Buxgalter PRO l ГораБух
5.21K subscribers
1.2K photos
78 videos
358 files
818 links
Бухгалтерлар учун эксклюзив канал!
Маслаҳат ва тавфсия, кейс-ечимлар манбалари билан.
🚀 AD: @ad0890 👨‍💻 @tj1890.

📘 buxgalterPRO.uz - содда тилдаги қўлланмалар сайти.
✍️ Савол-жавоб @maslahatplus
Канал ривожи учун ҳисса қўшиш: 8600020770375454
Download Telegram
Qanday hisoblanadi:
Yuqoridagi rasmlardagi
1) Barcha 46-grafa qo'shib 1000 ko'paytirimiz:

1-tovar - 7.468*1000=7 468
2-tovar - 2.819*1000=2 819
3-tovar - 6.481*1000=6 481
4-tovar - 0.16*1000=160
5-tovar - 0.224*1000=224

Jami 46-grafa= 17 152$ uni Jami 22-grafa Faktura qiymatidan ayiramiz
17 152$-11 650$ = 5 502$
Summa 5 502$ni * 13-grafa dollar kurs 12979.13 ga ko'paytiramiz;
5 502$ *12979.13=71 411 173,26
Soliq 71 411 173,26*15%=10 711 675,989

Demak 10 711 675,989 so'm soliq summasi yuzaga keladi

Манба: https://t.me/buxgalteriyabojxona/943
Импорт қилинганда транспортга нақд тўланса солиқни ҳисоблаш

FOB (Free On Board): Сотувчи товарни кўрсатилган портда кемага юклаб қўйгач, барча харажатлар ва хавф-хатарлар (йўл кира, суғурта) харидорнинг зиммасига ўтади. Яъни эгалик хуқуқи сотиб олувчига ўтади.

840 — бу валюта коди бўлиб, ҳисоб-китоблар АҚШ долларида амалга оширилаётганини англатади.

42. Фактурная стоимость товара (Товарнинг фактура қиймати). Бу товарнинг инвойс (ҳисоб-фактура)даги қиймати.

46. Статистическая стоимость (Статистик қиймат) — бу товарнинг божхона чегарасигача етиб келган умумий қиймати. Табиийки нақдга олиб келинганда фирмада ташиш хужжатлари бўлмайди. Бундай ҳолатда божхона Статистик қиймат ўз базасидаги 'энг хавфсиз ва баланд' деб ҳисобланган ўртача нархлар асосида шакллантиради.

Фойда солиқни ҳисоблаш:
1) 7468 - 5000 = 2468 доллар х курс 12979,13 = 32 032 492,84 сум
2) 32 032 492,84 сум х ставка 15% = 4 804 873,93 сум

🤲 Постни қилишда катта ёрдам берган Zaxiriddin Raximov @owner9808 га канал номидан миннатдорчилигимизни билдириб қоламиз.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ВЭД ишини ҳам "қизиқишга" қиладиган бухгалтерлар учун инфо

Экспорт ГТД расмийлаштирилган санадан бошлаб, юк божхонадан:

🚗 Автотранспортда: 10 кун ичида;
🚂 Бошқа транспорт турларида: 20 кун ичида олиб чиқилиши шарт.

Акс ҳолда ўша ГТДни:
ёки ўзгартириш;
ёки қайта расмийлаштириш;
ёки бекор қилиш/қайтариб олиш керак бўлади.

Манба: № 3220 l 10.02.2020 божхона қўмитасининг қарори
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Етказиб берувчидан қизил фактура келса ва қабул қилсангиз

1) Янги 4410.1 ёки 4490 счет очинг "ҳисобга олиниши кечиктирилган ҚҚС" деб.
2) ЭСФ ни қабул қилиб, қиритишда энди кирувчи ҚҚСни шу счетга кирим қиласиз.
3) Агар у март ойида ҚҚС тўласа, ЭСФ яшил бўлади ва сизнинг март ойи ҚҚС ҳисоботингизда ҳисобга оласиз.
4) 1С да настройкаси шундай бўлиши керакки 6410 билан автоматически ёпиб юбормасин.

🍎 Феврал учун мартда жўнатиган 112 млн сумлик товар ҚҚС билан қизил келса ва тегишли ойда ҳисобга олинмай қолса:
Дт 2910 - 100 млн сум
Дт 4490 - 12 млн сум
Кт 6010 - 112 млн сум

🍏 Март ойида яшил бўлгач:
Дт 4410 Кт 4490 - - 12 млн сум

@buxgalterpro_uz
БҲМС 6: Ижара ҳисоби бўйича қўлланма

🖥 Ушбу материалда:

1. Умумий қоидалар
2. Ижарага оид энг керакли атамалар изоҳи
3. Молиявий ижара ва лизинг фарқи
4. Оператив ижара ҳисоби қисқача
5. Ижарачи (олувчи)да оператив ижара ҳисоби
6. Ижарага берувчида оператив ижара ҳисоби
7. Ижарачи (олувчи)да лизинг ижара ҳисоби
8. Ижарага берувчида лизинг ижара ҳисоби
9. Молиявий ижарани тўлиқ тушуниб олиш учун мисол (+проводкаси)

🔵 Ўқиш


🎓 Бухгалтерия ва солиқ бўйича содда тилда қўлланмалар
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ҚҚС сиз счет фактура

ҚҚС сиз счет фактура юбориш учун имтиёзга Му3СоликУз сайти орқали ариза юбориш зарур. У ерда қуйидагилар шу битта ПДФ файлда бўлиши лозим.

