз. Бундан ташқари, бизнинг Украинани узоқ муддатли қўллаб-қувватлашимиз, у ўз қуролли кучларининг кучли тўхтатувчилик ва мудофаа қобилиятини яратиши учун жуда муҳимдир. Шунда вақт ўтиши билан келажакда Россия яна бир тажовузни амалга оширишга қарор қилса, Украина уни ушлаб туриш, шунингдек, агар керак бўлса, уни муваффақиятли қайтариш имкониятига эга бўлади", — деб таъкидлади АҚШ Давлат котиби.

@gorizont_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏴󠁧󠁢󠁥󠁮󠁧󠁿 "Мен Исломни танламадим. Аллоҳ мени танлади”.

Эдгwаре Роадда маҳаллий мусулмонлар жамоаси билан 16 йил ишлагандан кейин Исломни қабул қилган Лондон полициячиси Пол билан танишинг.

@gorizont_uz
🇨🇳🇸🇦 Хитой араблар билан 10 миллиард долларлик шартномалар имзолади

Араб-Хитой бизнес конференциясининг биринчи куни технология, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш ва бошқа кўплаб соҳаларда умумий қиймати ўн миллиард долларлик 30 та битим имзоланиши билан якунланди.

Саудия Арабистони ва Хитой ўртасида, хусусан, учувчисиз ва электромобил технологияларини жорий этиш, туризмни ривожлантириш, қиролликда улар учун вагон ва ғилдираклар ишлаб чиқариш, шунингдек, автомобил ишлаб чиқариш бўйича асосий битимлар имзоланди. Конференция Араб давлатлари лигаси, Хитой Халқаро савдони ривожлантириш кенгаши, Араб савдо палаталари иттифоқи ҳамда Саудия Арабистони Иқтисодиёт ва инвестициялар вазирлиги томонидан ташкил этилди.

Саудия Арабистони АҚШ билан муносабатлари совуқлашган бир пайтда Хитойга яқинлашишда давом этмоқда.

@gorizont_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️ Zastava M70 Калашников автоматининг собиқ Югославияда ишлаб чиқарилган варианти.

@gorizont_uz
🇺🇦🇷🇺 Қарши ҳужумнинг якуний мақсади барча ҳудудларни, жумладан Қримни ҳам қайтариб олишдир

Бу ҳақда Украина президенти маслаҳатчиси Игор Жовква CNN телеканалига берган интервюсида айтиб ўтди.

У ҳужум тез натижа бериши ҳақидаги ҳар қандай умидни йўқ қилишга уриниб, Украинага ўз мақсадларига эришиш учун кўп ойлар кетиши мумкинлигини айтди.

Худди шу нуқтаи назардан, у Россия қўшинлари Харков вилояти ҳамда Херсон вилоятининг шимолий қисмидан ҳайдаб чиқарилган сентябр ва октябр ойларида Украина армиясининг муваффақиятли ҳужумларига ишора қилиб, бу Украинанинг биринчи қарши ҳужуми эмаслигини эслади.

"Ҳозирги ҳужум эҳтимол охирги қарши ҳужум операцияси бўлмайди", — дея қўшимча қилди у.

Шунингдек, у Украина муваффақиятга эришмоқчи бўлса, Ғарб ҳамкорлари кўпроқ артиллерия ва ўқ-дорилар етказиб бериши кераклигини ҳам қўшимча қилди.

@gorizont_uz
❗️"Путиннинг охирги жанги?" - Американинг Тhe Week журналининг янги сонининг муқоваси.

@gorizont_uz
🇬🇧🇷🇺🇮🇷 Буюк Британия Мудофаа вазирлигининг ёзишича, Россия Каспий денгизи орқали Эрондан дронларни олиб кириш каналини йўлга қўйган.

Британия Мудофаа вазирлигига кўра, Россия ҳам камикадзе дронларини ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқда, бу деярли Эрон ёрдами билан амалга ошади.

@gorizont_uz
🇹🇷🇸🇪 Туркия Швециянинг 14 июнь куни бўлиб ўтадиган НАТОга аъзо бўлиш таклифини маъқуллашга тайёр эмас , - Bloomberg.

Мақола муаллифларининг қайд этишича, Анқара фикрича, Швеция “Туркияга қарши намойишларнинг олдини олиш ёки тарқатиб юбориш учун терроризмга оид янги қонунини амалга ошириши керак”

@gorizont_uz
🇬🇧🇺🇦🇷🇺 Украина Қуролли кучлари Донбассга катта қарши ҳужум уюштириши мумкин

Бундай фикрни Буюк Британия парламент қўмитаси раҳбари Тобиас Эллвуд билдирди.

"Яқин бир неча кун ичида Донбасснинг қайсидир қисмида йирик қарши ҳужум амалга оширилиши мумкин", — дейди Эллвуд.

Унинг сўзларига кўра, Украина армияси ҳозирда разведка ва тайёргарлик амалиётларини ўтказмоқда. Украина Қуролли кучларининг асосий қисми ҳамон захирада, улар қарши ҳужумга тайёрланмоқда.

@gorizont_uz
🇰🇬 Қирғизистон мудофаа қобилиятини ошириш мақсадида Ми-17 вертолётларини сотиб олишни режалаштирмоқда

@gorizont_uz
🇷🇺 Қуръонни ёқиб юборишда айбдор бўлган шахс жазосини Россия Федерациясининг мусулмонлар ҳудудида ўтайди - Путин

@gorizont_uz
❗️Афғонистонда ҳижобга риоя қилмаган ҳомиладор аёлни ўгай ўғли пичоқлади

Марҳума 26 ёшда бўлиб, 75 ёшли эри олдида пичоқланган

Манба

@gorizont_uz