1. Лойиҳани амалга ошириш бўйича қабул қилинган норматив ҳужжат;
2. 2020 йил 1 июлдан кейин маъқулланган халқаро шартнома нусхаси;
3. Лойихани амалга ошириш гуруҳи билан бош пудратчи ўртасида тузилган шартнома нусхаси;
4. Лойихани амалга ошириш гуруҳи (ГРП) давлат рўйҳатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувохномаси.
5. Мурожаат юбораётган корхона томонидан тузилган шартнома нусхаси.

📌 Унутманг! Сиз ва клиент ўртасидаги шартномада имтиёз тақдим этилган қонун ҳужжат аниқ қилиб ёзиб қўйилиши лозим. Масалан🔽:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 28 мартдаги ПҚ-141-сонли Қарорига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 483-моддасига асосан, ушбу лойиҳа доирасидаги товарларни реализация қилиш айланмаси қўшилган қиймат солиғидан (ҚҚС) озод этилади.

Сотиб олинаётган товарлар Ислом тараққиёт банки (ИТБ) маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган «ITB-2, Шаҳрисабз тумани Янгиқишлоқ МФЙ 7 км Марказий ва ички кўчаларда энергия тежовчи тунги ёритиш чироқлари ўрнатиш ва 1 км пиёдалар йўлакчаси қуриш ва энергия тежовчи тунги ёритиш чироқлари билан жиҳозлаш» инвестиция лойиҳаси доирасида фойдаланилади


Бундан ташқари клиент сизга қуйидагиларни аниқ қилиб ёзиб берсин. Бу Аризани тўлдиришда жуда керак бўлади:

🔍Лойиҳа номери:
🔍Лойиҳа санаси:
🔍Лойиҳа номи:

@buxgalterpro_uz - без НДС эсф льгота имтиёз
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🌟 Имтиёз ва тушунтириш

Кластерлар, тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати корхоналарига ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз ставка белгиланган.

Менинг корхонам саноат корхона бўлармикин? Ахир 4 тагина тикувчиси бор корхона бўлса:
Ҳа, сиз имтиёздан фойдалана оласиз. Иқтисодий термин сифатида "саноат" (индустрия) маҳсулотни хом ашёдан тайёр ҳолга келтирувчи ишлаб чиқариш соҳасини англатади. Иқтисодий термин сифатида "саноат" (индустрия) маҳсулотни хом ашёдан тайёр ҳолга келтирувчи ишлаб чиқариш соҳасини англатади.

✈️ Натижа
Бу имтиёз сизга ишчилар учун тўланадиган солиқ юкини 12 бараварга камайтириш имконини беради. Масалан, агар ходимингизга 5 млн сўм ойлик ёзсангиз, илгари 600 минг сўм ижтимоий солиқ тўлаган бўлсангиз, энди бор-йўғи 50 минг сўм тўлайсиз.


Манба: ПҚ-290 l 19.09.2025 @buxgalterPRO_uz тег: тикувчилик имтиёз

🎓 Бухгалтерия ва солиқ бўйича содда тилда қўлланмалар
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔍 Оддий магазинлар бухгалтерияси бор бўлган бухгалтерлар диққатига

💡 Энди отчет жўнатишдан олдин картага ташлаб бериш орқали қилинган савдо суммасини ҳам билишингиз ва ҳисоботда кўрсатишингиз керак!

⚙️ У қандай бўлади?
Янги тартибга кўра картадан картага ўтказмаларда тўлов мақсадини танлаш мажбурий бўлади. Унда харидор томонидан сотувчининг картасига тўлов қилганда “олган товарим учун” деган мақсадни танлайди.
Сотувчи эса буни “касса аппарат” орқали кирим қилиши шарт.

Қилмаса нима бўлади?
Даромад манбаини текшириш жараёнида аниқланган P2Pдан ноқонуний айланган пулнинг 20% миқдорида тадбиркорга жарима қўлланилади.

@buxgalterPRO_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Вакансия
Лавозим: Бош бухгалтер ёрдамчиси
Жинси: 👩Аёл киши 20-30 ёш;
Иш: 6/1, 09:00-18:00 гача;
Ойлик: 7,5 млн сум;
Ориентир: Тошкент ш., Safia дархон;
Контакт: 903269199
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
90 кунлик дебиторлик қарздорлиги хақида

Кўпчилик бухгалтерлар аҳамият бермайдиган ПФ-1154 l 12.05.1995 фармон бўлиб, у қуйидагилардан иборат:

🔍Товар юклангани ёки хизмат кўрсатилганидан сўнг 90 кун ичида пул тушмаса — бу муддати ўтган дебиторлик қарзи ҳисобланади (қонунчиликда белгиланган ҳоллар бундан мустасно*).
🔍Айниқса, давлат улуши 50% дан юқори бўлган корхоналарда бундай қарзлар учун раҳбар ва бош бухгалтерга маъмурий, моддий жавобгарликдан ташқари хаттоки жиноий жавобгарлик ҳам белгиланади.
🔍Тўлов қобилиятига эга бўлмаган истеъмолчиларга маҳсулот/иш/хизмат етказиб бераётган мансабдор шахсларни эса прокуратура жавобгарликка, шу жумладан жиноий жавобгарликка тортиши мумкин.

Нега бунга аҳамият берилмайди?
↗️ шартномада тўлов муддати ёки ҳисоб-китоб тартиби аниқ кўрсатилганлиги, тарафларнинг буни натижасида шикоят бермаётганлиги;
↗️ Кўпчилик бухгалтерлар хусусий секторда ишлашади (м: хусусий секторда мен 10 йил+ тажрибамда бирор марта бундай жазони учратмадим);
↗️ Бу давлатнинг кўрсатган мехрибончилиги деб ҳисоблайман. Агар истаса шу қонунга асосан жавобгарликка тортишга хаққи бор.

❗️ "Пулингизни бермаётган бўлса, жиноий иш очишга ариза бераман" деб, шу қоидани бандларини кўрсатсангиз хатингиз қўрқинчлироқ чиқади ☺️.

✈️ Қонунчиликда белгиланган ҳоллар бундан мустасно* жумласига изоҳ:
* Ташқи савдо операциялари (Экспорт-Импорт) - 180 кун+;
* Қурилиш соҳасидаги шартномаларда;
* Лизинг ва муддатли тўловларда;
* Давлат стратегик захираси ва махсус топшириқлар;
* Суд жараёнидаги қарздорликлар

🤲 Постга идея берган @Abu_by га ўзи миннатдорчилигимизни билдирамиз.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2026 йил иш вақт/соатлари

2026-йил иш кунлари ва соатлари тақвим-баланси қулай ва чиройли анимацион функциялар билан.


🔍 Хафтада 5/6 кун иш режими устига босинг, кун/ соатлар автоматик ўзгаради.

🖥 Компьютер/ноутбукдан очишни тавсия қиламиз.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Шу бўйича имтиёз олиб фойдаланаётганлар борми?

(СК-483-м. 90-қисм) Илк марта айланмадан олинадиган солиқни тўлашдан қўшилган қиймат солиғини ва фойда солиғини тўлашга ўтган тадбиркорлик субъектларига бюджетга тўланадиган қўшилган қиймат солиғи ёки мол-мулк солиғи суммасини 2026 йил 1 январдан 2030 йил 1 январга қадар олти ой давомида бухгалтерия ҳисобини юритиш билан боғлиқ харажатлар суммасига, бироқ ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 3,5 бараваридан ошмаган миқдорда камайтириш ҳуқуқи берилади. (ЎРҚ-1108)
Реклама харажатларини сиз қиласиз, давлат пулини тўлаб беради

✈️ 2026 йил 1 январдан бошлаб маҳаллий саноат корхоналарига улар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни Ўзбекистондаги телевидение, радио, газета ва журналлар, онлайн реклама, билбордда ва интернет тармоғидаги хорижий ахборот ресурсларида, шу жумладан, ижтимоий тармоқлар, савдо майдончалари ва мобил иловаларда жойлаштириш) орқали тарғибот ва ташвиқот қилиш харажатларининг 50% дан 100% гача (йилига 250 млн сўмгача) қисми давлат томонидан қоплаб берилади.
Имтиёздан фойдаланиш учун корхонанинг барқарорлик рейтинги AAA–B бўлиши ва йиллик савдо ҳажми 2 млрд сўмдан ошиши лозим. Ариза юбориш subsidiya.epauzb.uz.

@buxgalterPRO_uz Манба: ПҚ-365 l 01.12.2025

✈️ Қўшимча инфо: изоҳда ...
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ишлаб турган эксел файни тўсатдан ёпиб юборганда очиш учун шундай очинг.

Как восстановить несохраненный документ в Excel

@buxgalterPRO_uz
🤩🤩🤩 дан янги қўлланма:
📌 Хизматлар экспорти ва унинг солиқ оқибатлари

1. Асосий тушунчалар
2. Хизматлар экспорти турлари: Ташқи ва ички экспорт
3. Ўзбекистон ҳудудидан ташқарига хизматлар экспортига солиқ оқибатлари
4. Ўзбекистон ҳудуди ичидаги хизматлар экспортига солиқ оқибатлари
5. Кўрсатилган экспорт хизматлари учун счет-фактура
6. Бухгалтерия проводкалари ва жуда муҳим қоида
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM